Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Ассалату вассалому ала широфил мурсалин. Ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таоло баракатуҳ. Тазкиятун нафс силсила дарсларимиздан, нафсни поклашлик силсила дарслардан ешитиш манзилотини суҳбат қилаётган едик. Инсонни нафси юксалгани сари, табиат билан ўртасида уйғунлик пайдо бўлади. Ҳанзалар розияллоҳу анҳу кунларни бирида келиб, айтдики, ё расулуллоҳ, сизни суҳбатингизда, сизни ҳузурингизда бўлганимизда ўзгача бир ҳолатда бўламиз. Олдингиздан кетганимиздан кейин еса бошқача ҳолатда бўлиб қоламиз.
Бўлади ю, илм мажлисига келасан, бошқа дунёга кириб қоласан. Ғам ташвишлар, сиқилишлар, дунёдаги сизни чалғитаётган, қалбингизни банд қилаётган ҳамма нарсалар есдан чиқади. Ала битта келинлар ҳидатма иннул қулуб, дейди аллоҳ таоло қуръонда. Огоҳ бўлинглар, қалблар Аллоҳнинг зикри билан ором олади. Сиз билан биз яратган Парвардигоримиз, бизнинг нафсимиз, бизнинг қалбимиз, бизнинг жонимиз нима билан ором олишлигини айтяпти.
Одамлар мана шу жонини, нафсини, қалбини ором олишлиги учун, роҳатланишлиги учун ҳар хил ишларга ўзини уриб кўради. Кимдир йейди. Йеса мазза қилади назарида. Кимдир ухлайди. Кимдир музика ешитади. Кимдир ўйин кулги қилади. Қўйингки, нафс жонини ором олишликка сабаб бўладиган ишларни нима қилади? Турлисини қидириб изланади. Аммо Аллоҳ Таоло айтяпти, бу нафслар, қалблар фақат Аллоҳни зикри билан ором олади. Мана Ҳанзал розияллоҳу акбар келиб айтяптики, сизни олдингизда турганимизда бир бошқача ҳолатда борамиз, бир бошқача ҳолда бўлади. Аҳлларимизни олдига борганда бошқача бўлиб қоламиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, ва алладий нафсий биядийҳи, ла вқунтум такунуна ала хал, алладий такунуна алайҳа индий. Ла софаҳат қумул малайка ва ла адолат қум би ажни хатеҳа. Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, агар сизлар бошқа пайтда ҳам менинг олдимдаги ҳолатингизда бўла олсангиз еди, малокалар сизлар билан қўл бериб кўришган ва қанотлари билан сизларга салқин қилган бўлар еди, дедилар.
Яъни пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни олдида турганида шундай бир иймоний, руҳоний ҳолат баланд бўладики, агар шу ҳолат билан ташқарида юра олсанглар доим, шундай бир нафс покланган ҳол бўладики, фаришталар кўзингларга кўринадиган ҳолат бўлади. Демак, илм мажлиси мана шундай нарса. Аллоҳни каломини тинглаш, пайғамбарни сўзини тинглаш, ешитиш, сиз билан бўлса мана шундай бир олий манзилатга, мақомга олиб чиқади.
Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, аллоҳга қасамки. Агар мени ҳузуримда ўтирган ҳолатинглардаги ҳолатда бўла олсанглар еди, бошқа ҳолатда, малокалар сизлар билан қўл бериб кўришган бўларди ва қанотлари билан сизларга соя қилган бўларди. Шунинг учун бизни мана шу бир иймоний, олий бир ҳолатга олиб чиқадиган мажлисларга боришимиз, имомимиз юксалтирадиган нарсаларни кўпроқ ешитликка харис бўлишимиз керак. Аксинча бу нарсадан узоқ бўладиган бўлсак, аллоҳдан бизни узоқ қоладиган нарсаларга кириша оладиган бўлсак. Шу нарсаларни ешитишликда мудмин бўладиган бўсак, муккасидан кетадиган бўлсанг, биз албатта тубанлашлигимиз аниқ.
Айтдик, инсонни иймоний ҳолати юксалган сари, у билан табиат ўртасида уйғунлик пайдо бўлади. Мана Сулаймон алайҳиссалом чумолини гапирган гапини ешитди. Аллоҳ Таоло айтади, то улар чумолилар водийсига йетган вақтларида бир чумоли деди. Сулаймон алайҳи ассаломнинг аскари, қўшини, чумолилар яшайдиган водийга қараб келганида, бу йерда инсонлар бор, жинлар бор, парандалар бор, ҳашоратлар бор, ҳайвонлар бор. Қўйингки, Сулаймон алайҳиссаломнинг қўшини. Ана шу водийда яшайдиган битта чумоли айтяпти ей чумолилар, уяларингизга киринглар. Яна Сулаймон ва унинг лашкари ўзлари сезмаган ҳолларида сизларни босиб янчиб кетмасин. Сулаймон алайҳиссалом унинг сўзидан кулиб, пабассум қилди ва деди парвардигорим, мени сен менга ва ота онамга инъом етган неъматингга шукур қилишга ва ўзинг рози бўладиган яхши амалларни қилишга муваффақ етгин ва мени ҳам ўз фазл раҳматинг билан солиҳ бандаларинг қаторига келаётган. Мана Аллоҳнин пайғамбари енг олий мартабадаги одам. Ҳайвонни сўзини ешитяпти, тушуняпти.
Набийе соллаллоҳу алайҳи васаллам туяни йиғлаётганлигини ва шикоят қилганлигини ешитяптилар. Инсонни иймоний ҳолати юксалган сари, табиат билан уни ўртасида уйғунлик пайдо бўлади. Биров жим турган мушукни тош билан урди. Ҳалиги мушук додди деди да, ўў нандароққа бориб тўхтаб қараб турибди, тош отганга. Ана шу қараб туришидан нима деётганлигини тушунасиз. Нима деяпти? Нимага урдинг мени? Мен сенга нима қилдим дейди.
Инсонни қалби ва нафси юксалгани сари, у билан табиат орасида уйғунлик пайдо бўлади. Бошқаларни ичида кечаётган нарсаларни ҳис қилиб қолади. Қалбингиздаги нарсани ҳис қиладиган бўлиб қолади. Чунки бу Аллоҳ томонидан берилган унга каромат дейилади. Каромат ҳақ биродарлар. Каромат нима? Ғайриоддий ишлар. Табиат қонунларига тескари бўлган ишлар. Инсонда ақли лол қоладиган ишлар. Агар ғайриоддий ишлар пайғамбарларга берилса, бу мўжиза дейилади. Ўзларини пайғамбарлигини исботлашлиги учун берилган далил. Агар оддий муомаларга бериладиган бўлса, бу каромат дейилади. Кароматни инкор қилиб бера биродарлар. Каромат бор нарса. Имом аъзам фиқҳ акбода шунақа дейди. Мўжизалар, анбиолар учун ҳақдир, каромат авлиёлар учун ҳа қдир. Бизни мана бу дарсларимиз инсонни аллоҳни валийси бўлишликка олиб борадиган дарслар. Биз аллоҳ таолодан кароматни сўраяпмиз. Ана шу кароматга олиб борадиган йўлни ўрганяпмиз.
Ҳақиқий мўмин инсон иймони юксалган сари, бошқалар кўрмаётган нарсани кўрадиган бўлиб қолади. Бошқалар тушунмаётган нарсани тушунадиган бўлиб қолади. Бошқалар ўйламаётган нарсани ўйлайдиган бўлиб қ олади. Бошқлар хоҳламаётган нарса хоҳлайдиган бўлиб қ қ олади. Барчалар қўрқаётган нарсадан қўрқмай қолади. Чунки у юксалди у. Бу сифат, бу хусусият Аллоҳни таниган одамда бўлади. Дунёни нималигини тушунган, ҳақиқатини англаган, ўзини дунёдаги вазифаси нима еканлигини аниқ билган одамда бўлади бу нарса.
Чунки бунақа инсонни ўзини ўлчов тушунчаси бор. Ҳаммага ергашиб кета олмайди. Нима учун яшай еканини билади, аниқ мақсади бор, қўлида аниқ дастури бор. Ҳаётда қиладиган иши аниқ уни. Ертаман туради, дуода ўқийди. Ўнг оёғидан оёқ кийимини кийишни бошлайди. Ҳожатхонага чопоёғи билан келади. Таҳорат қилаётганда нима дейиши аниқ. Қилиб бўлгандан кейин нима дейишианиқ. Осмонга қараб нима дейишиманиқ. Кўчага чиқаётганда ними дейишианиқ? Ей, минут минутигача ёзилган. Бу мўминда бўлади бу нарса.
Демак, инсон юксалган сари, иймон жиҳатидан юксалган сара, табиат билан уни ўртасида уйғунлик пайдо бўлади. Ешитиладиган нарсалар ҳам уч турли бўлади. Ешитиладиган нарсалари уч хил бўлади. Аллоҳ яхши кўрган нарсалар. Аллоҳ ёмон кўрган нарса, мубоҳ нарсалар. Аллоҳни яхши кўрадиган нарсалар тушунарлигин. Илм, маърифат, Аллоҳни зикри, Қуръон. Аллоҳ ёмон кўрган нарсалар, ана шу ҳаром бўлган сўзлар, ҳаром бўлган бир овозлар. Енди учинчиси мубоҳ бўлган нарсалар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни олдида ҳам саҳобалар, биродарлар нарх наво ҳақида, об ҳаво ҳақида, боғароқдаги ҳосилни натижалари ҳақида гаплашишар еди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ешитиб турардилар. Гуноҳ емасми? Маъсият емасми? Мубоҳми? Оғзингни ёп, гапирма, бунақа гапларни дейишга ҳаққимиз йўқ.
Мана Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саламни олдида бир одамни ўқ топиб олишди. Бир илми бор. Нима илми бор деб Расулуллоҳ сўрадилар. Бу одам нассоб дейишди. Нассоб ким? Арабларнинг насл насабларини яхши биладиган одам. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, бу илм уни ўрганганга фойда бермайди, билмаганга зарар бермайди, дедилар. Яъни фойдаси ҳам зарари йўқ нарса. Мубоҳ. Лекин инсонни умри қиммат. Унақа мубоҳ нарсаларни ҳам кўп ешитишлиги маъқул бўлмайди.
Одамлар билан ўтирасан, кўчада бўлаётган ишларни гапиришади, воқелик ҳақида хабардор бўласан. Буни ҳам ешитиш мумкин. Мубоҳ нарсалар, аммо берилиб кетмаслик керак. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, ўзлари ҳам ешитардилар, савдогарлардан савдо ҳақида, бошқа нарсалар ҳақида. Кейин Пайғамбаримиз уларга Аллоҳ ҳақида даъват қилардилар, динни гапирардилар. Шунинг учун одамларни ешитиш ҳам даъват услубларидан биттаси.
Ешитиладиган нарса, Аллоҳ яхши кўрадиган нарсалар бор, Аллоҳ ёмон кўрадиган нарса бор ва мубоҳ бўлган нарсалар бор. Мубоҳ нарсаларни ешитишлик, гапиришлик мумкин, лекин бунда ҳаддидан ошиб кетмаслик керак. Чунки инсонни вақти нима? Инсонни вақти қиммат, умри қисқа. Одамлардан ешит, суҳбатлаш, ҳамма қатор ўтир, кейин сенга навбат келганда Аллоҳни динига ҳикмат билан даъват қил.
Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло Саййидул халқ бўлган Муҳаммад Мустафа соллаллоҳу алайҳи васалламга айтяпти, истайдубилла. Фабима раҳматин миналлоҳи линталағун. Аллоҳ таолони раҳмати бўлиб, Аллоҳ таолони рахмати туфайли, сиз, ей Муҳаммад алайҳиссалом, саҳобаларга мулойим бўлдингиз. Валав кунда фардон ғолидал қалби лампадду минҳавлик. Агар буни ўрнига сиз қўпол, қаттиқ тил ва қаттиқ дил бўлганингизда атрофингиздан тарқаб кетишган бўлар еди.
Биз одамларни Аллоҳни динига даъват қилишлик ниятимиз бўладиган бўлса, мана шу мулойимлик деган сифат бизда бўлишлиги керак. Қўполлик, дағаллик билан даъват қилинмайди. Қўполлар билан даъват билан даъват. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилмаганлар. Мавсум бўлган зот, Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васалламга, нима деяпти? Аллоҳ таоло? Агар сиз қўпол бўлсангиз, одамлар атрофингиздан тарқаб кетган бўларди, дейди.
Иймоний тинглаш деган тушунча бор. Иймоний тингҳлаш. Талаб қилинган тинглаш, ешитиш. Нима дегани? Бу шунақа бир суҳбатлар, шунақа бир сўзлар, гапларки, Аллоҳ Таоло ўзини китобида бундай сўзларни, бундай суҳбатларни мақтаган. Ва мана шундай суҳбатларга буюрган, ешитганларни мақтан, ана шундай мажлисдан юз ўгирганларни мазаммат қилган. Астабиълла, воқол у улавкунна насма у авна ақилу ма кунна фи асаби сайр.
Улар кофирлар, жаҳаннамга тушганларидан кейин айтишади. Агар бизлар тинглаб Пайғамбарни сўзини, ақл юргизувчи бўлганимизда, дўзах егаларидан бўлмас едик. Демак, ешитмаган, хоҳламаган, ешитганимизда, тинглаганимизда, тафаккур қилганимизда, дозахга тушмаган бўлардик деяпти. Шунинг учун айтяпмиз, ешитишлик, тинглашликни ёлғиз ўзи сизни нажотга олиб боришликка кифоя қилиб қолиши мумкин.
Агар тинглаб, ақл юргизиш бўлганимиз да, демак, ҳақни тингламаслик, ҳақдан юз ўгиришлик жаҳаннам йўли бўлади. Аллоҳ азза ва жаланинг Қуръони, биродарлар сиз билан биз учун дастурул амал. Аллоҳни бу борлиққа қўйган қонунлари бор. Буни мисол билан тушунтирамиз. Бир бошқа мамлакатга бориб, чет мамлакатга борилиб туриб, бир тижорий ташкилотни очмоқчи бўлсангиз, нима қиласиз? Нима қилиш керак биринчи? Нимадан бошлайсиз шу бизнесни?
Авваламбор шу юртни тижорат қонунларини ўрганиб чиқиш керак. Ўша қонунларни билсангиз, у йердаги тижоратингиз яхши юради. Худди шунга ўхшагандек, Аллоҳ Таолони бу борлиқлик қўл қўйиб қўйган қонунлари бор. Шу қонунни ўрганасиз, шу қонунга риоя қиласиз, саодат топасиз. Агар бояги савдогар, биз айтаётган савдогар ўзи билганича ишни бошлаб юборса, катта пулни шу тижоратига сарфлади, иморатлар сотиб олди, станволарни олиб келди. Енди миллионлаган пулни сарфлаб туриб, енди юргизаман деса, битта қонунга тўғри келмади бу иши. Бу мамлакатда бунақа нарсани тижорати мумкин емас екан. Бўлди, ютқазди. Бўлди куйди. Шунинг учун бу дунёга келдик. Бу дунёда саодат топиб ютишлигимиз учун Аллоҳ Таолони қонунларни ўрганишимиз керак бўлади.
Ақл у қовли ҳақида ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.