Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир робил аъламин. Вассалату вассаламу ала аширофил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабот, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳмана роҳим. Ошкора илм ва махфий илм. Илм икки хил бўлади. Ошкора ва махфий илми. Ошкора билим ўзи учга бўлинади. Биринчиси, бешта ҳис қилиш аъзолари билан ўрганиладиган илмлар. Айрим уламолар бу илмни ҳиссий ишонч деб аташади. Кўзимиз билан кўрамиз, жасадимиз билан ҳароратни ҳис қиламиз, қулоғимиз билан овозни ешитамиз. Демак, ҳис қилиш аъсолари билан билиб олинадиган нарсалар, булар ҳиссий ишонч дейилади. Илмни биринчи кўриниши. Бундан ташқари, инсон таълим орқали ўрганадиган илми, маърифати ҳам бор. Ўқиб ешитиб, астадибиллаҳ, иннафидалик аладикаро лиман каънала ҳу қолбун, ав алқоз самъа ваҳу вас шаҳийди. Албатта бунда огоҳ қалб егаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда қулоқ тутган киши учун еслатма ибратлар бор.
Ошкорий илм, биринчиси ҳиссий илм, иккинчиси ешитиш орқали ўрганиладиган илм, учинчиси ақлий истеъдод, инсон ақлини ишлатиб, тафаккур қилиши билан топадиган илми. Демак, ҳиссий хулоса, хабарий хулоса, ақлий хулоса. Ҳиссий илм, хабарий илм, ақлий илм.
Демак, олдимизда ошкора ва махфий илм турибди. Аъзолар билан ҳис қилинадиган, ешитиб ўрганиладиган, ақл юргизиб ўрганадиган илмлар ҳамда истимбод орқали келадиган, тажриба орқали ўрганилаётган илмлар. Мана амила бима алима авра соҳуллоҳу илма маълам яълам. Бизни мана шу силсилаб дарсларимиздаги иккита ҳадис асосий. Биринчиси нима еди?
Мани арофанафзакҳу арофараббаҳуу. Ким ўзини таниса, кейин роббисини танийди. Ким ўзининг таниса, кейин раббисини танийди. Биз ўзимизни, сиз билан бизга ўзимизни танитадиган илмни ўрганяпмиз. Иккинчи ҳадис мана шу ҳадис. Ким билган илмига амал қилса, билган илмига ҳам амал қилса. Аллоҳ таоло у инсон билмаган илмини хабарини унга нима қилади? Ўргатади. Биз билган илмимизга амал қиляпмизми, йўқми?
Демак, илм мартабасини ўқияпмиз, биродарлар. Хўп. Ўтган дарсимизда илм ва ҳол деган иккита нарсани ўргандик. Илм яхши еканми, ҳол яхши екан ми? Илм яхши екансиз. Ҳол бу инсон ўзини саодатли ҳис қиладиган, саодат, саодатни ҳис қиладиган ҳолати, кейин нафсий ҳолати хотиржамликда. Айтдик, ҳол инсонни фақат ўзи учун берилган нарса, ҳол фақат сенга фойда қилади. Ёнбошинларга фойдаси йўқ. Уни ўргата олмайсан, уни улаша олмайсан, уни сота олмайсан. У фақат сенга файда қилади. Ва айтдик, ҳол доим бир хил бўлмайди. Ҳол ўзгариб туради. Аммо илм еса, Аллоҳ азза ва жалланинг розилиги учун холис ўрганилган илм. Агар инсон мана шу илмга еришса, Аллоҳ унга илмни ҳам беради, бояги ҳолатни ҳам беради. Илм осмонда ичида сувни тўлдириб кетаётган ёмғирли булутга ўхшайди.
Ёмғирни ташлаб кетар екан, сувни ташлаб кетаркан, тоғи тошга, чўлга, дарахтга тегади, бутун борлиқ фойдаланади. Шунинг учун инсон ўзини ҳолатини яна зўр қилиб, ўзини руҳонияти билан овора бўлиб, ҳеч ким билан ишонмасдан бурчакда ибодатини қилиб ўтирганлиги қаёқдаю, илм ўрганиб туриб, миллионлаган одамларнинг қалбларидан ўрин олган қаъда. Биродарлар, илм ҳолдан афзал бўлади. Илм ҳолдан афзўл бўлади. Айтдик, киши билган илмига амал қилса, Аллоҳ Таоло у билмаган илмларни унга нима қилади?
Ўргатади. Илм мажлисида ўтирдингизда, номаҳром аёлга қарашлик ҳаром еканлигини билдингиз. Гап ташвишлик ёмон нарса еканлигини билдиз. Қўйингки, гуноҳ амалларни қилмаслик кераклигини билдингиз? Енди шу билган илмингизга амал қилсангиз, Аллоҳ сизга бир ўзини марҳаматини ато қилади. Нима еди у? Махфий илм деб беради. Махфий илмни беради, агар билган илмингизга амал қилсангиз. Мана иккинчи илм. Биринчиси ошкора илм, иккинчиси махфий илм. Махфий илм, қалб илми. Бу ҳақида бир сўз жуда ҳам бир ажиб, гўзал бўлади.
Ошкора илмларни олишлик учун мадраса керак, мутолаа керак, ёдлаш керак, ешитиш керак, имтиҳон қилиш керак. Енди мана шу ўрганган илмимизга амал қиладиган бўлсак, Аллоҳ Таоло мана шу махфий илмни сиз билан бизга ато қилади. Биласизми, бу махфий илм қайси қалбга берилади? Қайси қалбларда пайдо бўлади бу илм? Бу покиза қалбларида бўладиган, покиза қалбга келиб ўрнашадиган илм. Аллоҳ таоло қуръонни айтади ю, истадибилла ла ямас суҳу иллал мутаҳҳарун. Аллоҳ Таоло айтяпти, Қуръони фақатгина покиза инсонларгина нима қилади? Ушлайди.
Қалб илми сизга келишлиги учун, махфий илмга ега бўлишлиги учунг, қалбингиз покиза бўлишлиги керак. Ошкора илмларни нархи китоб, домла, мадраса, мутолаа, такрорлаш, ёдлаш, екзамен. Нархи шу. У нархни тўласангиз, бу илмни натижаси каллангизда қолади. Қалбга бериладиган махфий илмни нархи покиза қалб. Покиза қалб кимда бўлади? Покиза жасад егасида. Жасадингизни хорамдан тозаладингиз, қалбингиз покиза бўлди, билган илмингизга амал қилдингиз, енди сизга Аллоҳ Таоло махфий илм деб беради. Аллоҳ Таоло айтади, ей бандам, узоқ йиллар, кўп йиллар давомида халойиқнинг кўзи тушадиган жойингни тозаладинг. Қайерини? Жасадингни тозаладинг. Менинг назарим тушадиган жойини тозаладингми?
Аллоҳ таоло сизларни суратларингизга, жасадларингизга қарамайди, дедилар Расулуллоҳ. Сизларнинг қалбларингизга ва амалларингизга қарайди. Яъу вала яъу фау маълу вала банун илла ман ат аллоҳа биқол бин салим. У кун қиёмат кун. Шундай кунки, инсонни на моли дунёси, на бало шақаси фойда бермайдиган кун. Бу нарсалар фойда бермайди у кунда. У кунда нима фойда беради? Агар ана шу кунги инсон покиза қалб билан келган бўлса. Қалбини покиза қилиб борган бўлса, шу қалби унга фойда беради.
Мен намоз ўқимаганимда зато дилим тоза, ешитгансизлар а? Лекин бу гапни гапирадиганлар озайиб кетди, алҳамдулиллаҳ. Чунки покиза қалб егаси агар ҳақиқатдан покиза бўлса, амал қилар еди. Бу илм, махфий илм, тоза жасадлардаги покиза қалбдагина пайдо бўладиган илм. Тоза жасад нима еди? Ҳаром йемаган жасад. Я' асад, атай бмат амака, такун мустажаба дава. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъди Набию ҳаққасига, ей Саъд, таомингизни, луқмингизни покланг, дуоси мустажоб одамлардан бўласиз деди. Тушуняпсизларми? Дуойингиз мустажоб бўладиган мақомга йетсангиз, демак, улуғ нарсага еришдингиз. Катта нарса берилди. Енди катта нарсага еришдик учун катта меҳнат қилиш керак. Луқмани ҳалол қилишлик демак осон иш емас екан, биродарлар. Маъқулми? Бисмиллаҳ деб есангизда ҳалол бўлиб қолавермайди ҳамма ёғи. Розиман деб берган бўлсанглар ҳалол бўлиб бўлмайди.
Рози олиб беради, мажбур бўлгандан, мустор. Ўн сўмлик телефонни олиб келади, тўққиз сўмга олиб ўн сўм сотасиз. Бир сўм фойда қилардингиз. Енди бир одам келди да, пулга муҳтожлигидан йетти сўмга беришга ҳам рози бўлди. Беш сўм берсангиз оламан дейсиз. Деганда рози олиб берадади. Олиб сиз ўн сўмга сотасиз. У рози бўлиб берди, тўғрими? Шу пул ҳалолми сизга?
У ноиложликдан рози бўлди да у чи. У мусторни савдоси дейилади. У рози бў. Берганда ҳам ҳаром бўлади сизга. Енди бунақа ҳаромни йеб қўйиб туриб, савдода ёлғонни гапириб қўйиб суриб, а? Хитойда нарсасини корейскийда сотиб туриб, енди намоз ўқийдиган у. Махфий илмга, қалб илмига еришишлиги учун биродарлар инсон риёзатда бўлиши керак. Холис риёзатда. Риёзат нима? Риёзат Аллоҳни зикри, нафн намоз, қиёмуллайев, Қуръон тиловати, махлуқотлар хизматлари. Мана шу ишларни уламолар риёзат дейди. Холис риёза.
Одамларни хизматида туришлик ҳам риёзатга киради. Одамларга фойдали инсон бўлишлик ҳам риёзотга киради. Фақат у одамларга қилаётган хизматингизда Аллоҳни розилигидан бошқа нарсани мақсад қилманг. Тоза жасад, покиза қалб, холис риёзат, олий ҳиммат, қулоқ тутишлик, мана шулар махфий илмнинг айрим шартлари. Пайғамбаримиз айтяптилар, мен амила бима алима. Ким ўрганган, билган илмига амал қилса, авра соҳил аллоҳу илма маълам яълам. Аллоҳ бу банда билмаган илмларни жойлаб қўяди қалбига.
Истайтубиллаҳ. Я айюҳа ла дина а ману ин таъттақуллоҳа яшаъаллакум фурқонан ва юкаффир анкум саййиъатикум ва яғфир лакум ва аллоҳу дилфатҳ лил авин. Ўзи мана шу оят бизга бир умрлик дарс. Ей иймон келтирганлар, агар Аллоҳда тақво қилсанглар, қўрқсанглар, ҳар битта ишингларда, ҳар битта ишда, савдода Аллоҳда қўрқиб, ёлғон гапирмаяпсиз. Ҳеч ким кўрмаганда кўзингиз ҳаром нарсадан, кўзингизни тиябсиз. Аллоҳдан роса камига қўрқитсанглар, ҳар биттаси ишингларда, нима бор сизларга?
Йежи аллакум фурқона. Сизлар учун фурқонни беради. Нима у? Фурқон ҳақ билан ноҳақни ажратадиган ҳидоят. Аллоҳ нурни беради. Фурқонни уламолар нур дейди. Ки ана шу фурқон билан Аллоҳ Таоло сизга оқни оқлигини кўрсатади, қорани қоралигини кўрсатад.
Зиёфатга келдингиз, ўтирдингиз, олдингизда дастурхон турибди. Шапш етиб тушиб қолди. Қоп қоронгъу хона бўлди. Дастурхондан бирор нарсани ола оласизми? Кўра олмайсиз а? Бўлмасам хилма хил йейдиган нарсалар турибди, мевачавий турибди, ҳар хил ранглик, ҳар хил шакллик, ҳар хил бир масофада, ликопда, вазада, хуллас, турибди. Ҳали қиём бор, сомса бор, қаймоқ бор. Қўлингизни узатгани қўрқасиз. Нимага? Бирор нарсани онториб юбормай. Қўлимни қиёмга тиқиб олмай. Нима учун қўрқяпсиз?
Ёруғлик йўқ. Чироқ лоп пата ёнгандан кейин мана ҳамма нарса кўринади. Худди шунга ўхшагандек, агар сиз Аллоҳдан тақво қилсангиз, Аллоҳ сизга фурқонни беради, нурни беради, уни нурида ҳамма нарсани ўзини рангида кўришни бошлайсиз. Нимага одамлар бир хато ишни қилиб, пачағи чиқиб кетганлигини кўриб бошқалари ибрат олмасдан ўша ишни такрорлайверади.
Кўрмас, жинни емас. Бир одам зулм қилди, мансабдор еди ёки қандайдир қўлида қуввати бор еди, зулм қилди одамларга. Ҳалиги одам бир йил, икки йил ўтгандан кейин ҳалок бўлди. Вайрон бўлди дунёда. Енди уни орқасидан шу мансабга ўтираётган одам кўриб туриб шу ишни, яна қилаверади. Нимага қиляпти уни, биласизми? Мана шу фурқон йўқ. Мана шу нур йўқ. Аллоҳ берган нур бўлганида, тўхта. Мана бу мана бу мана бу ишни қилувди, оқибати манақа бўлди. Мана бу одам манда манда қилувди, охирбати бундай бўлди. Шуни қилманг, дер еди. Лекин у нимага шу гапни айтиб, ўзини бу ишдан тўхтатмаяпти? Нима йўқ? Енди тушуняпсизларми нимага одамлар ўтган сафар босиб туриб тароғини босувди, йер тароғида. Сопкали пешонасига урди.
Дарс олиш керак у инсон. Кейин яна худди ўша тароқни келиб босаверади, йер тароқни, пешонасига калтак йеяверади. Нимага босяпти ҳар сафар? Аллоҳ унга мана шу нурни бермади. Ўшанинг учун одамларда битта хатони қилиб туриб, пачаги чиқди. Кейин яна шу ишни қилаётганини кўриб туриб, ҳайрон бўлманглар. Аллоҳ унга шу нурни бермади. Уни кўзи очилмади.
Ей иймон келтирганлар, агар сизлар Аллоҳдан қўрқсанглар, сизларга фурқонни беради. Ҳақ билан, ноҳақ нарсани ажратадиган илмни нурни беради. Бизда шу нур борми, йўқми? Бизда шу нур борми, йўқми? Дада, бунақа сотайлик. Уч юз фоиз сен екан иши. Болам бўлмайди дейди. Хорам бу дейди. Дада, мана қилайлик. Қўй болам дейди. Ҳалиги бола кўр да ҳали нури йўқ. У дадани уже нури пешонасида кўзи очилиб қолган. Калтак ёриб, калтак ёрилиб, Аллоҳ Таоло нурда очиб қолган. Қўй балам дейди, қима дейди. Онани қаранг юрибди ю, манони қаранг юриқди, теқ қўй дейди. Кўрасан дейди. Орадан беш олти йил ўтгандан кейин нима дейди?
Йигирма га кирган бола сал кўча кўйга аҳли йетиб қолди, пул топишга аҳли йетиб кетиб қолди да. Дада, манақа қилиб, манақа бизнес қилайлик дейди. Болам, қўй дейди. Манақа қилайлик, болам, қўш дейди. Хуллас, онасига келиб айтади, дадам ҳеч нарсага аҳли йетмайди дейди. Юраги ҳам йўқ, фаросати ҳам йўқ дейди. Ўттиз га киради ҳали йигит.
Ўттизга кириб, ўн йил яна ошиш яшади да. Дадасини айтган баъзи нарсаларни ҳаётда кўришни бошлади. И, дадамни ҳам аҳли йетар екан бу нарсаларга, дейди. Енди қирқ га киради бу йигит. Йигирма йил яшади. Йигирма ўшандан кейин. Қараса, дадасини ҳамма айтган гаплари тўғри чиқди. Е, дадам ҳамма ёқни биларкан, деганда дадаси ўлиб қолган бўлар екан ўша.
Чунки отаси ҳаёт деган дарсхонадан дарс олиб, ўша нурга ега бўлиб қолган еди да. Бу фурқон деган илмни уламолар баъзида нур дейишади. Баъзида босирод дейишади. Ва баъзида илҳом дейишади. Баъзида ҳикмат дейишади. Қўйингки, тақво қилсангиз, билган илмингизга амал қилсангиз, Аллоҳ Таоло сизга билмаган илмингизни ўргатади деяпти. Агар тақво қилсангиз, билган илмингизга амал қилсангиз, Аллоҳ Таоло сизга фурқонни беради. Фурқон нима екан? Нур, басирот, маърифат, илҳом, ҳикмат.
Маърифат,илҳом, басирот, ҳикмат, нур, буларни бари аллоҳ таоло бояги оятда ваъда қилган фурқон дейилади. Илм касбий бўлади ёки ишроқий бўлади. Касбий илмнинг нархи бу китоб, домла, мадраса, мудораса, такрорлаш, ёдлаш, екзаменни топширишлик. Ишроқий илмчи, ишроқий билимни нархи нима?
Мана шу дарсимизда шуни суҳбат қилмоқчимиз, биродар. Агар сени биродар қалбингда гина кудурат турган бўлса, ҳасаб бўлса, кибр бўлса, бунақа қалбга Аллоҳ Таоло ўзини бу нурини ато қилмайди. Бунақа қалбни Аллоҳ Таоло ҳеч қачон назар солмайди, тажаллик қилмайди. Бундай қалб егасига Аллоҳнинг туҳфаси берилмайди.
Қалбинг Робнинг уйи бўлиши учун уни тозала. Агар ана шу нурга ега бўлишини хоҳлайдиган бўлсанг, қалбингни покиза қил. Жасад тоза бўлсин, ризқинг ҳалол бўлсин, луқминг тоза бўлсун, агар касбинг ҳалол бўлса, жасадинг тоза бўлса, нафл амаллари билан машғул бўл.
Касбингиз ҳалол бўлди, жасадингиз тоза бўлди, қалбингиз тоза бўлади, енди нафл амалларни кўпайтиринг. Ан Абий Ҳурорат Роҳдиаллоҳу Таъалату Анҳу, Анна Расулуллоҳи Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам Ақол, Қол Аллоҳу Таъала. Ман Аъдали Валиян, Фақат Аъдан Тоҳу Бил Ҳарб. Ҳадиси қудусий. Ким менга дўст бўлган бандамга душманлик қилса, тақиқ мен у одамга уруш еълон қиламан. Олимлар, Аллоҳнинг валийларими, валийлар емасми?
Олимларни ғийбат қилманглар. Олимларни гўштини йеманглар. Илмли одамлар ҳақида ёмон гапирманглар. Гапирсанглар яхши гапиринглар, бўлмасам умуман гапирманглар. Ким? Менинг дўстимга деяпти Аллоҳ Таоло, адоват қилса, тақиқ бу одамга қарши мен уруш еълон қиламан. Ва мен тақорро ба илайя абди вишайна аҳабба илайя мин мафтарот туҳо алий.
Менда менга, мен унга фарз қилган амалларни қилгандек бошқа амаллар билан яқин бўла олмайди. Яъни Аллоҳ Таолога маҳбуб бўлишликни, Аллоҳга яқин бўлишлик учун биринчи навбатда фарзларини бажаришлик керак. Вала яза ала абду ятақор роби илая бин навофил ҳатта уҳибба. Банда нафл амаллади қилиб менга яқинлашиб келаверади, нафл амаллади қулиб яқинлашилиб келаверади, то шу бандани яхши кўриб қоламан. Нафл амалда кўп қилган бандани Аллоҳ яхши кўраман деяпти. Енди яхши кўриб қолса нима бўлади? Файда аҳбоб дуҳу. Агар шу бандани я хш кўриб қолсам, кун туъса маҳулла деяс маъудийҳи. Шу банданинг ешитадиган қулоғи ўзим бўламан. Ва босорихуллат и юбилса юриб беҳий. Шу банда кўрадиган кўзи мен бўламан. Вояда хуллати я бути шу би ҳа. Шу банда ушлайдиган, ишлатадиган қўли мен бўламан ва ришла хуллати я мши би ҳа. Шу бандада юрадиган оёғи мен бўламан. Нима дегани бу? Аллоҳ ёмон кўрган нарсани кўзи ёмон кўрадиган бўлиб қолади. Аллоҳга ёқмайдиган сўзларни қулоғи ешитишни хоҳламай қолади. Аллоҳга ёқмаган нарсани қилмайди қўли билан, Аллоҳга ёқмага жойга бормайди оёғи билан. Енди шу ишларни қилса, яхши кўриб қолсам, нима бўлади?
Вой ин сааланинглар ўти янна. Агар шу бандан мендан сўраса, аниқ ато қиламан. Вой иниста адабий автугу. Агар паноҳ таласа мендан, албатта паноҳ бераман. Тушунарлими? Нафл амалларида кўп қилишлик Аллоҳнин муҳаббатига сабаб. Суннатни кўпроқ оқинглар биродарлар. Нафл бўлган зикрларни кўпроқ айтиб юрайлик биродарлар. Бу Аллоҳ Таолони сиз билан бизга бўлган муҳаббатини келишига сабаб бўлади. Енди Аллоҳ сизни яхши кўриб қоладиган бўлса, сиз икки дунёда ютдингиз.
Маърифат, илҳом, босироқ, ҳикмат, нур деб аталган илмга, фурқонга йетишга халисмисан? Ундай бўлса нархини тўла. Уни нархи нима екан? Тоза жасад, покиза қалб. Ҳаром харишдан, ҳаром луқмирадан тоза бўлган жасад, гина кудурат, ҳасад, адоват деган касаллардан покиза қалб! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.