Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вассалату вассалому ала широфил мурсалин ва ала алихий ва ашабихий ажмаъин. Амма баъта, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳматир роҳим. Тазкиятун нафс силсила дарсларидан бугунги ўқийдиган манзилатимиз биродарлар ахлоқ манзилати. Ахлоқ. Хулқ. Аллоҳ азза ва жала Қуръонда Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васалламни мақтаб, ассайду биллаҳ ва иннака ала ала ҳулуқин алим деб марҳамат қилди. Албатта сиз, ей Муҳаммад алайҳиссалом, улуғ хулқ устидадирсиз. Ахлоқ ҳақида гаплашамиз. Нафсни поклаш, тазкиятун нафс силсиласида ахлоқ ҳақидаги дарсимиз. Пайғамбаримни соллаллоҳу алҳамдан мад дин ё расулуллоҳ деб сўради саҳобалар. Дин нима? Расулуллоҳ айтдилар, ҳуснул хулуқ, гўзал хулқ. Шунинг учун айтилинади, қайси бир мўмин биродарингни ахлоқи сеникидан яхши бўлса, уни иймони ҳам, дини ҳам сеникидан яхший екан. Тасаввуф уламолар айтади, қайси мўмин биродарнинг ахлоқи сендан баланд бўлса, унинг тасаввуфи ҳам сендан баланд екан дейди.
Родалар дин бу ахлоқ. Бу мавзуга киришликдан олдин кичкина бир танқид. Дунёда яшаётган ҳамма инсонни мақсади саломат бўлиш, бахтли бўлиш. Сиз билан биз яшаб турган бу замонда турли фикрлар бор, турли мазҳаблар бор, турли жамоалар, оқимлар бор. Бир бирига қарама қарши фикрлар жуда ҳам кўп. Мана шундай бир қийин ҳолатда инсон ўзини робборсини, йўлини топиши ва ана шу йўлни ўзига манхад қилиб, манхач қилиб олишига жуда ҳам катта неъмат. Инсонга дунёда кўп неъматлар берилган. Соғлик, бойлик, мансаб, фарзанд. Аммо бу неъматлар инсонни вафот етиши билан тамом бўлади. Инсон қабрга киришлиги билан бу неъматлар ҳаммаси тамом бўлади. Енди ҳаётда бир нарса бор, бир неъмат бор, уни қадрини пули билан учраб бўлмайди. Ундан ортиқ неъмат бўлмайди! У қанақа неъмат? Ҳақиқатни англаш. Агар биз биродарлар мана шу ҳақиқатни англасак, ва мана шу ҳақиқатга мувофиқ яшайдиган бўлсак, албатта бахтли бўламиз, дунёйи охиратда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана Абу Мувофиқ ва Родиаллоҳу анҳудан у киши айтади, Расулуллоҳнинг хизматида бўлган йигит. Тунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени чақириб дедилар. Бу Расулуллоҳнинг вафотига яқин қолган пайтдаги ишлар. Аҳли бақийга истиғфор айтиши менга буюрилди. Мен билан бирга юр. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга чиқдим.
Қабрлар орасида тўхтаб дедилар. Бақий қабристони. Ассалому алайкум, ей ақабр егалари. Сизларнинг бошингизга тушган нарса одамлар бошига тушган нарсадан йенгилроқ бўлсин. Аллоҳ сизларни нималардан сақлаганини билсангиз еди, ақбалатил фитан кақит айлайлил музлим. Қоронгъи кеча каби, бирига иккинчиси уланиб, фитналар келмоқда. Кейингиси аввалгисидан ёмонроқ.
Ҳақиқатдан расулуллоҳ вафотидан кейин жуда кўп фитналар бўлди мусулмонларни орасида. Саҳобаларни ўртасида фитналар кечди. Урушлар бўлди саҳобаларни орасида ва бу фитналар мана шу кунгача давом етиб келяпти, қиёматгача бу фитналар туради. Ҳамма ўзини ҳақ деб турган замон. Ҳамма ўзини танлаган йўлдан ҳақ деб турган замон. Йўллар бир бирига тескари бўлиб турган замон. Бундай замонда ҳақиқатдан ҳақ устида туришлик катта неъмат.
Саодатнинг асоси, амални тўғри бўлишининг асоси ҳақиқатни нима еканлигини билиш. Мана кечаги дарсимизда айтдик, ғарб мамлакатларидан биттасининг министри, премйер министри ўзини ўзи қатл қилди, ёши йетмиш дан ўтгандан кейин. Биронта бир шармандали иши йўқ еди, ундан хижолат бўлиб осиб олди ўзини дегани. Ё бир қарзи йўқ еди тўлолмасдан ўзини ўллирди дегани. Нима учун қатл қилди? Атеист еди. Охиратга ишонмас еди. Худони борлигини тан олмас еди. Лекин умрини шу йетмиш ёшдан ўтгандан кейин умри қараса, Худони борлигини тушуниб қолди. Шунда ўзини ҳаққий санади. Йетмиш йил ёлғон нарсага еътиқод қилиб юрган еканман дада, ўзини ўзи қатл қилди.
Ҳақиқатни билишлик, асл ҳақиқат нима еканлигини билишлик улкан неъмат. Мисол, бир хонага киргизишди, шу йердан чўнтагингга сиққанича олиб чиқиб кетасан деб туриб, сариқ темир парчаларни уюм уюм қилиб ҳар йерга бир ташлаб қўйишибди. Ўнтами, йигирма тами шу уюм турибди. У йерда соф олтин ҳам бор. Мис ҳам бор. Олтин аралашган мис ҳам бор. Олтинга рангга ўхшайдиган латун метали ҳам бор. Хуллас, ҳаммаси сариқ метал, шулардан биттаси олтин.
Шунда роса алам қилади а? Нима алам қилади? Тиллани қанақа еканлиги ҳақидаги илмни билмаганлигингиз. Ҳақиқатни билмаганлигингиз. Роса алам қилади. Риск бор. Ўн га бир енди шанс. Ўнта уйим турган бўлса, биттаси тилла. Чўнтагингизга қанча тўлдирасиз?
Тушуняпсизми мисолни? Дунёга келганда ҳамма ўзини олтин деб кўрсатяпти. Ҳамма ўзини фикрини тўғри деяпти. Ўзини танлаган йўлини ҳақ деяпти. Шунда сизда илм йўқ. Қайсиниси ҳақ еканлигини ажратиб берадиган билимиз йўқлигида сиз адашиб кетишлигингизни биродарлар, фитналарга, ихтилофларга, талаш тортишларга тўлган замонимизда асл ҳақиқатни нима еканлигини билиб олиш ўта ҳам муҳим. Қайси нарса ҳақ, қайси нарса ботир. Ҳаммаси сариқ метал. Ҳаммаси олтинга ўхшаяпти.
Лекин ягона бўлган ҳақиқат, мутлоқ бўлган ҳаққат, аниқ ва равшан бўлган ҳавиқат Аллоҳу Субҳанаҳу ва Таолонинг ўзи. Одам борки хато қилади. Адашади, тузалади, бузилади, тўғри иш қилади, хатога йўл қўяди, аммо ҳаққул мубин бу Аллоҳу Субҳанаҳу ва Таолонинг ўзи.
Ёлғиз Аллоҳу Таолонинг ўзида сиз билан бизни яратди. Бу борлиқни пайдо қилди. Сиз билан бизни мана шу дунёга киритди. Ана шу инсон алал оқибат Аллоҳу ҳузурига албатта қайтиб боради. Мўмин бўлсин, кофир бўлсин, ишонсин, ишонмасин, ўлимни тан оладими ҳамма? Ҳа, ўлим ҳақиқат. Инсон ўлдими, аниқ Аллоҳ Таолонинг ҳузурида қойим бўлади. Шунинг учун биродарлар, сўзимни бошида айтдим, ҳар қандай инсонни бу дунёда яшаётган пайтда мақсади саодатли бўлиш, бахтли бўлиш, саломат бўлиш. Енди бизни саодат топишимиз фақат ва фақат Аллоҳ Таолонинг манҳажи билан яшашимиз орқали бўлади.
Мана намозхонлар ўтирибмиз ҳаммамиз. Мусулмонмиз, алҳамдулиллаҳ, ҳероб билан амин. Ҳаётдаги бир мақсадларни бир айтиб бер чи деса, Аллоҳни розилиги, Аллоҳни дийдори, жаннатга кириш, ҳаммамизни тилимиздан шундай чиқади. Лекин ҳаётда қилаётган ишларимизни қарасангиз, бу нарсалар биринчи ўриндаги мақсад емаслиги кўриниб қолади.
Икки оғиз ёлғон гапирамиз, кўпроқ пул келади, ёлғон гапириб қўямиз. Ваъда бериб туриб, боргимиз келмай қолса бормай қовурамиз. Ҳа биродар, Аллоҳни розилиги учун яшаётган одам бўлса, мақсади Аллоҳни розилиг учун бўладиган бўлса, уч тўрт чақа учун аҳдидан қайтмаслиги керак. Берган ваъдасида туриш керак. Шундай емасми?
Шунинг учун сиз билан биз ўзимизни ҳаётимизни бир текшириб чиқишимиз керак. Фикрларимизни, тасаввурларимизни, кунлик ҳаётимизни, феъл атворимизни. Мана, талаба ўқигани келиб, масала ешитгани келиб, хатмига қулоқ тутгани келиб, машина минган укаларимизни қилаётган қилиғини кўринг. Айтяпман ку, ҳаммамиз Аллоҳда розилигини мақсадимизда деяверамиз, лекин қилаётган ишимиз ҳаммаси шу мақсадимиз билан мувофиқми?
Айтяпмиз ку, тилимизда бир гап, лекин қилайдиган ишимиз ва ниятларимиз бошқа гап бўлиб қолмаяптими? Агар бунақа бўладиган бўлса, ҳеч қачон саодат топмаймиз. Ишонаверинг. Саодатни сири нимада? Диққат. Аллоҳнинг манҳажини билиш ва унга амал қилишда.
Аллоҳни манҳажини нима еканлигини билиш ва ун га амал қилишликда саодатни сир. Билиб қўйишлигини ўзи кифоя қилмайди. Амал ҳам қилишлик керак. Билишлик, амал қилишилик. Иккаласи бўлиб қарсак икки қўлдан чиққандек, иккаласи бўлишлиги керак биздан. Биз жуда кўп нарсани биламиз. Лекин ўша кўп нарсамизни ярмига ҳам амал қила олмаймиз. Саодатимиз шунга яраша бўлади. Ким билганини кўпроқ қисмига амал қила олаётган бўлса, демак уни саодати ҳам бошқаларникидан нима бўлади? Баланд бўлади.
Демак саодатни сири нимада? Ўлчов ва тушунчаларни ана шу манҳаж билан тузатиб олишликда. Мана ҳаётни қарасангиз, реалний гапирсангиз да, жуда кўп одамлар, хусусан мусулмонлар ҳам ғарб ҳаётини ҳавас қилади. Ғарб ўлкаларига боришликни, шу йерда яшашни, шу йерга пул топишликни ҳавас қилади, тўғрими?
Одамларни кўплари ҳавас қилади нимани? Ғарб ўлкаларини. У йердаги катта маош, мўл кўлчилик, баланд иморатлар, янги машиналар. Ҳа, ўша юртда яшаётганларда ҳам бойи ҳам бор, камбағали ҳам бор. У йерда ҳам, ҳамма йердагидек ҳа. Бизга доимий суратда телевидения орқали уларни бойлиги, уларни ҳашаматли ҳаёти кўз кўз қилинади. Бир қарасак, феъл ҳам саводат топган одамларга ўхшайди. Аслида чи?
Биз айтаётган Аллоҳни манҳажини билишмайди. Бинобарин уларнинг ўлчов тушунчалари ғарбча. Енди ўлчов шунча Аллоҳни шариатига мувофиқ келмагандан кейин бунақа тушунчалик одам бахтли бўлиши мумкин емас. Далил? Далил? Суитсид. Нима еди у? Ўзини ўзи жонига қасд қилиш, ўзини ўша ўлдириш. Ана шу ўзини ўзи қатл қилишликни статистикаси ана шу биз айтаётган бой мамлакатларда енг катта.
Ўша суитсидни енг паст рақам қайси мамлакатларда деса, мусулмон мамлакатларда. Агар мана шу дунё матоҳини катта бўлишлигини ўзи саодат бўлса, камбағал мамлакатларда кўпроқ бўлиши керак бу суитсид. Лекин ўша ёқда екан. Стипе жобс нимада бўлди? Аппле компаниясини асосчиси. Мени топган пулим, топган обрўйим, бу бизнес империям ўлим деган ҳақиқатни олдида сариқ чақа ҳам арзимас екан.
Ҳаётда мени ишимдан бошқа қувончим йўқ еди деяпти. Саккиз миллиард долларни тўплаб қўйган одам ишимдан бошга қувончимйўқ еди деапти. Шунинг учун биродарлар ҳақиқатни англаш бу енг улуғ неъмат. Енг улуғ нейтмат. Аллоҳни манҳажини билиш ва унга амал қилишлик, бу саодатни биродарлар калити бўлади.
Битта катта қаср деб тушунинг, бахтни. Дунёдаги саодатни катта бир қаср деб тушинг. Деворлари баланд, қалин, жуда ҳам катта бир мустаҳкам ешиги бор, катта қулуб осиб қўйилган. Сиз бахт топмоқчисиз. Яъни шу қасрга кирмоқчисиз, биринчи йўли, қулупни синдириш керак. У анча мунчага синмайди. Ёки иккинчи йўли, деворни тешиб киришлик керак. Бу ҳам ундан осон емас. Қанча меҳнат, қанча куч, чанг, тўзон, тўполон, вақт, шовқин сурон билан кириши мумкин. Ёки яна битта йўли бор, калитини топасиз шу қулупни. Шундай соласиз, очасиз, кирасиз.
Ана шу бахт деган қасрга киришликни, қулупини очишлик учун Аллоҳ Таолонинг манҳажи калит бўлади. Улар ўша деворни тешиб кираман, қулупни ёриб кираман деб тупурчилик қилган одамлар, ана шу бахт деген қасрга. Бизда калити бор уни биродарлар. Китоби суннат деган. Ҳар битта нарсани калити бор бўлгандек биродарлар, бахт саодатни ҳам калити бор. Тафиқни ҳам калити бор, биз Аллоҳни ибодати учун яралганмиз. Ана шу мақсадни амалга оширамиз, ибодат қиламиз, амал қиламиз, кейин бахтли бўламиз.
Шунинг учун бизнинг саодатимиз, биродарлар, Аллоҳга бўлган ибодатимизга боғлиқ. Илм ва тақвойимизга боғлиқ. Бой ё камбағал бўлганимизга боғлиқ емас. Агар шунақа бир ренга аппарат ўсада, мана шундай тутиб туриб, розими ёки норозими бўладиган рентген аппарат бўлса да, бахтсизми ёки бахтлими?
Биринчи кимга тутардик? Бойларга. Қараб турар едик. Е, бу ҳам не деб ўйлай екан ҳаётидан дейсиз да. Чунки. Ҳаётда инсон агар Аллоҳни танимаса, Аллоҳни манҳажи билан яшамаса, бой бўлсин, камбағал бўлсин, у рози бўлмайди. Бинобарин бахтли бўлмайди . Чунки қанча қанча бадавлат одамлар бор орамизда, биродарлар бахтсиз. Уни фақат Ўзи билади. Ва қанча қан ча бой бўлмаган оддий одамлар ҳам бор, бахтли. Нима учун? Ўлчов тушунчаси тўғрида буни.
Инсон дунёга келиб, минглаган саволларга жавоб қидиради. Истайди билла, валақадар усаллам мин қоблига русулан ила қавмихин. Фажаъа уҳун бил байинат, фантақом на миналладина ажрому вакана ҳаққон алайна насрул мухминин. Аниқки биз сиздан илгари ҳам пайғамбарларни ўз қавмларига юборганмиз. Баъзи улар қавмларига аниқ равшан ҳужжатлар келтирганлар. Сўнг биз жиноят қилган кимсалардан имтиҳон олганмиз ва иймон келтирган зотларни ғолиб қилиш бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган. Мўминларни ғулиб қилишлик мени устимдаги ҳақ деяпти. Кейинги оятда ўқиймиз. Сумма ну нажжи русулана авалладина аману кадалика ҳаққон алайна нужил минин. Мана енди мўминларни Аллоҳ ғолиб қилишлиги, мўминларга нусрати беришлигини Аллоҳ Таоло ваъда қиляпти. Сўнгра пайғамбарларимиз ва иймон келтирган зотларга нажот берурмиз. Шундай қилиб, охир оқибатда иймон келтиркан зотларга наж от бериш бизнинг зиммамиздаги бурч бўлди. Иккинчи оятда ваъда қиляпди Аллоҳ.
Мен ғолиб қараман деяпти. Кейинги оят. Валай яж ала аллоҳу лил кафирингна ала лумиунийна сабиила. Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай. Мўминларга ёрдам бераман, нусрат бераман, уларни мағлуб қилмайман, душманларни устидан ғолиб қиламан деяпти. Лекин ҳаётни қарасангиз, буни ғирт тескариси бўлиб турибди ю.
Тўғрими? Қуръондаги айтилган нарса ҳаётда воқелиги кўринмаяпти ю. Иймон келтирганларни ғолиб қилиш бизни зиммамиздаги ҳақ, иймон келтирилган зотларга нажот бериш бизни зиммаммиздаги бурч, Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун муъминлар устига йўл бермагай. Ҳаётда булар бўлмаяпти ю ҳозир.
Тўғрими? Шунда Қуръон ёлғонмикин? Ахир ҳаётда буни тескариси бўляпти ю. Ҳаётда бу нарсани бўлиши мумкин емасга ўхшайди деб ўзингиз билмаган ҳолда куфрга яқинлашиб қолманг биродар. Аллоҳни каломи ҳақ. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари ҳақ.
Валанг яж ала аллоҳу лил кафирингна ала л мунгинингна сабина. Ва аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун муаммолар устига йўл бермагай. Унақа бўлмаяпти ю. Ҳақиқатдан мусулмонлар ўзини ватанида туриб, қони тўкилиб, ўзи юрти вайрон бўлиб, бойликлари талон торож бўлиб туриб, яна террорист деган лақабни оляптими?
Ҳа, Аллоҳ Таоло ғолиб қиламан деган екан у, деган савол каллангизга келади ва ноқулай ҳолатга тушиб қоласиз. Буни нима деб тушунамиз? Астадибиллаҳ, ва адаллоҳулладина аману минг кун ва амили солиҳат ла яс тахлифан наҳум фил арди камас тахлафан ладина мин қоблиҳим.
Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган иймон еътиқодли зотларни йер юзига халифа ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам йер юзида халифа қилишни. Ва улар учун ўзи рози бўлган ислом динини ғолиб, мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг хавфи хаталларидан сўнг тинчлик хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар менга ибодат қилурлар ва менга бирор нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу ваъдадан кейин куфрони неъмат қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир.
Лекин ҳаётда ҳозир унақа бўлмаяпти. Ҳаётда ҳозир оятда айтилган нарсани тескариси бўляпти. Шунда сиз шубҳага кириб қолманг биродар. Қуръон воқеа емас, унда айтилган нарса рўёбга чиқмайди, амалга ошмайди, у Аллоҳни каломи емасмикин деган ўйга бориб қолсангиз, куфрга кириб қолган бўласиз. Ёки айтасиз, йўқ, Қуръондаги ҳамма нарса ҳақ. Аммо уларни амалга ошиш учун шартлар бор. Агар шу шартлар бажарилса, албатта у оятларда айтилган нарса рўёбга чиқади.
Фақат мўминлар Аллоҳни нусрат беришига лойиқ бўлишинглари керак. Ўзини мусулмонман деган одам ҳозирги кунда, ҳаммаси ҳам чин билан мусулмонми? Ўзини мўмин деб санаганларни ҳаммаси чин мўминми? Мен фалон нарсани қиламан деган ҳар битта мусулмон айтганини қиляптими? Биз ҳақиқий мўмин мусулмон бўлолмаяпмиз да. Билганимизга амал қилолмаяпмиз да, шунинг учун Аллоҳ Таолонинг ваъдаси бизни устимизда ҳақ бўлмай екан дур.
Биз оятларни ўқиб туриш унга ўхшаган шубҳага келиб қолмаслигимиз учун, бу оятни нозик маъноларни тушунишимиз керак. Англаш керак, идрок қилишлик керак. Фас алу аҳла зикри ин қунтум ла таъламун. Агар билмайдиган бўлсанглар, биладиганлардан, илм аҳлидан сўранглар. Шунинг учун сўранг биродар. Қуръон оятларини ҳақлигига ишониш бу ақида масаласи. Ақида масаласида шубҳага кириб бўлмайди.
Бу умматнинг аввалини нима ислоҳ қилганини, умматнинг кейинини, ҳозирини ва келажагини ҳам худди шу нарса ислоҳ қилади. Узоқ йўлни мўлжаллаб, йўлга чиқдингиз, машинада кетяпсиз, мотор ўчиб қолди. Машина тўхтади. Нима қиласиз? Тушиб олиб бақир чақир қиласизми? Ей Худо тўхтаб қолдим деб? Ё бир сабабини қиласизми. Капотни очасиз, қўлингиздан келганча сабабини қилҳасиз, нима деб қиласиз. Лекин дод деб туриб олганингиздан фойда борми?
Ҳозирги кундаги ислом оламини мушкуласи доим шикоят қиламиз. Нима деб шикоят қилармиз? Аллоҳ бизни ташлаб қўйди. Аллоҳ бизни тошлаб қўйдими? Илайҳи маржи укум жами ан ваъдаллоҳи ҳаққон. Ҳамманглар аллоҳни олдига қайтиб келасизлар. Аллоҳни ваъдаси ҳақ. Аллоҳ ёрдам беради, азиз қилади, нусрат беради. Кофирлар устидан ғолиб қилади. Фақат мусулмонлар шунга лойиқ бўлсин. Демак, мушкула ўзимизда. Мушкула динни нотўғри тушунишимизда. Ўй фикрларимизда, ўлчов тушунчаларимизда, юриш туришимизда, феъл атворимизда. Олдимизга қўйган мақсадларни нотўғрилигидан.
Айтяпмиз ку, ҳозирги бир одамларни сўрасангиз, ҳаммаси Аллоҳ худо дейди, Аллоҳнинг розилигини дейди, лекин қилаётган ишини қарасангиз, бунга тўғри келмайди. Бир толиб илм имтиҳон олдида турибди. Имтиҳон олди турибди. Ўнта имтиҳондан ўтса, кейин диплом олади. Нима қилади? Тўққизтасига яхши тайёрланди да, биттасига бепарво бўлди.
Ана шу битта имтиҳондан ўта олмади. Енди қолган тўққизта имтиҳондан утганлиги, тўққизтаси имтиҳонга тайёрлаганлигидан фойда борми? Биз шунақа бўляпмиз да, биродарлар. Исломни тўлалигича олиш керак. Фақат намоз ўқиб, рўза тутиб, соқол қўйиб, пашашим билан масжидга юриб қўйсанглар, бу исломни қойим қилди дегани емас.
Юриш туришимиз, феъл атворимиз, сулувкиятимиз, олдимизга қўйган мақсадларимиз, ўлчов тушунчаларимиз Аллоҳ ва Расулуллоҳ хоҳлаганда бўлгандан кейин, нима бўлади? Аллоҳ таолонинг сурати сиз билан бизнинг устимизда ҳақ бўлади. Ақули қовли ҳада, ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум. Инналлоҳу ва малака таҳу ю соллу ала наби. Я ю ҳалладина а ману соллу алайҳи ва саллиму таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.