MMaviza
Ислом молияси ва савдоТекширилган4 daq

Ислом молияси нима?

Маҳмуд Усмон · Фиқҳ, молия ва тарбия дарслари

0:00
3:45
Ўзгаришлар тарихи

Ислом молияси деган атамани тушуниш учун аввало биз бу атамада иштирок етган сўзларни билиб олишимиз керак. Молия нима дегани? Молия ўзи араб тилида олинган. Араб тилида мал дегани, ҳар қанақа қийматга ега бўлган ва айирбошлаш мумкин бўлган нарса дегани. Ўзбек тилида молия деганда, ўзбек тилидаги ёки инглиз тилида финанcе деганда, одатда пуллар ёки инвеститсияларни яратиш, уларни бошқариш, уларни ўрганиш билан боғлиқ тушунчалар назарда тутилади. Лекин молия деганида араб тилида ёки шариатда, фиқҳда анча кенгроқ тушунчалар нарсалар тутилади ва унга маҳсулотлар, унга ҳар қандай қийматга ега бўлган нарсаларни айирбошлаш, сақлаш ва у нарсаларни тасарруф қилишнинг ҳуқуқларини ваколат сифатида бошқаларга бериш билан боғлик барча муносабатлар киради. Шу маънода молия деганда исломий назардан қараш билан бизда одатда урф бўлган қараш ўртасида бироз баъзи фарқларни кўрасизки, исломдаги молия деб аталган нарса анча кенгроқ бўлади. Ва унинг ичига ҳатто мерос билан боғлиқ масала киради. Уни ичига ҳар қанақа қийматга ега бўлган нарсани айирбошлаш, унинг мулк ҳуқуқини бошқасига ўтказиш ва уни бошқариш билан боғлиқ масалалар киради. Енди исломий молия нима дегани десангиз, ана шу молиявий муносабатларни ва ана шу қийматгаега бўлган нарса нарсаларни айирбошлаши ва сақлаши билан боғлиқи муносабатларний исломий асосларда амалга ошириш ислом молияси дейилади.

Шунга кўра ислом молиясини биз ҳозирги пайтда ўзимиз атамойлироқ ўрганаётганимизда, унга кенгроқ ва торроқ қарашимиз мумкин. Кенгроқ қараганда ислом молиясига бизнинг ҳар қанақа ширкатлар ёки жисмоний ёки юридик шахсларнинг қилаётган ҳар қандай молиявий муносабатлари, ҳар қандай ваколат, кафолат ва бошқа шартномалари ва бошқа ҳар қандай пул билан боғлиқ ва маҳсулотлар билан боғлиқу транзаксияларга киради. Буларга оид барча қоидалар Ислом молиясининг умумий тушунчасининг ичида бўлади. Торроқ маънода Ислом молияси деганда биз айнан ўша молиянинг жуда маълум бўлган молиянинг Исломий еканлигига ишора қилган бўламиз. Яъни торроқ маъно маънода Ислом молияси дегани бу айнан пул ва инвеститсияни яратиш уни бошқариш ва ўша яратиш ва бошқариш билан боғлиқ муносабатларни ўрганишга оид масалаларнинг Исломий асосларга мувофиқ бўлишини биз торроқ маънода Ислом молияси деб атаган бўлардик. Яна бир нуқтага мен диққатингизни қаратмоқчи едим. Ислом молиясиси бу қанақадир алтернатив бир муқобил янги молия тизими емас. Ва Ислом дини бизга нозил қилинган пайтда, бу дин бизга мутлақо бир янги молия муносабатларини ёки янги бир одамлар ўртасидаги шартномаларни олиб келмади. Балки бор шартномаларнинг орасида қанақадир хатолар бўлса, шу хатоларни тўғрилаб ишга буюрди холос. Яъни масалан, одамлар ўуртасида қанақа дир тижорат муносабати бўларди, шу тижорат мунасабатида биз ғарар деб атайдиган низога олиб келувчи мажбурлик елементи бор еди.

Ислом бизга мана шу елементни олиб ташлаб, уни яхшироқ шаклда қилишни ўргатди. Ёки одамлар ўртасида рибо билан боғлиқ муносабатлар бор еди. Ислом ана шу муносабатни қандай қилиб рибосиз қилишни ўргатди. Ва буни ҳадисда кўришингиз мумкин, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига бир хурмо олиб келишди. Шунда айтдиларки, бу хурмони қайердан олдинглар? Улар айтишди, яъни ҳайбар хурмоси. Биз буни бир соатга икки соат алмаштирдик. Узат саллаллоҳу алайҳи васаллам бу иш хато деб кетмадилар да. Ундан кўра мана шу қўлинглардаги хурмонни сотиб, уни пулига мана бу хурмонни с отиб олинглар дедилар. Ва мана шу ҳадисни агар таҳлил қиладиган бўлсангиз кўрасизки, ислом молияси ёки ислом дини ўзи умуман бизга бир қанақадир янги нарсани олиб келмади да. Ўша одамлар ўртасида бор шартномани ўзини, қанақа шаклда бўлса, ўртада низо пайдо қилмайдиган, рибо ёки ғарор ёки бошқа тақиқланган елементлардан мустақил, демак, елементлардан тозаланган бўладиган бўлишини бизга кўрсатиб берди холос. Шу маънода ислом молияси дегани бу қанақадир янги бир молия тизими емас. Бу бизда бор молия тизимининг яхшиланган, тўғирланган ва баъзи ўша камчиликлардан, демак, баъзи камчиликлар бартараф етилган ҳолдаги бир кўриниши холос. Валлоҳу аълам.

Билимни синаш

2 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш