Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Вассалоту вассаламу ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракату. Ташкиятун нафс силсила дарсларидан биродарлар зикр манзилатини ўқитганда, бугун учинчи дарсимиз.
Зикр қалб ва руҳнинг қувватига сабаб бўлади. Зикр қалбнинг покланишига сабаб бўлади. Зикр хатоларнинг ювилишига сабаб бўилади. Зикр Аллоҳнин азобидан қутилишга сабаб бўларди. Зикр сакинат ва раҳматни келишига сабаб бўлар. Зикр мажлисларимизга фаришталар келади. Фаришталарни келишлиги мажлисларимизда зикр сабабли бўлади. Зикр мажлислари фаришталар мажлисидир. Зикр зокирни ҳам, унинг суҳбатини ҳам саодатли қилади. Зикр қиёматдаги афсус нароматтан қутилишга сабаб бўлади. Зикр сабабли Аллоҳ зокирга бошқаларга берадиган атолардан кўра афзалроғини беради. Ҳадис ҳудусида келади. Қайси банда мени зикр қилишлиги билан шундай овора бўлса, ки сўрайдиган нарсаси есдан чиқиб қолса. Аллоҳни шунақа кўп зикр қиладики, дуо қилиб сўраш есдан чиқиб олади. Агар шу даражада зикрда кўп қоладиган бўлса, атини айтиб сўраётганларнинг сўраганидан кўра яхшироғини бераман дейди.
Зикр енг осон, енг афзал, енг улуғ ибодат. Зикр жаннатнинг екинзори. Зикр учун ваъда қилинган ато ва фазиллар бошқа амалларга ваъда қилинмаган. Аллоҳни доим зикр қилиш бандани икки дунёдаги саодатга сабаб бўлади. Зикр мўмин учун бу дунёда ва қабрда нур бўлади. Демак, биродарлар, зикр манзилатини ўқияпмиз. Зикр Қуръонда ўн хил важх билан келтирилган дедик. Учта важхини ўқиган едик. Тўртинчисини ўқиймиз. Тўртинчи важх. Аллоҳ Таоло бу тоифани мақтади. Астайду биллаҳ.
Инн ал муслимина вал муслимат, вал муъминина вал муъминат, вал қонитиина вал қонитат, вал содиқина вал содиқод, вал собирина вал собирот. Вал ҳошиъийни вал ҳошиъат, вал мутасаддиқийни вал мутасаддиқот, вал сўимийни вал сўимат, вал ҳафизийни фуру жаҳун вал ҳафидот, ва закинин аллоҳа катҳиро ва зокирот, а аддаллоҳу лаҳум мағфиратан ва ажран адийман. Аллоҳ Таоло айтади, албатта, муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатгўй еркаклар, итоатгўд аёллар, розгўй еркаклар, розгўй аёллар, сабр қаноат қилувчи еркаклар ва сабр қаноат қурувчи аёллар, тавозули еркаклар ва тавозули аёллар, хайри садақа қилувчи еркаглар ва хайри садақул қилувчи аёллар, рўза тутгувчи еркаклар ва рўза тутувчи аёллар, авратларини ҳаромдан сақлагувчи еркакларва аёллар, аллоҳни кўп зикр қилувчи еркаклар ва аллоҳни Кўпзикр қилувчий аёллар, улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот, яъни жаннат тайёрлаб қўйгандир. Демак, фақат зикр қилишчилар емас, кўп зикр қилишчилар ва закирийн аллоҳу кафиъон ва закирод.
Фақатгина зикр емас, кўп зикр. Чунки оятда мутлоқ буюрди. Я айю ҳалладина аманудукуруллоҳа дикрон, кафийрон. Ей мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Бешинчи вазифа. Аллоҳ Таоло зикрга бепарво бўлганларни ҳасрат наромадда қолишини хабарини қилди. Зикрдан ғафлатда бўлган инсон ҳасрат наромадида қолади. Астай дебиллар. Я айюҳалладина а ману ле тулҳикум ан валукум ва ла авлодукум ан зикрилла, ва ман яф ал залика ва улаика ҳумул ҳосирун. Ей мўминлар, на моли дунёйлар ва на бола чақанглар, сизларни Аллоҳни зикридан тўсиб қўймасин. Аллоҳни зикр қилишдан юз ўгиртириб қўйибмасин. Ким шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўргувчи кимсалардир.
Биз зикрдан нима сабабли тўсиляпмиз? Ишимиз, тирикчилигимиз, тижоратимиз у дунёвий ишларимиз. Агар шу нарсаларимиз зикрдан тўсса, Аллоҳ айтяпти, зиён кўрувчи бўларсизлар сизларни. Агар бир одам ишим кўп, ташвишим кўп, дунёйи машғул қилиб қўядиган бўлса, зикрга, илм мажлисига бепарво бўлса, демак, мана шу оятни остига кириб қолади. Олтинчи важҳ.
Банда Аллоҳни зикр қилса, Аллоҳ ҳам бандани зикр қилади. Банда аллоҳни закр қилса,аллоҳ ҳам бандани зикер қилади. Енди сиз Аллоҳни закр килишингиз билан Аллоҳ сизни закр килишини фарқи бор. Сиз ўтириб юз марта президент ҳақида гапирдингиз. Енди президент бир интервюсида сизни атайин бир марта айтиб ўтди.
Енди у билан буни фарқини айтинг. Енди Аллоҳ сизни зикр қилса чи? Аллоҳ сизни зикр қилишини хоҳлайсизми? Аллоҳни зикр қилинг. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан ўтирар еканлар, шу саҳобаларнинг ўртасидаги бир оддий бир одам кириб келди. Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: аҳлан беман, ахбаронинг жибрию би қудуъмихи.
Расулуллоҳ айтдилар, келишингизни Жабрило менга хабар қилган киши, келишингизни Жабрило менга хабар қилган зот, хуш келибсиз деди. Яъни сизнинг келишингизни Жабрило айтиб турибди, ҳозир менга деди. Шунда бояги саҳоба, менга ўхшаган одамни ҳам бу умарун хаттоб емас. Абу Бакр Сиддиқ емас. Холидун валид емас. Лекин шу оддий саҳобанинг келишини Жабрило алайҳиссалом Пайғамбаримизга хабарини бериб турибди. Сизнинг келишингизни Жабрило менга айтиб турибди, ҳозир деди. Лекин деди, менга ўхшаган одам дея деди. Пайғамбаримиз айтдилар: На миёҳий ҳомилун фил арт, аламун фиссама. Ҳа, йерда нотаниш, самода еса маълум машҳур инсонсиз деди.
Нима учун Аллоҳ Жабруалига айтяпти, бориб айтиб қоламиз келади деб. Бу банда Аллоҳни кўп зикр қилган, Аллоҳ зикр қилди, Жабр алайҳиссалом Пайғамбаримизга келиб айтяпти. Битта зикр билан. Битта зикрт билан. Фазакоруний адукорукум ва шукрулий ва ла такфуру. Бас мени есланглар, мен ҳам сизларни еслайман. Менга шукур қилинглар, куфрон неъмат қилманглар.
Мактабда ўқигансиз, синфдошингиз бўлар еди. Битирдинглар, йиллар ўтди. Ҳалиги синфдошингиз бир мансабга еришди. Хуллас, президент бўлиб кетди, хуллас. Енди президент, сизни синфдошингиз. Ана шу бераётган интервюларнинг биттасида сизни еслаб ўтди. Фалончи мени дўстим еди, мактабда бирга ўқиган едик, манақа манақа одамда икки оғиз сўз билан еслаб қўйди. Биласизми қанақа хурсанд бўласиз? Енди сизни Жаброил еслаётган бўлса чи, Аллоҳ еслаётган бўса чи, родалар, Аллоҳ сиз билан бизни есласа, ютдик.
Йеттинчи важҳ, валадикуллоҳи акбар. Аллоҳнинг зикри енг буюк нарса. Ут лума уҳия илайка минал китаб. Воқеемиз сола, иннаҳ сола та танҳа анил фаҳшайи ва ал мункар, валадик руллоҳи акбар, валлоҳу яъламу ма таснаъу.
Ей Муҳаммад али ассалом, сиз ўзингизга ваҳий қилинган китоб, Қуръондан бўлган оятларни тиловат қилинг ва намозни тўкис адо қилинг. Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур, аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ барча нарсадан улуғроқдир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни билиб турувчидир. Валадикруллоҳи акбар. Аллоҳни зикр қилиш ҳар қанақа амалдан улуғ. Чунки намоздан мақсад ҳам Аллоҳни еслаш, зикр. Рўзадан ҳам мақсад аллоҳни есл аш, зикр. Жумадан ҳам мақсади Аллоҳни еслаши, зикр. Ҳаждан кўзланган мақсад ҳамаллоҳни еслашни, зикр. Валадикруллаҳоҳи акбар.
Чунки Аллоҳни зикр қилиш, биродарлар, Аллоҳни зикри ҳамма нарсани ўз ичига олади. Намоз деган ёлғон нарса ҳам зикр, сажда рукҳ, қиём деган ёлғун нарса ҳам зикрд, биродарлар. Мана Аллоҳ Таоло айтади, рўза ҳақида, рўза тутяпсиз ҳозир. Рамазон рўзасини тугатганимиздан кейин ҳайит ўқиймиз намозини. Нимага ҳайит куни такбир айтинглар дейилади? Нима учун ҳайит куни такбирлашлик жорий қилинган? Зикр учун. Астайду биллаҳ. Валитук милула иддата валитука беруллоҳу ала ма ҳадакум вала аллакум ташкурун. Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳнı улғулашингиз учун шоят шукур қилсангиз. Демак, такбир ачишдан мақсад ҳам Аллоҳнı зикр қилишлик. Яна ҳаж амаллани насик акум, фордикуру лоҳа кадик рукум аб акум, ав ашадда викро.
Енди маросимларни адо қилиб бўлгач, яъни ҳаж амалларини қилиб бўлдинглардан кейин, ҳаж амалларининг қилиб битирганинглардан кейин, Аллоҳнı аждодларингизни, боболарингизни еслагандек, балки ундан да қаттиқроқ есланг. Ҳаждан кейин ҳам нима қилинг деяпти Аллоҳнı? Зикр қилинг Аллоҳнı есланг деяпти.
Намоз ҳам, рўза ҳам, ҳаж ҳам зикр билан томонга йетяпти. Астаби ла файда қодайту мусолата фодкуруллоҳа қияма ва қувдин ва ала жунубикум. Намозни адо қилиб бўлганингиздан кейин ҳам, турган, ўтирган, ёнбошлаган пайтингизда доим Аллоҳнı зикр қилинг. Намоздан кейин ҳам зикр дейиляпти биродалар. Жума намози. Жума намозини ўқиб оламиз. Жумадан кейин ҳам биродалар зикр гапирилган. Истайди билар? Фаи да қу бяти солату фан таширу фил ар ди ва битағу мин фаъдлил ла. Енди қачон? Намоз адо қилингач, қайси намоз? Жума намози, йерга тарқалиб, Аллоҳнı фазлант марҳаматидан ризқ қуруз истанглар. Ва дуқуруллоҳа кафирун ла аллакум туфлихун. Жумани ўқиб бўлдинглар. Енди ризқ талаб қилиб тарқалинглар ва Аллоҳни кўп зикр қилинглар, шоят нажот топсанглар.
Еътибор беряпсизларми? Намоз бўлсин, рўза бўлсин, ҳаж бўлсин, жума намози бўлсин, ҳаммасидан кўзланган мақсад Аллоҳни зикри бўляпти. Агар мана шу амалларни қилиб туриб Аллоҳни есламаётган бўлсак, бу амалларни ичида Аллоҳ Таолонинг зикри бўлмаётган бўлса, у ғафлат билан қилинган ибодат бўлади. Саккизинчи важиҳ. Фақат зокир инсонларгина Аллоҳнинг оятларидан фойдаланади. Ғарб одами, ғарб чизи. Бу дунёни ноз неъматларидан ғариб суратда фойдаланди. Моддаларни хусусиятини билди. Ана шу моддалардан ўзи хоҳлаганча фойдаланди. Аммо улардан мана шу неъматларни ато қилган Зотга тегишлисини бермади.
Коинотда Аллоҳ Таолонинг қўйган оятлари бор. Осмон, буржлар, юлдузлар, йер, океан, наботот, ҳашарот, ўсимлик жанобонлар. Буларни Аллоҳ Таоло ҳаммасини ўзи яратган. Аллоҳни зикр қилган зокир банда уларга қараб туриб фойда олади. Мана айтдик ку, ерталаб чиқсангиз кўчага, озондан кейин, қушлар сайрайди. Кимдир қушларни сайраганини ешитади. Лекин қалби юксаладиган инсон бўлса, тасбеҳни ешитади.
Сув тагидаги жониворларни кўрсатяпти да телевизорларда, кўриб туриб, Субҳаналлоҳ дейсиз. Ҳайвонларни ичида бўлаётган бир ажойиботларни ўрганиб туриб, суратга олиб кўрсатяптими, гапириб, тушунтириб, ёқасиз дейишяпти, Субҳаналлоҳ, деяпсиз. Аллоҳни зикр қилган банда бу коинотдаги мўжизаларга аломатларга қараб туриб, фойда олади. Ақли лол қолади. Аллоҳни азаматига тан беради, уни қудратини кўриб туриб, иймони қувватланади.
Яна ҳам Аллоҳга бўлган муҳаббатни ошади, еътимоли кучаяди. Демак, атрофдаги, офоқдаги оят мўжизаларни аломатларини кўриб турип, ким улардан фойда олади ўзига деса, Аллоҳни кўп зикр қилганман да. Далил? Иннофихол қиш самавати вал ард. Вахтилар филлай ли ван наҳар ла аятилли ул ал бар.
Осмонлар ва йернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл егалари учун оят аломатлар борлиги шубҳасиздир. Енди ким олади мана шу оятлардан хулосани, фойдани ким олади? Алладина ялқурун Аллоҳ қияма ва қуудан ва ала жуму биҳин. Бу коинотдаги нарсаларга қараб ким фойда олади?
Улар шунақа одамларки, турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни зикр қилади. Аллоҳни кўп зикр қилган одамгина кавний оятларга қараб туриб, улардан фойда олади. Биродар, сен дунё илмларида катта натижаларга еришган бўлишинг мумкин. Аллоҳ таолонинг оятларини кўрган бўлишинг ҳам мумкин. Табобатни, химия, физикани, астрономияни ўрганиб туриб, бошқалар билмаган нарсаларни билишинг мумкин. Космосга чиқиб туриб, йер куррасини кўзинг билан кўрган бўлишинг ҳам мумкин. Микроскопга қараб туриб, ақлда лол қолдирадиган нарсаларни кўрган бўлишинг мумкин. Одамлар тасаввур қила олмайдиган нарсалардан хабаринг бўлиши мумкин. Аммо шу ҳолатингда сен зокирлардан, Аллоҳни кўп зикр қилувчилардан бўлмасанг, демак сен бу оятлардан фойда олмабсан.
У оятлардан фақатгина Аллоҳни кўп зикр қилган одамлар фойда олади. Ҳа табиатни мўжизаси деб тураверади да. А? Табиат шунақа қилиб яратиб қўйибди дейди. Аммо Аллоҳни таниган одам, Аллоҳни кўп зикр қилган одам, ҳар битта шу ақлда лол қолдирадиган нарсани кўрганда, Субҳаналлоҳ дейди. Иймонига нима қўшилади? Қувват қўшилади.
Ақул у ҳовли ҳада ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълими баракатуҳ.