Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилан аламин. Вассалоту вассаламу ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ. Тазкиятун нафс. Силсила дарсларидан биродарлар, бугун нифоқ деган мавзуни ўқиймиз. Нима учун бу мавзуни кўтардик?
Мусулмон одамга, мўмин одамга йетиши мумкин бўлган жудаям бир хатарли касаллик бор. Бу касаллик ҳақида ҳар битта мўмин хабардор бўлишлиги шарт. Бу касалликни номи нифоқ. Мунофиқлик. Бу касалдан ҳеч қайси мўмин хотиржам бўлиши мумкин емас. Чунки тириклигида набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларидан ешитган умарул муҳаттоб ўзини жаннати еканлигини.
Тириклигида жаннат еканлигини Расулуллоҳдан ешитган саҳоба, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот етиб кетганларидан кейин, Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан сўради. Ҳузайфа розияллоҳу анҳуга Расулуллоҳ Мадинадаги мунофиқларни номма ном айтиб таништиргандилар, шуларни қараб юр деб буюргандилар. Мана енди Умарддин Хаттоб келиб сўраяпти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени мунофиқлар қаторида санаганларми, Аллоҳни номини ўртага қўйиб сўрайман. Расулуллоҳ омонат деб айтган. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу омонатдор инсон бўлган. Шунинг учун Расулуллоҳ бу саҳобасига айтганлар. Мунофиқларни кимлигини Абу Бакр Сиддиққа, Умарддин Хаттобга, Али ибн Абиторовга емас, мана шу саҳобасига аитганлар. Чунки омонатдор одам бўлган. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу йўқ деди. Енди улар ҳақида, мунофиқлар ҳақида, Расулуллоҳ айтган сўзни сиздан бошқасига айтмайман деди. Аллоҳни номини ўртага қўйиб сўровди, жавоб берди ва ўзи айтяпти, Аллоҳни номини ўртага қўяётганман, бундан кейин ҳеч кимга айтмайман мунофиқлар ҳақида деди. Умар одил, умар ал форуқ родияллоҳу анҳу мунофиқликдан қўрқиб савол сўрагани сиз билан бизга бу касаллик, бу мавзу қанчалар муҳим еканлигига йетарли далил бўлади.
Ҳеч ким ўзини қалбида нифоқ бор деб билмайди. Ҳаммамиз ўзимизни бу нифоқдан омонмиз. Бизни қалбимизда унақа мунофиқлик деган нарса йўқ деб аниқ ишонамиз. Лекин ҳасанабасрини сўзига қулоқ солайлик да. Ма амина нифақа илла мунофиҳун. Нифоқдан фақатгина мунофиқ инсон хотиржам бўлади. Ва ма хофа нифақа иллам омин. Мунофиқликдан, мунофиқ бўлиб қолишликдан, фақатгина мўмин одам қўрқиб туради. Фақат мўмин хавотир олиб туради. Тушунарлими? Менда мунофиқлик йўқ, деяпсизми, уже нифоқ шу.
Мунофиқликдан қўрқмаяпсизми, мана шуни ўзи нифоқ борлигига белги емасми? Ҳасан ибн Басри айтяптики, фақат мунофиқ хотиржам бўлади. Мен мунофиқ емасман деб ўйлайди. Енди мунофиқликдан қўрқадиган одам ҳақиқий мўмин одам бўлади. Менда йўқмикан шу касал? Келинглар, шу касални кўриб чиқамиз. Бу ниҳоятда бир хатарли мавзу, шунинг учун ҳар битта мўмин бу нарсадан хабардор бўлишлиги керак. Нифоқ инсонни қалбини қуритадиган амал. Бу нима дегани? Бу нифоқ шунақа касалликки, бандани қалбига кириб қолган бўлиши мумкин. Аммо буни сезмайди. Қалбида, нафсида юрган бўлади ю, аммо буни билмайди. Еҳтимол, нифоқдан қўрқмаётган одам мунофиқ бўлиб бўлгандир. Аммо буни сезмайди. Чунки нифоқ, биродарлар, одамларга билинмайдиган махфий нарса. Нифоқ қалб касаллиги. Шунинг учун, ей укалар, у мунофиқ деб юборгани тилимиз полвон бўлмасин. Чунки нифоқ қалб касали, буни биров кўрмайди. Ҳа, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, мунофиқнинг аломати тўртта, ёлғон гапиради, ваъдасига вафо қилмайди, омонатга хиёнат қилади, урушиб қолса, очиқ душманчиликка ўтади.
Ҳа, биз айтамиз, мана шу мунофиқликни аломати. Кимда шундан битта сифат бўлса, тўғридан сифатдан, демак мунофиқликдан бир қисми бор. Биз шу ҳадисга тайёрланиб айтишимиз мумкин, лекин қалб билан Аллоҳ билади уни. У кофир дегани шошилманглар деяпман у. Енди мунофиқ деб олгани ҳам шошилмайлик. Чунки қалб касалини биродарлар сиз билан биз кўзимиз билан кўра олмаймиз. Биз айтайлик, мунофиқликни бир белгиси бор бу одамда. Аҳдида турмайди. Ёлғон гапиради, хиёнат қилади омонатга, денг, лекин мунофиқ деб ҳукм қилманг. У сени ишинг емас уни мунофиқ деб ҳуқуқ қилишлик. Сен белгиси бор деб айтишга ҳаққинг бор.
Агар биродарлар биз иймонимизни саломатлиги ҳақида, роббимизни ҳузуридаги маконатимиз ҳақида ғамимиз бор бўлса, агар қиёматдан қўрқсак, агар амалларимизни хабарда бўлиб кетишдан қўрқувсак, ўзимизни солиҳ деб билсак у, аммо ҳақиқатда буни тескариси бўлиб қолишидан қўрқсак, мана шу дарсга диққат билан қулоқ солайлик. Мунофиқлик.
Нифоқни турлари. Нифоқ икки хил бўлади дейди уламолар. Катта нифоқ ва кичик нифоқ. Катта нифоқ. Нифоқнинг бу тури, катта тури инсонни жаҳаннамда абадий қолиб кетишига сабаб бўлади. Аста деб била, иннал мунофиқий қийнафид далкил асфали минан нар, валан тажид алаҳум насиро. Албатта мунофиқлар дўзахнинг енг тубан жойида бўлурлар ва улар учун бирор мададкор топа олмассиз.
Мунофиқлар кофирлардан ҳам, мушрийлардан ҳам, мажусийлардан ҳам, ҳатто атеистлардан ҳам пастроқ жойда туради. Жаҳаннамнинг енг тубида туради. Мунофиқ одам намоз ўқиши ҳам мумкин, рўза тутиши ҳам мумкин, мусулмонларни орасида юрганда уни исломий сурати бор бўлиши ҳам мумкин.
Мунофиқ, гарчи зоҳирида ўзини мусулмон қилиб кўрсатаётган бўлса ҳам, Аллоҳга, фаришталарга, китобларга, қиёматга бўлган иймонни бор деб кўрсатаверади. Лекин аслида қалбида бу нарсага ишонмайди. Ичида йўқ нарсани ташқарисида бор қилиб кўрсатади. Одамлар бунақа мунофиқлардан огоҳ бўлиш учун Аллоҳ Таоло уларни шарманда қилиб, сирларини фош қилиб қўйган.
Йер юзида яшаётган одамлар уч хил бўлади биз учун. Мусулмон, кофир ва мунофиқ. Мусулмон, кофир ва мунофиқ! Мана енди Қуръони Каримдаги енг катта сура, Бақара сурасини аввалги йигирма оятига мурожаат қиламиз. Биринчи йигирмата оятини ўқисак, нимани топамиз?
Биринчи бешта оятида Аллоҳ Таоло мўминлар ҳақида гапиради. Ундан кейинги иккита оятида кофирлар ҳақида гапиради. Бешта оят мўминлар ҳақида, иккита оят кофирлар ҳақида. Енди ундан кейинги ўн учта оятда мунофиқларнинг хабари берилади. Тушуняпсизларми? Қанчалар бу мавзу хатарли. Муаммолар ҳақида, агар алифлар мимни чиқариб юборсангиз тўртта оят бўлади, уни қўйсангиз бешта оят. Иккита оят, кофирлар ҳақида, қолган ўн уч та оят мунофиқлар ҳақида. Нима учун? Бу нифоҳни қанчалар хатарли еканлигини сиз билан биз ҳис қилишимиз, билишимиз учун.
Авлу биллаҳи минаш шайтони розийм, бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алиф ла мим, заликал китаб, ла роиба фий худанлин муттақин. Алладина ю уминуна бил ғойби ва юқимуна солата ва минма роза ҳунаҳум юнфи қум. Алиф ла мим. Ҳақ еканлигига ҳеч қандай шубҳа бўлмаган ушбу китоб ғойибга ишонадиган, намозни тўкис адо етадиган, ва биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ еҳсон қиладиган тақвокли кишилар учун раҳбар йўлбошчидир. Валладина юқминуна бима ун зила илайка ва ма ун зила минқоблик ва била хиротиҳум юқинун. Улар сизга нозил қилинган ва сиздан илгари туширилган нарсаларга иймон келтирадилар ва охират кунига аниқ ишонадилар. Улаика ала ҳудамми роббиҳим ва улаика ҳумул муфлиҳун. Парвардигорлари тарафидан ҳидоят топганлар ана ўшалардир ва нажот топувчилар ҳам уларнинг ўзидир. Биринчи бешта оятда мусулмонлар, муаммолар ҳақида гап кетди. Енди иккита оят ундан кейинги, олтинчи, йеттинчи оят.
Истадвиллар инналладина кафару сава уни алайҳим а ан зартаҳум, амлам тун зируҳум ла юъминун. Куфр йўлини тутган кимсалар еса, хоҳ Аллоҳни азобидан қўрқитинг, хоҳ қўрқитманг, уларга баробардир иймон келтирмайдилар. Қотам аллоҳу ала қулубиҳим ва ала самаҳим ва ала абу сориҳим ғишавотун, валаҳум азабун адим. Аллоҳ уларнинг дилларини ва қулоқларини муҳрлаб қўйган. Кўзларини еса парда қоплаб қолган, улар учун буюк азоб бордир. Бўлди. Бу иккита оятда кафирлар ҳақида гап кетди. Енди ундан кейин келган ўн учта оятда мунофиқларни Аллоҳ Таоло шармандасини чиқарди. Мунофиқлерни хабарини берди. Биз ҳадисда айтилган тўртта белгисини биляпмиз. Мунофиқни. Ёлғон гапиради, ваъдасига вафо қилмайди, омонатга хиёнат қилади. И да хосана фожара. Уруш бўлса, очиқ душманлик ўтади. Лекин биродарлар ўн уч га яқин сифат кетади мана шу оятларда. Хабаримиз борми? Еҳтимол мана шу ўн учта сифатдан сиз билан бизда ҳам бордир биттаси. Ҳасан ибн Басри айтяпти ю, мунофиқ бўлиб қолишидан, нифоқдан фақат мунофиқ қўрқмайди.
Агар чинакам мўмин бўлса, доим хавотирда туради. Менда ҳам йўқмикан шу сифатдан деб. Мана енди мунофиқлар ҳақидаги оятни ўқиймиз биродарлар. Дунёдаги одамларни учга бўлдик. Мўминлар, кофирлар, мунофиқлар. Мўминни иши осон. У мўмин, тамом. Мустақим, ақидаси бор, амали бор, ихлоси бор, тақвоси бор.
Кофирни иши ҳам осон. Кофир одам ўзини кофирлигини яширмайди ва ундан уялмайди. Қилаётган хатти ҳаракатларни беркитмайди. Уни кофирлиги аниқ равшан. Ҳеч нарсани беркитмайди. Ичи ҳам таши ҳам бир хил уни. Мўмин билан кофирни таниб олишнинг осон екан, биродарлар. Аммо учинчи тоифа, мунофиқнинг иши жуда ҳам қийин. Чунки у ичида, қалбида, нафсида бўлмаган нарсани ташида, бор қилиб кўрсатади. У ташида бор қилиб кўрсатаётган нарса қалбида бўлмайди. Иймонли бўлиб кўринади, лекин қалбида заррача ҳам иймон бўлмайди? Енг хатарли одам мунофиқ одам бўлади.
Ўн учта оятда мунофиқларнинг зикри келди. Нима учун? Уларни кўплиги учун. Хатарини қаттиқлиги учун. Фитналарини кўплиги учу. Ислом ва мусулмонларга адоватини қаттиқлиг учун. Ислом учун ташқаридан душманлик қилаётган кофирлардан кўра, мусулмонларнинг ичида юрган мунофиқларни хатари, таҳдиди қаттиқроқ бўлади.
Чунки ташқарида турган душманлар ташқаридан ишини қилса, мунофиқлар нима қилади? Мусулмонларни ичидан туриб, мана шу зарбани беришга ҳаракат қилади. Шунинг учун ислом учун ва мусулмонлар учун қанчадан қанча мағлубиятларга айни мана шу мунофиқлар сабаб бўлишган. Астағфируллоҳ, ваъида қийла лаҳум ла туфсиду фил арде қолун иннама наҳму муслиҳун. Бақара сурасида Аллоҳ айтяпти, уларга йер юзида бузғунчилик қилманглар дейилса, биз ислоҳ қилувчилармиз дейишади. Айтяпмиз ку, кўриниши мусулмон. Ислоҳ қиляпман деб ўйлайди, ўзи аслида фасод тарқатай екан бўлади.
Ала иннаҳум ҳумул муфсийдуна валакин ла яшъурун. Огоҳ бўлинг дейди Аллоҳ Таоло, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар. Бошқа оятда Аллоҳ Таоло айтади, астаби билла юридуна лутфи у нура аллоҳи би афуаҳиҳим. Ва аллоҳу мутим у нурихи валау кариҳал кафирун. Улар ана шу мунофиқлар. Аллоҳни нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ еса, гарчи кофирлар истамасаларда, ўз нурини, яъни динини тўла ҳар тарафга ёйгувчидир.
Уларни хатари, фитнаси катталиги учун ўн уч оятда Аллоҳ Таоло уларни баёнини келтирди. Мана енди мунофиқларнинг сифатлари ҳақида. Биз юқорида айтган ҳадисимизда тўртта белгисини билдик. Енди ундан ташқари, қанақа сифатлари бор? Мунофиқни қанақа белгиси бор? Қараб кўринг, сизни ишингизда йўқми бу? Биринчиси, ваҳийдан юз ўгиришлик. Ваҳий, Аллоҳни каломи Қуръон, мусулмонларни ҳаётидаги енг катта қалбини тўғрисини егаллаган нарса. Мунофиқлар еса Аллоҳни каломига бепарволигини кўрасиз. Улар Аллоҳни сўзига мувофиқ яшамайди. Ўзларининг ҳавойи нафсига қараб кун кечиради. Улар шариатни кўрсатмасига қараб иш қилмайди. Ҳавойи нафс ўзини фойдасига қараб туриб иш қилади.
Барака қилди, сотди машинани. Ўн минг га. Индинга пулни олиб келади. Барака бўлди. Индинг бўлмасдан ертаси куни биттаси келади да, минг ошиқча бераман, менга беринг шуни дейди. Мўмин одам айтади, мен барака қилдим. Ҳаром бундай иш дейди. Кутиб туринг, агар индинга олиб келмаса, кейин бераман. Шу йерда шариат, Қуръон ҳаром деяпти бу ишини, лекин ҳавойи нарса бўлаверади деяпти.
Шунда нима қилади? Ҳалиги икки кундан кейин пул олиб келиши керак бўлган харидорга телефон чалади. Ошна, дадам, акам, хуллас бинаса дейди да, минг кўпроқ фойдасига лафзини бузади. Ўша одам соқоли бўлиши мумкин, дўппи кийиб юрган бўлиши мумкин, матишга қатнаётган бўлиши ҳам мумкин, тасвир ўгираётган бўлиши мумкин. Лекин шу йерда Аллоҳни каломидан юзага уриб қўймаяпсизми? Агар шундай қилаётган бўлсангиз, ҳалиги пулингиз ҳаром бўлди, қалбингизда нифоқни бир белгиси бор екан.
Бу нифоқ шунақа касалки, қалбингингизга кириб қолган бўлиши мумкин, сиз билмаслигингиз, сезмаслигингиз мумкин. Булар мунофиқлар. Аллоҳни каломига парво қилишмайди. Ҳалол, ҳаромга еътибор қилишмайди . Аллоҳ Таоло булар ҳақида айтади. Астадибиллоҳ. Фатақот тоғу амруҳум байнаҳум, зубороҳ. Куллу ҳизбин би маладеҳин фарихун.
Сўнг одамлар ишларини, яъни динларини бўлакларга бўлиб юбордилар. Ҳар бир гуруҳ ўз олдидаги нарса билан хурсанддирлар. Куллу ҳизбинби маладеҳин фарихкун. Ҳар битта тўда, ҳар битта гуруҳ, ҳар битта жамоа, ҳар битта оқим ўзидаги нарса билон хурсанд бўлиб юраверади.
Бу мунофиқлар ўзларини исломдан узоқ бўлган фикри билан, ўзларини нотўғри еътиқодлари билан, ўизларини бузуқ тасаввурлар билан яшашади. Ҳар бир гуруҳ ўзидаги бор нарса билан қувониб яшайди. Демак, биринчи белгиси нима бўлди? Аллоҳни китобидан, ваҳийдан юз ўгиради улар. Иккинчиси, бир бирларига ялтироқ, ёлғон сўзларни айтадилар.
Яъни қалбида мана шу нифоҳни бир кўриниши бўлган одамларни уйига, қизларига совчи олиб келса, биринчи навбатда дунёсига қарайди бунақалар. Бориб уй жойини кўриб келинглар дейди. Куёв бўлмишни дини, ахлоқи, таълим тарбияси, илми, амали, у кейинги масала. Муҳими нима бўлсин? Маҳалласи чиройли бўлсин, уйи чиройли бўлсин.
Бу мунофиқларда бирлаштириладиган нарса улар Аллоҳнинг каломи бўлган Қуръондан юз ўгириши. Мана дунёсига қарайди дедик. Астадбулла, вала танкиҳул мушрика техата юъмин. То имонга келмагунларича мушрика аёлларга уйланманглар. Шубҳасиз, озод мушрика аёлдан, гарчи у сизга ёқса ҳам, иймонли чўри яхши. То иймонга келмагунича, мушрик еркакларни қизиларингларга уйламанглар мусулмонлар. Шубҳасиз озод мушрикдан, гарчи у сизга ёқса ҳам, иймонли қул яхшидир. Улар мушриклар, дўзахга чақирадилар. Аллоҳ ўз изни иродаси билан жаннатга даъват қилади ва одамлар еслатма олишлари учун ўз оятларини баён қилади. Шунинг учун биродарлар, мунофиқ одам, агар уни қизига хардор бўлиб келса, хардор бўлган томонни дунёсига қарайди, уйига қарайди. Ундан кўрадиган орзу ҳавасига қарайди динига, тақвосига, амалига қарамайди. Бу ҳам мунофиқликни белгиларидан биттаси бўлади. Ақул қовли ҳада ва астағфируллоҳу алайҳи ва алайҳи валакум.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ.