Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббилен аъламий. Ассолату вассалому ала ашрафил мурсалий ва ала алийҳи ва ашабийҳи ажмаъийн. Аммабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракатуҳ. Тазкиятун нафс силсилар дарсларидан биродарлар зикр манзилидан ўқиётган едик. Бугун охирги дарсимиз.
Тоғ тошлар Аллоҳнı зикр қилувчилар билан фахрланади. Аллоҳнı кўп зикр қилувчи банда мунофиқлигидан омон бўлади. Амаллар ичида зикрнинг ўзига хос лаззати бор. Шунинг учун ҳам зикр мажлислари жаннат боғлари деб аталган. Йўлда, уйда, сафарда, ҳазарда, зикрни бардавом қилиш банданинг қиёмат кунидаги гувоҳлари кўпайишига сабаб бўлади. Зикр юзга бу дунёда гўзаллик ва охиратда нур ато қилади. Биласизми, нурли бўлади бир одам. Ҳусни ўртача бўлади, еҳтимол кўримсиз бўлади. Лекин юзида нур бўлади. Нима сабаб деса, зикрни кўп қилган бу одам. Демак, зикр юзга, бу дунёда гўсаллик ва охирата нур ато қилади. Зикр банданинг Роб томонидан тасдиқ қилинишига сабаб бўлади. Зикрни бардавом қилиш нафл амаллар ўрнига ўтади. Банда кенгчилик вақтида Аллоҳни зикр қилса, Аллоҳ торлик, танглик вақтида мана шу бандани зикр қилади. Биродарлар, зикр жасадни ҳам, қалбни ҳам шифоси ва давоси.
Сафарга чиқдинг. Аллоҳни зикр қил. Баланд тоғга кўтарилдинг, Аллоҳни зикр қил. Тўлқинланаётган денгизни кўрдинг, субҳаналлоҳни Аллоҳни зикр қил. Мусаффо кўмкак осмонни кўрдинг. Аллоҳни зикр қил. Юрганингда, турганингда, уйда, кўчада, тижоратда, юриш туришда Аллоҳни зикрсиз қил.
Аллоҳнинг ҳузурида банданинг қадр қиймати. Аллоҳнинг наздида банданинг қадр қиймати. Ҳар биттамиз хоҳлаймиз битта нарсани. Нима у? Аллоҳни наздида мени қадрим қанчалик екан? Шуни билишни ҳар биттамизхоҳлаймиз. Аллоҳ мени қадрлармикин? Аллоҳ мени яхши кўрармикин? Деган савол бор. Ундай бўлса, қара биродар. Сени ҳузурингда Аллоҳ Таолонинг манзилати қанчалик? Сени ҳузурингда Аллоҳнинг амри, наҳийлари қанчалар қадрлик? Сени ҳузурингда Аллоҳни зикри қанчалар қадрдик? Агар сени ҳузурингда Аллоҳ, унинг буйруқ қайтариклари ва зикри енг биринчи ўринда бўлса, қадрли бўлса, хурсанд бўл. Сен ҳам Аллоҳ учун қадрли екансан. Ҳаётингда сени нималар машғул қиляпти? Нималар билан бандсан, нималар билан оворасан? Нимани ғами билан юрибсан?
Кимдир ғами Аллоҳни ризоси. Уни бутун борлиғини мана шу нарса банд қилган. Машина минаётганда ҳам Аллоҳ норози бўладиган унақа ҳайдамайди. Тижорат қилаётганда Аллоҳ буюргандек бўлишга ҳаракат қилади. Қўйингки, ҳаётида Аллоҳ қандай буюрган бўлса, шундай бўлишликка ва нимадан қайтарган бўлса шундай бўлмасликка ҳаракат қилади? Ва мана шу Аллоҳни зикр қилган бўлади. Қалбини енг тўғрини Аллоҳ егаллаганми? Демак, Аллоҳ учун шу банда ҳам шунчалар қадрли бўлади. Яна кимдир? Буни акси. Ғами пул топиш. Ғами дунё.
Юрганда ҳам пул, турганда ҳам пул, ухлаганда ҳам пул, тушуда ҳам пул. Ташвиши нима? Пул. Ажиб да, биродарлар. Биринчи тоифадаги одамдан бўлсангиз ҳам, иккинчи тоифадаги одамдан бўлсангиз ҳам, ёзилган ризқни йейсиз. Ҳаётини Аллоҳ деб ўтказаётган одам ҳам ёзилган ризқини йейди, ошиқ ҳам емас, кам ҳам емас. Пул деб яшаётган, дунё деб яшаётган одам ҳам ёзилганини йейди, ошича емас. Фақат биринчи ҳолатда Аллоҳ деётган одамни озгина топган бўлса ҳам ризқида барака бўлади. Иккинчи одам, дунё деб юрган одамни кўп топса ҳам ризқида барака бўлмайди. Биродарлар, пулни қанчалиги муҳим емас. Пулни қанақалиги муҳим. Шунинг учун қайтарамиз. Аллоҳ учун қанчалар қадрли еканлигини билмоқчи бўлсанг, қара, Аллоҳ сен учун қанчалик қадрли.
Абдуллоҳ ибн Маъсуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, лақийту иброҳим алайла таусур я би. Исро кечасида Иброҳим алайҳиссаломга йўл ўқдим. Иброҳим алайҳи ассалом Пайғамбаримизга айтди, ей Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва хабар беринг уларга. Албатта жаннатнинг тупроғи покизадир, суви шириндир ва анна ғиро саха субҳаналлоҳ ва алҳамдулиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳу ва аллоҳу акбар. Албатта жаннатнинг тупроғи покиза, суви ширин. Албатта жаннатни кўчатлари субҳаналлоҳ, ва алҳамдулиллаҳ, ва ла илаҳа иллаллоҳу ва ла ҳақбар. Мана шу зикрни ҳар биттасини айтарканмиз, бизнинг жаннатимизга биттадан кўчатга ўчирилади. Қанча кўп айтасиз, жаннатдаги кўчатларингиз шунчалик кўп бўлади, боғингиз шунчалик кенг бўлади.
Нима тўсади бизни юриб кетаётганда сура ан аллоҳ, валҳамдулиллаҳ, вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар дейишдан. Нима тўсади? Демак, Аллоҳнı поклаш керак, мақташ керак, шукур келтиришлик керак. Бу зикр. Яна Аллоҳнı оятларини гапирдингиз, бу ҳам зикр. Коинотдаги мўжизаларда сўзладингиз, инсонни жасадидаги инсонни ақлини лол қолдирадиган мўжизалар гапирдингиз, бу ҳам зикр.
Бизда енди Аллоҳни зикр қилиш деганда фақатгина одамлар тасби ушлаб олиб, шуни айлантириб, Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ дейишни тушунади зикр деб. Унақа емас, биродарлар. Ҳаётингиз ерталабдан уйғониб, ухлагунингизча зикр бўлиши мумкин. Айтдик ку, мақсад Аллоҳни ризоси бўлгандан кейин, босган ҳар битта қадамингиз ибодат ўрнига ўтади. Аллоҳни зикр қилиш деганда фақат тасвир ўгиришни тушунмайлик.
Шариат бўйича юрганимиз, ҳаром нарсалардан тийилганимиз, шуни ўзи ҳам зикр бўлади. Аллоҳ Таолонинг қудратига далолат қиладиган, уни азаматига далолат қила оладиган мажлис ҳам зикр мажлиси бўлади. Анави Мусо розияллоҳу анҳу қола, қола Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мафалулло ди ёдгору раббаҳуу ва ла дейла ёдгору раббуҳуу мафалул ҳайҳи вал маййи етинг. Пайғамбаримиз айтяптилар, роббисини зикр қиладиган, еслайдиган кимса билан, роббисини зики қилмайдиган, есламайдиган кимсанинг мисоли тирик билан ўликнинг мисоли кабидир. Пайғамбармиз айтяптилар, оллоҳни зикр қилмабдими, бу одам ўлик.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ айтадилар, масалул байтулладий ла юзкоруллоҳу фиҳий, вал байтулладийла юзкоруллоҳу фиҳий, масалул ҳаййи вал маййиътий. Унда Аллоҳни зикри қилинадиган уй билан, унда Аллоҳни зикри қилинмайдиган уйнинг мисоли тирик ва ўликнинг мисоли кабидир. Аллоҳни зикр қилган одам тирик, Аллоҳни зикр олмаган одам ўлик дейилди биринчи ҳадисда. Иккинчи ҳадисда уйлар ҳақида гап кетяпти. Бир уй бор, унда Аллоҳ зикр қилинади. Бу тирик уй. Иккинчи уй, унда аллоҳзикр қилинмайди, ўлик уй.
Енди аллоҳзикрқилинмайдиган уйда яшаётган ғофиллар ўлик ичидаги ўликлар. Бу ас Содиқул Мастуҳ бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтяптилар бу нарсани. Шунинг учун уйларимизда тиловат бўлсин, илм мажлиси бўлсин, зикр бўлсин, уйимиз тирик бўлади. Аммо таассуф айрим ҳовлиларда, айрим хонадонларда буни аксини кўрамиз. Ертага кеч музика, масхаравозлик, томошалар, кинолар, сериаллар.
Зикр бор уй, тирик уй, зикр йўқ уй, ўлик уй. Зикр агар уни инсон ўтиб қўядиган бўлса, қалбини ўлишига сабаб бўлади. Демак, ғофилларнинг қалблари ғофил бўлганлиги учун ҳали таналари ўлмасдан туриб, уларни таналари қабр бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам роббисидан ривоят қилган ҳадис ҳудисида Аллоҳ Таоло айтяпти: мен закароний фи нафсихи, закартуҳу фи нафсий. Ким мени ўзини нафсида зикр қилиб есласа, мен ҳам уни ўзимни нафсимни нима қиламан? Зикр қиламан.
Сен Аллоҳни зикр қилишинг бир нарса, Аллоҳ сени зикр қилиши бошқа нарса. Бу таққослаб бўлмайди буни. Аллоҳ сени зикрд қилиши бу нима дегани? Сенга раҳмати бор дегани. Сени қўллайди дегани. Сени паноҳида аслайди дегани. Сени иноятига олди дегани. Сен Аллоҳни есласанг, Аллоҳ сени есласа, Аллоҳ сен билан бирга бўлади дегани. Енди аллоҳ сен биланбирга бўлса, сенга нима керак яна бундан бошқа?
Зикрнинг турлари. Биринчиси, Аллоҳ Таолонинг исмларини ва сифатларини зикр қилишлик. Аллоҳ Таолонинг мана тўқсон тўққизта исми бор, сифатлари бор, шуни зикр қилишинг ҳам зикрнинг биринчи тури бўлади. Иккинчи тури, Аллоҳнинг амрини зикр қилиб, фарзларини, ҳаромларини зикр билиш. Мана бу нарсани қилишлик, фарз, мана бу нарсани харом дедингизми? У ҳалол, бу харом дедингизми? Бу фарз, бу вожиб дедингизми? Демак Аллоҳни амрини зикр қилдингиз. Бу ҳам зикр.
Зикрнинг учинчи тури, Аллоҳ Таолонинг оятларини, мўжизаларини, неъматларини, инъомларини еслашлик. Ва ин таудду ни аматуллоҳи ла туқсуҳа. Агар Аллоҳни берган неъматларни санасанглар, адоғига йета олмайсизлар. Бармоғингизни изини гапирдингиз. Ҳеч қайси инсонни бармоғини изи иккинчи инсонга ўхшамас екан. Демак Аллоҳни зикр қилдингиз. Кўз иссиқ совуни ҳис қилмаслиги ва Аллоҳ Таолони берган мўжизаси дедингиз. Аллоҳни зикир қилдингиз.
Миллияни ичидаги мўжизаларни, илм фан аниқлаган мўжизалар гапирдингиз. Аллоҳнини зикр қилд ингиз. Инсонни онасини қорнида нутфаликдан туғилиб тушгунгача бу қадар бўлган босқичларни гапирдингиз. Демак Аллоҳни зикр қилдингиз. Демак, биродар, атрофингизда турган мўжизаларни, аломатларни гапиришлигингиз ҳам Аллоҳни зикир қилишингизга киради.
Бир киши каъбани тавоф қилмоқчи бўлди да, зикр қилди, айланди, лекин саноқни есдан чиқариб қўйди. Каъбани айланаётиб туриб, шаутларни саноғини унутиб қўйди. Келиб, шайхига айтди, тавоф қилётудим. Неча шаут қилганим есимдан чиқиб қолди. Шайх айтдики, Байтни Роббисини тавоф қилибсан, аммо Байтни тавоф қилмабсан деди.
Ҳалиги одам яна қайтиб каъбани олдига келди да, бу сафар тавофни саноғига қаттиқ еътибор қилди. Шаутларни қаттиқ санади. Йетти марта айланди. Аммо Аллоҳни зикр қилишни унутиб қўйди. Келиб шайхидан сўради. Шу иш ҳақида. Шайх унга, болам, сен Байтни тавоф қилибсан, аммо Байтни Роббисини тавоф қилмабсан деди. Учинчи марта бориб туриб, зикрни ҳам маҳкам ушлади, саноқни ҳам аниқ қилди, кейин қайтиб келганида шайх айтдики, мана енди сен байтни ҳам тавоф қилдинг, байтни роббисини ҳам деди.
Имом Ғаззоли айтади, Қуръони Каримнинг енг олий даражадаги зикри, енг олий даражадаги савоби, масжидда, намозда тик туриб уни хиловат қилиш. Биз шуни қиляпмиз ҳозир. Масжиддамиз, намоздамиз, тик туриб Қуръон тиловатига қулоқ тутяпмиз. Енг олий зикр, енг олий савоб мана шу бўляпти.
Ундан кейинги даражаси фақат қалби билан зикр қилиши, доим қалбида туриши. Ундан кейинги даражаси фақат тил билан зикр қилишлиги. Қўлида давлати бор акалар хайрли ишларга дунёсини сарфлайди. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ қабул қилсин. Биз айтамиз, буни сиз қилганингиз йўқ. Бу савобли ишни Аллоҳ сизга қилдирди.
Аллоҳ қалбингизга солмаса илиғлигини, муҳаббатини, сиз бир сўм сарф қила олмас едингиз. Аллоҳ қилдирди сизга. Аллоҳ сизни еслади, қалбингизга юмшоқлик солди, кейин қилдингиз деймиз. Шунинг учун мен қилдим, демак, Аллоҳ менга қилдирди деб фазилни ўзига қайтариб туринг. Аллоҳ доим сизни шу ишда ишлатади.
Енди диққат қилинглар. Уламолар айтишади, банданинг Аллоҳни зикр қилишлиги иккита зикрга ўралган бўлади. Банданинг аллоҳнизикр қилишҳлиги иккитазикрга ўролган бўлади'. Авваламбор, Аллоҳ сени еслайди. Шундан кейин сен уни еслайсан, кейин Аллоҳ сени яна еслайди.
Сени Аллоҳ еслайди. Ўшанинг учун Аллоҳни сени еслайсан. Аллоҳни еслаганингдан кейин Аллоҳ сени яъни еслайди. Аллоҳ сени еслагани учун қалбингга муҳаббатини солди, шунинг учун зикр қилдинг. Тушундингларми? Бояги бойни ҳам Аллоҳ еслади, шунинг учун уни қалбига илиғли тушди, савобли ишни қилди, кейин Аллоҳ Таоло яна еслади шу бандасини.
Демак, Аллоҳни зикр қилмасдан юрган ғофил бандалар, Аллоҳ уларни еслаб ҳам қўймаяпти. Ўшанинг учун бир марта Аллоҳ демаяпти улар. Биз Аллоҳни зикр қилишлигимиз учун ҳам Аллоҳ Таолига ҳамдуқсан айтишимиз керак екан. Парвардигор, сен мени есламасанг, мен зикр қила олмас еканман сени. Аллоҳ сизни еслади, сиз есладингиз Аллоҳни, кейин Аллоҳ сизни яна еслади. Демак, банданинг Аллоҳни зикир қилиши иккита зикрни ўртасида турар екан.
Аллоҳ қалбимизни илитганлиги учун зикр айтамиз екан. Шунинг учун, ҳой, зикрдан узоқ юрган ғофил биродарлар, Аллоҳ сизларни есламаяпти екан. Ўшанинг учун сизлар кундузи Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар дея олмаяпсизлар екан. Фадикоруний адикорукум. Мени есланглар, мени зикр қилинглар, мен ҳам сизларни зикр қиламан.
Мақтов зикри бор. Субҳаналлоҳу алҳамдулиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳу ва ла ҳақбар десангиз, Аллоҳнı мақтаган бўласиз. Дуо зикри бор. Роббана, воламна, анфу сана, ва илам таъғфир лана ва тарҳамна лана кунаннина минал ҳосилинг десангиз, дуо билан зикр қилган бўласиз. Хулоса. Зикр ҳақидаги бу дарсимизни қиймати унинг таддиқи билан бўлади.
Бу дарсимизнинг қадр қиймати унинг тадбиқи билан бўлади. Сиз зикрни қанча кўп қиласиз, қалбингиз билан қиласиз, демак, бу дарсдан сизга фойда бўлади. Банда уйқуга ётишдан аввал ҳам, кейин ҳам дуо қилсин. Бир ишга киришда ҳам, тугатганда ҳам дуо қилсин . Оёқ кийимини кийиб йечганда ҳам дуо қилсин. Йеганда, ичганда, тугатганда, ҳам дуо қилсин . Ҳар ҳолатда Аллоҳга дуо қилишинг сени биродар зокир еканлигингни белгиси.
Бисмиллаҳ дединг. Аллоҳ мен билан бирга дединг. Аллоҳ менинг кўриб турибди дединг. Демак сен зокирлардансан. Қуръон ўқидинг ёки ешитдинг. Сен зокирлардонсан. Амру маъруф қилдинг. Демак сен закирлардансан. Илм мажлисига келдинг. Демак сен замирзаходердансан. Аллоҳни розилигини истаб қимирладинг ва Аллоҳни есладингми? Демак сен зокирлардансан.
Аллоҳни зикр қилиш, Аллоҳнинг зикри ибодатларнинг асл мақсадидир. Обид бандаларнинг енг улуғ амали Аллоҳ Таолонинг зикридир. Ақлу қовли ҳада ва астағфируллоҳ или валакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъала ва баракату.