Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Вассалату вассалому ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва асфадиҳи ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Тазкиятун нафс, силсилаб дарсларидан биродарлар, тинглаш, ешитиш манзиллатини ўқиётган едик, давом етамиз. Аллоҳни душманлари аллоҳни каломини, динини тинглашликдан бош тортишади. Аллоҳ азза ва жала айтади қуръонда, истадибилла воқолал ла дина кафару ла тасмаулиҳ ҳадал қуръан ва ла ғофи лаъаллаакум тақлибун.
Кофир бўлган кимсалар, сизлар бу қуръонга қулоқ солманглар ва жавра беринглар, шунда шоят ғолиб бўлсангизлар дерлар. Аллоҳни каломини ешитишдан сени тўсадиган одамлар бор. Пайғамбарда ҳазратини ешитишдан тўсадиганлар бор. Қўй ўчир шу масалангни, озгина бир музика ешитиб кетайлик. Қўй, озгина гаплашиб кетайлик деб туриб, шундан тўсадиганлари бор. Илм мажлисидан тўсадиганларор бор. Зикрдан тўсадиганор бор. Динни буюрган амалларидан сени тўсадиган, чалғитадиган одамлари бор. Мана шу одамлар сени ҳақиқий душманларинг. Чунки роббинга сени яқин қиладиган ишдан тўсяптими? Демак сенга катта зарар келтиряпти. Буларда зарардан кўра каттароқ зарар бўлмайди. Бунақалар ўйин кулигига чақиради, маишатга чақиради, кайф сафога чақиради, консертларга чақиради.
Юқоридаги оят бу нарсани сиз билан бизга баён қиляпти. Ешитманглар бу Қуръонни дейди. Ўзингларни гапингларни гапиринглар дейди. Шукуродлар, ешитиш, тинглаш сени нажотга олиб борадиган йўллардан енг муҳимларидан. Аллоҳ Таоло хонанда айтади: Астайду биллаҳ, афалам ясиру фил орду. Фотакун алаҳум қулун яъқилунна биҳа. Ав ааданун ясманунна биҳа. Фа иннаҳа ла таъмал абусор ва лекин таъмал қулуб аллатефи судур. Ахир улар йер юзида сайр қилиб айланмайдиларми? Ана ўшанда улар учун доно диллар тинглайдиган қулоқлар бўлур еди. Зеро кўзлар кўр бўлмас, балки кўкраклардаги кўнгиллар кўр бўр. Демак, ешитишни, тинглашликни битта ўзи, ёлғиз ўзи сени нажотга олиб чиқишлиги мумкин. Инсон дунёга келар екан, яшар екан, оқил бўлса, ес хуши жойида бўлса, изланади. Баҳс қилади. Талашиб тортишади, фикр қилади. Ҳақини топиш учун. Нимага келди дунёга? Нима учун яшаяпман? Кейин қаққа кетаман?
Ўлимдан кейин нима бор? Мана шу изланиши натижасида ҳақиқатни ё топади, ё топмайди. Бу битта вариант. Ўзинг ҳаракат қилиб, изланиб, топасан ё топмайсан. Иккинчи вариант тайёр турибди. Бу Аллоҳ Таолонинг Қуръони, шариат. Айтдик ку, қорнинг очган бўлса, қорнингни тўғри ишлайди, икки хил йўли бор. Биттаси ошхонага бориб туриб, ресторанга бориб туриб, тайёр овқатни буюриб йейсан, ёки ўзинг бозорга бориб, масаллиқни олиб келиб пишириб йейсан. Иккинчиси меҳнат, вақт, қанча оворагарчилик. Биринчиси еса тайёр йўли. Ле лайҳи нима таоло ала ҳақни топмоқчи бўлсанг, ҳақ турибди. Қуръон турибди, ҳадис турибди.
Аллоҳ таоло сиз билан бизга биродарлар ешитишлик деган имкониятни ато қилиб қўйди. Ҳақни ўзимиз излаб топишимиз шарт емас. Аллоҳ бизни қийнагани йўқ, меҳнатга солгани йўқ. Ўзинг топ ҳақни деб ташлаб қўйгани йўқ, балки имконни бериб қўйди. Ҳақни топишликнинг имкони илм мажлисига бориб дарс ешитишлик, тинглашлик. Шунинг учун биродарлар, ҳафтада ҳеч бўлмаганда бир марта ешитган маърузамизни ёки ўқиган китобимизни, ўрганган илмимизни муҳокама қилишимиз керак. Дўстлар билан, улфатлар билан, оила аъзолар билан. Енди бу нарса телевизорда ўчириб қўйсангиз, телефонни қўйиб қўйса, шунда оила аъзолари билан баҳс қилиш мумкин бўлади.
Агар биз маърузаларни фақат ешитиб ўтказиб, ешитиб ўткизиб қўяверсак, баҳс, мунозара қилмасак, музокара қилмасак бу илм бизга қолмайди. Кечаги дарсда айтдим. Бир кунда битта маъруза йетади ешитгани. Ҳа боринг, очиб борса иккита маъруза йетад. Агар сиз уни ҳозир айтаётганимиздек, Бишкекка йеткуша масала ешитиб кетсангиз, бу сизга фойда қилмайди. Тушунинг. Йигирма минутлик битта маъруза тугади. Ўчиринг, енди ўша машинада кетаётган улфатларингиз билан баҳс қилинг, мунозара қилинг. Мана шундай қилсангиз бояги илм каллангизда жойлашиб қолади.
Аҳмад исмли бир одам фалончи йил фалончи домлада дарс ўқийди. Ҳар ҳафта дарси бор. Кўп нарсаларни ешитади. Таъсирланади. Енди шу Аҳмад бир мажлисга келса, сиз фалончи домланинг шогирдисиз. Домладан ўрганган нарсаларингизни, ешитган нарсаларингиз бизга гапириб беринг деса, хижолат олади.
Биз ҳам жумадан бориб хижолат оламиз деб мақтаниб қўйсак а хотинга? Ёмон зўр дарс бўлди бугун. Кулманглар. Зўр маъруза бўлди, мазза қилдик дейди. Нима тўғрисида гап бўлди деса, нима бўламиз? Хуллас зўр бўлди да. Зўр бўлиб. Бўлмасам мақтанмай енди айтиб бера олмасангиз. Мана мингта одам ўтирибди. Қўлида блокноти билан ручкаси бор одам қўлини кўтариб қўйсин.
Битта екан, бўлади минг тага битта. Ҳозир ўтирибсизлар. Чиқиб кетаётганда сўрасин да, каллангларда қолмайди. Алҳамдулиллаҳ, запус бўлади, қайтиб ешитиб оласизлар. Мана шу одам илм оляпти ҳозир. Чунки илм ов, ёзмоқ, илм ов, ёзмоқ байлов дейди. Илмни олдингиз, худди кийикда тутгандақа. Енди ёзиб қўймасангиз, худди кийни байрамагандақа бўлиб қолади. Кийик нима қилади?
Биз нимани ешитишни билайлик. Ешитаётган нарсаларимиз гуноҳ бўлса, ҳаром бўлса, шариатда ман қилинган нарсалар бўлса, ақлимизни учиради. Тушунарлими? Ана шу ёши ў тўқсанга бориб қолган бир Жалил оқсоқолдан сўрашяпти. Кўзингиз тиниқ, тишларингиз ўрнида, қулоғингиз жойида, тили жағи ўрнида. Хотираси ҳам зўр. Қандай қилиб еришдингиз бу нарсага?
Ёшлар сўраяпти. Нима йевдингиз? Нима ичувдингиз? Нима киювдингиз? Дейди да. Бизда бир нарсага еришдик учун, бир нарса йейиш керак обязателно. Бир нарса ичиш керак. Болам, бу аъзолар кўз, тил, қулоқ, ақл, Аллоҳни бизга берган, бизга қўйган омонати еди. Ёшлигимизда биз еҳтиёт қилдик, омонатни сақладик, аъзоларини гуноҳдан сақладик, Аллоҳ қариганимизда сақлаб берди уларни дейди.
Демак, илм мажлисида йиллар юриб, ҳар ҳафта дарс ешитиб, ҳар куни маъруза ешитиб, ўрни келганда икки оғиз амру маъруф қилолмаётган бўлсангиз, биродар, бу илмдан сиз тўлиқ фойдаланмабсиз. Шунинг учун ешитган нарсангизни баҳс қилинг, мунозара қилинг, гапириб беринг. Ана шундан кейин сизда бу илмлар нима қилади? Қолади, бундан фойда топасиз.
Шунинг учу бир китоб ўқийдиган бўлсак, бирор бир фикрга дуч келсак, шу йерда тўхташ керак. Чиройли фикр екан, чуқур фикр екан, денг, тафаккур қилинг, белгилаб қўйинг, ёдлаб олинг. Маъно китобда манақа дейилган екан, далили маъновий екан, деб айтсангиз, баҳс қилсангиз, бу илм сизни калдингизда қолади. Демак, хулоса, меҳнатсиз ешитилган нарсани есдан чиқиб кетишлиги жуда ҳам осон бўлади.
Меҳнатсиз ешилган нарсани есидан чиқиб кетиши жуда ҳам осон болади. Айтилади, илм молдан яхши. Илм сени ҳимоя қилади, сен молни ҳимоя қиласан. Молни сарф қилсанг, мол камаяди, илмни сарф қилсенг, илм кўпаяди. Ўшанинг учун ешитган илмингни одамларга гапир, баҳс мунозара қил, шунда илминг нима бўлади? Кўпаяди. Яна айтилади, ешитиш, тинглаш ақлнинг аслидир.
Куфр уч хил бўлади. Жаҳлик куфр, жуҳудий куфр, ҳукмий куфр. Агар бир киши Қуръонни олиб туриб, мусхафни олиб туриб йиртиб, бирон сўз айтмасдан йерга ташласа, бу одам кофир бўлади. Ҳукм ҳам кофир бўилади. Енди жуҳудий кофир қанақа? Ўжарлик қилиб ҳақни рад қилади. Масалан, ўша куфрда турса, уни фойдаси бор. Тирикчилиги ўша куфир амалда қилишлиги билан бўлади. Бу одамни куфри, жуҳудий куфр дейилади, қайсарлик куфри дейилади. Енди жаҳлик куфр нима? Жаҳлик куфур осмонлар у йерни яратилиши ҳақида тафаккур қилишини хоҳламаслик.
Осмон у йерни ёритилишида фикр қилишликдан, тадаббур қилишликдан юз ўгиришлик. Дин ҳақида ешитишликни хоҳламаслик! Мана биз ешитиш ҳақида гаплашяпмизми? Йиғиштир, масала яна қўй битта музикани. Ўчир мана масала яна. Тингламаслик ҳақни. Ешитишдан бош тортиш, юз ўгиришлик жаҳли куфрга сабаб бўлади.
Инсон яшар екан, тирик екан, одамларни орасида яшар екан. Ешитади, тинглайди. Иложсиз. Тинглаш, ешитиш, ақлнинг асли. Масалан, нималарни ешитади одамлар? Гапириладиган гапларни ешитади. Гапириладиган гаплар кўп. Ғийбат бор, шикоят бор, хотинлар ҳақидаги мазза бемаза гаплар бор, мазза бемаза ҳазиллар бор. Керак керак емас хабарлар бор. Мушкула мана шу нарсаларни ичидан сиз нимани ешитиб тинглаётганлигингиздан.
Дўстинг кимлигини айт. Мен сени кимлигингни айтиб бераман дейди. Енди шу логика билан келсак, нимани ешитаётганингни менга айт, мен сени кимлигингни айб бераман. Демак, сен нимани ешитяпсан? Сен ўшисан. Тингловчиларнинг турлари. Нафси, ҳавоси билан тинглайдиганлар. Ҳавойи, нафси билан тинглайдигонлар. Бунақаларни мен тинглашлиги ҳаммамизга маълум. Музика ешитади, ашула ешитади, фалончи қўшиқчини ешитади, қўшиқчига мухлис, томошани яхши кўради, мазза лавозларда ешитади. Бу тинглаш ҳавойи нафс билан тинглаш дейилади. Шаҳвати билан тинглашдейилади.
Яна айтиладики, замонимиздаги айрим халқларнинг оммавий фожиаси ана шу халқларни, айрим халқларнни оммавий суратда мусиқага берилиб кетиши. Ана шу мусиқадан маст бўлиб яшашлари. Ҳаммамизга маълум, мусиқани кўп ешитган одамнинг қалбида Қуръон турмайди.
Қуръон мусиқани суриб чиқаради ёки мусиқа Қуръонни суриб чиқарад. Иккаласидан биттаси туради қалбингизда. Иккинчиси, биринчиси нима бўлди? Ҳавойи нафси билан, шаҳвати билан тинглайдиганлар. Иккинчиси, ақли билан тинглайдиганлар. Ақли билан тенглайди, иймони билан, маърифати билан тенглайдиган инсон. Бунақа инсонлар нимани тенглайди? Қуръонни тенглайди, ҳадисни тенглайди, илм мажлисини тенглайди. Бунақа одамлар ақли билан ешитади.
Қанақа еди? Иннаҳ сам аввал васор аввал фуъада кунли ула ака кани анҳу масъула. Албатта, қулоқ, кўз ва қалб қиёматда булар ҳақида масъул бўлинади. Жавоб берасиз ешитган нарсангизга, кўрган нарсангизга. Биринчиси, шаҳвати билан, ҳавойи нафси билан ешитадиганлар. Иккинчиси, ақли билан ешитадигонлар. Учинчиси, учинчиси Аллоҳ билан ешитадигонлар. Биз ҳозир иккинчисимиз. Ақлимиз билан Аллоҳни каломини, Пайғамбарда сўзини, Қуръонни ешитгани келдик. Илмни ешитганикелдик. Ақлимиз билан ешитяпмиз. Ҳа енди худди шу вақтда ташқарида кимдир телефон билан нимани ешитаётганлигини ўзи билади. Учинчиси, Аллоҳ билан ешитадиганлар.
Одамларни орасида Аллоҳ билан ешитадиганлар бор. Ҳадис қуддусида айтилади, гапимизни далили. Фия ясмау ва бия юбилсиёу. Аллоҳ ўша бир бандасини яхши кўриб қолса ва ўзига дўст қилган бўлса, ўзининг валиилари қаторга қўшган бўлса мен билан ешитади ва мен билан кўради дейди. Бу ешитишни енг олий мартабаси. Бу мақомга йетган одам, бу манзилга йетган одам бошқалар ешитмайдиган нарсаларни ешитади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кунларни бирида бир ансонликни боғидан ўтиб қолгандилар. Шу йерга боғлаб қўйилган туя ингради кўзидан ёш оқди.
Расулуллоҳ келдилар да туяни силаб, бу жониворни егаси ким? Олиб келинглар мени олдимга. Бироздан кейин ансорлардан бўлган бир йигитни олиб келишди. Мана шу йигит туяни егаси. Расулуллоҳга қараб туриб, ей, аллоҳ сенга мулк қилиб берган бу жонивор устида, аллоҳдан тақво қилмайсанми? Албатта мана шу туя оч қўйиб қийнаётганлигидан менга шикоят қилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аллоҳнинг енг азиз бандаси. У зот Аллоҳ билан ешитадилар. Ўшанинг учун туяни сўзини ешитяпти, тушуняпти. Менга шикояти қилди деяпти. Ҳайвонни сўзини тушунди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Чунки Аллоҳ билан бўлган одам бошқалар ешитмаган нарсани ешитади. Ерталабда мана саҳарлидан кейин ёта олмасангиз, зикрингизни айтиб, ташқарига чиқиб озгина юрсангиз, матишга кетаётганингизда, қушларни сайраганларни овозини ешитасиз.
Жуда ҳам ёқимли ҳолат а? Ҳамма ёғи жим, қушлар жуда чиройли сайраяпти. Кимдир қуш сайраганини ешитади, кимдир Аллоҳга тасбеҳ айтилаётганини ешитади. Ҳис қилиб кўрганмисиз шуни? Кишининг мартабаси юксалгани сари ешитиш ҳам юксалади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Маккадаги битта тошни биламан, у менга салом берар еди. Мен ҳам унга салом берар едим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам масжидида қутба қилиб турганларида бир хурмо дарахтига суяниб қутба қилардилар. Расулуллоҳга минбар ясаб бергандан кейин, Расулуллоҳ бу дарахтга суямай қўйишди. Шунда дарахтни инграб йиғлаганлигини айтадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Демак, инсон нафси, иймони юксалгани сари, у билан табиат ўртасида уйғунлик пайдо бўлади. Ақлу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.