Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилан аламин. Вассалоту вассалому ала ашширофил мурсалин. Ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабот, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ. Тазкиятун нафс синфсилар дарсларидан биродарлар, зикр манзиллатини ўқиётган едик. Бугун, бугун тўртинчи дарсимиз. Зикр қалбни ғафлат уйқусидан уйғотади.
Маърифат меваларини беради. Зикр мўминни роббисига яқин қилади. Зикр қул озод қилиш ва нафақаларга тенг бўлган ибодат. Зикр шукрнинг бошидир. Аллоҳни зикр қилмаган инсон Аллоҳга шукур келтирмаган инсон бўлади. Зикр қалбдаги қасаввотни, қаттиқлигини кетказади. Қалбни юмшатади. Зикр неъматларни жалб қилади. Зикр балойи офатларни даф қилади.
Зикер айтган бандага Аллоҳ Таолонинг ва фаришталарнинг саловати бўлади. Закир бандага Аллоҳ ва фаришталарни саловатини жалб қилади, Аллоҳ зокир бандаларини мақтайди. Доимий зикрда юрган инсон жаннатга кулган ҳолида келади. Зикр ибодат қилишдаги енг катта ёрдамчидир. Зикр бандадаги қувват ва ғайратнинг сабабидир. Жаннат ҳовлулари зикр билан бино қилинади. Зокир зикрдан тўхтаса, фаришталар ҳам жаннатдаги ҳовлини бино қилишни тўхтатишади. Фаришталар зокир учун истиғфор айтишади. Биродарлар, зикр манзиллатини ўқияпмиз. Қуръони Каримда зикр ўн хил важиҳда келган дедик. Тўққизинчи важҳига келдик. Тўққунчи важиҳ. Зикр ҳамма солиҳ амалларнинг қоринасидир. Яъни солиҳ амалларнинг ҳаммасида зикр бўлишлиги керак дейди уламолар. Солиҳа амал бор, ёнида албатта зикр бўлишлик керак. Чунки Аллоҳ Таоло ақимиз солат или дикри деди. Мени зикрим учун намозни қойим қилинг. Киши намоз ўқиса, лекин тилида, қалбида ҳақиқатан Аллоҳни есламайдиган бўлса, бу намози комил намоз дейилмайди.
Намоз билан зикр бирга бўлиш керак, рўза билан зикрбирга бўлиш керик, ҳаж билан зикрберга бўлишлик керик. Ойча розияллоҳу анҳодан дуоят қилган ҳадисда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, иннама жуъайлат тавофу бил байт ва би сафа ва ал марва ва ромеўл жимар ли иқомати зикрииллаҳи азза ва жаллам.
Албатта байтни тавоф қилиш, ҳамда сафо ва марвада юриш, шайтонга тош отиш, Аллоҳнинг зикрини қойим қилиш учун қилинди, деди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ҳажни бошидан охиригача бўладиган амаллари дан мақсад Аллоҳни зикрини қоим қилишлик. Я юҳа алладина анану, ида лақиютун фиатан фатҳбуту, ваъдакоруллоҳа катирон лаъаллакум туфлихун. Ҳатто жанг майдонида кофирлар билан мусулмонлар жанг қилар екан, мана шу ўринда ҳам зикр бўлишлиги шарт. Чунки Аллоҳ Таоло айтади, ей мўминлар, кофир жамоага рўбарў бўлганингларда собит бўлинглар, саботли бўлинглар ва доим Аллоҳни зикр қилинглар, шоят нажотга еришсанглар. Кўринг, намозда ҳам, рўзада ҳам, ҳажда ҳам, жиҳодда ҳам Аллоҳни зикри талаб қилиняпти.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, сабоқал муфарридум. Имом Муслимда келтиради бу ҳадис. Муфарридлар ўзиб кетди. Яъни савобга еришликда муфаррид бандалар ўзиб кетдим. Ва мал муфарридун, ё Расулуллоҳ. Муфарридилар кимлар, ё Расулуллоҳни? Расулуллоҳ жавоб бердилар ад дҳакирун аллоҳа кафирон ва дҳакирот. Аллоҳни кўп зикр қилган еркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилган аёллар. Мана шу бандалар савоб амалларда ҳаммадан ўзиб кетишди. Сиз билан биз бир пиёла сув ичяпмиз, Бисмиллаҳ деймиз. Ичиб бўлганимиздан кейин Алҳамдулиллаҳ деймиз. Мана шу зикр. Фарзандларимизга кўзимиз тушган пайтда, кўзимизни қувончи Алҳамдулиллаҳ дейимиз. Бу ҳам Аллоҳни зикри. Аллоҳ Таоло сизга берган нимаки неъмат бўлса, ана шуни кўриб туриб, Аллоҳни еслаяпсизми? Демак, зокирсиз. Мана шунда сиз билан биз ғофил бўлмаган зокир банда бўламиз.
Мана шу атрофимиздаги борлиқ бизга доимий суръат Аллоҳ Таолони еслатиб туришлиги керак бўлади. Мана кейинги ўқийдиган ҳадисимиз яна зикрда қанчалар фазилати улуғ еканлигини сиз билан бизга баён қилади. Анавид дардор розияллоҳу анҳҳу қоли қоли набийю соллаллоҳу алайҳи васаллам ала унаббийкун бихорий амаликум. Ростини айтяптилар. Сизларни қиладиган амалларингларда енг яхшисини айтиб берайми? Воазика ҳайинда маликукун. Подашоҳларингиз, яъни роббингиз Аллоҳ ҳузуридаги енг покизаси ҳақида. Даражангизни олий қиладигани ҳақида. Тилла ва варақни инфо қилишингиздан кўра яхшироқ бўлгани ҳақида. Душманингизга йўлиқиб. Улар сизларнинг бўйинларингизга уришлари ва сизлар уларнинг бўйинларига уришингиздан кўра яхшироқ амални хабарини берайми? Қаранг, Аллоҳни юзидаги енг покизаси, даражамизни кўтарадигани, хайр инфо еҳсон қилгандан яхшироғи, жиҳоддан кўра я хор бўлган амални хабарни берайми? Ҳа, дейишди саҳобалар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, зикруллоҳи таъала. Аллоҳ таолонинг зикри.
Ҳар куни биродарлар нафл намоз, нафл рўза тута олмаймиз. Ҳар куни нафл садақаларни қила олмаймиз. Чунки имкониятимиз чекланган, имкониятимиз ҳар хил бўлади, кимда бор, кимда йўқ. Лекин зикр қилишлик мана шу ишларда ҳаммасидан кўра савоби улуғ бўлган амал дейиляпти. Сўз борми шундан кейин биродарлар? Савол борми бошқа? Йўқ. Енг яхши амал нима екан? Зикр. Чунки Аллоҳ Таоло айтди, вала зикруллоҳи акбар. Аллоҳни зикр қилишлик енг буюк нарса.
Расулуллоҳ мана шу зикрни фазилатини сиз билан бизга билдириб яна айтадилар ла яқуду қовмун, яъдикуруун аллоҳа азза ва жалла, илла ҳаффатҳумул малайка. Бир тоифа одамлар, бир қавм. Бирор бир жойда ўтириб Аллоҳ Таолони зикр қилишадиган бўлса, уларни малойикалар ўраб олади.
Ва ғошият ҳумур раҳмат. Уларни раҳмат қоплайди. Ва назарати алайҳимус сакинаҳ. Уларни устига осойишталик, сакинаҳ тушади. Ва факораҳумуллоҳи фий мана индаҳу. Ва мана шу бандаларни Аллоҳ ўзини ҳузурида зикр қилади. Яъни фаришталарга мақтайди. Нима қилса? Нима қилса, сомонида ўтириб ош йесами? Ё ўтириб телефон кўрсами? Нима қилса?
Одамлар тўпланади, биродарлар. Инсон ижтимоий махлуқ. Тўпланади, ўтиради, албатта бу ўтиришларда ҳар хил гап сўзлар бўлади. Фойдаси борми, йўқми, хуллас гапиришади. Енди мана шуни ўрнига Аллоҳни зикр қилишса чи? Ҳалол ҳаромда гапиришса, буйруқ қайтариғини гапиришса, Расулуллоҳни ҳадисларини айтишса, охиратни еслашса, Расулуллоҳнинг сифатларини гапиришса. Жаннат дўзахини еслашса.
Биродарлар, қалбларимиз мана шунга ўхшаган мажлисларга интилиб туришлиги керак. Чиқиб кетишликка шошилмаслик керак. Раҳмат қоплайди. Қалбларига сакинат, осойишталик тушади ва Аллоҳ шу бандани малоикаларга муҳтейди. Аллоҳ сизни еслашидан кўра каттароқ нарса борми сиз учун? Ваъда каро ҳумуллоҳу фий мана енди. Ана шу мажлисда ўтирганларни Аллоҳ ўзини ҳузурида мақтайди.
Кунларни бирида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб келсалар масжидга, бир топ саҳобалар, бир халққа бўлиб ўтиришибди. Айтдиларки, мен ажласакун. Нимага ўтирибсизлар? Нима сизларни бу йерда жамлади, ўтказди? Саҳобалар жаласна навгуруллоҳ ўтириб Аллоҳни зикр қиляпмиз. Унга ҳамд айтяпмиз, Исломга ҳидоят қилганлигига ва бизга қилган инъомларига. Расулуллоҳ уларни сўзини ешитиб туриб, ростдан ҳам шундан бошқа нарса учун ўтирмадингларми? Сизларни фақат Аллоҳни зикри жамладими? Валлоҳи фақат шу нарса учун турибмиз дейишди. Пайғамбаримиз айтдилар, фақат шу нарса учун ўтирибсизларми? Бошқа ният йўқми? Албатта Жаброил келиб менга хабар қилдики, Аллоҳ сизларни мақтаяпти екан.
Аллоҳ сизларни мақтаяптий екан. Нимага келиб ўтирибмиз бу йерда, биродарлар? Сув ичгани келдингми? Бошқани ният йўға? Қуръонни ешитамиз, намоз ўқиймиз, илм мажлисида қатнашамиз, Аллоҳни зикр қиламиз деб келдингми? Бошқа ният йўқми? Демак, Аллоҳ бизни ҳам моқтаяпти биродарлар.
Шунинг учун биродар, ўтирдинг биров билан, ошнангми, қўшнингми, ким? Аллоҳни гапирсанг, илмни музокара қилсанг, Аллоҳни оятларини гапирсанг, Муҳаммад алайҳиссаломни суннатини гапирсанг, хурсанд бўл. Мана шу башорат сен ҳақингда екан. Демак, инсон бир мажлисга йейиш учунмас, бир кун мазза қилиб келиш учунмас, авторитет олиш учунмас. Бирон бир дунё мақсади учунмас, Аллоҳни зикрида борадиган бўлса, Аллоҳ мақтаган бандалар қаторида қўшилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига бир тўп кишилар келишди да, шулардан биттаси айтди. Я расулуллоҳ, иннашарой ил ислам қотга сурат алий. Ё расулуллоҳ, шариат исломиянинг ишлари, буйруқлари, амаллари менга кўплик қиляпти. Фаҳридний бй шайин аташаббатҳу беҳий. Менга битта ишни ўргатинг, маҳкам ушлай шуни. Кўпайиб кетди, ҳаммасини қилолмаяпман, биттасини тавсия қилинг, шуни маҳкам ушлай.
Расулуллоҳ айтдилар: ла яза лулисан у каротаба мин дикри ла. Тилинг доимо Аллоҳнинг зикри билан нам бўлсин. Тушунарлими? Зикрда бўл деяпти. Шариатда амаллари кўпайиб кетди деса, биттасини айтинг деса, шуни айтяпти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Шунинг учун ўзимиздан чиқмасин, биродарлар. Доим зикрда бўмайлик. Аллоҳ жонимизни олаётганидан зикрда бўллаймиз. Чунки инсон нима билан яшаган бўлса, нима билан ҳаётини ўтказган бўлса, Аллоҳ шуни устида уни жонини олади.
Агар бир банда тақвода, итоатда, ибодатда яшаган бўлса, жонини олаётганда ҳам шу ҳолатда бўлади. Саждада турганида жонини олади. Таҳорат қилаётганда жонини олади. Тиловат қилаётганида жонини олад, илм мажлисида турганда жонини олад. Бир онахонни айб беришганида, таҳорат қилиб ўтириб, йетмиш дан ўтган, таҳорат қилиб ўтириб, шундай суяниб қоляпти дейди. Борса, Аллоҳ Таоло омонатни олиб қўйибди. Таҳоратни устида кетди.
Бир шайх минбарда ўтириб, масжидда дарс беряпти да, гапириб гапириб туриб, бош айланиб кетиб, оғиб кетиб, тўғрилаб олди да, иккинчи марта гапирай еканда, дарс айтиб ўтирган жойида Аллоҳ Таоло жонини олиб қўйди. Ким нимани устида яшаса, шуни устида жон топширади. Шуни устида вафот етади. Енди ким нимани устида вафот топган бўлса, шу нарсани устида қиёмататирилади.
Шунинг учун зикр билан тилимиз доим овора бўлсин, доим зокирлардан бўлайлик, шоят охирги лаҳзамиз келганда, Ла илаҳа иллаллоҳ деганимизни Аллоҳ жонимиз олсин. Чунки Расулуллоҳ айтганлар, кимни охирги айтган сўзи Ла илаҳа иллаллоҳ бўлса, жаннатга киради деганлар. Яна бир ривоятда Пайғамбаримиздан сўрашди. Одамларнинг енг яхшиси ким? Қайси одам енг яхши одам? Расулуллоҳ айтдилар: мен таоло умруҳ ва ҳасўна амалуҳу.
Умри узун бўлган ва амали чиройли бўлган инсон одамларнинг яхшиси. Иккинчиси сўради. Шариатни таклифотлари кўпайиб кетди. Фабабун натамас сақу бихий жамиун. Иккинчиси айтдики, бизга бир бобни ешигини кўрсатинг, уни маҳкам ушлайлик, у ҳамма яхшиликларни жамловчи бўлсин.
Ҳамма яхшилик бўлсин. Битта ешикни кўрсатинг, шуни маҳкам ушлаймиз. Расулуллоҳ айтдилар: ла язалуниса анука ротба мин дикилиллаҳи таъала. Тилинг доим Аллоҳнı зикри билан нам бўлсин. Биродарлар, намоз учун таҳорат қилиш керак. Йиқилиб туриш керак. Қиблага қараш керак, вақт керак. Рўза учун ҳам маълум бир хатти ҳаракатлар керак, шароитлар керак. Ҳаж учун, умра учун, бошқа амаллар учун. Лекин зикр учун биродарлар бу нарсалар керак емас. Зикрни муайян вақти йўқ. Хоҳлинг ўтириб айтинг. Хоҳлинг юриб кетётиб айтинг. Хоҳланг ётиб олиб айтинг.
Фақат айтинг зикрни. Чунки сабоқал муфарридун, муфарридлар ўзиб кетишди савобли амалларда. Кимлар еди улар? Аллоҳни кўп зикр қилган еркаклар билан, кўп зикир қилган. Сен биродар қилишинг мумкин бўлган енг улуғ амал бу Аллоҳни зикри. Сен Аллоҳни зикр қилдинг, демак Аллоҳга боғландинг. Мана шу боғланиш, Аллоҳга боғланишлик, ҳамма ибодатларнинг чўққиси. Ўзи ҳамма амалларимиздан мақсад Аллоҳга боғ уланиш, зикрдан мақсад ҳам Аллоҳга боғ ланиш, намоздан мақсад Аллоҳга боғ улаш, ҳаждан мақсад Аллоҳга боғ улреш. Рўзадан мақсад Аллоҳга боғланиш. Закотдан мақсад Аллоҳга боғланиш, кўзни ҳаромдан тийишдан мақсад нима? Аллоҳга боғ уланиш. Ҳалол ҳаромни ажратишликдан мақсад ҳам Аллоҳга боғ ланиш. Ҳамма ишларимиздан, ҳамма ибодатларимиздан кўзланган ягона мақсад Аллоҳни боғланиш. Енди сен зикр қилдингми? Демак Аллоҳга боғландинг.
Ан ибн амрин қола қулту я расулуллоҳ, ма ғониматум мажлиси зикр. Абдуллоҳи амирдан у киши айтади ё расулуллоҳ, зикр мажлисининг ғанимаси нима? Зикр мажлисини мукофоти нима? Расулуллоҳ айтдилар ғониматум нажлиси зикри ал жаннат. Зикр мажлиси нинг мукофоти жаннат.
Бир одам билан муомала қилдинг, қарасанг, олийжаноб инсон екан. Ундан вафони кўрдинг. Ҳаёни кўрдинг, омонатдорликни кўрдинг, мулойимликни кўрдиинг, раҳматни кўрдийинг. Бир ажойиб одам екан. Бу нимани белгиси? Бу қанақа инсон? Нима учун унда бу суҳбатлар бор? Биласизми? Демак, бу кишини Аллоҳни зикри бўладиган илм мажлиси бор.
Зикр мажлисидан улуши бор. Илм мажлисидан улуси бор. Уни илм мажлиси бор. Ана шу жойда у Аллоҳга тез тез боғланиб туради. Ҳалол ғуломни танийди. Қалбини тарбиялайдиган сувни ичади. Нафсини тарбия қилади. Аллоҳ ва Расул рози бўладиган илм мажлисида чиққан одам мулойим бўлади, кечиримли бўлади, кичик феъл бўлади, чунки Аллоҳга боғланиб чиқди да у. Аллоҳга боғланган қалб мутакаббир бўлмайди.
Ақлу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ алайҳи валакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.