MMaviza
Ахлоқ манзилатиТекширилган19 daq

05.2023 21-ҚИСМ / АХЛОҚ МАНЗИЛАТИ (2/5) / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА / ABDULLOH DOMLA

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
18:46
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наъҳмадуҳу анастан инуҳу анаставфируҳ. Ва наъудҳу биллаҳи мин суруриям ҳусина ва мин саййиъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мудиллала, ғоман юдҳилилгу фалаҳ ҳадияла. Мана шуҳратуллоҳ илоҳи иллаллоҳ ва ҳидаҳулар шарикала. Мана шуҳадаҳ анна муҳаммадан абдуҳу расулуҳ. Аммо баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъал ва баракатуҳ. Тазкиятун нафс. Силсила дарсларимиздан мана биродарлар, ахлоқ манзилатига келдик.

Динимизни тўлалигича ушлаш керак. Дин деганда фақатгина намоз, рўзани тушунмаслик керак. Ахлоқ, муомала, одамлар билан қилаётган алоқаларимиз жуда ҳам бир муҳим ўрин. Ахлоқимиз муҳим нарса. Агар бизни шиорий ибодатларимиз зўр бўлса ю, аммо таомилий муомаладаги ибодатларимиз тўғри бўлмайдиган бўлса, шиорий ибодатларингиз бизга фойда қилмай қолиши мумкин. Шунинг учун биродарлар, бу динни меваларини ҳаммасидан баҳраманд бўлишлигимиз учун, динни тўлашгача ушлашингимиз керак. Ҳар битта инсон ўзини текширсин.

Агар ишлари дучмаётган бўлса, олдида йўллари ёпиқ бўлса, фалон ишга киришиб, ютуққа еришмаган бўлса, фалон мақсадига йетиша олмаган бўлса. Бошқалардан бирор бир соҳада ўзмаган бўлмаса, ўзини текшириб кўрсин. Айб фақат ўзида бўлади. Яна бир мисол. Машинангизни ҳамма ёғини кўриб чиқдингиз. Узоқ сафарга тайёрлаяпсиз, бензин асосида озгина муаммо бор еди, еътибор бермадингиз, бир гап бўларди дедингиз. Сафарни ярмига йетганда айни мана шу бензин асоси ўчиб қолди да, қарабсизки йўлда қолиб кетдингиз. Шунинг учун бепарво бўлмаслик керак бўлади. Хулоса, исломни тўлалигича олишлик лозим. Фақат шундагина уни ҳамма мевасидан баҳра оласан. Қайтарамиз. Исломни ҳамма мевалардан баҳраманд бўлишлиги учун, исломни турлиги учун ушлашлик керак.

Аллоҳ таолони дини очиқ, равшан. Уни очиқ ойдин қонун қоидалари бор. Шу қонунларга одамлар бепарво бўлади да, яна ўзларини Аллоҳ таолони қўллашига, нусратига ҳақлиман деб ўйлашади. Исломдан қанчасига амал қилдинг, биродар? Ўзингни тешир. Ҳаётингдан норозимисан? Ҳаётингдан кўнглинг тўлмаяптими?

Бу фақат ўзингни айбинг. Қара, оила енди исломни тадбиқ қилдингми? Даромадингни шубҳалардан тозаладингми? Нафсингни тарбияладингми? Аллоҳ Таоло сен сўраган нарсаларни бериш учун, сен ўзинг ҳам Аллоҳ айтганқа бўлдингми? Сени ҳаётинг Аллоҳ Таолони манҳажини устидами? Сен роббинг рози бўладиган ҳолатдамисан?

Аллоҳни динини тўлиғича ушладингми? Агар бундай бўлмаса, ўзингдан бўлиб кела. Аллоҳдан олиб келаман. Нимага онаники бўляпти, меники бўлмаяпти? Нимага унга берди, менга бермади дема. Айб ўзингдан. Аллоҳ Таоло айтяпти, воқол роббукун мудуни астажибракун. Дуо қилинглар, ижобат қиламан деяпти. А енди дуо қилсанг ижобат қилмаяпти. Аллоҳни ваъдаси ҳақ. Аллоҳ аҳдида турадиган зот. Аллоҳ Таоло бермаяптими? У беролмаётганлиги учун, ожизлиги учун бермаяпти емас. Сен буни олишликка лойиқ емаслигинг учун бермаяпсан.

Биродарлар, нимага бунақа бўляпти? Нимага Аллоҳ мени қўлламаяпти? Нимага ташлаб қўйди? Бунақа дейишликка ҳаққимиз йўқ бизлар. Агар мана шу муаммоларни йечимини тўғри топмасангиз, катта мушкуладасиз, биродар. Чунки биз холи қўл каом билан муомала қиляпмиз. Агар ўзингизга ўхшаган бир ожиз банда билан муомала билан бир нарсани сўрасангиз, биродар, мени имкониятим йўқ, қўлимдан келмайди, бунақа мумкинчилигим йўқ деса, уни ҳаққи бор. Инсонда, бандада, ожизда мингта узр бор. Аммо Аллоҳ билан муомала қилиб туриб, бир нарсани сўрасангиз, бермаяптими?

Аллоҳ Таоло ожиз емас. Ҳамма нарса Уни қўлида. Фақат Аллоҳда айтгани бўлади. Фалон нарсани сўрадинг, бермаяптими, мушкула сенда. Тушунарлими? Ўша боласини феъли атвори ёмон бўлганлигидан, хотинини итоатсизлигидан, қўйингки, ҳаётдаги ишлардан кўни тўлмаётган одам фақат ўзидан қидирсин.

Орифлардан бири айтади, Аллоҳ Таолога қилган гуноҳларимнинг таъсирини аёлим билан уловимнинг феъли айниганда кўраман дейди. Аёл итоатсиз, улов ва қулоқ солмаяпти, демак қилган гуноҳ сабабли. Ма асобакум мин мусибатини фабима касабат айдику ва я афон катир. Бу бизни еътиқодимиз. Нима мусибат йетмасин деяпти Аллоҳ Таоло. Ўзинглар қилган иш туфайли йетади. Яна мен кўп хатоларни кечириб тураман деяпти. Сўраганингни бермадими? Мушкула сенда. Қоида.

Аллоҳни қонунлари, одоб бериш қонунлари. Ҳаргиз ожизлик қонуни емас. Одам борасида исломни тўлиқлигича ушласин, жиддий бўлсин, шиорий ибодатларни ҳам зўр қилсин, таомили ибодатларни ям зўр қилса. Таомили ибодат дегани ахлоқ дегани. Одамлар билан қилаётган муомала дегани.

Биродарлар, Ислом Аллоҳ Таолонинг қатъий қонуни. Бу коинотни устига қўйилган қатъий қонуни. Биз шунақа деб еътиқод қилишимиз керак, амал қилишимиз кераксиз. Яъни қишдан кейин баҳор келади. Бу қонун. Ёздан кейин куз келади. Бу қонун. Аниқ ишонамизми шунга? Сувни қўйсангиз йерга сингиб кетади.

Ўтинни олиб келиб куйдирсангиз, тутуни осмонга кўтарилади. Бу қонуннинг биродарлари. Сиз Исломни ҳам шунақа қонун деб қабул қилинг. Иккиланманг. Енди ёлғон гапириб қўйиб туриб, олдаб сотиб қўйилиб туриб, чола иш қилиб қўйиб дуриб олган пулингиздан ютаман деб ўйлайсизми? Сиз ҳар қанча ишонтиринг, ўзингизни ютказасиз. Чунки қишдан кейин баҳор келмайди, қишдан кейин куз келади деб, ўзингиз ҳар қанча олдаманг, бу Аллоҳ Таолонинг қонуни. Фақат баҳор келади қишдан кейин.

Ҳақиқий мўмин бўлсанг, Аллоҳ сени қўллаши ҳам қонун. Қайтариб айтаман. Ҳақиқий муаммо бўладиган бўлсак, Аллоҳ бизни қўллашда ҳам қонун. Тушунарлими, биродарлар? Нима камчилигимиз бўлса ҳаётимизда, нимадан норози бўлаётган бўлсак фақат, фақат ўзимиздан кўрайлик.

Динни тўлалигича ушлаб, қатъий қонун деб ушла. Агар мана шундай бўлсанг, мана шундай тушуниб, тушуниб қабул қилсанг, амал қилсанг, динни ҳамма мевасидан баҳраманд бўласан. Шу билан одамларни орасидаги енг бахтлиси бўласан, хотиржамликни топиб берасан. Шундагина атрофингда бўлаётган воқеа ҳодисаларни тафсирини тушунасан, англайсан. Биродалар, ҳаётда бўлаётган воқеа ҳодисаларни тафсирини, орқасидаги ҳикматини тушунишлик жуда ҳам муҳим нарса.

Нима учун бундай бўлди? Сабабини билсангиз, тафсирини билсангиз дарс оласиз. Ҳа, демак мен ҳам манақа қилишим керак екан, манақа қилмаслигим керак екан. Дин, биродарлар, ҳаётдаги ҳар битта нарсани ўраб туради. Ҳар битта бўлаётганвоқеа ҳодисани тушунтириб беради. Йетмиш га кирган оқсоқолни, ўттиз га кирган ўғли, куч қувватга тўлган ўғлини сўдара уриб кетяпти. Тушунмайсиз буни. Боқиб каттак қилиб қўйса урадими дейсиз. Дин тушунтириб беради. Бу ота ўзи ҳам ўттиз га келганда отасини урган еди да. Ана. Нимани айтсанг, тушуниверасан. Сизга янгилик емас да ҳаётда, бу ҳамма нарсани биласиз сиз.

Дин дегани фақат ҳозир айтаётганимиздек, намоз ўқиб қўйиш, рўза тутиб қўйиб қўйиши емас. Дин фақатгина никоҳ талоқ, мубоқ, макруҳ, ҳалол ҳаромгин емас. Дин, биродарлар, бу ҳаёт. Инсонни кимлигини, нималигини, қайердан келганини, қаёққа кетишини, ҳаммасини таълимини беради. Шунинг учун, биродарлар биз Қуръонни хотиржам, шошмасдан ўрганишимиз керак бўлади. Уни маъноларини тафаккур қилишимиз керак бўлади. Чунки Қуръон ҳаёт учун манҳаж.

Мана қарангларда, дунёга келди, ўзини аниқ ҳаётда танлаган йўли, танлаган дастури, манҳажи бор одам қанақа ҳаёт кечиради ю, ва мана шу нарсаси йўқ одам қанақадир ҳаёт кечирадими? Аниқ ўзини еътиқоди, танлаган йўри бор бўлган одам, тўйни қанақа қилиб қилишини ўзи билади. Уйни қанақалигини солиш кераклигини ўзи билад. Қанақа машина олиб минишлигини ўзи вилади. Енди шундай манҳажи бўлмаган одам, одамлар нима қилса шуни қилаверади. Чунки ўзини нимаси йўқ.

Ҳаётда танлаган йўли манҳажи йўқ. Аллоҳ Таоло Қуръондан марҳамат қилади. Астайду биллаҳ, ал явма акмал тулакум динакум. Вотимам то алайкум не аматинг. Вородий тулақумул ислама динан. Бугун сизларга динингизни комил қилдим.

Динимиз мукаммал, унга қўшиб ҳам бўлмайди, олиб ҳам бўлмайдими. Неъматимни бенуқсон тўкис қилиб бердим ва сизлар учун фақат исломни дин қилиб танладим. Биродарлар, ахлоқ манзилатини гаплашяпмиз. Хулқ манзилатини гапиллашяпмиз, намозингиз беш маҳал масжидда бўлсин. Соқолингиз ниҳоятда чиройли бўлсин.

Рўзани нафирларини тутинг, қиёмулларингларни қилинг, умра ҳаж қилинг. Бу шиорий ибодатлар, исломнинг шиорлари. Енди шиорий ибодатларни зўр қилиб туриб, ахлоқ ибодатини, муомала ибодатини, таомили ибодатларни тўғри қилмасангиз, бу шиорий ибодаатлари сизга фойда қилмай қўйиши мумкин.

Қиёмат кунида Аллоҳ азза ва жалла сиротдан ўтказиб мўминни, жаннатга рухсат берди киришликка. Жаннатни ешигини олдига келди, лекин тўхтатилди. Нима учун тўхтатилд? Таомили ибодатларида нуқсон бор еди. Ҳақ дорилар турибди. Уни пулини олиб йеган, бунга ёлғон гапирган, бунга дўқ қилган, буни туҳмат қилган, бунни урган. Муомаладаги ибодатлари йўқ. Таомили ибодатлари нуқсонли. Енди бу йерда булар ҳақларини олади. Савобларини олади ҳаққини евазига. Пул йўқ у йерда. Қарабсизки ҳаққини олади, ҳаққини олада, савобларидан олади, олади. Қарабсиз ки савоби қолмайди буни.

Шу савоб амаллари бўлганда, жаннатга кириб туриб, амалларга қараб етаси белгиланарди жаннатда. Даражаси белгиланарди. Енди қолмади савоб амаллар. Лекин ҳақдонлар яна турибди. Енди нима қилади булар? Енди гуноҳларни бунга уйлашади. Гуноҳларни юклайди, юклайди, жаҳаннамга кетади бу одам. Ўшанинг учун айтяпмиз. Таомили ибодатларни тўғри қилмасангиз, бу шиорий ибодатларингиз сизга фойда қилмай қўйиши мумкин. Рўпарангда турган мўмин биродарингни ахлоқи сенинг ахлоқингдан баландми? Уни иймони ҳам, дини ҳам сеникидан баланд. Агар сенчалик Қуръонда чиройли ўқий олмаётган бўлса ҳам, сенчалик суннатларга амал қила олмаётган бўлсанг ҳам, ахлоқи гўзалми? Шу одамни иймони ҳам гўзал.

Дин. Заифликни кўриниши бўлиши мумкинми? Йўқ. Хорлик, ялқовлик, қолоқлик кўриниши бўлиши мумкинми? Йў. Дин деганда одамлар, айрим одамлар, биз айтаётгандек фақат намоз рўзани тушунади. Фақат шиорий амални тушунади. Аммо биродар, аъзоларимизни истиқомаси, тилни тўғри бўлиши, сабабларни қойим қилиш, Аллоҳга таваккал қилиш ҳам дин еканлигини есдан чиқариб қўяди айрим одамлар. Шунинг учун, биз агар динни бир қисмини қойим қилиб, қолган қисмларга бепарволик қилсак, ҳаргиз динни мевалардан фойда ололмаймиз.

Менда ўзини нуқсонли бўлганлиги, амаллари чола бўлганлигини, динни чала тушуниб, нотўғри тушуниб, унга чала амал қилаётганлиги ўта хатарли ҳолат. Аллоҳ таоло айтади астадибилла, валладина жаҳа дофина ла наҳдияннахум субулана инналлоҳа ла маъл муҳсинийн. Ан ка бул сураси. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни шак шубҳасиз солиҳ бандалар қаторига жаннатга дохил қилурмиз.

Инна аллоҳи юдоф ё анил ла дина аману. Албатта Аллоҳ Таоло иймон келтирган зотларни мудофаа қилур, ҳимоя қилур. Я айюҳа ла дина аману интансуруллоҳа янсуркум ва юстаббит ақдамакум. Ей мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсанглар, у зот ҳам сизларга ёрдам берур ва қадамларингизни собит барқарор қилур. Биз Аллоҳга ёрдом бера оламизми? Аллоҳга ёрдам керакми? Аллоҳга ҳеч нарсани кераги йўқ. Аллоҳга ёрдам берсанглар дегани, динга тўлиқ амал қилсанглар дегани.

Шиорий ибодатни ҳам, таомили ибодатни ҳам зўр қилсанглар, ўзингларга ёрдам берган бўласизлар деяпти. Мана шу дунёда яшаркан инсон фитналар тўфони ичида яшайди. Ўлчов тушунчалар ҳар хил. Албатта бундай ҳолатда булоғни аслига боришлик лозим бўлади. Асли булоғ нима еди? Китоб ва суннат еди. Аллоҳ таолони айтган ҳар битта сўзи ҳақ еканлигини воқеалар исботлаб турибди. Биз гувоҳи бўлиб турибмиз. Қўй боқиб юрган, туя ҳайдаб юрган, тезак ҳиди келиб юрган арабларни динни тўлалигича ушлашган еди. Аллоҳ дунёдаги ҳамма миллатларни устида устоз қилиб қўйди. Улар Аллоҳга ёрдам беришувди, Аллоҳ уларга ёрдам берди. Биз буни гувоҳимиз. Шунинг учун бу умматнинг аввали нима билан тузалган бўлса, ҳозирги куни ҳам шу билан тузалади.

Қанақа мусибатга емасми? Сабаби бор. Бу мусибат ўзимизни сабабимиздан келди. Банди Аллоҳнı таниса, ўзини устидаги ҳолатини, тафсилингни тушунади. Нимага ҳаёти бунақа бўляпти? Нимага фарзандлари бунақа бўлиб қолди? Динни тушунса, дин унга тушунтириб беради ҳамма нарсани. Шунда инсон дин унга мутлоқ ҳақиқатни ато қилишини тушунади. Ана шу ҳақиқат дунёдаги енг қиммат нарса бўлади. Бу борлиқдаги енг қиммат роса, бу борлиқдаки енг қиммат носа ҳақни билишлик.

Ўзини шахсий ҳаётидаги тўғри йўл нима бўлади? Оиласида, тижоратида, одамлар билан қилаётган муомаласидаги тўғри йўл нималади? Биз учун енг муҳим нарса ҳақни англаш. Хулқ манзилидан. Жаъфариддин Абдиталим розияллоҳу анҳ. Нажжошийнинг олдида турар екан, Хабаристон подшоҳи улардан динлари ҳақида сўради. Сизларнинг пайғамбаларингиз олиб келган дин қанақа дин? Жаъфар розияллоҳуни жавоб берди. Ей подшоҳ, биз жоҳил қавм едик. Бутларга сиғинар едик, ўлаксаларни йер едик, фахш ишларни қилар едик. Қўшничиликни яхши қилмас едик. Орамиздаги кучлилар, заифларимиз йер еди. То орамиздан Аллоҳ бизга бир кишини юбормагунича шундай аҳволда едик. Биз у кишининг омонатдорлиги, розгўйлиги, иффатини, насабини билар едик. У зот бизларни Аллоҳга ибодат қилишга, Уни яккалашга, ота боболаримиз сиғинган тош ва бутлардан иборат нарсаларни тад қилишга, рост сўзлашга, омонатни адо қилишга, сийлай раҳмга, ҳаром амаллардан ва ноҳақ қон тўкишдан қайтарди.

Еътибор беринг, ақидани айтди, орқасидан ахлоқни айтяпти. Дин деганда нимани тушуняпти у киши? Аллоҳни якка дейиш, ота боболар сиғинган тошбутлардан узоқ бўлиш ва ундан кейинги гапда ҳаммаси ахлоқ бўляпти. Ақидадан кейин ахлоқ ўргатилиняпти. Рост сўзлаш, омонатдор бўлиш, сийлай раҳм, ҳаром амаллар ва ноҳақ қон тўкишда.

Бу улуғ саҳоба, саидимиз Жавфариддин Абдуторов родияллоҳу анҳу ислом деганда нимани тушунган екан? Ақидадан кейин ахлоқни тушунган ека. Гўзал хулқни, динни бу зот ахлоқ деб тушунган екин. Истиқоми, ростгўйлик, ихлос деб тушунган еканкан. Динни раҳм шафқат, саховат, ҳаром амалдан тўхташ, тавҳид деб билган екан. Агар сиз биродар озонга лаббай деб масжид юраётган бўлсангиз у, аммо ҳаромдан тийилмаётган бўлсайсиз, ҳаромнинг ишидан тўхтамаётган бўласиз, ахлоқингизни тузатмаган бўлсангиз, биз сизни диндор дея олмаймиз.

Ақулу қовли ҳа да, ва астағфируллоҳ алайҳи валакум. Инна аллоҳи ва малайкияти ҳушсалуни ала набий, я айю ҳалладина аману соллу алайҳи ва салламу таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш