MMaviza
Илм манзилатиТекширилган27 daq

03.2023 15-ҚИСМ / ИЛМ МАНЗИЛАТИ / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА / ILM MANZILATI / ABDULLOH DOMLA

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
27:12
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббилен илмин. Вассалату вассаламу ала широфил мурсалин. Ва ала алихий ва ашабиҳий ажмаъин. Уммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳмана роҳим. Биз ошкора ва махфий илмни суҳбат қилдик. Ошкора илм бу инсон ўқиб, ўрганиб, кўриб, кузатиб, ешитиб, фикр қилиб топадиган илм. Енди махфий илм Аллоҳ томонидан инсонларни қалбига бериладиган, Аллоҳ Таолонинг инъомики, ҳаммага берилмайди. Бу илмга ега бўлишлик учун риёзат керак. Ошкор илмни ўрганишлик учун китоб керак, домла керак, такрор керак, ёдлаш керак, мутолаа керак, екзамен керак. Мана шу меҳнатни қилсак, бу илм бизга юқади ва мана шу меҳнатингизнинг самараси миямизда қолади. Аммо Аллоҳ Таолони танитадиган махфий илмни ўрганишлиги учун биродарлар, бу нарсалар кифоя қилмайди. Инсонга риёзат керак. Риёзат бу инсон ўзини нафсини, жонини, у хоҳлаётган нарсалардан тийишлиги, жонини қийнашлиги, жонини меҳнатга солишлиги, шарий ҳукмларни адо қилишликка мажбур қилишлиги.

Риёзат. Бу одамлар кўриши учун қилинадиган амалмас. Одамлар билиб қўйиш учун тутиладиган рўза, одамлар кўриб қўйсин деб ўқиладиган намоз, одамлар хабардор бўлсин деб қилинадиган саховатмас. Риёзат ҳеч кимга кўрсатилмасдан қилинади. Холис Аллоҳ учун қилинса, мана шу иш шунда риёзат дейилади. Холис еҳсон қилдингиз, ҳеч кимга билдирмадингиз. Биров мақтамади.

Кейин такрор қилишлик қийин бўлади. Ҳа, ошкора қилганингизда сизни яна шу ишни давом етказиб кетишлигингизга туртки бўладиган одамларда дуоси бўлади, одамларни кўз ёшлари бўлади,одамлар қилган яхшилигингизни кўриб йиғлайди. Бу сизни кейин шу ишни яна қилишликка ундайдиган омил. Аммо, худди шу ишни ҳеч кимга кўрсатмасдан қилсангиз, боягизни илҳомлантирадиган, шижоатлантирадиган нарсалар йўқ бўлса одамлар томонидан, яна такрор шу нарсани қилишлик қийин бўлади. Демак, холис Аллоҳ учун қилинган бўлса риёзат, яна давом етказиб юборасиз бу ишни.

Покиза қалб, тоза жасад Аллоҳ учун холис риёзатда бўлиши керак. Тоза жасад, хорамли қимадан покиза. Тоза қалб, гина, кудурат, адоват, ғийбат, қалб касаллардан пок бўласиз. Аллоҳ учун холис риёза, шундан кейин олий ҳиммат керак.

Мунофиқлар ҳам намоз ўқишган биродарлар. Аммо улар намозга ялқовли билан туришган. Одамларга кўз кўз қилишлик учун риёга намоз ўқиб ишган. Аллоҳ Таолони кўп зикр қилишмаган ва муҳаббатсиз ўқишган намозни. Қаранг, намозни ўқияпти, биз ҳам ўқияпмиз. Лекин мўмин одамни, Аллоҳга ошиқ бўлган мўмин бандани намози билан мунофиқда намозини фарқи бор. Биз қалбини билмаймиз, мана шу йерга кириб намоз ўқиб чиқиб кетаверади, бир хил деворамиз ҳаммани. Аммо аслида бир хил бўлмайди одамлар.

Олий ҳиммат билан намоз ўқийсан. Холис бўласан. Шунда Аллоҳ сенга бошқаларга бермаган нарсани беради, бошқаларга ешиттирмаган нарсани ешиттиради, бошқларга кўрсатмаган нарсани сени кўзингга кўрсатади. Ханзала радияллоҳу анҳу. Кўчага чиқди. Мунофиқ бўлиб қолди Ханзала, мунофиқ бўм қолди Ханзалади деб бақириб қолди. Абу Бакр Сиддиқ кўриб, радияллоҳу анҳу, нимага бунақа деяпсиз деди.

Айтдики, Расулуллоҳни ҳузурида турганимда бир бошқача ҳолатда бўламан. Рағбати охиратга бир кучли, Аллоҳга муҳаббати бир баланд бўлган, кўтарилган юксак ҳолатда. Уйимга кирганимда бошқача бўлиб қоламан. Мунофи бўлиб қолмадимикин деб хавотир олиб чиқди. Абу Бакр Сиддиқ ешитиб туриб, менда ҳам шунақа бўлади деди. Бизда ҳам шунақа болади.

Аллоҳни зикри, нафсимизни тарбияси, тазкиятун нафс ҳақида ешитганимизда халқларимиз бошқача ҳолатда бўлади. Лекин уйга борганда бошқача бўлиб қоламиз. Абу Бакр Сиддиқ ҳам менда ҳам шунақа бўлади деди. Юринг, Расулуллоҳни олдига. Келиб, Расулуллоҳга ҳолатини айтишди. Шунда Расулуллоҳ айтдилар: лав аннакум такунуна ала кунли ҳалин алал ҳалин лати ан тум алайҳа инди ла сафаҳатқу мулмалайи катубияку фиҳим ва ла заҳаратқум фий буютикум.

Расулуллоҳ айтдилар, агар сизлар ҳар бир ҳолатингизда мени олдимда тургандаги ҳолатда бўла олганингизда еди, малакалар сизлар билан қўл бериб кўришган ва сизларни уйларингизда зиёрат қилган бўлар едилар. Расулуллоҳни олдида турган пайтда иймони қанақа бир кўтарилган, иймони бир олий мақомга йетган. Агар доим шунақа юролаганингларда фаришталарни кўрардинглар. Улар келиб қўлини бериб кўришар еди, уйларга бориб зиёрат қиларди.

Демак, инсонни руҳий ҳолати, иймоний ҳолати мана шунақа кўтарилиб тушиб турар екан. Гоҳида юксалар екан, гоҳида пасаяр екан, сусаяр екан. Гина кудоратдан, ҳасаддан, кибрдан, худбинлигидан пок бўлган қалб. Ҳаром луқмадан, ҳаром молдан тоза жасад, оли ҳиммат, итоат, риёзат. Агар мана шу нарсалар сен билан менда бўлса, биродар, Аллоҳ азза ва жала ўзининг аҳвобларига, ҳабибларига, дўстларига берган шу махфий илмни беради, сенга ҳам насиба берилади.

Ҳиммат. Ҳиммат, нима дегани? Саховат, тўғрими? Ҳиммат нима? Бизда олий ҳиммат инсон деса фақат нима тушунилади? Саховат тушунилади. Ҳа, демак фақатгина бой одам олий ҳиммат бўлиши мумкин еканда унда. Улуғул ҳимма дейилади араб тилида, олий ҳимматлик. Бизда тушунчада олий ҳиммат фақат бойлар бўлиши керак, камбағаллар, тўғри, масалан, фақат пулга тақалса олий ҳимматлик, камбағаларда бунга имконият йўқ. Биродарлар, олий ҳиммат дегани олдингизга юксак олий мақсадни қўйишлик.

Масалан, масалан, курашдан раён чемпиони бўлсам бўлди дедими биттаси? Бу олий ҳиммат емас бу. Олимпийский ўйинларда, олимпия ўйинларида мен биринчи ўринни оламан, деса мана шу олий ҳиммат бўлади. Олий ҳиммат мақсадни енг олисини кўзлашлик. Спорт бўлсин, тижорат бўлсин, илм бўлсин, ҳунар бўлсин, сиз йетишингиз мумкин бўлган енг олий мақсадни кўзлашлик олий ҳимматли дейилади.

Амбиёларнинг ҳиммати икки нарсага тааллуқ топган. Биринчиси, ал алий юл аъла бўлган аллоҳ таолога тааллуқ топкан, ҳамда ҳалойиқнинг салоҳиятига тааллуқ топан. Мартабез қанчалар юксалгани сари ҳимматингизни доираси ҳам кенгайиб боради. Мартабез, Аллоҳни ҳузурида мартабез қанчалик юксалган сари, ҳимматингизни доираси шунақа кенгайиб боради. Яъни, мисол, бир баланд тоққа кўтарилишни бошладингиз. Кўтарилганингиз сари кўзингиз кенгроқ майдонни кўрадиган бўлади. Кўтарилганинг сари майдон кенгайверади. Тоғни чўққисига чиққанингизда еса жуда ҳам катта масофани кўрасиз. Худди шунга ўхшагандек, Аллоҳга яқин бўлганингиз сари биродар, ҳимматингизни доираси кенгайиб бораверади.

Аллоҳга яқин банда дунёни майда чуйда масалалар билан овора бўлмайди. Келиб кетадиган ўткинчи дунёни матоҳига сиқилавермайди. Ҳаётини, дунёни арзимаган матоҳига сариб қилиб юбормайди. Аллоҳни ризоси деган ниятда, ҳимматда, мақсадни олдига қўйган бўлса, бу ёқадаги нарсаларга парво қилмайди.

Олий ҳиммат нима екан? Олий мақсадни олдига қўйишлик. Аллоҳдан узоқлашганингиз сари пастлаб борасиз. Бинобарин, кўрадиган доирангиз ҳам торайиб боради, йерга тушганингиздан кейин олдингиздаги нарсадан бошқа нарсани кўрмай қўясиз. Ҳиммати олий бўлмаган инсоннинг ғами нима? Уйим, жойим, пулим, қорним, ҳузур ҳаловатим. Ҳолим яхши. Бошқалардан ишим нима? Мана шу ҳимматсиз одамни иши. Кўчани бошида ароқ сотяпти. Менга нима? Менга тегмаяпти ю. Мана шу ҳиммати йўқ одам бўлади.

Қўшни намозга чиқмаяпти, талабага чиқмаяпти. Қўшно жумага чиқмаяпту. Менга нима, ўзим яхшиман у. Йўқ, олий ҳиммат унақа одам бўлмайди. Яхши гапиради. Жумадан олиб бориб юр иккита сомса бераман дейди, тўрт мартишга олиб келади. Йўлини қилади шу жумага олиб келишликка. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Абу Зарғуф Форий розияллоҳу анҳудан ривоятда инний аро маъла тароун ва асмау маъла тасмарун. Мен деяптилар Расулуллоҳ, сизлар кўрмаган нарсани кўраман, сизлар ешитмаган нарсани ешитаман. Нима учун?

Чунки у зот олий ҳиммат егаси. Йер юзида бўлиши мумкин бўлган енг олий ҳимматни егаси. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳни рози қилишлик мақсади. Битта мақсад шу. Шунинг учун Аллоҳ Таоло бу мандаги бошқаларга билдирмаган, бошқаларга кўрсатмаган, бошқларга ешитирмаган нарсани ешиттирди. Айтяпти ю, сизлар кўрмаган нарсани кўраман, сизлар ешитмаган нарсани ешитаман.

Ҳиммати олий бўлган инсон қанақа бўлади? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифга чиқиб, тошбўрон бўлиб қайтдилар. Тошбўрон қилишди, хорлашди. Қуришнинг саидига шунақа муомала қилишди. Раҳмат танлилар аламин бўлган Пайғамбарга шунақа муамала қилишди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам парво қилмаяптилар. Уларда қарғаш, улардан хафа бўлишмас, аксинча. Айтяптиларки, Аллоҳими ҳиди қавмий инноҳум ла илаҳа аламун, парвардигор қавномни кечиргин. Булар нима қилаётганини билишмаяпти.

Агар сиз ҳимматингиз олий бўлса, Аллоҳни наздида ҳурматингиз баланд бўлса, ёмон кўрмайсиз. Раҳмингиз келади. Пайғамбаримиз тошбўрон қилганларни, тошбўрон қуган мушрийларни Пайғамбаримиз қарғамасдан, Парвардигор қовмин деяпти. Арабада да улар, қавмим. Уларни кечиргин, зеро улар нима қилаётганини билмаяпти. Ўзингизни билиб қўйинг, қайси мақомдасиз? Ёмон кўряпсизларми фоз у фоз юрганларни? Ёки раҳминглар келяптими? Агар фақат ёмон кўраётган бўлсак, ҳали биз анча паст даражада еканмиз. Енди раҳмимиз келишни бошлаганда, демак кўтарилган бўламиз.

Ҳар битта махлуққа нисбатан қалбингда шафқатни ҳис қилмаётган бўлсанг, билгингки бу ёмон мартаба. Илҳом. Бу хос фаҳм, хос фаросат. Илҳом. Нима бу? Илҳом холис қилинган ибодатнинг меваси. Илҳом нима? Илҳом Аллоҳ билан содиқ бўлганингни меваси.

Биродарлар, Аллоҳни китобини англашлик улуғ неъмат. Оятларини ҳақиқатини тушунишлик, саҳиҳ далолатини билишлик, бу улуғ инъом. Мана амила бима алима авра соҳуллоҳу илма маълам яълам. Ким билган илмига амал қилса, Аллоҳ унга у билмаган нарсаларнинг илмини ато қилади. Мана шу дарсимизни ва бундан кейинги кўп дарсларимизнинг биродарлар мавзуси мана шу ҳадис атрофида. Билган илмимизга амал қилиб олайлик да. Аллоҳ Таоло қолган, биз билмаётган нарсаларни ўргатади.

Агар инсон жасади ҳаром муҳмадан покиза бўлмаса, қалбигина кудурат, шунга ўхшаган қалб касаллардан омонда бўлмаса. Қалбида ҳалойиққа насиҳат, шафқат бўлмаса , риёзат бўлмас а, холис ибодат бўлмас са, бу илмдан умидвор бўлмасин. Ошкор илмни ўрганамиз, ҳалол ҳаромни ўргана миз, унга амал қиламиз ва биз ҳозир айтган нарсаларни қўшамиз, шунда сиз билан бизга аллоҳ таоло ана шу илмини ато қилади.

Басироқ. Аллоҳ Таоло қўлимда айтади, қул ҳадихи сабили, адуру ила аллоҳи ала басиротинг. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, айтинг, мана шу ислом менинг йўлим. Аллоҳга даъват қиламан басироққа кўра. Басиро нима? Кимдир Аллоҳни динига шу басиросиз даъват қилаётган бўлса, мана шу оятнинг нафсига, далолатига кўра, бундай одам Расулуллоҳга тавба емаслиги маълум бўлади. Басиро нима.

Басиро муроди мақсадни англашлик. Бу борлиқдаги вужудимизнинг дақиқ фалсафасини билишлик. Басиро нима? Ҳаётнинг ҳақиқатини билишлик. Басиро нима? Инсоннинг бу ҳаётга келишлик сирини билишлик. Басиро нима? Коинот, ҳаёт ва инсон ҳақидаги ҳақиқатни билишинг. Басиро нима, қайердан келдинг, қайерга кетасан, дунё ҳаётидаги енг катта ютуқ нима? Шуни билишинг. Сен дунёда қилишинг мумкин бўлган енг катта яхшилик нима? Мана шу басииронни нималигини тушунишлигинг.

Динга даъват қиляпти, динни орқадаги мақсадини тушунмайди. Ҳикматини тушунмайда, динга даъват қулаверади. Ва унинг даъвати тескари натижани бериб тураверади. Мана шу динни орқасида кўзланган мақсадни, ҳикматни тушунишлик биродарлар нима дейлар екан? Басииро дейлар екан. Ҳикмат. Ҳикмат ҳақида шошилмасдан фикр қилишимиз керак.

Истадибиллаҳ, ютили ҳикматаман яша, ва ман ютили ҳикмата фақат у тия ҳайрон кафиро. Аллоҳ таоло ҳикматни ўзи хоҳлаган бандага ато қилади. Енди Аллоҳ кимга шу ҳикматни ато қилган бўлса, жуда ҳам катта хайриятни, жуда ҳам катто яхшилигини берибди. Ҳикмат Қуръонда икки хил келади. Мифрат алоҳида ҳолатда келади ва китоб сўзга уланиб келади. Агар ҳикмат сўзи алоҳида келса, уни маъноси бир хил. Агар ҳикмат сўзи китоб сўзига уланиб келса, маъноси яна бир хил.

Агар ҳикмат сўзига алоҳида келса у нубувват маъносида бўлади. Ибн Аббос айтади, Қуръон илми унинг носихи ва мансуҳи, муҳками муташабихи, аввало кейини, ҳалоли ва ҳароми, шунга ўхшаш нарсалар ҳикмат дейди. Заҳок айтади, ҳикмат Қуръон ва уни фаҳмлаш. Мужоҳид айтади, ҳикмот Қуръон, илм ва фиқҳ. Айрим уламолар айтади, ҳикмат сўз ва амалдаги тўғрилик, савоб. Яна айтилинади. Ҳикмат нима? Ҳар битта нарсанинг маъносини ва уни ҳақиқатини тушунишлик. Ҳасан айтади, ҳикмат динда қўрқувчи бўлишга олиб борадиган нарса.

Агар ҳикмат сўзи китоб сўзи билан бирга келган бўлса, бу ўринда суннатни билдиради. Юалли муҳимул китаба ва ҳикмат. Уларга китобни ва ҳикматни ўргатади. Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асосий вазифаси одамларга улар учун нозил бўлган нарсани баён қилиб беришлик. Ҳикмат ҳақида айтилган енг гўзал таърифлардан бири Имом Мужоҳиднинг сўзи бўлади. Ҳикмат нима? Ҳикмат ҳақни таниш ва унга амал қилиш. Ҳақни таниш, ва унга амалқилиш. Шу одам ҳикматли одам, шу одам ҳаким одам бўлади. Чунки инсон ҳақни таниб туриб амал қилмаётган бўлиши мумкин да. Ёки бўлмасам, ҳақни танимади, лекин амал қиляпман деб ўйлайди.

Сиз ҳакиммисиз? Сизда ҳикмат борми? Иккита нарса бўлиши керак. Ҳақни танинг ва унга амал қилинг. Ҳикмат икки хил бўлади. Илмий ҳикмат, амалий ҳикмат. Ишларнинг ботинига қараш, оқибатини кўриш, сатрлар орасини англаш, далолатларни тушунишлик, мақсадни англаш, натижаларни билиш, бу илмий ҳикмат. Ана шу ишларни ботинига қариш, оқибатни кўриш, саторлар орасидаги нарсани англаш, далоллатини тушуниш, мақсадини билиш, натижаларники хабардор бўлиш.

Амалий ҳикмат нима? Ҳар бир нарсани ўзини ўрнига қўйиш, ўзининг ҳажмига қўй иш, қўшмасдан, оширмасдан, камайтирмасдан, шошилтирмасдан, кечиктирмасдан вақтида қилиш. Ҳикмат, керакли ишни чиройли суратда вақтида бажаришга айтилинади. Керакли иш ни, ҳамма ишни емас, керакли ишини чиройли суратдан, еплама емас, чиройли суратддан ва ҳар қачон емас, вақтида бажариш.

Ҳаттоки биродарлар, ўрганилган ҳар битта нарсани айтавериш ҳам ҳикматсизлик. Нима дегани бу? Китобни ўқидингиз, илмдан хабардор бўлдингиз, аммо бу қавм кўтара олмайди уни ҳозир. Уни айтиб бўлмайди. Ўқиган, ўрганган илмингизни ҳаммасини гапиравериш ҳам ҳикмат емас, чунки бир мажлис бор, а ни кўтара олмайди. Иккинчи мажлис бор, б ни кўтара олмайди. Айтдик ку, даъватдаги ҳикмат, кимга, нимани, қайерда, қачон, қандай қилиб гапиришни билиш, даъватнинг ҳикмати.

Ман толаба шшай яқобла аваниҳи, у қиба беҳайманиҳи. Мана шу ёшларга тегишли нарса, озгина китоб ўқидик, сал гапиришни ўргандик, озгина илмдан хабардор бўлдик, беш ўнта одам орқамиздан ерчиди. Ўзимизни олим ҳис қилиб қолдик. Раҳбарликни, бошлиқликни, шаҳарни домласи бўлишликда даъво қилиб борамиз. Ҳикмат айтилиняпти, ким бир нарсани талаб қилса, у нарсанинг ҳали вақти келмасдан туриб, ўша нарсадан маҳрум бўлишлиги билан балоланади.

Ҳикмат нима? Ҳикмат кимга, нимани, қайерда, қачон ва қандай қилиб айтишни билишлик. Аҳмадга фалон нарсани айтиш керак, аммо зайдга бу нарсани айтиб бўлмайди. Енди ҳикматни қаршисида нима туради? Ҳамоқат туради. Аҳмоқлик туради, тентаклик туради.

Бу дарсимиздан кўзлаган мақсадимиз илм олинглар деб қўйишлар емас. Илмга ундаб қўйишгина емас, балки илмни зиёда қилишга ундаш. Яна билмаган нарсанг ҳақидаги илм ҳикмат дейилади. Қаранг. Нимага кофирларни ғарбда ҳаёти зўр, мусулмонларни ҳаёти ночор? Мана буни ҳикматини тушунмайсиз. Буни сирини ҳикматини ташлайсиз. Орқасидаги ҳикматни тушунмаганлигингиз учун сиз ҳали йерда ўйланиб, сиқилиб, ўғил юрасиз.

Шу саволни беради. Нимага мусулмонлар Аллоҳни азиз бандалар бўлса, мусулмонлар орқада қолоқ деса, ҳали йерда индолмай қоласиз. Енди қараб туринг. Агар сизни назарингизда бир инсон бой бадавлат яшаётган бўлса, демак Аллоҳ уни яхши кўрган бўлади. Агар камбағал бўлса, буни аксими? Агар шундай фикрда турган бўлсангиз, сизда ҳам ҳикмат йўқ екан.

Чунки Аллоҳ бир бандани яхши кўрганлигини белгиси, бу дунё матоҳи емас. Фиръавнга ўзини замонидаги енг катта салтанат берилди. Яхши кўрамиди Аллоҳ Фиръавнни? Лекин бу йерда Қорун, Мусо алайҳиссалом қомидан кофир еди. Енг катта бойликни берди замонасидаги. Нима, Аллоҳ Қоринни яхши кўромиди? Йўқ.

Ҳа, енди тушундингиз ҳикматни. Аллоҳ дунёни берганлиги шу бандани яхши кўрганлиги емас екан. Аллоҳ яхши кўртган бандасига нимани беради? Валамма балоға ашуддаҳу атайнаҳу ҳукман ва илма кадалика надзил муҳсиний. Қачоники у балоғатга йетгач, биз унга ҳикматни ва илмни ато қилдик. Биз муҳсим бўлган бандаларимизни шундай мукофотлаймиз.

Яхши кўрган бандасига илм берар екан, ҳикмат берар екан. Муҳсим бўлинг, сенга ҳам шу ҳикматни аллоҳ таоло таоло қилади. Чунки қўлингдаги дунёйинг ҳар қанча катта олмасин, биродар, ўлганингда ажрайсан. Дунёйинг қолади. Аммо илм, ҳикматинг бўлса, илм ва ҳикматинг бўса, ўлганингда ҳам бу нарса сенга асқатади. Сен билан қабрингга ҳам киради бу илминг, ҳикматинг. Охиратда ҳам сенинг ёнингда туради. Енг олий мартаба, биродарлар, илм мартабаси. Аллоҳ таолони танишга олиб борадиган енг улуғ мартаба. Агар Аллоҳни таниган бўлсанг, сен ҳамма нарсани таниринг.

Аллоҳ таоло айтади: я ибна адам, утлубний тажидний. Ҳей одам боласи, мени изла, топасан. Файда важаттани важатда кунлашай. Агар мени топсанг, ҳамма нарсани топдинг. Агар мени топа олмасанг, ҳеч нарсани топа олмадинг. Мен сенга ҳамма нарсадан кўра маҳбуброқман. Ким айтяпти буни? Мени топсанг ҳеч нарсани йўқотмадинг. Мени топсанг ҳечнасани ютказмадинг. Агар менитопмаган бўлсанг, бирор нарсага ега бўлганинг йўқ.

Али ибн абит олиб айтади, ақли бор инсон ўйлаб кўрсин. Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга дунё матоҳини бермаган вақтида, Муҳаммад алайҳи ассаломни Аллоҳ хор қилдими ёки у зотга икром кўрсатдими? Бермаганда азиз қилдими, хор қилдими? Азиз қилдими? Агар кимдир хор қилди деса, аниқ ёлғон гапирибди. Агар икром кўрсатса деса, ва бу тўғри гап. Агар Аллоҳ пайғамбаримизга дунё матоҳини бермасдан, пайғамбаримга икром кўрсатди деса, дунё матоҳидан бошқа нарсани олмаган одамни Аллоҳ хор қилибди дегани бўлади.

Тушундингизми? Қўлида дунё матоҳидан бўлмаса ҳеч нарса йўқ, на иймон бор, на солиҳ амали бор. Агар фақат дунё матоҳи қўлида туриб бошқа ҳеч нарсаси бўлмаса, Аллоҳ шу бандани нима қипти? Аллоҳ бу бандани хор қилди. Муҳаммад алайҳиссалом йигирма беш ёшида ўзидан ўн беш ёш катта бўлган ҳадич онамизга уйланди. Йигирма бешинчи йил ҳаётгача еди, мана шу онамиз билан.

Пайғамбаримиз бой емас еди. Уйи кичкина, дунё матоҳи йўқ. Лекин мақсад у дунё матоҳи емас еди да. Ўшанинг учун саодатли еди у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам. Дунёга келишдаги асосий мақсадни англаш керак, биродарлар. Асосий ҳикмат шу. Оллоҳни топган банда нимани йўқотибди? Оллоҳни топмаган банда нимани топибди? Бечора дунё аҳиллари, дунёга келиб кетишди, лекин дунёдаги енг ширин нарсани, енг гўзал нарсани тортишмади, билишмади. Нима еди у? Аллоҳни таниш еди, унга ошиқ бўлиш еди, унга интилиш еди. Биродарлар, бу дарсимизда фақатгина илм олинглар демоқчи емасмиз.

Айтмоқчи бўлганимиз, илмни зиёда қилинг. Жаннат ешиклари очиқ. Унга ҳаракат қилган одамлар учун бу ешик очиқ. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, иштаҳ қутул яхбаби. Аҳвобларимни, яъни қалбимга маҳвиб бўлган умматларимни кўришликка муштоқ бўлдим, дедилар. Саҳобалар авваласина аҳвабука. Ахир биз сизни қалбингизга маҳбуб бўлган одамлар емасмизми? Биз сизни ҳабибларингиз емасмизми? Ростлайдилар. Ла. Антум ас ҳаби. Сизлар мени асхобларимсизлар. Ҳамсуҳбатларимсизлар. Аҳабаби унасун я атунофи ахириз заман. Менинг маҳбубларим, менинг аҳвобларим охир замонда келишади. Ал қобиду минҳум ала динихика қобиди ала жамр. Улардан динини маҳкам ушлаган одам худди чўғни ушлаган одамдек бўлиб қолади.

Ажруҳимка ажри сабаин. Уларнинг ажри йетмишта одамнинг ажричалик бўлади. Саҳобалар уларнинг йетмиштасининг ажри бизни биттамизни ажримизчалик бўладими? Ёки уларнинг биттасини ажри бизни саҳобаларни йетмиштамиз ажримизчалик бўладими? Деганида, уларнинг биттаси нинг ажри сизларнинг йетмиштангларни ажри билан тенг бўлади деди.

Нимага? Нимага деб сўрашди саҳобалар. Айтдиларки, ли аннакум тажидуна алал хойрий мевонан вала яжидун. Чунки сизлар ҳақни устида ёрдамчинглар бор. Мен турибман сизларга ёрдамчи бўлиб ҳақни устида. Улар ҳақни устида турганида уларга ёрдамчиси бўлмайди. Мен вафот етган боламан деди.

Ана шу зотнинг аҳвобларидан бўлишига Аллоҳ Таоло ҳаммамизга насиб қилсин. Бу нарса биродарлар фақатгина илм билан йўл, илм йўли билан бўлади. Илм йўли билан бўлади, илм йўри билан бўлади. Илмимиз қанча кўпайган сари, басиротни ҳикматни тушунганимиз сари, Парвардигоримизга даражамиз кўтарилиб яқин бўлганимиз сари, ҳимматимиз олий бўлади. Ва бошқалар кўрмаган нарсани кўрамиз. Бошқалар тушунмаган нарсани тушунамиз. Бошқларга Аллоҳ билдирмаган нарсаларни биламиз.

Аллоҳ азиз ва жалала барчаларимизни ана шу илмдан, ҳикматдан, басиротдан баҳраманд қилган бўлсин. Ақул у қовли, ҳа давос тафируллоҳу алайҳи ва алакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш