MMaviza
Ахлоқ манзилатиТекширилган17 daq

05.2023 22-ҚИСМ / АХЛОҚ МАНЗИЛАТИ (3/5) / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА / ABDULLOH DOMLA

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
17:03
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ. Вассалатуҳ вассалама ала расулиллаҳ. Амма баъд. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ. Тазкиятун нафс силсила дарсларидан биродарлар, ўтган дарсимизда хулқ ҳақида, хулқ манзиллати ҳақида дарс бошлаган едик, давом етказамиз. Кечаги дарсимизнинг хулосаси, агар биз шиорий ибодатларни зўр қилсак у, аммо таомили ибодатларга бепарво бўладиган бўлсак, шиорий амалларимиз бизга фойда қилмай қолиши мумкин. Шиорий ибодатлар бу намоз, рўза, ҳаж, умра, шиорлари, ислом шиорлари. Агар буларни зўр қилсак у, аммо муомала одобларига, муомала ибодатига, таомили ибодатлиларга бепарво бўтадиган бўлсак. Қилаётган ибодатларимизни фойдаси бўлмай қолиши мумкин. Динни меваларидан тўлиқ фойдаланишимиз учун, диннинг бизга берадиган самараларни ҳаммасини тотиб кўришлигимиз учун, бизда шиорий ибодат ҳам бўлиши керак, таомул ибодатлар ҳам. Ахлоқимиз гўзал бўлмаса, қилаётган ибодатларимизни фойдаси бўлмай қолиши мумкин. Кечаги дарсимизни хулосаси шу еди, давом еттирамиз.

Али розияллоҳу анҳу айтади, диннинг устуни тўртта. Илмига амал қилаётган олим. Илм ўрганишдан уялмаган жоҳил. Молида бахиллик қилмаган бой. Дунёсини деб охиратни сотмаган фақир. Агар олим ўзини илмини зойи қилса, жоҳил илм оқ олишдан уялса, бу яхшилик емас. Биз биродарлар мусулмон сифатида оиламизни олдида жавобгар бўламиз. Ота она билан қилган муомаладан қиёматда ҳисобга тутиламиз. Умуман одамлар билан қилаётган муомалаларимизда қиёматда ҳис об берамиз. Одамлар бизни намоз рўзамизга қарамайди, биродарлар. Бизни ахлоқимизга, муомаламизга қарайди. Розгўйлигимиз, камтарлигимиз, иффатимизга. Агар бизни сулувиятимизни кўриб туриб, диндан ташқарида юрган одамлар, динга муҳаббат ошмаётган бўлса, демак биз комил мусулмон емасмиз. Қайтариб айтаман. Суннатга қанча кўп амал қиляпсан, қанча матишга кўп югуряпсан, бунга қарашмайди.

Ахлоқингга қарайди, одобинга қарайди, ҳалоллигинга, муомалигинга, тозалигинга. Мана шунга қараб туриб сенга баҳо беради ва динга муҳаббат уйғонади. Агар одамлар сен мана шундай бир комил мусулмон бўлсанг, мана мусулмон манақа бўлади. Дин нақадар гўзал нарса я, дейишади. Агар шундай дейишмаётган бўлса, демак сен комил мусулмон емассан. Енг яхши одам ким?

Аллоҳни бандаларга чиройли қилиб кўрсатиб бераётган одам. Бандаларни Аллоҳга чиройли қилди кўрсатиб берётган одам ҳақиқий яхши инсон. У бой бўлиши мумкин, камбағал бўлиши мумкин. Олим бўлиши мумкин, омий бўлиши мумкин. Илмли ёки саводсиз бўлиши мумкин. Бу муҳим емас. Сизни кўриб туриб одамлар динни яхши кўрдими? Ана Аллоҳни яхши кўрган бандаси қанақа бўлади? Ана мусулмон одам қанақа бўлади? Динни яхши кўрди, Аллоҳни яхшироқ кўрдими, сиз зўр одамсиз. Енди буни ўрнига, сизни кўриб туриб, ана мусулмонларингни аҳволи, кўрдингми? Ўзи масжиддан ҳозир келди, ёлғон гапиряпти. Ана соқолни қўйиб олган. Бу ахлоқини қара, деб туриб, динни сиз туфайли ёмон кўряптими? Демак, енг ёмон одам сиз бўласиз. Биродарлар, биз ахлоқимиз билан даъват қилишимиз керак. Гапирмасак ҳам зўр даъватчи бўлишимиз мумкин. Нимамиз билан? Ахлоқимиз билган.

Сиз билан биз нафс тарбияси силсалалардан ахлоқ манзалатини ўқияпмиз. Дин нима ё расулуллоҳ? Деб сўрадилар саҳобалар. Ҳуснул хулуқ деб жавоб бердилар расулуллоҳ. Гўзал хулқ. Қайси биродарингни ахлоқи сендан баланд бўлса, уни иймони ҳам сени иймонингдан баланд бўлади. Тасаввуф уламолар айтади, қайси биродарингни ахлоқи сени ахлоқингдан баланд бўлса, уни тасаввуфи сендан юқори екан дейди. Тушунарлими? Қироатни зўр қилиб ўқиб берди қори ака. Бир патога кирувди, шунақа қироат қилди, еритиб юборди. Чиқиб туриб қилгин қилгин қилиб турса.

Умуман бу қироатни егасига ярашмайдиган феъл атворди қилиб турса, бояги қироатини чи, мана бу ахлоқи нима қилади? Ёпиб ташлайди. Укалар ахлоқ биринчи ўринда. Демак, исломни одамлар бизни ахлоқимизга қараб, танисин, исломни шу туфайли яхши кўрсин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ровзайи шарифига борганлар, қаранглар да, расулуллоҳни ровзасига келган мусулмонлар йиғлайди. Нима учун йиғлайди? Улар пайғамбар алайҳиссаломни кўришганми? У зот билан гаплашишганми? Қўлларидан бирор нарсани олишганми? Йўқ. Нимага йиғлашяпти? Чунки яхши кўришади. Нима учун яхши кўишади? Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг шахсиятида ибратни кўрсатиб берганлар. У зот сабрли бўлган, бой бўлганда ҳам, камбағал бўлганда. Кечиримли бўлган, заиф бўлганда ҳам, кучли бўлганда ҳамм. Расулуллоҳ ҳеч қачон айтган гапларига қилган ишлари тескари келган емас. Ростгўй, омонатдор, мулойим, раҳм шафқатли, кечиримли. Бунақа одамни ким яхши кўрмайди, биродарлар?

Шунинг учун Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам енг олий намуна, енг олий ибрат бўлганлар. Чунки Аллоҳ Таоло айтяпти буни. Ас саиду биллаҳ лақоди каъна лакум фий расулиллаҳи усватҳун ҳасана лиманкана яржуллоҳа вал явмал ахир ва дакараллоҳа кафиро. Аллоҳга иймон келтирган, қиёматга иймон келтирдиган, охиратдан умиди бўлган ва Аллоҳни кўп еслаганлар учун, биз учун, мусулмонлар учун, Муҳаммад алайҳиссаломнинг шахсиятида гўзал ибрат намуна бор дейди Аллоҳ Таоло. Ҳамма нарсани Пайғамбаримизни ўрганишимиз керак.

Бир кишини тасаввур қилинг, илм мажлисига йиллар давомида келади. Доим масжидда намоз ўқийди. Маърузалар ешитади, таъсирланади. Аммо ешитган, ўрганганига амал қилмайди. Бу касаллик бу. Футбол ўйнаётганда ўзингизни тута олмайсизми? Фақир чақир, жириллаш, ғазабланиш, оёғига тепиш, машина минаётганингизда одамларни ҳақ ҳуқуқларига қарамасдан устига юрасизми? Тўғотмайсизми? Демак, бу қалбингиздаги касални белгиси, биродарлар.

Билиб қўйинглар. Биз ешитаётган маърузаларимиз, ешитаётган насиҳатларимиз, ўқиётган китобларимиздан таъсирланиб, ҳаётга буни татбиқ қилмаётган бўлсак, бу маълумотлар бизни зериктириб қўяди. Қайтариб айтаман, ешитаётган маърузаларимизга амал қилмасак, ҳаётимизни ўзгартирмаса, бу маърузалар бизни зериктирилиб қўяди! Фараз қилинг.

Дадангиз машина олиб берди. Бўлди ойигит. Хурсандсиз. Правангиз йўқ. Минолайсиз. Олиб кириб олиб уйда ювоссиз бир куни. Кечгача ювоссиз, ҳамма ёғини ювоссиз. Чиройли қилиб қўйдингиз. Томоша қилиб кириб кетдингиз. Хурсандсиз. Ертаси куни чиқдингиз, правангиз йўқ, минолмайсиз. Нима қиласиз? Плисослайсиз ичларини. Полировкалайсиз, хурсандсиз. Учинчи кун иштиёқ пасаяди. Атраб келиб юласиз, бир балолар ёпиштирасиз. Бир ҳафта қариганингиздан кейин зерикасиз. Нимага зерикасиз?

Машинадан фойда олмаяпсиз да. Машинадан манфаатланмаяпсиз да. Узоғингиз яқин қилмаяпти да. Фойдалана олмаяпсиз да. Шунинг учун зерикиб қоласиз. Ўшанинг учун лиллаҳи илмас алул аъла ешитаётган маърузаларни битта битта битта тадбиқ қиламиз ҳаётимизга, кейин бу маърузалардан фойда оламиз.

Агар фақат ешитиб қўядиган бўлсак, бу маърузалар бизни нима қилади? Зериктиради. Тўғрими? Маъруза ешитишда ҳам бизни технологияси бор. Бир кунда битта маъруза ешитсанглар йетади. Хўп. Жуда ошиб борса иккита. Енди Бишкекка кетгунча масала ешитадиганлар бор у машинада. Бу маърузани сизларга фойдаси йўқ.

Нимага демайсизми? У фон бўлиб қолди да у. Сиз битта мавзуда ешитинг, йигирма минутлик ўчиринг. Ўшани ҳазм қилиб кетинг. Ёнингиздаги шеърлар билан баҳс қилиб кетинг, савол жавоб қилиб кетинг. Кейин қолади каллангизда. Йўқ. Келгунча саккиз соат масалани ешитиб келади. Биз нимани хоҳлаяпмиз, биродарлар? Биз Аллоҳга яқин бўлишингни таъмини тотиб кўрмоқчимиз. Аллоҳга бўлган муҳаббатни таъмини тотиб кўрмоқчиймиз. Бизни машаққатдан йенгилликка олиб чиқадиган, ғам ташвишдан роҳатга олиб чиқадигон ҳисни тотиб кўришингни хоҳлаяпмиз. Агар биз ўзимизни мусулмонман, диндорман деб туриб, одамларни енг бахтлиси бўлолмаётган бўлсак, бизни диндорлигимизни қиймати жуда ҳам паст екан.

Бизни ҳаётдаги енг муҳим ғамимиз нима бўлиши керак? Биз ешитган ва ўрганган оятга амал қилишимиз керак. Агар биз ешитган, ўрганган, билган нарсамизга амал қиладиган бўлсак, шундагина диннинг ҳамма меваларидан баҳра оламиз. Одамларга миллион марта расход бўлиши керак денг, саховатли бўлиши керек денг, одил бўлиши керай денг, лекин бирор марта кўрсатиб бера олмасангиз, одамлар зерикади бундан.

Мана. Ана шу машҳур муҳаддис Мадинадан Басирга қараб йўл олди. Нимага? Бир одам бор екан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис ешитган екан. Ҳалиги муҳаддис бу ҳадис биров деган одамни топиб борди. Қараса, узоқдан кўриб қолди. Туясими, отими, қочиб кетган. Ҳалигини қуволаб тута олмаяпти. Енди чақириб тутиб олишлиги учун етагига худди бу нарсани солгандек, арпами, бувдайми, ҳалиги етагидаги йўқ нарса билан отига ишора қилиб ёки туясига ишора қилиб чақиряпти. Етагида ҳеч нарса йўқ.

Муҳаддис бу одамларни ҳадисда олмади. Нима учун? Ҳайвонига ҳам ёлғон муомала қиладиган одам Пайғамбаримиздан ҳадис айтишга ҳаққи йўқ деди. Шунинг учун биродарлар, биз ешитган билганимизга амал қилмагунимизча, динни ҳамма самарасидан фойдалана олмаймиз.

Масжидлар одамлар билан тўла, маърузалар керагидан зиёда, аммо шунақа бўлса ҳам мусулмонларни орасида, шу масала ешитаётган мусулмонларники орасида савдосида ёлғон бор, ваъдасини бажармаслик бор, аҳдида туришлик йўқ, демак амал йўқ. Мана енди ахлоққа тегишли бўлган Қуръони Каримда оятларини ўқиймиз. Қуръони Каримдаги оятлар одоб ахлоққа текислик. Биринчи оят. Аъудҳу биллаҳи минаш шайтони рожийм ва иннака ала ала хулқи инъадҳим. Албатта сиз, ей Муҳаммад алайҳиссалом, буюк хулқ устидадирсиз.

Аллоҳ Таоло Муҳаммад алайҳи ассаломнинг қадрини ўлчаётганда ахлоқини айтяпти. Одамлар ҳам ўзаро бир бирларини қадр қийматини ўлчайдиган ўлчовлари бор. Бойлик, чирой, насл насаб, қувват, мансаб, хуллас, шунга ўхшаган нарсалар. Ва мана шу нарсалар билан бири иккинчисини, бири иккинчисидан афзал деб билади ёки паст деб билади. Аммо Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таоло башариятнинг енг афзал вакили бўлган Муҳаммад алайҳиссаломни мақтаганида қайси сифатини зикр қилди?

Ахлоқини. Албатта сиз буюк хулқ устидадирсиз. Бу оятни уламолар турли таъбир қилишган. Баъзилари дин бу хулқ дейишган. Гўзал хулқ бу дин дейишган. Диндормисан? Ахлоқинг гўзал бўлмай иложи йўқ. Қайтариб айтамиз. Диндормисан, динни ушлаган мусулмонмисан, бошқача бўлиши мумкин емас. Ахлоқи бузуқ одам диндор бўла олмайди дегани.

Абдуллайев набос ва имомим мужоҳидлар бу оятни берган тавсияда дин гўзал ҳуқуқ деб айтишади. Бир машинани тасаввур қилинг. Кузови жуда ҳам гўзал ҳолатда. Салони супер салон. Дискалари ҳам енг қиммат қилдир дискалар. Битта муаммо бор фақат. Нимаси йўқ уни? Мотори йўқ. Демак машина йўқда.

Агар бизни ахлоқимизни ўхшатиш керак бўлса, шу машинани моторига ўхшайди. Мотори йўқ машина, машина емасми? Ахлоқи йўқ мусулмон, комил мусулмон емас. Ахлоқда мана кечаги дарсимизда ўқидик. Жавфариддин Абдутолиб дин нима деганда ақидани гапириб туриб орқасидан дарров ахлоқни гапирди. Ақидага кўп еътибор беряпмиз, хулққа еътибор бермаяпмиз. Ваҳоланки ибодатингиз ҳам, ақидингиз ҳам ахлоқингиз бўлмаса қиёматда фойда қилмай қолиши мумкин екан. Айтдик а буни кечаги дарсимизда.

Ёки енг охирги русумдаги такарний станок. Мана мунча функсияни бажаради. Бир соатда мана мунча бир детални ишлаб чиқара олади. Лекин свет йўқ. Демак станок йўқ. Ахлоқингиз йўқми? Демак диндорлигингиз ҳам нуқсонли сизни. Хулоса, агар биз ахлоқни, гўзал ахлоқни бир чеккага суриб қўядиган бўлсак, бунақа гўзал хулқи бепарво бўладиган бўлсак. Нафсимизни поклашликка, лоқатли билан қарайдиган бўлсак халбни мусофоли билан ишимиз бўлмаса, динни катта қисмини тарк қилиб қўйган бўламиз.

Ей, ўшанинг учун намозда кўзимизга ёш келмайди бизни, биродарлар. Ўшанинг учу намозда зерикиб кетамиз. Ўшанинг шу қироат чўзилиб кетганга ўхшайди. Усмоним нафонни гапи бор. Агар қалбларимиз дейди, бу халифаи рошид, зинни урайн. Агар қалабларимиз мусаффо, пок бўлганида, роббимизни каломини ешитдан малолланмасидек дейди. Мана шаблон, мана ўлчов, мана андоза. Агар қалбларимиз соф бўлганида, қалбларимиз мусаффо бўлганида қуръон тинглаб, зерикмаган, чарчамаган, малолланмаган бўлардик деяпти.

Иккинчи оят. Астайду биллаҳ, идифабил латиҳ яхшам. Сиз ҳар қандай ёмонлигини енг гўзал сўзлар билан даф қилинг. Астайдибиллаҳ. Вала тасставил ҳасанату валаса яъа. Идифа биллати ҳия аҳсан, фа идалладий байнака ва байнаҳу адаватун ка аннаҳу вали юн ҳамин.

Аллоҳ таоло хусусият сурасида айтяпти. Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз. Ҳар қандай ёмонликни енг гўзал сўзлар билан даф қилинг. Шунда баногоҳ, сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ, содиқ, дўст каби бўлиб қолур.

Сизга ёмон гапирган, ёмон муомала қилганга чиройли муомалангизни қилаверинг. Аллоҳ уни дўст қилиб қўйишини айтяпти. Формула еканда бу. Ўртани ислоҳ қилмоқчимисиз? Кибрингизни синдирасиз, Аллоҳ учун борибди, ассалому алайкум биродар дейсиз. Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз ҳар қандай ёмонлигини енг гўзал сўзлар билан даф қилинг, шунда нима бўлади шунда? Биногоҳ, сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса, қайноқ, содиқ, дўст каби бўлиб қолур. Ақули қовли ҳада ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Инналлоҳу ва малакатуҳу ю салун ала набий. Я айю ҳалладийна аману соллу алайҳи ва салли мутаслима. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш