Maviza
—Қоралама50 daq

Аввалги солихларнинг намози (Мамуржон домла)

Маъмуржон Домла · Маъмуржон Домла маърузалари

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
49:54
Ўзгаришлар тарихи

Бу дунёда бугун борман, ертам гумон, ертам гумом. Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон. Аъудубиллаҳи мина шайтонир роҳим. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вала ақиб ва тул илмуҳдақин вас солату вас саламу ала расулиҳи муҳаммад ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин ҳамма бад. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари, олий сифатлари билан бугунги жума айёмини ҳаммамизга мубораклик қилишини сўраймиз. Аллоҳ таоло қадамларимизга ажр ҳасанотлар битиб, гуноҳларимизга кафолат қилишини сўраймиз. Бугун биродарлар, сизлар билан биргаликда аввалги солиҳларнинг намози тўғрисида ва биз билан солиҳларнинг намозининг ўртасидаги тарихлар тўғрисида, биз билан аввалги ўтган солиҳларнинг намозининг ўртасидаги тарихлари ва намозда қандай қилсам шу билан намоз ўқийман деган мавзуда суҳбатлашамиз.

Аллоҳ насиб етса. Солиҳларни намозлари қанақа бўлганини биласизми? Ва уларнинг намози билан бизни намозимиздаги айирмачиликлар, тарихлар қанчалик еканлигини бир ўйлаб кўрганмисиз? Мана енди бугунги жумада солиҳларни намозини ешитайлик. Ана ундан кейин биз ўзимизнинг ўқиётган намозларимизга бир баҳо берайлик. Ўзимизни ўқиёткан намозимизга кейин бир баҳо берай лик. Келинг азизлар, биргаликда енг биринчи, енг аввало расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари ва намоз деганда расулуллоҳ нимани тушунардилар ва ўзларини қандай ҳис қиларди, шу тўғрисида суҳбатлашайлик. Пайғамбар соллаллоҳу алалайҳи васаллам айтади жоилат қуръоти айни фисолат кўзимнинг қувончи намозда қилинди дейди. Кўзимнинг қувончи намозда қилинди дейди. Нима деган сўз бу? Буни бир маъносини, буни бир чуқур ўйланиб кўрайлик чи, бизлар намозда кўзимизнинг қувончи ҳақиқатдан бизларда шу нарса борми ўзи?

Ё йўқми? Ҳозир бир одам олиб келип, бир машинани калитини шундай чиқариб чўнтагидан, шу машина сизга ҳадя бўлди деса, ўзингизни қанақа қувватлаш пайдо бўлади? Кўзингиз, қалбингиз хурсанд бўлмаган йерингиз қолмайди. Шунақа хурсанд. Намозда, ҳар намозда беш вақт шундай таъсир бўляптими бизларда йўқми? Кўзимизнинг қувончи шу намозда шунақа бўла оляптими? Ё намоз биз учун бир оғир, қийин, зўрға адо қилинаётган нарсага айланиб боряптими?

Пайғамбар алайҳиссалому алайҳи вассалом, я бийлар ақимис солата, фариҳ набиҳа, ей билал, намозга қомат айтинг, намозга азон айтинг ва ун билан бизни роҳатлантиринг дер екан. Намозга азан айтинг. Билал розияллоҳу анҳун намозга азан айтганларида расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда роҳатланар екан. Намоздан роҳатланишлик.

Ҳузаифат ибн илёман розияллоҳи анҳу айтади. Бир куни расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга тунги намозни ўқиб қолдим дейди. Намозни бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасидан кейин Бақара сурасини бошлади. Мен ўйладим, ҳозир енди юз оят ўқигандан кейин тўхтаса керак, рукуҳ қилса керак дедим. Расулуллоҳ давом етдилар. Мен ўйлардим, ҳа, биринчи ракатига Бақара сурасина қўшар екан деб ўйлардим. Икки ярим пара бўлади. Биринчи ракатига Бақара сурасини қўшар екан дедим. Расулуллоҳ Бақарани тугатдилар, кейин Нисо сурасини бошлади. Нисони тугатдилар,кейин олий имрон сурасини бошладик. Олий Имронни тугатди. Бир ракат, кейин рукуга бордилар дейди.

Олти парами? Бир ракатга. Бир ракатга қўшган сурани қаранг. Неча жуз қўшганлигини кўринг. Мана Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари мана шунақа бўлган екан. Келингчи енди бир саҳобаларни ҳам намозлари қанақа бўлганди? Улар намозларда қанақа роҳатланишган екан? Унга ҳам бир қулоқ солайлик. Саҳобаларга келадиган бўлсак, намоз улар учун қалбнинг хурсандчилиги. Намоз улар учун енг яхши кўрган бу маҳаббатли нарса. Намоз улар учунги бир намоздан кейин кейинги намозни муштоқ бўлиб кутиб ўтирадиган, намоз улар учу роҳат, намоз улар улчу лаззат, оромгоҳ бўлган екан, саҳобаларда. Ҳасанул васрий раҳматуллоҳ алайҳ айтади, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу кечалари намозга турардилар.

Оят ўқирдилар, сураларни ўқирдилар ва баъзи оятларга келганда йиғлардилар. Намоз ўқиб туриб йиғларди, хушув. Намоздаги хушувлар. Йиғлаб, кейин қулаб қоларди дейди. Намоз ўқув туриб қулаб қолардилар. Кейин бир неча кунлар касал бўлиб ётиб қоларди. Намоз ўқи оятларни ўқиб, касал бўлиб, қулаб ётиб қоларди. Зиёрат қилиб бориларди. Дуо қиларди, кечаларида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуд дуо қиларди. Аллоҳумма инкун такатаб танафишиқ ва тинводан бин. Фаиннака там ҳу ма таша ва туҳбит ва индака у мулкита фажал ҳа саъадатан ва мағфират. Ей Аллоҳ, агар бизни тақдиринда лавҳул, лавҳул маҳфузда тақдиримизда бизни бахтсизлардан деб ёзган бўлсанг, гуноҳкорлардан, осийлардан деб ёзган берсанг, сен хоҳлаганини қолдириб, хоҳлаганни ўчиришга қодир зотсан. Бизни мағфиратлилардан қилиб ёзгин, бахтлилар сафида қилиб ёзгин деб дуо қилар екан Умар ибн Хатто.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зотир реқо ғазатидан қайтди. Кечки вақт бўлди. Расулуллоҳ аскарлари билан тўхтаб, тунамоқчи бўлдилар. Шунда икки кишини хорисликка, қоровулликка тайин қилди. Улардан бири муҳожирлардан аммор ибн ясир еди. Иккинчиси ансорлардан ибод ибн бишри еди. Буларни расулуллоҳ кечки қоровуллик қилиб, посхонлик қилиб туришга, аскарни ҳимоялаб туришликка, душманлардан тасодиф ҳужум қилиб қолишдан қараб туришга тайин қилди. Шунда икковлари бир бирига айтди. Кел, тунни тақсимга бўламиз. Кунни туннинг аввалгининг аввалги қисмини биримиз, охирги қисмини бир емас, турамиз деди.

Ибод ибн бишир айтди, мен аввалида турай, охирида сизни турғизаман деди. Майли деди. Ибод ибн бишир тунда қоспонликни бошлади, лекин вақтини бекор ўтказмасдан намоз билан бошлади. Намозга турди. Намозни ўқиётганлар душман тарафдан келган отлиқ бир жойга келиб тўхтади да, яшириниб камин билан узоқдан ҳалигини камонни ўқини отди. Намозда турганида камон келиб санчилди. Биринчи ўқ келиб санчилса ҳам, намозни қилт етмасдан шундай давом етаверди.

Иккинчи ўқини чиқариб отди. Отганида ўқиб келиб санчилди ҳам, намозни ўрнидан жилмасдан туриб намоз ўқиб. Учинчисини отганда, ёнида ётган аммор ибн ёсирни шеригини шундай туртди да, уйғотди. Шундай кўзини очса, шеригидан қон оқиб турибди. Шунда айтган екан, ей ибод ибн мишид, ҳа биринчи ўқиб келилиб отилганда нимага мени уйғотиб юбормадингиз деганда, мен шундай бир яхши кўрган сурани ўқиётган едим.

Аллоҳ билан муножот қилиб турган едим. Аллоҳни муножотимни узғим келмади. Ўқиб турган сурани кеским келмади, деган екан. Шунда Каф сурасини ўқиб туркан екан. Каф сураси бугун ўқиладиган мана жума куни ўқиладигани сурани ўқиб тургандайди. Қаранг. Аллоҳ Таоло билан муножот қилиб турганини узгиси келмади. Бизда бўлса ҳозир телефонимиз жиринглаб қоладиган бўлса, намозимиз бузилади. Қўлимиз ҳаракатланади. Дарам хаёлимиз қочади. Арзимайдиган нарсага намозни бузишлик ҳеч нарса емас емас. Уларнинг Аллоҳга боғланиши, қалблари Роббил аъламиннинг ҳузурига чиқиб кетарди улар. Ўзларининг жасадлари йерда. Жасадлари масжидда, йерда, лекин руҳлари Аллоҳ Таолонинг ҳузурида бўларди, намозда турганида.

Урва ибн Зубайр, радиаллоҳу анҳун, ҳаммамиз биламиз. Зубайр ибн алвом, радиаллоҳу анҳунинг фарзандлари, Урва. Оёқларида суяк чирийдиган касалга йўлиқиб қолди. Суяк касалига. Табиблар текширди, айтдики, ей Урва, сизни оёғингизни кесмасак бўлмайди, бу суяк чириб тепасига келиб кўтарилиб кетар екан. Инсонни ҳалок қилади деди. Иложи йўқми деганда йўқ. Фақат уни кесиб тўхтатилади. Майли деди. Суякни кесинглар дегандек, ундай бўлса биз сизга муҳаддир отлар берамиз. Муҳаддир шу ақлни озгина олқочадиган сал одамни маст қилувчи нарсага ўхшаган, ҳозирги кунимизда наркоз деймизми, шунга ўхшаган бир нарса ўша вақтда беришар екан. Одамни аламни ҳалиги қийинчилигидан қийналиб қолмасин оғриққа деб туриб берар екан. Шунда Урвоқ родияллоҳ аниқ айтдики, сизлар менга ақлимни кетказадиган, ўзимни беҳуш қиладиган нарса бермоқчимисизлар? Дейди. Сизлар менга а қлимни кетказайдиган, ўзимизни беҳуш қилайдиган нарса бермохчисизларми? Дейди.

Валлоҳи деди, ла у реду аййил ҳиба ақлий ам муножати роббий. Аллоҳга қасамки, мени ақлим роббимнига муножот қилишликдан бир дақиқа тўхташлигини хоҳламайман деди. Роббимни муножотидан ақлим бир дақиқа точишини хоҳламаймен. Кесадиган бўлсанглар намоз ўқийман, кесаверинглар деди. Урва радия аллоҳу анҳу намозга турди, намозни турганда кесганларини ҳам билмади.

Бу нима деган? Руҳ. Бу нима деган қалб? Бу нима деган аллоҳга боғланишлик. Ҳатто аъзосидан бир бўлаги тушиб қоладиган бўлса, бир бўлаги узилиб келса ҳам, роббир аламиндан унинг қалби узилмай турадиган қанақа тоза, соф қалблар, уни дунё машғулотлари ё бирор бир нарса уни намозидан машғул қилолмайдиган, чалғитмайдиган қалблар, аллоҳга боғлланган қалблар. Субҳаналлоҳ. Уларни шу намози билан ўзимизникини ҳозирги кундаги намозимизни солиштиринг чи. Уялиб кетамиз а. Уларнинг намози билан ҳозир ўзимизни ҳозирги кудаги намозимизни салиштирадиган бўлсак, уялиб қоламиз.

Майли саҳобалар, майли Пайғамбар, солиҳлар намозларига ҳам назар солиб қарайлик. Солиҳлар. Саид ибн Мусаййиб раҳматуллоҳ алайҳи айтади. Саид ибн Мусаййиб ману дия бис солат мин арбаъи насала сана ва илла ва саидун фил масжид қирқ йил азон айтилганда, қирқ йил Саид ибн Мусаййяб масжидда ўтирган еди дейди.

Ҳа азон айтилдими? Ешитмай қопман. Азон айтилди ми? Е, таҳоратга сув қўйгин, таҳоратга азон айтиб қўйибди. Е, азон айтилибди, енди намоз ўқиб олайлик, ўқиб қўйишди. Йўқ. Қирқ йил. Бир кун емас, тўрт кун емас, қирқ кун емас. Қирқ йилл. Бизлар ҳалиги ҳадисни айтган едик. Бир киши қирқ кун жамоатга йетиб, беш вақт намозни такбиратул еҳромга имом аллоҳу акбар деганда, аллоҳ акбар деб шунга йетса, имом фотиҳа сурасини бошламасдан туриб йетса, такбиратул еҳтиромга йетибди. Ўшандай қилиб ўқийдиган бўлса, унга иккита озодлик, иккита катта ажрис, хавотир берилади. Бири мунофиқликдан озод қилинди деган озодлик берилади. Иккинчиси, дўзахдан озод қилибди деган озодилик берилади.

Термизийда келган ҳадис. Дўзахдан олиб бўлди деган қирқ кунга йетиб, лекин шу қирқ кунга ета олмаганларимиз қанча бўлди? Қилиб кўринг ишонмасангиз. Шу ҳадисга амал қилиб кўринг. Мана ертадан бошланг. Беш вақт намозли масжидга келиб, имом билан қайси масжид бўлсин? Имом билан Аллоҳу акбарга йетингчи. Саид ибн Мусаййи қирқ йил азон айтилганда Саид масжидда еди.

Шабий айтадий, мен ўқийман ту сўлат мумду аслам ту илла ва ана алавуду. Мен исломни қабул қилганимдан буёғига намозга азон айтилганимда мен таҳоратда турган едим дейди. Ҳалиги намозга азон айтилишга айтилганда бу киши тайёр еди намозга. Таҳорат қилиб намозга тайёр бўлиб турган едим дейди. Собит ибн Аслам ал Бунани айтади, қизи айтяпти шу кишини. Еллик йил дадам тунлари намоз ўқиб чиқди дейди. Еллик йил.

Ҳазилакам гапмаса, еллик йил даданг тунларда намоз ўқирдик. Ерталаб саҳарлик бўлганда, саҳар бўлган вақтида дуо қилардик. Ей Аллоҳ, агар халқингдан биронта кишига қабрда намоз ўқиш насиб қиладиган бўлсанг, шуни менга бер деб дуо қилар екан. Қабрда ҳам намоз ўқиши ҳақлари еканда. Ё Аллоҳ, агар шу халқингдан биронтасига намоз ўқишинглик қабрда насиб қиладигансиз бўлса, шуни менга беринг деб. Сафвон ибн Аслам. Аллоҳга аҳд қилган екан, биқинимни йерга қўймайман. Аллоҳ учун тураман, намоз ўқийман, биқинни йерга қўмайман деган екан. Татажафа, жунубуҳум анил мабожаи, ядунна роббаҳум хов фан ватан маъа. Аллоҳ мақтаганларнинг ичида биқинлари йерлардан кўтарилади, узоқлашади, татажафа. Биқинлари йердан узоқлайди. Ядунна роббаҳум, роббиларга дуо қилишади. Ховф ҳам ватан дўзахдан қўрқиб, жаннатни таъма қилиб, умид қилиб дуо қилади деган оятни ўқиганда айтган екан, аҳд қилдим Аллоҳ Таолога, биқинимни шу йерга қўймайман деган екан. Ўша киши мен бўламан деган екан. Аҳд қилдим Аллоҳга, биқинимнни йерга қўймайман. Шундан кейин сафрон дейди, қирқ йил яшади деган екан. Биқинини йерга қўйсин деган екан.

Ёстиқ қўйиб, диван қўйиб ётиб, йўқ, биқинни йерга тегизмаган екан. Ўтирса ҳам ўтириб ухлаб кетаверган екан. Ўладиган вақтида шу ўлим, ғарғараға келиб, халқумга келиб турганида қариндош уруғлари, бола чақаси айтган екан, е енди Аллоҳ сиздан шунчалик нарсани талаб қилмади ю. Ҳа ётинг енди, сиз ҳозир узрлисиз, маъзурсиз, сиз ётинг деса айтган екан. Йўқ. Мен Аллоҳга аҳд қилдим. Агар биқинимни йерга қўйсам, аҳдимга вафо қилмаган киши бўламан деган екан. Аҳд қилдим Аллоҳга. Агар мен йерга қўймасам, аҳдимга вофо қилмаган ки бўламан деб ўтирган жойларида руҳлари чиқди дейди. Субҳаналлоҳ, бу кишилар қанақа одамлар бу? Бўлган. Ким улар? Шунчалик уларга намоз муҳим, енг биринчи нарса, намоз роҳат, лаззат, намоз.

Ҳаммаматул обид тобеинлардан, тобеинлардан бўлган киши. Енг афзал Аллоҳнинг олдида умид қиладиган амалингиз нима деб сўралганда, шу кишидан сўралганда айтган екан. Аллоҳни олдида умид қилдиган амалим бирон бир вақт намоз вақти келмади, келса ҳам менга у мен намозга тайёр турганман. Бирон бир вақт намозга Аллоҳу акбар деб имом азон айтса, бу киши намозга тайёр турганман ва муштоқ бўлиб турганман деган екан. Муштоқ.

Рўза тутган одам бўлиб ҳам саҳарликсиз, саҳарлик қилмасдан ухлаб қолиб саҳарликка рўзани шундай оч қаранга тутган одам, кечда ифторликка қанақа муштоқ бўлади? Чиллада қаттиқ иссиқ чиллада рўза тутса, худди шундай қилиб ва яна куни билан кунда юрса, кечга тамом ифторликда сувга қанақа муштақ бўлади. Қанақа мушафто бўлади?

Намозга шунақа муштақа бўлар екан. Сиз, биз ўзимизни имтиҳон қилиб ўтирибмиз ҳозир ичимизда. Мен шундай бўлган даврим бўлдими мени? Мен нимага ундай бўлмадим? Ё нимага бўлганман аввал, енди нимага шундай бўляпман деган нарса бўлиб туради мана йеримизда. Муштоқ бўлиб турдим дейди. Ва ман сараф ту мин сўлатинг қотту илла ашу илайҳа бир намозни ўқиб бўлсин, пешинни мана ўқиб бўса, кейинги намозга муштоқ бўлардим дер екан. Қани енди иккинчи намоз келса да, иккинчи намозни ўқийсак дер екан. Агар аллоҳ таоло фаризларни бўлиб бўлиб, беш вақтга бўлиб юбормаганда, кеча ю кундузи сажда ва рукуда ўтказган бўлар едим деган екан. Аллоҳ Таоло фаризларни бўлиб-бўлиб ташламаганда, кеча ёки кундузини мен саждада ўтказган бўлар едим дейди.

Яна топинглар. Солиҳларнинг ҳаётига қаранг. Амр ибн Абдуллоҳ ас-Сибои. Бу киши айтяпти, қариган чоғи, мулкуллаб қолган, қарилик йетган чоғида айтяпти. Ла ҳабатиссу ла лаҳаббату, Соллоҳ намоз кетди деган екан. Намоз кетди, намозни роҳати қолмади. Заифлашдик, ҳолсизлашдик.

Мана бу бел кўтармаяпти енди бу гавдани. Суяклар морт бўлиб қолди. Суяклар чарчади. Бугун намозга турадиган бўлсам, ҳозир шундай қариган вақтимда, фақат Бақара билан Оли Имрон сурасини ёқиб ўқий оля­пман деган екан. Намозга турсам фақат Бақара билан Оли Имрон сурасини ёқ, намозга қўша биляпман деган екен. Субҳаналлоҳ.

Субҳаналлоҳ, намозни роҳати қолмади. Намоз кетди, йўқолди деган одам. Бақара билан Оли Имронни қўшса, Инна атойна кал кавсар билан Инна атойнакал кавсар қулфуллоҳ айятни қўшаётганларнинг намозидан нима роҳатни топяпти? Бу одам намозни роҳатини кўрмай қолдим деяпти.

Абий Наср Бишри ибн Хавратул Хафий бир куни шунчалик кўп намозлар ўқирдик. Тунларда бедор. Шунда айтган екан, ала қисқа реҳла кафиллайли саъа. Кечаси бир соат бўлса ҳам оромингизни олсангиз бўлмайдими? Шунчалар қийнайсиз ўзингизни деганда, бу киши айтган екан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалги гуноҳлари ва келаси гуноҳлари кечирилган зот. Қадамлари ёрилиб кетгунича намоз ўқидилар. Гуноҳи кечирилган зот қадамлари ёриилиб кетгунича намоз ўқиди. Мен бир гуноҳим кечирилганлигини билмайман у, кўзимга қандай ором келади, кўзимда қандай уйқу келади деган екан. Бир гуноҳимни кечирилганини билмайман у. Кўзимга манақа қилиб уйқу келади декан екан.

Қаранг намозни қанақа бўлган. Намоздаги хушу. Баъзилар намоз ўқиганда, намоз ўқиб турган жойидаги шундай намозхонаси қулоқ тушганини ҳам сезмаганлар бўлган екан. Намозда шундай кириб кетгандан, руҳ Аллоҳ ҳузурига кўтарилиб кетиб, намозда бошқа нарсани ешитмайди, кўрмайди, сезмайдиган бўлиб кетган екан. Шуларнинг биттаси сияра аламул нубало деган китобда сераъалим нималади? Мана бу Сила ибн Ашям деган киши тобиъин, Сила ибн Ашям, тобиъинни ҳаётини айтади. Бу киши дейди, бир ғазотга чиқди. Жаъфар ибн Зайд айтади, мен шу киши билан бирга едим.

Бир жойга борганда тунадик. Қутқон намозини бирга ўқидик. Намоздан кейин ҳамма ухлаган вақтида сила секин ўрнидан турди. Чакалакзорга кириб кетди. Мен орқасидан кирдим пойлаб дейди. Чакалакзорига кирди. Орқасидан бордим. Таҳоратни янгилади, янгидан таҳорат олди. Кейин қиблага юзланиб намоз бошлади дейди. Мен ҳалиги кишини орқасидан бориб кузатяпман. Намоз ўқияпти, намоз ўқаяпти, намоз бўляпти.

Кечасининг ярми бўлди. Намоздан тўхтамади. Шунда ҳалигини кузатиб турсам, тасодиф бир тарафдан катта баҳайбат бир шер келиб қолди дейди. Шерни кўрганимда қанақа қилиб дарахтнинг устига чиқиб кетганимни билмай қолдим дейди. Дарахтнинг устида чиқиб кетдим. Сизлар парвосини ҳам бузганинг йўқ, қарагани ҳам йўқ, кўнгил ҳам бўлгани йўқ ҳалигинга, шерга дейди. Шер ҳалигининг олдига келиб хириллаб, сизларнинг атрофидан уч тўрт марта айланди дейди. Сизлар намозини давом еттирди дейди. Шер, сажда, сизлар шер, саждага борганда шер келиб, саждага борганимда шер келди. Келган вақтда мен айтдим, енди аниқ уни йейди деб мен унга ишондим дейди. Ҳозир йеб қўяди деб турсам дейди. Ҳалиги кутиб турди. Намозида салом бериб, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ, ассалому алаикум ва раҳматуллоҳ дегандан кейин, ҳалиги тобеин. Салом бериб бўйинг ака, шеърга бундай қаради да айтди, утулиб ризқ, ей юҳас сабр, утулиб рзқ ака фии макани ин ахир. Ей ваҳший, ризқингни бошқа жойдан изламайсанми деди дейди.

Шеърга бундей қаради да, ей ваҳший? Ризқингни бошиқа жойдан изнамайсанми деди. Шеър шундай бурилди да кетди деди. Субҳаналлоҳ. Нима деган аллоҳ таолога боғланиш? Нима деган аллоҳ теолога боғлаш? Кейин намозини тугатганда бомдод вақти бўлиб қолди. Шунда қўлларини кўтариб, аллоҳга дуо қилди.

Аллоҳим майинни ас алука ан тужийрони минан нар. Аллоҳим майиннни ас алука ан туржийрони минанн нар. Авамидлия житари у ан яс ала кал жанна. Дуосини қаранг. Ей Аллоҳ, сендан дўзахдан паноҳ сўрайман. Ей аллоҳ, сендандўзахдан панҳоҳ сўрайман, дўзахингдан паноҳ бергин. Менга ўхшаган гуноҳкор, осий, ожиз банданг, муқассир банданг жаннат сўрашга қайси тили билан сўрайди, уялади деган екан. Нима қилиб қўйган, амалима жаннатни сўрайман, уяляпман сендан жаннат сўрашга, лекин дўзахингдан қамоқ бер деган екан.

Субҳаналлоҳ. Кўряпсизми? Хўп, уларни намозларини ҳозир бир қатор кўзимизни олдимизга келтирдик. Хушҳу намозда, маҳбат, роҳат, лаззат, намоз ўқиганда роҳатланган екан. Хўп, енди бизларни намозлар. Бизлар намозларимизни қарайдиган бўлсак, намоз неча ракат ўқиганини билмай қоламиз. Намуна уч ракат ўқиб қўйдимми, тўрт ракат ўқийдими билмайман, нима қилишимиз керак деймиз.

Намозни тезда ўқиб битириб қўямиз. Намоз адашиб кетамиз. Намоз ўқиган едим, ҳаёлим мана шунақа бўлиб қолди. Дунёнинг намозни ярими дунёнинг ҳисоботи билан ўтиб кетади. Намозга келиб турганимизда. Худди Суфиёниссаврурий раҳматуллоҳ айтгандек, Суфиёниссурурий раҳматуллоҳни айтади, балаға нияти алана заман. Менга шундай хабарлар йетди. Бир замонлар бўлар екан, одамларнинг қалиблари шу замонда дунёни маҳаббати билан тўлиб кетар екан. Шунақа замонлар бўлади, одамларнинг талби фақат дунё тўлиб кетади. У қолипларга хашиа сиғмас екан. Аллоҳдан қўрқиш, хушув қилишлик кирмас екан кейин дейди.

Намозга келсангиз хушув қила олмайсиз. Намозга келасангиз йиғлаб намоз ўқий олмайсиз. Намозга келсангиз жаннатни ўқисангиз ҳам, дўзахга оид оят ўқисанг сиз ҳам кўзингизга ёш келмайди. Қалблар тош бўлиб кетади. Нимага деса, хушув сиғмайди екан енди. Қалблар тўлиб қолди, дунё маҳабати билан тўлгандан кейин хушу қалбга сиғмай қолади деган екан. Бу Суфян Саурийнинг сўзи. Енди саҳобий Ҳузаифат ибн Ёмон нима деган екан? Саҳобий Ҳузаифат ибн Ёмон айтган екан, аввалу маътаф қадунамин динукум ал хушу, динингларда енг биринчи йўқотадиган нарсанглар намоздаги хушкуни йўқотасизлар деган екан. Ҳушу, ҳузу билан қалб Аллоҳдан ва ҳалиги саҳобаларни ҳозир ўтгандақа қилиб боғланиш деган нарса йўқолади. Намозни енг биринчи йўқотадиган, динингларда енг биринчи ёқотадиган нарсанглар ҳушу бўлади деган екан.

Ва рубба мусаллил ла ҳой рафиҳи, кўп намоз ўқувчилар бўлади, яхшилик бўлмайди деган екан. Намоз ўқувчилари сони кўпайиб кетаверар екан. Намоз ўқувчилари сони. Намоз ўқиб туриб ўғирлик қилиб қўяр екан. Намоз ўқувчи зина қилар екан. Намоз қилиб туриб ароқ ичар екан. Намоз ўқиб туриб одам ўлдирар екан. Намоз ўқиб туриб қимор ўйнар екан. Намаз ўқиб турип, хуллас гуноҳни ҳаммасини қилар екан.намазо ўқиб тури.

Кўп намоз ўқувчи яхшилик бўлмайди деган екан. Шунинг учун еҳтиёт бўлишимиз керак екан. Хушму деган нарсани ўрганишимиз керак екан. Нима қилсам хушув бўлади? Гаплашамиз. Кейин айтади воюшик ан тул хил масжид ажамаъа фала тарофи ҳимхошия. Гоҳида ё кўпинча бир жамоат масжидига кирасиз, нима ўқиладиган катта масжидга кирсангиз, жума ўқиладиган масжидга кирсангиз, у йерда битта, бир дона хушу билан ўқиётган одам топишингиз қийин бўлиб қолади деган екан. Йиғлаб ўқиёткан одам тополмайсиз да. Қараймиз. Ким?

Қалби синган, маюс, Аллоҳда шунақа сўраяпти, йиғлаяпти, ҳожатини айтяпти, касал, қайсиниси, дуо қиляпти, қўлини кўтаряпти, йиғллаяпти, саждада йиғлаяпт, ким? Ҳушу қилган одамни бир масжид тўла одам бир донасини ҳушу қилганини топа олмай қоладиган бўлади деган екан. Ҳушу демак, намознинг руҳи. Ҳушу намознинг руҳи од афла ҳал мўминун ал ладинга ҳум фий солатинг ҳошиаун. Аллоҳ таоло айтади, меъминлар нажот топди. Меъминлар нажод топди. Кимлар? Қайси меъминлар деса, намозини ҳушу билан ўқиганлари. Қўрқув. Тазаннул, тадаррур Аллоҳдан ҳоказорлик билан ҳокизорлик билан муҳтожлигини еълон қилиб, Аллоҳ Таолога, ей Аллоҳ, ожиз бандангман, гуноҳкорман, осийман, сени олдинга келиб турибман, таҳорат қилиб, покланиб келдим мана. Аллоҳу акбар, бутун ҳамма нарсани ҳаром қилдим. Такбиратул еҳром билан дунёни ҳамма нарсани орқага ташладим. Сенга иқбол бўлдим, юзимни юзлантирдим, қўлимни кўксимга қўйдим, киндигимни тагига қўйдим. Мен мана хорлик, ҳокизорликнинг енг юксагида, сени олдингда бошимни егиб турибман, айбдорман.

Бер Аллоҳ, бер. Ҳоказорлик. Домла дуо қилиб юборинг. Касал бор. Ташланади, бўлди. Ҳа йиғланг, дуо қилинг. Ўтиринг, сўранг Аллоҳ Таолодан, ҳозирлик қилинг, хушбу қилинг. Бермайди емас Аллоҳ Таоло, беради. Қудафли ҳал мўминун алладина ҳум фий солати муҳоширун, намозларини хушбу билан ўқиганлар, хушбу билан, хушбу билани нажот қилибди. Билинг. Хушбу руҳ. Намознинг руҳий хушбу.

Енг яхши кўрган одам, енг яхши кўтган одамимиз, онамиз, отамиз, боламиз вафот етиб қолса, уйга олиб кирилди, бир хонага қўйди, ётқизди. Кейин сизга айтса, енди кеч бўлиб қолди. Дадангни олдида ухлавер. Ё онанг, мана руҳ нимаси, руҳи йўқ, майит, жасад, жусса. Шу йерда ухлавер, азонда иншааллоҳ кўмамиз, иншааллоҳ деса. Шу йерда хотиржам ётиб уйқу келадими кўзингизга?

Ўликнинг, майитнинг ёнида. Уйқу келмайди. Нимага деса, ей руҳи йўқ! Жасад, майит! Йўқ. Ҳа, бу енг яхши кўрган, маҳбубинг, енг яхши кўтарган ҳаётдаги отанг, онанг, аёлинг, боланг, нима ётавермайсан ёнида? Руҳи йўқ. Худди шунга ўхшаб, агар намоз енг яхши кўллаган нарсамиз бўлса ю, унда хушу бўлмаса, руҳи йўқ, жасаддай бўлаверади. Руҳи йўқ жасадда каби бўлиб тураверади. Тушунарлими? Намоз хусусиз бўлса, руҳи йўк, жасаддай қолади.

Хўп, нима қилсам хушув келади? Қандай қилсам намозда мен шу хушувсиз айтаётганимдақа бу намоз ўқийман? Ё ўтган солиҳларни айтдингиз, шуларни намозига ўхшаб намозим ўзгаради. Нима қилсам? Сабаблари хушувнинг келадиган сабабларини айтамиз. Аллоҳ қодир қилгинча. Баҳоли қудрат. Биринчи сабабий хушуни намозга келиб, аллоҳу акбар дейиш билан кўзингизни юмиб олиб, маҳкам хаёлингизни олиб қочмасин, енди шайтон васвасасидан мени сақласин деб туришганингиз билан фойдаси йўқ.

Нимага? Биринчи сабабини қилмаяпсиз. Биринчи сабаб нима? Намоздан ташқари вақтда хушу қилинг, намозда хушуни ўзи келади. Намоздан ташқари вақтда Аллоҳдан қўрқинг, намозда ўз ўзингиздан қўрқадиган бўласиз. Намозни ташқарида қўрқмасангиз, намозга келганда ўзингизни минг қиз қийнасангиз ҳам қўрқмайсиз. Намозни таштиқлашда хушруқ қилишлик. Гуноҳлардан тийилиш. Ҳаром йейишлардан тийилиш. Солиҳлар айтади қанча ҳаром луқма, қанча қанча ҳаром битта луқма тунларда намоз ўқишдан ман етди. Ҳаром луқма. Қанча қанча ҳаромга қарашлик, ҳалол бўлмаган нарсаларга, ҳаром нарсага қарашлик, Қуръон ўқишликдан ман етди.

Ўзингиз Қуръон оқолмаётган бўлсангиз, Қуръони ўқиб юриб, кейин ўқимай қўйган одамлар. Билинг, қанча қан ча ҳаром назар солиш, Қуръонга назар солишдан маҳрум етди. Шундай Аллоҳнинг каломи, нурга қарашлик, у ҳаром кўзга қараб, ҳаромга қараган кўзга насиб қилмай қолар еканлар. Езилиши керак, қалб езилади. Ҳа, мен аввал кунда бир пора ўқирдим, ҳозир бир бетам ўқимаяпман а? Ей, демак гуноҳга кўп кетибди мени кўзим.

Қанча луқма қиёмдан ман етди, қанча назар солиш ҳаром нарсага, Қуръонни ўқишдан ман етди. Банда бир луқма йейди ҳаром, ё бир ҳаром нарсага қараб, йиллаб қиёмуллайл қилишдан маҳрум бўлади деган екан. Йиллаб қиёмиуллайл қила олмай кетади деган еканлар. Демак, биринчи сабаби, хушуни намозда, хушу билан ўқишнинг сабаби, намознинг сиртида Аллоҳда қўрқинг, намозда ўз ўзидан қўрқиш келади. Иккинчи сабаби, намозда турганимизда шу намоз мени охирги намозим деб тасаввур қилинг.

Ҳақиқатдан ҳам сиз бир одам борса табибга, табиб айтса, бу одам шу кечга йетиб йетилмай узилади деса. Ўлади деса. Нима аҳвол бўлади? Ҳеч нарсани нимаси қолмайди ю унга роҳат қолмайди. Фақат аллоҳ, аллоҳ, аллоҳ аллоҳ бўлади. Шу Аллоҳда умидвор бўлиб қолади. Сиз билан биз ҳам билмаймиз, қанча умр берганда шу намоз насиб қилдими? Намоздан кейинги намозга бормизми, йўқмизми? Аллоҳ шу намоз охирги намозингизни қилиб ўқинг. Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломни олдига келди, ё Расулуллоҳ, вас айтинг, насиҳат қилинг, қисқароқ қилинг деганларда қисқача қилиб айтган насиҳати Пайғамбар алайҳиссалом айтди: солли соллата ила қунта ила солатика, фасолли соллата муважжаин. Намозга турсанг, видолашаётган кишини намоздақа намоз ўқи дейди. Бўлди, мана шу намоз ҳозир ўқиймиз. Жумадан кейин қайсинимиз бор, қайсинимиз йўқ. Кейинги жумада ким ким билан учрашадиган учрашмайди, Аллоҳ билади. Шунақа намоз оқингки, мана шунда ҳамма жойингиз, ҳамма аъзойингиз Аллоҳга боғланади.

Учинчиси, намозга бўлган кўз қарашликни ўзгартиринг. Намозга бўлган кўз қараш. Нима дегани? Сиздан сўраса, нимага намоз ўқияпсан деса, Аллоҳ қайси қитъа ўқияпти сизда дейди. Яна биттасига сўраса, нега намоз ўқияпсан деса, ҳа енди дўзахга тушмаслик учун ўқияпман дейди. Азобланмаслик учун ўқияпман дейди. Аллоҳ демак, бу назар, бу кўз қараш билан тўхтаб қолманг. Намозни нима учун ўқияпсан? Аллоҳ намоз ўқисам роҳатланаман. Лаззатланаман. Маҳбуб, севикли намоз, яхши кўраман намозни. Шунақа яхши кўраман, туролмайман намозсиз. Шунинг учун ўқийнман. Билмайман, қалбим намозсиз сиқилади, қийналаман. Шу намозда роҳатланаман, роҳат, ором оламан намозни. Шунинг учуни ўқияпман. Одамлар йейди. Ичади. Аслида йеб ичиш нима учун? Яшаш учун. Аслида йеб ичиши нима учун, ўлиб қолмас учун йеб ичиш керак. Ҳа? Лекин ҳозир ҳамма ўлиб қолишим учун йеб олишим керак деб юрибдими? Йўқ, лаззат. Мазза қилиш учун йейди. Мана йерда бир кафе турибди. Бунга кирмайди. Наргисда зўр пиширади дейди. Повурни дейди, фалон жойдан келган дейди, қотириб юборади дейди.

Манони шашлигини йемайди, Наргисни шашлигига борамиз дейди. Лаззат, анави йерга борса ором олади, раҳатланади, лаззатланади, йейди. Аслида намоз париз. Фақат унинг учун емас, лаззатлана билиш учун ўқиш керак екан. Роҳатланиш, ором олиш учун намозга бўлган кўз қарашликни озгина ўзгартириш керак, сал кенгайтириш керак екан да. Тўртинчиси, намозга тайёргарлик кўришлик, хушини олиб келади. Намоз Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Е, намоз вақти чиқиб кетяпти е. Намозга озгина қолди ҳозир, асир кириб қолади. Тез таҳорат қилиб намоз пешинни ўқиб олай деса, қайердан келади хушу? Ҳали пешин бўлмай туриб, ўн минут, ўн беш минут олдин, тўхта ҳозир пешинни вақти енди кириб қолади, мен таҳорат қилай деб, тайёргарлик кўришлик намозга. Мисол учун, Али ибн Ҳусайн, ибн Али ибн Абит Олим Зайнул Абиддин ради яллоҳу анҳу айтади. Шу киши агар таҳорат қилса, намоз вақти киришдан аввал таҳорат қиларди. Таҳорат қилсам, қалтирар екан. Қалтирар екин. Пешоналаридан терилар оқиб кетарди. Юзлари қизариб кетар екан. Шунда сўрар екан, е, бу намоз вақтида, таҳорат вақтида доим сизга учрайдиган бу нарса нимадир? Нимага бунақа бўлаверасиз деса, биласизларми, мен ҳозир кимни олдида туришликка тайёргарлик кўряпман дер екан.

Раббил аламинни олдида туришга тайёргарлик кўряпти. Бутун оламнинг Раббисини олдига боряпти ҳалиги киши таҳоратини қилиб. Тасаввур қилинг. Раббил аламинни олдида тугаганда есна деб оғзини очиб, теришиб, телефонини чиқариб бир қараб қўйиб, қайтиб солиб, қанақа одоб демак, намозга мана шу, ҳали намозни вақти киришдан олдин таҳоратларни қилиб тайёр турсак, хушхум секин секин келади. Тўртинчи, бешинчиси, сабабларидан бешинчиси, тайёргарликнинг яна бир тури сал ерта келиб, намозни сал ерта келиб Қуръон ўқий билган киши, Қуръон очиб, озгина Аллоҳни каломини ўқийди. Ўқишни билмаган киши сал ерта келиб икки ракат нафл намози билан бошлайди. Хоҳ у таҳятул масжид намози бўлсин, хоҳ бошқа бўлсин икки ракат нафл намозлар ўқиса, намозга кирган вақтда хушув келади. Худди ана футболистларни футболга ухлаб ухлаб уйқудан туринглар, тушинглар майдонга деб тушириб юбормайди ю. Югуртиради, қизиқтиради, қанақа танасини қизитади, қон югуради, тайёр бўлган вақтида кейин ўйинга туширади.

Сиз ҳам тўғридан тўғри дунё ишини қилиб, ҳозир биров билан уришиб, биров билан талашиб, пулни бермайсанми, берасанми, қачон берасан деб талашиб талашиб кейин намозга келиб, аллоҳу акбар деб, е ярамасдик, уни сўкиб берсам бўлар еканда, намозда туриб а? Нима қилсам екан а уни? Нима қилсам екин деб туриш емас. Ҳа, намозга ўн минут олдин келиб, Абдулла имина шайтон рожин. Табаротуллоҳ дин бия дин мулк ва ҳуа ала кунул шайъин қодир. Унинг қўлида Мулк бўлган Зот. Барча нарсага қадр, ҳа Субҳаналлоҳ. Мулк Аллоҳнин қўлида екан, ҳамма нарсага қадр екан. Мени болам ағриб ётибди, қадр екан Аллоҳ Таоло. Я Аллоҳ, сен шифо бер боламга. А.

Мен қарздорман. Қарзимни қанақа? Ҳа, Аллоҳдан сўрашим керак екан. Йўлни очади, ризиқ йўлини очади Аллоҳ Таоло. Бир ешик очилади. Ҳамма нарса ёпилган ҳозир. Мулк Аллоҳнинг қўлида екан. У буюк зот екан. Қадр екан. Аллоҳдан сўрайман, ҳа. Мана шундай қилиб туриб, кейин қалбингиз тайёр бўлиб намозга кирсангиз, ҳушу билан кирасиз. Югуриб келиб, бу ёқдан кирсангиз, қандай ҳушу билан кирасиз? Айтади, уламолар айтади. Аллоҳ сенга гапиришни хоҳласанг, Аллоҳ сенга гапириши хоҳласанг, Қуръон ўқи. Чунки Қуръон Аллоҳнинг сўзи сенга гапиряпти. Я айю ҳаллалина аману.

Ей, иймон келтирганлар. Агар намозга турсанглар. Ей, иймонкелтирганлар. Агар қарз олсанглар. Ей иймон келтирганлари, агар сўрасанглар, ей иймон, сизга гапиряпти Аллоҳ Таоло. Агар Аллоҳ сенга гапиришни хоҳласанг, Қуръон ўқи, у Аллоҳ сенга гапиради. Агар сен Аллоҳга гапиришни хоҳласанг, сен Аллоҳга гапирмаясан, намоз ўқи, намозда сен муножот қиласан, гапирасан. Тушундингиз а?

Хўп, азанни ешитган вақтимизда олтинчиси, хушни олиб келадиган сабабларнинг олтинчиси. Азанни ешитамиз. Аллоҳу акбар, аллоҳу акбар. Ҳайя расулиллаҳ, ҳайя лулфала. Намозга келинглар, намозга, шошқинг, ошқинг, ошқинг. Шошинг намозга. Ҳайя лулфала, фалоҳ, нажотга келинг, нажот, нажотга келин, келинг, қутуласиз. Дўзахдан сақиб қутуласиз. Келинг, нажотга келдинг деганда, ешитганда, сиз қиёматни есланг. Ҳозир қиёмат бўлди. Нидо чақирилди. Раббул аламиннинг нидоси бўлди қиёмат. Ҳозир қиёматга нидо бўлди. Шунга мен жавоб бермаганимда, қабрдан терилиб чиқиб қолсак, нима аҳволга тушар еканмиз? Истамай ёвмаюн адил мунадим минмакалил қориби. Ёвмай исмоунас сўй хатабил халққа. Далика ёвмул хуружи. Қулоқ сол. Нидо қилувчи Исрофил фаришта. Нидо қилувчи яқин маконда нидо қилади. Яқин макондан нидо қилар екан, қиёматда Исрофил фаришта сурни урар екан. Бирон бир йер куррасида жони бор ҳаракатланган жонзод қолмас екан, ҳаммаси ўлар екан.

Қулоқ сол шу нидога, қулоқ сол. Вой умаяс маъуни сойҳата билҳок. Иккинчи нидони ҳақиқатдан ешитади. Иккинчи нидо бақириқ. Иккинчи нидадони ешитади. Ҳақиқатдан ҳамма ешитади. Ҳатто қабрда миллион йил олдин ўлиб кетганлар ҳам ешитар екан, бу исрофимнинг иккинчи них, нақд сувга урганлиги ўша кунда қабрдагилар чиқишади деган екан. Шуни есланглар, ҳа, азон айтилди, нидо бўлиб қолганда нима бўлади? Динг, қалбингизга хушув келади.

Намозда йеттинчиси. Ҳис билан ўқишди. Сезим, ҳис. Сиз гапиряпсиз, Аллоҳ ешитиб сизга жавоб қайтаряпти. Ҳис билан. Ва. Инна аҳадакум иннақа омил ила солат, сизларни биттангиз намозга турса, деди Пайғамбар алайҳиссалом. Фа инна ҳу юнайчи робба, у роббисига мижоз, муножот қилади, деди. Роббисига муножот қиладими намозда турганда, деди. Демак, Раббимизга муножот қиляпмиз екан. Аллоҳ Таоло Қуръонида ақими солат аликри, намозни мени зикрим учун, намозни бошидан оёғигачайин, охиригачайин Аллоҳнı зикр қилиб тугатиш керак. Намозни ярми дўкон, ярми мол, ярми бозор, ярми анаву, ярми манаву, йўқ. Аллоҳнı зикри билан намозни Аллоҳнı зикрига учун қойим қилинг дейди. Бир одам намозни ғафлат билан ўқиса, еснаб, ооо деб келишиб, намоз ўқиб, қанча ракатда ўқидимидингиз? Аллоҳнı зикри учун бўладими, ғафлат билан бўладими? Ғафлат билани тугатган. Уламоларнı Қуръондаги ҳалиги валатақирабу салот ва интум сўкора ҳадда таълиму ма тақулун. Айтаётган нарсангизни билмагунингизча, айтаётган насангизни билмагунгизча, намозга яқинлашманг, мос ҳолатингизда дейди. Мос киши айтаётган настасини билолмаганлиги учун намозни четлантирилди у.

Намоз ўқитилмайди мос кишига. Чунки у айтаётганини билмайди, қайси сура ўқиётганини билмайдими. Агар сиз билан бизлар ҳозир имом қайси сурани ўқиди деса, йўқ билмадим, қулоқ солмоқман деса. Ўзингиз ҳозир бомдод намозида бугун бомдод ўқиганингизда қайси сурани қўшдингиз десам, есимда йўқ қайси сура қўшганим десангиз, айтаётган нарсангизни билмаяпсиз. Сизнинг мос билан фарқингиз нима бўлди деган екан. Сизнинг у билан фарқингиз нимада бўлди декан екан.

Ибн Аббос айтади: Лай сал лай салака мин солатика илла ма ақалта анҳа. Сени намоздан сенга савоб ёзиладиган жойи ақлинг билан, шу билан туриб, шу билиб туриб ўқиган жойингда сенга савоб битилади дейди. Тасаввур, ҳис қилишлик сиз Аллоҳга тўғридан тўғри гаплашяпсиз. Аллоҳни олдида турибсиз деб. Мисол қаранг. Телевиденияда бир одам журналист келди да сизга, сиз билан нима оляпти, интервю оляпти. Иккингизми? Бўлди, ҳеч ким йўқ.

Лекин сизга айтди. Огоҳ бўлинг. Огоҳлантиряпман. Сиз ҳозир прямой ефирга анақа интервю беряпсиз, деса, ҳаяжонланасиз. Терлаб кетасиз. Во, мени ҳамма кўряптими дейсиз. Ҳа, ҳамма кўриб ўтирибди ҳозир. Ҳа? Чимкентда ҳам кўринг, ҳа? Қазо, Олмаота, ҳа, ҳамма жойда кўряпсиз. Сизни деса, терлаб кетасиз. Ҳаяжон, гапларингизни тополмай қоласиз. Овдурахлаб, довдурахлаб қоласиз. Шунча халқ сизга қараб турган, ҳеч ким йўқ олдингизда, лекин шуни ҳис қила биляпсиз а? Аллоҳ билан ҳам худди шундай бўлади. Сизни Аллоҳ Таоло кўриб турибди. Олдингизда турибди. Гапларингизни ешитяпти. Дуоларингизни ешиляпти. Қабул қиляпти. Аллоҳ билан нот. Таъбудаллоҳга анақа тароқ. Аллоҳга шундай ибодат қилгинки, сен кўриб турган унақа, агар сен кўрмасанг ҳам Аллоҳ сени кўриб турибди дейди.

Кейингиси, йетти саккизинчиси, ўқиётган қироатларда шошманг. Сураларда шошманг. Алҳамдулиллаҳ, роббил аламин, роббил аламин роҳим алика ёмиди инна атўилакил кафил атф асл роҳибик. Йўқ. Шошманг. Сурани битта оятни ўқиб, битта тўхтаб нафас олинг. Сизни ўқиган сурангизга Аллоҳ жавоб бериб олсин. Ийе, ҳар бир оятга жавоб беради. Ҳа. Аллоҳ Таоло сизни ўқиётган ҳар бир оятингизга жавоб берар екан. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Оламларнинг роббиси Аллоҳ сенга ҳамд бўлсин деса, Аллоҳ айтар екан, ҳамидани абидий бандан менга ҳамд айтди. Фахрланар екан Аллоҳ Таоло. Ҳамд айтди бандам. Ар роҳманир роҳим, афна алаййи абдий. Бандам сано айтди, сано.

Маликия умиддин мажадани абдий. Бандами улуғлаб юборди. И я ка на обудун ва и я ка на истайин. Сенга ибодат қиламан. Сендан мадад сўрайман. Ҳа да байни ва байна абидий. Бу мен билан бандамнинг ўртасида. Бандам менга ибодат қиляпти. Енди бандам сўраган нарсасини бераман. Сўра, бандам, сўра. Сўра, пандам, сўра, сўра,сўра намозни. Субҳаналлоҳ.

Доим бир сурани ўқишликка одатланманг. Роҳатланиш, лаззатланиш учун янги сура ёдлашга ҳаракат қилинг. Янгисига ўтинг. Ёдлаган сурангизни қўшишга ҳаракат қилинг! Агар қалбларинглар ҳақиқатдан пок бўлганда дейди, Усмон ибн Афан розияллоҳу анҳу зул нурайн айтади. Агар қалбинглар ҳақиқатддан ҳам пок бўлгунда машаба акун минг калам роҳбекум. Аллоҳнинг каломини ешитиб тўймаган бўлардинглар деган екан.

Вақт ўтиб боряпти. Ҳушуғини олиб келадиган сабаблар яна ҳам кўп еди. Аллоҳ насиб етса, яна бошқа мажлисларда қолганларини давом еттирамиз. Субҳанака аллоҳумма беҳамдик ашадованда, илайҳиддин анта астағфируллоҳу атубилак. Аллоҳумма тақаббир миннакан таъсиринул алим. Аллоҳумма иннанас анака қалдан ҳошиъан. Валисанан зокиран ва айнан дамиан. Ей Аллоҳ, сени зикр қиладиган тил беришингни сўраймиз. Сендан қўрқиб йиғлайдиган кўз, сени еслайдиган ва сендан қўрқадиган қалбни беришингни сўраймиз. Аллоҳ таоло шу жумага келган барча мусулмон биродарларини гуноҳдан манфрат қилиб, хонадонларга тинчлик, офият бериб, таналарига соғлик, саломатлик бериб, топганларга тегизув баракатлар бериб, нимаики ният, орзу тилаклари бўлса ўзинг даргоҳингда қабул, маъқул етишингни сўрай миз. Вассалому алайкум Аллоҳ, алайҳи ва аламинуҳмуҳаммад ва алайҳи ва саҳифат жума. Раҳмат. Аллоҳу акбар.

Кейинги дарсни тинглашУстоз Мамуржон Домла - Имом Бухорий хаётлари - Мамуржон Домла Марузалари