Бухорийнинг дадалари ҳам анча мунча муҳаддислар билан бирла бўлган. Ва бир талай ҳадис аҳлийлари билан бирла ҳурмат қилиб, уларни мажлисларида қатнашган киши екан. Бухорий отаси, бухорийнинг отаси исмоил бухорий ёшлик давридаёқ оламдан ўтди. Бухорий онасини қўлида йетим ҳолда улғайди.
Лекин шу дада ўтиб, мусибат бўлиб турган бир даврда кўп ўтмасдан боланинг ёшлик, чақалоқлик давридаёқ бухорий раҳматуллоҳ алайҳ икки кўзи кўр бўлиб қолди. Икки кўзи ожиз бўлиб қолд. Онанинг бошига кирган иккинчи яна бир мусибати еди. Аллоҳнинг синови, мусибати яна бухорийнинг нималари, кўзлари кўр бўиб қолди.
Онасининг ерта ю кеч қилган дуолари, илтижолари, аллоҳга муножот қилиш сабабидан аллоҳ таоло кўзини қайтариб берди. Бутун табобат, бутун ўзининг ожиз бўлганлигини, кўр бўлган кўзни қайтариб бўлмаслигини еътироф қилиб турган бир замонда она ноумид бўлмади. Она ноумид бўмади. Кеча ю кундуз йиғлади, ёлворди. Аллоҳдан сўради. Аллоҳ таоло кўзини қайтариб берди. Мана бу йерда сияра ала муннибало китобида, муқаддима тилфат хилбарийнинг муқаддималарида, муаллифлари ғунжорнинг тарих бухоро китобидан ва лоликоийнинг шарҳи сунна китобларида нақл қилиб айтади муҳаммад имни исмоил ёшлигида кўр бўлиб қолди. Онаси тушида иброҳим алайҳиссаломни кўрди дейди. Иброҳим алайҳи ассалом унга қарата, бухорийнинг онасига қарата айтдики, кўп дуойингиз сабабли, кўп кўз ёшларингиз сабабли, аллоҳ таоло ўғлингизни кўзини қайтар деди. Тонг отганда қараса, ўғли соғ соғ кўзи кўриб турган ҳолатда кўрди дейдик.
Демак, ўша нарсани айтди. Бизда ҳам оналар фарзандларини намоз ўқимайдиган бўлса, орқаларидан бир марта, икки марта дуо қилиб, бир марта, иккита марта гапиришмас, то аллоҳ ҳидоят бергунча ялиниб, ёлвориб, кўзга ошиқ қилиб, аллоҳ таолодан фарзандларига ҳидоят сўрашлиги, айни керак, зарур бўлиб турган бир амаллардан.
Онаси бухорийни ўқитди. Тарбия берди. Шунинг учун бўлса керак, ҳар бир буюк инсоннинг ортида она бор деган сўз юради. Ҳар бир буюк инсонинг ортида она бор. Лекин ҳаммамиз биламиз, ҳар бир инсоннинг орқасида она бор екан да. Онасиз инсон дунёга келмаслигини ҳаммамиз биламиз. Лекин бу йерда ҳар бир инсон буюк бўлмайди. Онадан туғилган ҳар бир инсон буюк бўлмайди. Баъзи инсонлар бор, ундан ҳайвон яхшидир. Баъзи инсонлар бор, онадан туғилган, ундан ҳайвон яхшидир. Шунинг учун ҳар бир буюк инсон бўлишлик учун, она ҳам буюк бўлиши керак. Она ҳам ҳимматли. Она ҳам диндор, она ҳам художўй, Аллоҳда қўрқадиган она бўлишлиги.
Агар она фарзандни тўғри тарбия қилмаса, ёки фарзандини нотўғри тарбиясига сабабчи бўладиган бўлса, бундай оналар она бўлса ҳам мақтовга сазовор бўлмайди. Бундай она она, лекин уни мақташга арзимайди. Мана ўтган замонда бир ўғри ўғирлик қилди дейди. Шунда подшоҳ фармон чиқариб, фалон ўғрини тез тутиб келинглар деди.
Чопарлар у ёққа, бу ёққа югуриб ўғрининг топишди. Олиб келди. Ўғирлигини еътироф қилди. Кейин айтишди, подшоҳ буюрди, қўлини чопинглар. Еътироф қилди, ўғирлик қилди. Ўғрининг жазоси қўлини кесиш, чопинглар қўлини деди. Ижро майдонига олиб келганида, ҳалиги ўғил подшоҳдан бир илтимосим бор, бажаринг дедилар. Султон айтдики, айт, нима илтимос деди. Мени онамни ҳам шу майдонга олиб келсангиз, мени қўлимни чопилишини онам ўз кўзлари билан кўрсин деди. Онасини олиб келишга буюрди. Ўғрини онасини олиб келди. Онасини олиб келганда ўғри онасига ишора қилди. Мушфиқ бўлиб, раҳм шафқат билан боласининг қўлини чоқилаётганига ичи ачиб, ўзини кўрсатаётган анани яқинроқ келишга буюрди. Она ўз фарзандига яқинлашганда, қўл оёғи занжир билан кишанланган фарзанд сакраб, онасини тишлари билан тишлаб, ҳайвон сингари озор йетказишга ҳаракат қилди. Одамлар дарров ажратиб, ўғри муттаҳам десак, сен ҳали оқ падар ҳам екансан, деб қойиди.
Шунда онам ҳам ўз насибасини олсин дедилар. Шунда айтдики, онангиз нима насибани олади ўғирликни сиз қилган бўлсангиз деганида, мен ёшлигимда қўшнимнинг уйидан тухум ўғирлаб кириб, егнимга бекитиб, қуруққа писа ўтаётганимда онам егнимдан яшириб келган тухумни олиб, менга бир жилмайиб қўйди. Ертасига яна шу ҳунарни қилдим. Кейин каттароқ бир ўғирлик қилдим. Онам индамади. Бориб бориб мен ўғирликка касб қилдим. Мени онам менга ўғирликкда устоз бўлади деди. Демак, тарбиясига қарамаган она ҳеч вақт махтовга сазовор бўлмайди, у агар она бўлса ҳам. Биз ўтган солиҳлар Нибуҳорий ва ундан бошқаларнинг оналарининг ҳаётига, оналарининг даврига қарайлик илм талабида. Суфиён Соврий раҳматуллоҳ алайҳ буюк муҳаддислардан, олимлардан бу кишиларнинг мазҳаблари бўлган, лекин мазҳаблари инқирозига учраб, фақат тўрт мазҳаб еътироф қилинди. Аммо буларнинг ҳам ўзига йетарли мазҳаб егалари. Суфиёниссавре раҳматуллоҳу алайҳ. Оналари бу кишига қараб айтганки, ўғлим, илм ўрганинг, рўзғор ташвишлари билан фикрингизни чалғитманг, ўйламанг.
Уйда онасидан бошқа ҳеч ким йўқ екан рўзғар еканлиги. Рўзғорни ўйламанг, онам нима қиляпти деб чалғитменг фикрингизни. Мен ип йигириб бўлса ҳам, сизни илм олишингизга кўмак бераман деди. Ип йигириб, ип йигириб, кийим қилиб, сотиб бўлса ҳам, сизни нимангизга ёрдам бераман, илмингизга, ўқишингизга ёрдам бораман дейди. Аҳмади ибн Ҳанбал раҳматуллоҳ алайҳини айтади, у ҳам жуда ерта отаси вафот етиб йетим қолган екан. Шунда айтадики, Аҳмади ибн Ҳам балнинг ўзлари айтяпти мени онам, мен ёшим олти ёшда еди. Ертаман турғизиб, ерта саҳарда таҳорат қилдириб, бомдод намозига гўзал кийимларимни кийдириб, масжидга олиб келиб мени киргизиб, ўзи еса масжиднинг бир пана жойига ўтиб мени кутиб турарди дейди. Ана ундан кейин муаззин келиб, бомдодга озон етарди. Олти ёшар болани муаззин келмай туриб, масжидни ертаман деб йетаклаб келган она, ўғилни ҳақиқий тарбиясига машғул бўлган она. Биз болаларимизни олти ёшар боламиз намоз ўқияпсанми? Ибодат қиляпсанми? Деган сўроқни айтишга ичимиз ачийди. Бола ёш деймиз.
Боламизга ичимиз ачийдик. Ертаман турғизаяпса, ёқсин, ухласин деймиз. Ибн. Нужий. Нужия, ибн нужия, номли. Номи билан танилган улуғ олим. Али ибн Иброҳим ўз даврининг катта муфассир воизларидан еди. Бу киши Султон Нуриддин Занки ва Салоҳиддин Айюбийларнинг ҳурматларига сазовор бўлган йетук алломалардан, муфассирлардан еди. Бу кишиси шунчалик тафсир илмида чуқур билганлигини сирини айтиб, қандай билдингиз шунчалик тафсир илмини? Сиздан бошқалар ҳам ўқиди, ўрганди. Қандай ўргандингиз деб сўрашганда, сир. Бунинг ҳам сири бор дейди. Мен тафсир илмининг ўзимни тоғамдан ўргандим. Тоғамнинг олдига борардим. Бир сурани тафсирини тинглаб ешитардим. Кейин бўлса дейди, уйга келганимда онам дарров ешикдан киришим билан ўғлим, бугунги дарсингизни айтингчи деб сўрарди дейди. Мен тоғамдан ешитганимни ҳарфини ҳам қолдирмасдан нуқтасигача онамга айтсам, онам бошларини чайқарди да.
Тоғангиз ҳаммасини ўргатмабди деб айтарди. Нимага онажон, қайердан билдингиз деса, тафсил илмини мен билан тоғангиз баробар ўқиганмиз деган екан. Тафсил илминини мен билан тоғсангиз баробар олиб бориб ўқиганмиш деган екан. Ва кейин айтар еканки, мана бу масалада уламоларни яна қўшимча бундай бундай фикрлари ҳам бор, ўғлим билиб қўйинг дер екан. Тоғамнинг ўргатган дарасига онам қўшимча қилган. Шунинг учун йетук муфассир бўлдим деган жойда. Оналарнинг даврлари жуда ҳам катта талабий илмларнинг олим бўлиб йетишлиги. Олимларимизнинг оналари ҳам олим еди. Олим бўлмаса ҳам тақводор, художўй, илм аҳлини севадиган кишилар еди. Шунинг учун улар ҳақиқий илм аҳлини севгандан кейин, Аллоҳ Таоло улар севган фарзандларини ато етди. Биз ўзимиз ва аёлларимиз катта бир бизнесмен бўлишини севамиз фарзандимизни ва катта бир бой бўлишини севаммиз, биз севган нарсани Аллоҳ бизга ато етяпти. Фарзандларимиз ҳам уддабурон, шундай бўлиб чиқаверади. Лекин агар биз чин қалбимиздан дунё бўмасин, бўмасин, бошқа бўмасин, буъмасин, лекин олим бўсин фарзандимиз деб севганимизда еди, Аллоҳ Таоло бизга севган нарсамизни берган бўларди.
Ҳанафий мазҳабидаги Туҳфатул Фуқаҳо деган китоб бор. Туҳфатул Фуқаҳон деган китоб. Буни муҳаммад ибн аҳмад ала уддино самарқандий деган киши ёзган. Бу Туҳфатул Фуқаҳон китобини ёзган кишининг қизлари Фотима бинти Алауддин деган, Фотима деган қизи бор. Дадалари Туҳфатул Фуқаҳони ёзди, қизлари дадасидаги илмни дадасидан шундай ёдлаб қўйди. Дадасидаги бор илмни Туҳфатул Фуқаҳони дадасидан ёдлаб қўтди. Шунақа олим йетилди. Бу кишининг мана шу ёзган китобига Абу Бакр Касоний деган киши, шогирдлари, Абу Бакр Касонний деган киши шарҳ ёздилар. Бизнинг мазҳабда, Имом Аъзам раҳматуллоҳ алайҳининг мазҳабларида йетук, енг мўтамат, ишонишлик китоблардан бири шу, шарҳи Бадааи ўз Санаъи. Бадааи ўзи Санаъи деган китоб, шарҳ ёзди, Туфайл Фиқуқаҳога. Кейин устозлари ўзини китобини шарҳлаган шогирдни жуда йетук қилиб шарҳлагандан кейин, хурсанд бўлиб қизларини ўшанга турмушга берди.
Лекин жуда катта амирлар, жуда катта мансабдорлар қизига совчи бўлиб турган вақтда бермасдан, ўзининг китобини шарҳлагин шогирдига қизларини узатдилар. Шунда нималардаги одамларнинг ичида гап бўлди, китобини шарҳлаб қизини олди, қўлга киритди деган гап бўлди. Айтмоқчи бўлганимиз, мана бу Абу Бакр Хорисонийни шу замонда ҳукмрон қилиб турган амирлардан Зинкий деган подшоҳ Ҳалаб Сурия шаҳрига мадрасада таълим бериш учун чақирди. Шунда мадрасага бориб бир неча йил ўша йерда таълим берди. Йиллар ўтгандан кейин подшоҳдан изн сўради, аҳлимга қайтай деб. Подшоҳ айтдики, сиз шу йерда қолсангиз яхши еди. Нима қиласиз аҳлингизга қайтиб деди. Шунда айтдики, мен Самарқандда, Маъбара Имнаҳрда аёлимни ташлаб келганман. Уларнинг ҳам менда ҳаққи бор дейишди. Шунда подшоҳ айтдики, мендек бир талабим бор. Агар рухсат берсангиз, чопар юборайлик. Аёлингизни ҳам Сурияга, Ҳалаб шаҳрига олиб келсин, шу йерда бирла бўласиз, дарс берасиз деди. Абу Бакр Каъсоний мактуб ёздилар. Аёлига. Чопар йетиб боришлиги билан чопар билан қўшилиб бизга қайтинг деб.
Сурияда, Талаб шаҳрида турамиз деб. Чопар бир неча кунда Самарқандга йетиб келиб, Фотимага, бинти Алауддинга хатни берди. Хатни олди, ўқиди, куёвларидан, Абу Бакр Каъсонийдан хат келган. Қаради да, чопар келса, чопар билан келинг. Шунда хатни ўгириб орқасига ёзди. Дадаси, сиз у диёрларда юриб, шунчалик фиқҳдан узоқ бўлиб кетдингизми? Деб. У диёрларда юруб, шунчалик фийқҳни тушунмайдиган бўлиб қолдингизми? Наҳотки ўз аёлингизни олдига номаҳрам еркакни йўлласангиз? Деди.
Шунча олимга аёли танбеҳ берди. Шарҳлар ёзган, китоблар ёзган, йер юзида мударрислик қилиб юрган подшоҳлар унга ялиниб турган олимга ким танбеҳ берди? Аёли танбеҳ берди. Наҳотки сиз фиқҳни тушунмасангизки, аёлингизни ҳузурига номаҳрам еркакни йўлласангиз деб. Мана оналар, улар ҳақиқий, тақводор олимларнинг оналари. Улар олимлар еди.
Имом Бухорий раҳматуллоҳ алайҳи ўн бир ёшида йетмиш минг ҳадисни ёдлади. Ўн бир ёшида йетмиш минг ҳадисларни ёдлади. Субҳаналлоҳ ёдлади. Биз йетмиш минг ҳадис ўқидикми йўқми? Майли ёдламайлик. Ўқиб чиққанмизми йетмиш минг ҳадис?
Кўрдингизми? Лекин биз иддаомиз кучли. Бухорий деса ким бўлибди деймиз. Худди уни амалини қилиб қўйгандай. Фалон олим деса ким бўпти у олим деймиз. Лекин уларнинг ёдлаган, уларни ўқиган, уларнинг сиёҳларни чизиб, шунча варақларни тўлдирган амалларини бир назарга ҳам илмаймиз.
Фатволарга келадиган бўлсак, алкаш чалкаш фатволларни бемалол қўрқмай бераверамиз. Шунинг учун Имом Аҳмад раҳматуллоҳ алайҳдан сўралганда, нима деганлар? Юз минг ҳадис биладиган одам муҳаддисми, фатво берадими деганда йўқ деган. Икки юз минг ҳадисини ёддим биладиган одам муҳаддис дейилса бўлами? Фатво берса бўлами деганда йўқ деган. Уч юз минг ҳадисларда қўллари билан майли дегандай, рози емас, шунда ҳам қўллари билан майли, уч юз мингни билса ёддан деган. Уч юз минг ҳадис. Унда бизни ҳозирги вақтимизда оғзимизга тош солиб юрадиган замон. Оғзимизга тор солиб, сўраса, ҳеч нарса билмайман дейдиган вақтда турибмиз. Бухорий ўн ёшида доҳийли деган олимни дарсларига қатнаша бошлади.
Бир куни доҳийли ҳадис ўқиётиб, Суфён Абу Зубайридан ривоят қилади. Абу Зубайр Иброҳимдан деб қолди. Шунда Бухорий туриб айтди устозга. Адашдингиз ей устоз. Абу Зубайр Иброҳимдан ривоят қилмайди деди. Шунда китобига қараса, китобида ҳалигиндай ёзилган. Айтдики, Бухорога сен адашяпсан деди. Мени китобимда ёзилиб турибди. Абу Зубайр иброҳимдан ривоят қилади деб турибди деди.
Шунда Бухори йўқ, устоз деди. Асли нусхага кўринг деди. Ичкарига кириб, асли нусхига қараса, Бухорий айтгандай. Китобида нотўғри чоп етилган. Чиқдида Бухорига қараб, хўп, бола деди. Ўн ёшар бола. Хўп, бола қандай бўлади тўғриси деди. Тўғриси қандай бўлади дегандек, Зубайр ибн Адий иброҳимдан ривоят қилади деди. А бу Зубайр емас. Зубайр иброҳимдан ривоя қилади. Кўряпсизми? Лафзланди.
Иброҳимдан ривоёат қилади деб хатосини тўғрилаб қўйди. Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ. Ўн ёшида устознинг хатоларини тўғирлади. Имом Бухорий демак, ҳадис тўрт беш ҳадисни ёдлаб олиб, қирқ ҳадисни ёдлав олиб, бўлди олим аллома, йетук замонасининг йетук йетишган ундан бошқа олими йўқ кишига айланиб қолишлик, бу енг аҳмоқлик бўлади. Енг аҳмоқлик, енг пасткашлик бўлади! Шунинг учун аввалги замонларда ҳам беш олти ҳадис ёдлаб олиб мен муҳаддисман, мен аҳли илмман. Мендангина фатво олинади, бошқалардан фатво олинмайди деганлар ҳам кўпайган екан. Аввалги замонларда ҳам. Шу замондан ҳозирги кунгача келади, баъзилар ўзларини беш олти ҳадис ёдлаб олиб, мен муҳаддисман дейдиганлар. Маъмун, Халифайи Маъмун, бу киши миссиса, миссиса деган жойга борди дейди, шаҳарга. Шу жойга борган екан, халифани келганини ешитиб, бир киши қўлига китоб қаламини кўтариб, халифани олдига кирди дейди. Халифани олдинга кириб айтибдики, мен муҳаддисман. Умримни ҳамма нимасини шу ҳадис илмига мен бағишлаганман, муҳаддисман дебди.
Мақсад халифадан озроқ пул ундириш. Муҳаддисман деб. Талаби илмман. Халифа буни мақсадини тушунди дейди. Мақсадини тушундида, хўп муҳаддис, фалон темада, фалон мавзуда, фалон бобда қандай ҳадисларни биласиз, айтинг деди. Ҳалиги одам лом мим деёлмади. Халифанинг ўзи ўша бобга тааллуқли бўлган ўн ўн бешта пайғамбар алайҳиссаломни ҳадисларни ривоят қилди. Кейин айтдики, хўп, фалон мавзуида, бошқа мавзудаги мана бу мана бу нималарга бир ҳадис айтинг деди, бобга. Ҳалиги муҳаддис, бирон нарсани оғзи очолмас. Шунда халифанинг ўзи яна ҳадислар айтиб, кейин айтдики ҳалигинга қараб, ей инсон, тўрт беш ҳадис ёдлаб олиб, мен муҳаддисман деб, халифаларнинг, подшоҳларнинг ешикларига кириб пул ундиришга уялмайсанми дейди.
Тўрт бешҳадисни ёдлаб, одамларни чалғитиб, аҳмоқ қилиб, мен муҳаддис ман, мен олимман дейишга уялмайсанми дейди. Кўрдингизми? Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ ўн беш ёшида онаси ва акаси билан ҳажга келди. Ўн беш шу ёшида.
Бухорийнинг оналари ўша ўн беш га Маккага келганларда, Маккада илм талаб қилишлик учун ташлаб кетди. Шу жойидан уламолар онасининг художўй ибодатгўй еканлигини шу мавзудан олиши. Қандай бу мавзуда онасини ибодатгўйлиги билинади деса, онаси фарзандлари ёш. Бири ўн бешта, бири ўн саккиз ёшда. Ҳа мени фарзандларим ёш. Буларни ҳали уйлантирай, жойли қилай, ҳали ҳажга менга борроқ. Кейин ҳаммасини қилиб бўлганимдан кейин, кейин ҳажга бораман. Ҳозирги кунда бизда а? Ҳажга бормайсизми деса, болаларим бор уйлантирадиган дейди. Ҳажга бормайизми деса, болаимга имон ҳисоб беришим керак, жойлашим керак дейишади а? Лекин Бухорийнинг аёни, оналари, Бухорийнинг оналари буни ўйлагани ҳам йўқ. Иккита фарзандни, ўн беш ёшар фарзанди балоғатга йетди. Ҳаж фарз екан, Аллоҳнинг ибодатини адо етай деб Ҳажга қараб таваккал қилди. Шуни ўзи шошиб ошқиб Аллоҳнинг ибодатини адо етишга шошганлиги учун уламолар айтади, Бухорийнинг оналари ибодатгўй аёл еди дейишади.
Лекин Бухорий раҳматуллоҳ алих ўн беш ёшида ўша Маккада талаба илмда қолди ва оналари вафот етгуничайин Бухоро шаҳрига қайтиб келмади. Оналарини кўра олмади ўшандан кейин. Ўн беш ўн беш ёшида айрилган, илм йўлида Аллоҳнинг йўлида айрилишди, шундан кейин оналарини дийдорини тўйиб кўрмади. Тўйиб кўтаргани йўқ.
Лекин Бухорий раҳматуллоҳ онасининг қилган хизматлари, тарбиялари, таълимларини унутгани йўқ, оналарининг ҳақларига кўп дуо қилди. Кўп дуо қил ди. Ҳаттоки биринчи ёзган китобларнинг қаторида бир юл валидин деган китоб номлаб, шу китобга ота онага езгулик номидаги китоб ёзди. Ота онага езгунлик қилишлик номида китоб ёзди ва ҳатто Саҳиҳ Бухорийда ҳам ота оналарга езгулик қилишлик бобида бир боб ажратиб қўйди. Ва бугунги биз бошламоқчи бўлиб турилган дарслигимизнинг китобимиз Адабил Муфратнинг ҳам биринчи муқовасига, биринчи вароғига ота оналарга езгулик қилиш деб туриб Бухорийга келди. Чунки оналардан ўн беш ёшида айрилиб, оталардан ёшликда айрилиб қолган Бухорий уларни тўйиб тўйиб, завқланиб, уларнинг гапларига тўймаган, уларнинг чеҳраларига боқолмаган Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ доим уларни еслаб, ҳадисларида ҳам мана шу нарсаларни келтирди.
Баъзилар баъзи шеърини келтирган. Қумсаб қувноқ дамларимни ёшлигимга қайтгим келавер. Аяжон дадажон деб қайта қайта айтгим келавер ўғлим деса онажоним лаббайдая чопгим келавер. Нонуштага чойлар қўйиб, иссиқ нонлар тутгим келавер . Меҳр тўла юзларига тўйиб тўйиб бақум келавер. Ҳар буюрган ишларини еринмасдан қилғин келавер. Оҳ нангланг ғариблик ғарибликда ўлим бизни ажратди ку. Тонг саҳарда ҳақларига истиғфорлар айтгим келувур деган байтни келтирди. Бу Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ оналаридан ёшлар айрилди. Ўн саккиз ёшида Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ равзада ойдин кечаларда аттари ҳул кабир китобини ёзди. Равзада пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг равзаларида тариҳ ҳул кабир китоби ни ёзди. Саҳиҳ Бухорий ҳадисларини тўпламини еса уламолар айтади, Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг ҳадисларини топтаганларида ҳар бир ҳадисда таҳорат қилиб, икки ракат намоз ўқиб, кейин ҳадисни ёзган еди дейди. Шунинг учун у кишининг ҳадисларида баракат бор.
Шунинг учунг у кишининг китобларида баракат бор ҳар бир ҳадисда Аллоҳдан баракатини сўраб, Аллоҳдан яхшилигини сўраб туриб, ҳар бир ҳадисга ҳурмат қилиб, таҳорат билан, бетаҳоратмас таҳорат билан ҳар бир ҳадисни икки ракат намоз ўқиб, Аллоҳдан сўраб туриб кейин ёзди. Субҳаналлоҳ.
Бухорий деймиз, бошқа бошқа деймиз. Бухорийда бундай ҳадислар бор деб қўямиз. Ўзимиз келса ёнбошда Қуръон ўқиймиз. Ўзимизга келса ҳадисларни оёғимиз билан ҳам тепиб ўтамиз. Бизда ҳадисга бўлган муҳаббат, Пайғамбар алайҳиссаломнинг сўзига бўлган муҳаммадлар камайиб кетганлигидан унга ўхшаган олимлар чиқмаяпти.
Бухорий ўзи айтади, мен юз минг саҳиҳ ҳадисни Пайғамбар алейҳиссаломдан ёдлаганман. Икки юз минг саҳиҳ бўлмаган ҳадисларни ёдладим деди. Юз минг саҳҳий бўлган ҳадисни икки юз мунг саҳҳий бўлсин ҳадисларни ёдинг. Бухорий ўз вақтида вақтидаги олимларни илмини олиб бўлгач, кейин Маккага ва бошқа Хуросонга, Бағдодга, бошқа шаҳарларга кейин чиқди деди. Ўз йеридаги олимларнинг илмини олиб бўлгандан кейин, Бухородаги. Шунинг учун уламолар айтадики, инсон ўзининг шаҳридаги олимларни илмини оладиган бўлса, кейин бошқа шаҳарга борадиган бўлмаса, илмини тезроқ ривожлантиришлиги мумкин дейди. Бошқа шаҳрга бориб олган, тилни ҳам билмайди, ҳеч нарсани билмайди. Бориб олиб, енди у йерда алиф ба та деб бошлаётган бўлса ҳарфдан, у одам замонлар қолиб кетади, ўрганишгинча ҳам анча вақт ўтиб кетади дейди. Шунга ўхшаб, ўз даврининг олимларини илмини олиб бўлиб, кейин бошқа давлатларга бориб илм оладиган бўлса, ўз давлатидаги, ўзининг мамлакатидаги олимларни қадр қимматига ҳам йетади дейди.
Қадр қимматтига йетади дейди. Ўшаларнинг илмини билади, қадрлайди. Ўзи бу йердан кетиб туриб, икки йил, уч йил бир четда юриб келиб туриб, йигитларимиз, ким бўпти фалончи? Ўзи ҳеч нарса ўқиб келмаган. Бориб, алфавитдан тушган, муаллим сонини ўқиган арабистонга бориб, ундан кейин енди грамматикасини ўқиётганда қайтиб келган. На ҳадис ўқимаган, на фиқҳ ўқимаган. Қайтиб келади да, келиб туриб бу йердаги ўтилаётган дарсларни устида мулоҳаза юргизади. Ва бу йердаги одамларга ҳам арабга бориб келган ҳаммаси олим бўлади да, бориб шулардан фатво сўрайверади. Шунинг учун аввалги олимларнинг услублари ўз диёрининг, олимларнинг илмини олиб тугатиб бўлгандан кейин кейинги диёрга ўтишган.
Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ бухородаги илмларни олиб бўлганидан кейин, ундан кейин сафарга чиққан еди дейди. Бухорий боғдодга келганларида олимлар, бухорий раҳматуллоҳ алайҳни ешитишган еди. Муҳаддис, олим юз минг ҳадис, ўн бир ёшида йетмиш минг ҳадис ёдлаган олим келяпти деб, боғдодда ҳаммаси кутиб турди. Шунда айтишдики, муҳаддисларнинг имтиҳон қиладиган ўзларини услублари бор еди, синаб кўради. Айтдики, биз бухорини бир имтиҳон қилармиз деди. Ўн киши жамланди. Ўн кишиси, ҳар биттаси ўнта ҳадисдан ёдлади. Ўнта ҳадисини ривоят қилаётган кишилари санади билан ҳадиснинг матнини бир бирига чалкаштирди. Бир ҳадисни палонча палончадан ривоят қилди бўлса, шунинг санадини кишиларини бошқа ҳадисга қўйди. Бошқа ҳадислардаги ривоят қилган кишиларни бошқа ҳадиска алмаштирди. Шундай қилиб ўн таси, ҳар биттаси ўн тадан юзта ҳадисни чалкаштирди. Бухорий раҳматуллоҳ алай кирганларида сизга сўроқларимиз бор дейишди. Айтинглар. Билди Бухорий раҳматуллоҳ алай ўзини имтиҳон қилинаётганлигини билди. Шунда бири турдида ўнта ҳадисни айтди. Фалончи фалончадан бундай ҳадис ривоят қилибди деганда, Бухорий билмадим деди. Яна иккинчиси, учинчи, ўн, билмадим деди.
Кейингиси туриб ўнта ҳадиса айтди. Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ билмадим деди. Ўн одам юзта ҳадисни бир четдан айтиб чиқди, Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ ҳаммасига мен билмадим деб. Кейин қараса, енди савол берадиганлар йўқ. Шунда биринчисини чақириб айтдики, сиз фалонча фалончадан, фалонча фалончани ривоят қилибди, фалон ҳадис дедингиз. Аслида бу ҳадисни фалончалар ривоят қилган. Хатоси, Бухорийга хато қилиб айтган жойини ҳам айтди, кейин уни Бухорий раҳматуллоҳ тўғрилаб, ҳадисларни тўғирлаб берди. Юз ҳадисни улар айтган хатосини ҳам ёдлаб қолиб туриб, ўзларига қайтариб берди. Ва шу юз ҳадисни тўғирлатиб туриб айтиб берди. Боғдодликлар бу Бухорий раҳматуллоҳ алайҳнинг зеҳнига ҳам лол қолишди.
Бухорий раҳматиуллоҳ алайҳни аҳволига келадиган бўлсак, Бухорий раҳмиятиуллоҳ алайҳи айтадики, ғийбат ҳаромлигини билганимдан буёғига бирор бир кишини ғийбат қилган емасман. Умид қиламанки, Аллоҳ мени ғийбат борасида ҳисоб ҳисоб китоб қилмайди дейди. Ғийбат ҳаром еканлигидан буёғига бирор кишини ғийбат қилмаганман дейди. Муҳаррир аматуллоҳ алайҳ тўғри, фалонча заиф, фалонча ҳадис олинмайди деган жараҳ таъдил илмларини албатта муҳаддислар билишган. Лекин бугунги кунимизда бизни ораларимиздаги ўтаётган жараҳ таъдили, фалончадан ҳадис олинмайд, фалончадан илм олинмайди деётган нарсалар ҳаммаси бу аҳмоқона сўзлар.
У аҳмоқона сўзлар. Шунинг учун, Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ бирор бир кишини шахсиятига тегадиган сўзни айтмаган. Фақат ҳадис олинмайдиган жойи нима еканлигини айтган. Ё у киши зеҳний ҳадис ёдлашда паст, ё у киши ҳадис айтган вақтда фалончи фалончидан ривоят қилди деса, у киши шу билан замонда яшамаган, ё бўлмаса шу билан йўлиқмаган, ё ҳоким бўлмаса ўша киши унга нима қилмаган, ундан ривоят қилмаганлигини айтиб ўтиб кетган. Бизни замонимизда бир одамни ҳадис аҳли бўлсин, илм аҳли бўлсун гапирмоқчи бўлсак, уни нима қилиб чиқамиз? Аввалги туғилгандан бошлаб қилган нималарни ахтариб чиқамиз. Нима иш қилганликларини. Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ бирор бир кишини ғийбат қилмадим. Ҳаттоки қиёмат кунида Аллоҳниннг ҳузурида мен ғийбат ҳақида сўралмайман деб дадил айта олди. Бухорий роҳматуллоҳ алайҳи баъзи бир вақтларда отга миниб, камон отиб мерганлик ҳам қиларди дейди. Отга миниб, ўзини бироз овутиб келиш учун ташқариларга чиқарди. Шунда ўртоқлари билан бир куни ташқарига чиқишди. Ўзи билан биргаликда Абу Жаъфар деган бир киши бор еди.
Ташқаригачиқишиб, камон ота бошлади. Шунда Бухорий раҳматуллоҳ алайҳнинг отган камон ўқи бориб, бир анҳорга қурилган кўприкнинг ўртасида ушлаб турган ёғочга тегиб, ёғоч иккига бўлинди. Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ Абу Жаъфарни чақирдилар. Ғамин маъюс товуш билан Абу Жаъфар биз гуноҳ иш қилдик деди. Енди бу йердан қайтамиз. Сиз мана шу кўприк кимга тегишли еканлигини излаб топинг деди. Ва кўприкнинг егасини топгандан кейин айтинг, агар изн берсин, биз қилган кўприкка тегизган талофатни ўрнига тиккалаб қўяйлик деди. Ё бўлмаса шуни маблағини тўлайлик деди. Абу Жаъфар ахтариб, кўприк егасини излаб борди. Кўприк Ҳумайид ибн Аҳзарга қарашли екан. Шунда келиб, Имом Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ, мана шу нарса учун мени жўнатди деганларида, Абу бу киши Ҳумайид айтдиларки, сиз мендан Бухорий Абу Абдуллоҳга саломимни айтинг. Биз розимиз. Биз кечирдик, авф етдик буни қилган ишини. У бир ёғоч емас, бизнинг мол дунёйимизни сўраса ҳам, Бухорийга беришга тайёрмиз дейди.
Деганларидан кейин, Бухорий раҳматуллоҳ алайҳининг олдига Абу Жаъфар келиб ҳалиги хушхабарни айтди. Кечирдим деб айтди. Розиман деб айтди. Деганларда хурсанд бўлиб, шу куни ўша қилган гуноҳимни каффоротига деб туриб, шогирдларга беш юз ҳадис имло қилди. Ва уч юз дирҳам садақа қилди. Уч юз дирҳаъм садақа қилади. Субҳаналлоҳ, бировнинг бир даладаги бир турган кўфригига тегиб кетган ўқига шунчалик розичилик талаб қиляпти. Шунчалик. Яна биладики, ким қилди деса, Бухорий дейдиган бўлса, ундан ҳеч ким ҳақ сўрамаслигини билади. Кечириб юборишини билади.
Бизда оддий бир домла йўлни ҳеч кимга бермай юради. Кимсан деса, домла, тегиб кетса ҳам индамайди, бошқа қилса ҳам индамай деб юрилади да. Бухорий раҳматуллоҳу алайҳи бировнинг ҳақларидан қаттиқ қўрқган еди. Шунинг учун у киши тақводорлар сонидаги кишилардан еди. Бухорий абумишъар номли кўр кишига қараб айтдики, абумишъар деган кўр киши бор еди. Шунга қараб, ей абумишъар, мени гуноҳимдан ўтинг, мени гуноҳларимни кечиринг деди. Абу Мишъар ҳайрон бўлди.
Бухорий раҳматуллоҳ алайҳининг дарсларида ўтиради ўзи. Шунда айтдики, ей Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил, нима деяпсиз? Қанақа гуноҳни айтяпсиз? Деди. Шунда Бухорий раҳматуллоҳ айтдики, бир кун ҳадис ривоят қилаётган едим деди. Ҳадис айтиб туриб, сизга кўзим тушиб қолди деди. Сизга кўзим тушган еди, сиз икки кўзи кўр еди да. Икки кўзингизни юмиб олиб, бошларингизни қимирлатиб, қўлларингизни қимирлатиб ўтирган екансиз дейди. Ҳадисдан таъсирланиб, шунда мен сизга қараб жилмайиб кулган едим дейди. Сиз буни кўрмадингиз дейди. Лекин мана шу гуноҳ Аллоҳни олдида нима деб жавоб бераман деб ўйланиб қолдим. Шуни кечиринг дедилар. Шунда абумушар йиғладилар, ей имом, сиз буни гуноҳ деб ҳисоблайсизми? Биз бунақаларни гуноҳ деб ҳисобиламасдик деди. Сиз буни гуноҳ деб ҳисоблайсизми, биз бунақаларни гуноҳ деб ҳисобламасдик. Мен аллақачон сизни кечирдим, деди.
Муҳаммад ибн Мансур бундай деди: Дадамиз бизга Бухорий ҳақида бир ҳикоя айтиб берди, деди. Дадамиз Бухорийнинг масжидларида, Бухорийнинг дарслар даврасида қатнашган. Дарсда ўтирганлардан бири соқолига тегиб қолган бир нарсани олдида, масжидда бундай ташлади, дейди. Соқолини ўйнаб ўтириб, бир нарса тегган нарсани олиб, бундай ташларди, дейди. Шунда Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ дарсларини тугатиб бўлгач, ҳалигини ташлаган нарсасига назари тушди. Дарсини тугатиб бўлганидан кейин, одамлар тарқагандан кейин, секин ҳалигини ташлаган нарсасини бориб олиб, йенгларини ичига яшириб, кўчага чиқиб, кўчаги ахлатга бориб ташлади, дейди. Шунчалик масжидга бўлган ихлос, Аллоҳнинг уйига бўлган ихлоси, дарс мажлислари тоза бўлишлиги, одоби, ва шундай бизга ўхшаб қўпол қилиб, нима бу деб туриб кўпчиликни олдида хижолат қилмасдан, ўзини қилаётган ишини одамларга кўрсатиб, мана биров ташлаб кетган екан, шуни мен очиқ ташлаяпман деб кўрсатмасдан, йенгларини ичига яшириб олиб чиқиб, ташлаганликларининг ўзи Бухорий раҳматуллоҳ алайҳнинг аҳволаларига далолат қилади, дейди. Оилаларига келадиган бўлсак, Бухорий раҳматуллоҳ алайҳнинг ўғил фарзандлари бўлмаган, лекин аёли, жорияси ва қизлари бўлганлиги ҳақида баъзи ривоятлар келади, дейди.
Бухорий раҳматўллоҳ алайҳига бўлган ҳасадлар. Бухорий роҳматўллоҳ алайҳи бўлган ҳасад. Бирор бир олим ўтмади-ки, унга ҳасад қилинар екан. Шунинг учун, имомун насоҳий ҳам айтади-ки, фаламма балағал илм маблағаҳу хуси хусида алайҳи. Илмни енг чўққисига йетган вақтида унга ҳасад қилувчилар топилади деган екан. Бухорий раҳматуллоҳ алайҳим енг чўққишига йетган вақтинида ҳасад қилувчи лар топилди дейди. Ҳасад қачон пайдо бўлган? Деса, ҳасаднинг ёши бизни ёшларимизни одам, одам зотини ёши билан тенг екан. Ҳасаднинг ёши одам ёши билан тенг екан дейди. Ҳасад қачон пайдо бўлди деса, ҳасад, Аллоҳ Таоло Одам алайҳиссаломни яратаётган вақтида шайтон ҳасадга ҳомиладор бўлиб қолди дейди. Шайтон ҳасад, шайтонга келди-ки. Одам алайҳиссаломни яратиб, фаришталарни Одамга сажда қилинглар деб Аллоҳ Таоло фаришта ю жинларга буюрганда, шайтон ҳасаддан кўзи ёриб ҳасадни туғди. Ҳасад ўша йерда бошланди. Қандай мен унга сажда қиламан, мен ўтдан яралганман, Одам еса лойдан яралган деб, ҳасад шу йердан бошланди.
Демак, ҳасаднинг замонаси жуда узоқ даврдан буёғига келяпти. Олимлар аввалги олимлар, ундан кейинги ва ҳозирги ва ҳасад енди қиёмат бўлиб, шайтон занжирланиб, дўзахга ташланганда, валлоҳу аълам, ҳасад тугаса керак. Унга шайин олимлар, олимларни оёқларини тортишлик, бир бирларини устидан иғволар юргизишлик давом етиб кетаверади. Унга ҳайронавайрона бўлиб ўтиришни ҳеч ҳам ҳожати йўқ. Илмингизни ўқиб, ибодатингизни қилиб кетаверасиз.
Бухорий бир неча замонлар илм талаб қилиб бўлганларидан кейин ўзининг туғилган ватанига, она юртига, Бухорога қайтишликка азми қарор қилди. Ва Бағдод шаҳрига келди. У йерда ўзининг ҳам устози, ҳам, ҳам суҳбати, ҳам дўсти бўлиб қолган Аҳмад ибн Ҳанбал, тўртма сафнинг бири а? Аҳмад ибн ҳан бал раҳматуллоҳ алайҳ билан кўришиб видолашди. Шунда Аҳмад ибн Ҳанбал кўзлари жиққа ёшга тўлиб, Бухорийнинг бағрларига босиб, ей дўстим, сиз бу йерда илм ва аҳли илмларни ташлаб кетасизми? Деди. Илмни ва аҳли илмлерни ташлаб кетасанми? Қолаверсангиз бўларди шу йерда, Бағдодда, деди. Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ йўқ, мен ўз ватанимга ҳам борай. Қавму қариндошларимга борай, дин ўрганган таълимларимни уларга йетказай деб, яхши ният билан ўзини ватанига қараб йўл олди. Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ Бухорога келмасдан туриб Нисобурга йетиб келдилар. Бухорийнинг келаётганлигини ешитиб, бутун халқ шаҳарнинг ташқарисига чиқиб, тантана билан, тўй билан Бухорини кутиб олишди.
Буларнинг ичида шу Нисобурнинг енг йетук олими, маоравун наҳурда дангъи кетган аллома бўлган Муҳаммад ибн Яҳё Зуҳли деган олим ҳам шулар қаторида чиқди. Кутиб олди олим. Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ Нисобурда бир неча кун қолишини таклиф қилишди. Бухорий Нисобурда шу йерда қолди. Одамлар бир кунини олимнинг кунини ўтишлигини беҳуда ўткирмасдан савол жавоб билан илмидан фойдалана бошлади. Тўда тўда одамлар кела бошлади. Зуҳли, имом Зуҳли шогирдларига айтдики, бу катта аллома екан. Бу кишини олдига бориб фойдаланиб олинглар деди. Бу кишидан йетук илмларини олинглар деб ҳатто ўзи ҳам Зуҳли, ҳам Бухорийдан ўзи билмайдиган ҳадисларни илмларни бориб Бухорийнинг орқаларида юриб, баъзи саволларни сўраб ўргана бошлади.
Бир кун Зуҳли қараса, Бухорийнинг дарсида одам лимма лим, тўла. Ўзи келиб дарсга ўтирса, ўзининг мажлисида ҳеч ким қолмабди. Одам йўқ. Зуҳлинни қалбига ҳасадгина адоват мана шу йерда пайдо бўлди. Олимнинг қалбига шу йерда пайдо бўлди.
Енди қандай қилиш керак? Шунча одам ҳақни ешитиб турибди, шунча одам ҳадис илмига, муҳаддисга муштоқ бўлиб турган вақтда, буни мубтадия екан дейиш керак. Уни ешитишга бўлмас екан дейишкерак. Уни фалон шайхлар маъқул кўрмабди дейиш керак, худди бизни ҳозирги кунда замонимизда бўлаётганга ўхшаган.
Бизлар ҳозирги кунимизда бўлаётганга ўхшаган мана шундай иғволани юргизиш керак бўлади. Шундан кейин зуҳли худди шунга ўхшаб иғволани юргузиб, одамларга гап тарқатдики, Бухорий Қуръоннинг лафзи махлуқ, Аллоҳ Таоло Қуръонни гапирмади, Аллоҳ Таоло яратди Қуръонни деган бидъат сўзларни тарқата бошлади. Бухорийнинг еътиқоди чатоқ. Бухорий адашган киши екан. Еҳтиёт бўлинглар Бухорийдан деган сўзларни тарқала бошлади.
Ҳаттоки шу даражага йетдики, ким Бухорийнинг дарсида ўтирган бўлса, бизни дарсда ўтирмасин дейди. Ким Бухорийга ергашаётган бўлса. Бизга келмасин. Бухорий бузуқ ақидадаги киши бизга Бағдоддан шундай хабар келди дейди. Худди зуҳли. Нима қилиб, Бағдоддан бизга шундай хабар келди ва бизни Бухорийга бориб насиҳат қилган едик, насиҳатимизни қабул қилмади деди.
Туҳмат екани билиниб турибди. Бағдодда Имом Аҳмадлар алломалар Бухорийга ялиниб, қолинг бу йерда деса қолмасдан келган одам еди. Лекин боғдоддан бизгача хабар келдию деб турибди. Ва яна биз насиҳат қилганедик Бухорийга, қабул қилмадинг дегани ҳам туҳмат. Ўзи еса илми йўқ. Билмайдиган нарсаларни кеча кун, кеча бир кун, икки кун аввало зувли нима қилётгандек, Бухорийнинг орқасида юриб илмини олаётгандек. Ёлғон туҳматларни ёғдирди.
Шунда Бухорийнинг олдига бир шогирдларидан бири кириб, сизга тил тегизаётган бўхтончи, золимларга дуоибад қилсангиз, деди. Абдулмажид Иброҳим номли киши шундай дейди. Келиб, бир енди сизни шунча гапириб, шунча обрўлингизни тушириб, шунчаки туҳматлар қилди. Қачонгача ўтириб юборасиз енди? Бир дуо қилинг, Аллоҳга яқин кишисиз, Аллоҳнинг авлиёсисиз, Аллоҳ Таоло ҳалок қилади деди. Шунда Бухорий раҳматуллоҳ айтдики, мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни мана бу ҳадисларини ешитганман. Мен билан ҳовуз олдида учрашгунингизга қадар сабр қилинглар. Деб Пайғамбар алайҳиссалом айтган. Сизларга шунақа бўхтонлар келади, туҳматлар тошлари отилади. Мен билан ҳовузнинг олдида учрашгунга қадар сабр қилинглар деб айтган ҳадисларни ешитганман. Мусулмонларнинг зиёнига дуоибад қилмайман деб дуоибад қилмадилар.
Шу сабаб бўлди мен Бухорий раҳматуллоҳ алайҳнинг нисобурини ташлаб, чиқиб кетишга мажбур бўлди. Бухорийнинг кузатишликка енди ҳеч ким орқасидан келмади. Фақат икки киши чиқди. Уларнинг бири Аҳмад ибн Салама, иккинчиси Муслим ибн Ҳажжот. Саҳиҳ Муслимнинг нималари, муаллифлари. Муслим ибн Ҳажжот иккови чиқди хайрлашишга.
Зуҳлининг айтган сўзлари ким Бухорийга борса, бизни дарсимизда ўтирмасин деганда, мана шу икки шогирд Аҳмад ибн Салама билан Муслим ибн Ҳажжож ўринларидан туриб чиқиб кетган екан. Шунда Муслим чиқиб кетаётган вақтида Имом Муслим ҳадис тўпламларини жамлаган. Имом Муслим шунинг олдидан чиқиб кетаяпти, ётган вақтда бутун зуҳли дин ёзилган ёзган ҳадисларини олиб келиб шундай олдига шундай ташлаб чиқиб кетган еканда. Ҳадисларини ҳам мана ўзингиз фойдаланаверинг, деб туриб ташлаб чиқиб кетган екан. Шунинг учун айтишадики, шу воқеа сабаб бўлиб, Муслим ўз Саҳиҳида зуҳлийдин ҳам, Бухориййдан ҳам ривоят келтирмаган дейди. Имом Муслимнинг ривоятларида бу келмаган. Бухорий нисобурни тарг қилиб, Бухорога кетди. Бухоро ўзининг туғилган шаҳрига кетди. Бухорога келганларида ўзининг юртдошлари, ўзи туғилган ватандошлари, Бухорога чиқиб худди нисобирда кутганга ўхшаб одамлар тантана тўй билан Бухорини кутиб олишди. Бухорий раҳматуллоҳ алайҳи Бухорода ҳали жойлашиб бўлмасдан, ҳали Бухорога келиб жойлашиб бўмасдан туриб, Бухоронинг амири Ҳолид ибн Аҳмадга бир мактуб келди.
Мактубда сизларга борган киши, суннатга хилоф иш юргизадиган киши, еҳтиёт бўлинглар деган хабар келган. Амирга хат жойлаган, юборган, бу хат зуҳлийдан келган еди. Катта имом, катта аллома бўлса ҳам, орқама орқа қувиб юрибди. Йўқ қилишликка. Билмайдики, у катта бир Аллоҳни динига душманлик қилаётганини билмайди. Билмайдики у Расулуллоҳга душманлик қилаётганлигини. Билмайдики у Пайғамбар алайҳиссаломни суннатларини йўқ қилишга ҳаракат қилаётган бир душман еканини билмайди. Худди ҳозирги кунимизда ҳақ динни айтиб, Пайғамбар асланминг суннатларини, ҳадисларни айтаётган кишиларни орқаларига тушиб йўқ қилиши ҳаракат қилаётса кишилар, улар уни йўқ қилувчи билан қутилишмайди, токи Пайғамбар алейҳиссаломни ҳадисини йўқ қилмагунча. Улар уни йўқ қила олмайди, токи Қуръонни йўқ қилмагунча. Бугун бунисини йўқ қиладиган бўлсангиз ҳақни айтаётган кишини, ерта Аллоҳ Таоло бошқасини чиқаради, ундан ҳам баттарроқ ҳаққа мустаҳкамини. Ундан ҳам баттаррок суннатга мустаҳкамини чиқаради. Неча йил замонасида бир минг тўрт юз йилдан буёғига дин душманлари олишиб келган бўлса ҳам, лекин буни ҳадисний ва Қуръоннийўқ қилиша олмаяпти ю.
Ҳақ баралла кетаверади. Шунга душман бўлган киши билсинки, у фақат Пайғамбарга душман бўлаётганини, Аллоҳга душман бўтаётганлигини англаб йетсин. Холид ибн Аҳмад Бухоро амирига хат мактуб йўллади зуҳли, бу имомни еҳтиёт бўлинг, йўқ қилинг деган мактубни йўллади. Бухоронинг амири шу йерда Бухорода ҳам ўзига йетарли фитначилар бор. Ҳар жойнинг фитначилари бўлгандай, ўзига йетарли фитначилари бор. Шуларнинг ичида Хураиз ибн Абий Варқо деган киши Бухорий одамларни бузяпти деган хабарни амирга йетди. Бухорий одамларни бузяпти. Худди Субҳаналлоҳ ўша бир минг икки юз йил бўлибди Бухорийнинг шу таваллуд топганига.
Ўн икки аср бўлибди. Ўн иккинчи асрдан буёғига ҳанузгача шу дард, шу касал йўқ қилинмади. Вабога ўхшаб йўқса йўқиб келяпти, лекин йўқ бўлаётгани йўқ. Бир олим чиқиб, даъват қиляпти, фалончи одамларни бузяпти. Ёшларимизни бузиб юборди, масжидларимизни бузиворди. Лекин ичиб думалаб юрса, биров уни келиб насиҳат қилмайди. Биров уни келиб насиҳат қилмайди! Мана шу дард шу ўн икки асрдан буёғига келяпти екан. Бухорини халқни бузди, одамларни бузяпти деган хабарни йетказди. Шунда амир чақирди. Чақир йўллаб бухорига қани китобларингизни олиб келинг бир текшириб қўяйлик, ўқиб бир қарайликчи. Нималар бор екан, бир ўқиб беринг бизга деб чақирди. Чопар келиб, амир сизни чақиряпти. Тарихул капил китобус сихах ва шунга ўхшаган ёзган китобларингиздан олиб келасиз екан. Амирга ўқиб берасиз екан деганларда бухорий айтдики, мен илмни хўрлайдиган, хўрламайман дейди. Мен илмни хорламайман. Илм юриб бориб айтиладиган сўзмас.
Биз шунча йерларни пияда юриб илмни излаб, ахтариб, хорлик уздорлик билан олдик, керак одам шундай кесинмасди деди. Керак одам кесин деди. Бу хабар амирга йетгандан кейин бухорий раҳматуллоҳ алайҳнинг бухородан сургун қилишликни фармони чиқарди. Бухорий раҳматўллоҳ алай олтмиш икки ёшларида Бухорони тарк қилиб Самарқандга ўзининг қариндошларининг олдига кетишга қарор қилди. Самарқанддаги Хартанг қишлоғига қариндошлариникига келди. У йерга келиб, Бухорий раҳматуллоҳ касалланиб қолдилар. Ва шу жойда қутдаон намозларини ўқиганларидан кейин, Аллоҳ таолога илтижо қилиб, дуо қилиб, ей Бор Худоё, кенг йер, кенг йер менга торлиқ қилиб қолди. Ўзинг мени ўзингни ҳузурингга олгин ей Парвардигор деб дуо қилди. Йерга сиғмай қолдим. Нисобирга борса қувилди. Бухорога борса қувилд. Йер юзидан қувилиб сургун қилиняпти. Шунда ей Аллоҳ йерга сиғмаяпман, ўзингни ҳузукингга ол, кичкина қабрга сиғин.
Аллоҳга дуо қилди. Дуо қилиб бўлиб ҳам лаблари тугаб, дуодан тўхтамасдан туриб, Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ жонларини Аллоҳга омонатларини топширди дейди. Бухорий шанба оқшоми, рамазон ҳайити кечаси хуфтон намози пайтида икки юз еллик олтинчи ҳижрий йили олтмиш икки ёшида оламдан ўтди. Абдуллоҳ ибн одам сиёра аламунна балода имом иззат ҳабиб мана бу қиссани келтиради. Тушимда дейди бу киши айтади, Абдуллоҳ ибн адам деган киши айтади. Тушимда мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим дедилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам бир жойда худди бир кишини кутаётгандай турибди. Ёнларида тўда тўда саҳобийлар Пайғамбар алайҳиссаломни атрофида туриб, бировни кутиб туришибди. Мен Пайғамбар алейҳиссалоту вассаломга салом бериб, ассалому алайкум ё Расулуллоҳ дедим. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом менга алик олиб алайкумуссалом ва раҳматуллоҳ баракотуҳ деб жавоб қайтардилар. Ё Расулуллоҳ, нега бу жойда тик турибсиз деб савол бердим. Пайғамбар алйсаллату вассалом, биз Муҳаммад ибн исмоил Бухорийни кутиб турибмиз деди дейди.
Мана шу воқеадан кейин Бухорий раҳматуллоҳ алайҳ вафот етганлигини биламан деган екан. Имом иззаҳабий сиёсий алам нубалъа китобида зикр қилади. Абу Мансур Ғолиб ибн Жибрил хабарларида, буни ҳам Имом Иззаҳабиҳ сиёсий аламин нубало китобида кетилади. Бухорийнинг ҳайит куни дафн етганимиздан кейин дейди. Бухорий раҳматуллоҳ алайҳнинг ҳайит кунида дафн етганингиздан кейин, қабр олдига келиб, дафн етганиимиздан кейин, қабрдан жуда хушбўй ҳид тарқаб кетди деди. Бухорий раҳматуллоҳ алайҳини дафн етгандан кейин қабрдан хушбўй ҳитлар тарқади. Шунда одамлар ҳалиги қабрдан яна искашиб, тўймасдан қабрдаги тупроқдан ҳовуч ҳовуч олиб, худди мисик атирларнинг ҳидлари тарқагандай тупроқдан тарқарди деди. Ҳалиги тупроқни олиб кетса, уйларида ҳам худди шу мисикнинг атирнинг ҳидини чиқариб турган ҳолатда ҳид турибди. Бу ҳид бир неча кунлар замон давом етди дейди. Бир ой, ундан зиёд давом етиб турди. Одамлар келишиб, тўда тўда қисмлаб тупроқлардан ола бошлади. Шунда иложи бўлмаганлигидан Бухорий раҳматуллоҳ алайҳнинг қабрларидан тупроқларни олиб кетиб қолмасин деб, қабрларини нима қилиб қўйди, тўсиб қўйишди дейди.
Одамлар қабрга ўтмаслиги учун қабрини тўсиб қўшди дейди. Мана бу хабар йер юзига тарқалди. Бухорий раҳматуллоҳ алай вафот етибди, қабри бир ойдан буёғига миски ҳидини тарқатиб турибди екан, деган хабар тарқалди. Шунда Бухорийга душманлик қилган фитначи, иғвогар ва мана шунга ўхшаган одамлар қабрини тепасига келиб пушаймон қилди, дейди. Қилган ишларига қабрини тебасига келиб туриб пушаймон қилибди, дейди.