MMaviza
НифоқТекширилган16 daq

39-ҚИСМ / НИФОҚ (2/5) / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА / ABDULLOH DOMLA

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
15:45
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вассалату вассаламу ала ашрафил мурсалин. Ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ. Ташкиятун нафс синфлар дарсларидан биродарлар, мунофиқлик ҳақида дарс қилаётган едик. Кечаги дарсимизда мунофиқларнинг аломатларини ўқиётган едик. Бақара сурасининг аввалги бешта оятида мўминлар ҳақида сўз кетди. Кейинги иккита оятида кофирлар ҳақида сўиз кетди. Ундан кейинги ўн учта оятида мунофиқлар ҳақида сўси кетди.

Мўминни иши осон. У мўмин. Ичи ҳам, таши ҳам бир. Қилаётган ҳаммалари аниқ, ҳаётдаги дастури тайин. У билан муомала қилиш осон. Уни таниш ҳам осон. Кофир. У билан муомала ҳам осон бўлади. Чунки у кофир. Куфрини яширмайди. Қилаётган нималарни яширмайди, ичидаги ташидан. У билан муомала осон. Кофирни ҳам таниб олишига осон. Аммо мунофиқ, бу катта муаммо. Шунинг учун бешта оятда муаммолар ҳақида, иккита оятда кофирлар ҳақида, қолган ўн учта оятда мунофиқлар ҳақида сўз кетди. Чунки мунофиқларнинг хатари жуда ҳам катта ва улар жуда ҳам қаттиқ. Мунофиқларининг сифатларидан учинчиси кўр, кар ва соқол. Улар ҳаққа қайтишмайди. Аллоҳ таоло айтади, истади булар. Суммун букумун омин фаҳм ла яржаун. Улар кар, соқол, кўрдирлар. Демак, йўлларидан қайтмайдилар. Бунақа мунофиқларни кўзини Аллоҳнинг оятлари қувонтирмайди. Уларни кўзина фақатгина дунёни зеби зийнати қувонтиради. Ялтир юлтири, ҳашани, бойлиги чиройи.

Аллоҳни азаматига далолат қиладиган оятлар уни кўзини бир четида бўлади. Мана шу ҳам уни мунофиқ еканлиги далил. Улар кар, кўр, соқол. Демак, йўлларида қайтмайди. Мавъзи ешитишни хоҳламайди. Маъруза ешитишликни хоҳламайда. Агар диндан, ҳадисдан, оятдан гапирадиган бўлсангиз, қўй бу гапларни дейди. Тили қулоғи фақатгина дунё сўзлари билан ором олади.

Булар кўр, кар, соқов. Ҳақни тинглашга қулоғи кар. Ҳақни кўришга кўзи кўр. Ҳақни зикр қилишликка, Аллоҳни зикр қиликликка тили соқов. Тушунарлими? Бунақалар Аллоҳга қайтмайди. Булар қалбида шубҳа, шаҳват, шулар билан овора бўлади. Уларни мажлисидаги гаплар қанақа? Фалон банкка пул қўйсангиз, мана бунча фойда бор екан. Мана бу банкдан оладиган бўлсангиз, протсенти нима екан? Озроқ екан. Бунга нима дейсиз? Шунга ўхшаган шубҳали нарсалар билан банд бўлиб юради. Аллоҳ Таоло айтади: фии қулу би ҳим мародун фаза даҳумуллоҳу маробун. Уларнинг қалбларида мараз бор еди, касаллик бор еди, бас Аллоҳ уларнинг маразларини, касалликларини яна зиёда қилди. Улар учун қилган ёмонликлари сабабли аламли азоб бордир. Уларни қалбидаги бу мараз амалларга ҳам кўчган. Буларни амаллари ҳам марази бўлади, биродарлар. Маразига мараз зиёда бўлади. Демак учинчи сифати мунофиқлардан кар, кўр ва соқол. Тўртинчи сифати, риё.

Мунофиқлардан аломатлардан биттаси риё. Мана шу нарса орқали уни таниб олса бўлади. Имкон борича қилаётган бир яхши ишларини кўз кўз қилишликни, мақтанишликни хоҳлайди. Хўжа кўрсин, иккиюзламачилик. Ичи бошқа бўлиши, таши бошқа бўмиши. Бунақа мунофиқлар ёки шу мунофиқликни бир белгиси бор бўлган одамлар, одамларни олдида қиладиган ибодати бир турли бўлади. Ёлғиз қолган пайтда, уйда қолган пайтида қиладиган ибодати бир турли бўмади. Тушунарлими?

Мавқифи, позитсияси реал. Ихлос жуда ҳам қийин булар учун. Аллоҳ Таоло айтади, астайдубулла. Иннал мунофиқийина юҳодия ун аллоҳа ваҳуҳу ваҳодиюҳм. Аллоҳни розилигини истаб қилинадиган ишни бир банда қилиб, одамларни муҳаббатини истаётган бўлса, бу одам Аллоҳни алдамоқчи бўлаётган бўлади.

Масалан, намоз ўқишликдан мақсад Аллоҳни ризоси. Рўза тушишдан мақсад Аллоҳ Таолонинг розилиги. Бу амаллар Аллоҳ учун қилиниши керак. Аммо мунофиқлар мана шу амалларни қилади, мақсад Аллоҳ емас. Одамларни кўзи, одамларни ҳурмати. Демак, бу одам Аллоҳни алдамоқчи бўляпти. Роббимиз нима деяпти бунақалар ҳақида? Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамочи бўладилар. Ҳолбуки Аллоҳ уларни алдаб қўювчидир. Ва ида қому ила солати, қому кусали. Юраъуна нас, ва ла ётқурунна Аллоҳа илла қолинглар. Мана шу нарсага кўпроқ тўхтаймиз енди бугун. Мунофиқларнинг сифатларидан мана шу оятда учтаси айтилиняпти. Биринчиси, намозга ялқов. И да қому ила солати, қому кусали. Пешин бўлдими?

Бомдод бўлдими? Борадими? Ўзингиздан истанг буни. Намозга ялқовлик билан туради. Иккинчиси, риё қилади, хўжакўрсинга, одамлар билсинга қилади. Учинчиси, Аллоҳни камдан кам зикр қилади. Зикрни кўп қилмайди бу одам. Чунки бу амаллар унга оғир бўлади. Шунинг учун айтяпмиз, биродарлар, ким зикрни кўм қилаётган бўлса, доим тили зикрда бўлса, бу одам нифоқдан омонда бўлади.

Биз мана шу учта сифатни ўзимиздан қидириб кўрайлик. Қайсиларида? Биринчиси, намозга ялқонлик билан туради, бир. Хўжакўрсинга амал қилади икки ва Аллоҳни кўп зикр қилмайди. Биродарлар, зикрни кўп қилаётганлигимиз сиз билан бизни нифоқдан омон бўлишимизга сабаб бўлади.

Аввалги зикр дарсимизда айтиб ўтдик. Сени зикринг бандан. Сен Аллоҳни зикр қилишинг иккита зикр ўртасида туради. Сен Аллоҳни зикр қилдинг, ундан аввал зикр бор, ундан кейин зикр бор. Бу Аллоҳни зикри. Яъни, аввал сени Аллоҳ зикр қилиб есласа, кейин еслай оласан Аллоҳни. Кейин зикр қила оласан Аллоҳни! Енди Аллоҳни еслаганингдан кейин, Аллоҳ сени яна еслайди.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтяптилар роббисидан ҳадис худди суҳида, ким мени ўзини нафсида зикр қилса, мен ўзимни нафсимда зикр қиламан деяпти. Сен Аллоҳни зикр қилишинг билан Аллоҳ сени зикр қилишини ўртасида биласанми қанақа катта фарқ бор? Ким мени дейди Аллоҳ Таоло, бир мажлисда зикр қилсак, мен уни буларнинг мажлисидан улуғроқ мажлисда зикр қиламан дейди. Фаришталарни ичида.

Бировга Аллоҳ Таоло дунё берса, сизда йўқ бўлса қараб туриб, озгина алам қилади. Инсонмизда. Менга ҳам берсанглар. Бировга дунё берди, бировга мансаб берди, бировига фарзанд берди. Қўйингки, дунё матоҳидан бир нарса берса ва у нарса сизда йўқбўлса, алам қилади баъзида. Қарши емассиз, тақдирга норози емассиз, лекин барибир бемаътида менга ҳам деб озгина алам қилиб қолади. Енди, сиз Аллоҳни зикр қилмаётганлигингиз нимани белгиси екан? Аллоҳ сизни есламаётганлигини белгиси екан. Алам қилмайдими?

Биз қачон Аллоҳни зикр қиламиз екан? Қачон суҳанналлоҳ, қачон астағфируллоҳ, қачон ла илаҳа иллаллоҳ деймиз екан? Аллоҳ бизни еслаган бўлса. Бу оятда мунофиқларнинг аломатларидан учтаси айтилди. Намозга ялқов, риё учун иш қилади ва Аллоҳни камдан кам зикр қилади. Мана енди биродарлар, рамазон келди, ана шу осий жинлар, шайтонлар занжирбанд қилинди, бизни зикрдан тўсадиган. Енди занжирбанд бўлгандан кейин ҳам бу шайтонлар яна зикрга тилимиз кетмай еканлиги нимани белгиси екан?

Биродалар нифоқни белгиларидан биттаси. Агар зикр бизни тилимизда доим бўлмаса, зикрдан узоқ ғофил бўлсак, бизни ҳам қалбимизда мунофиқликдан бир шингил бор екан. Мунофиқликни битта аломати бор екан бизни қалбимизда. Алам қилсин, зикр қилмай еканлар. Демак, тўртинчи сифати мунофиқлар риё учун амал қилади. Рио учун амал қилади.

Иккита тиламчи ўтирибди. Енди буни мотиватор қилиб, чизиб ёзиб қўйибди, сурат. Маъноси бор сурат. Ҳамма чап томондаги тиламчига пул беряпти, ўнг томондаги тиламчи ҳеч ким пул бермаяпти. Ўтирибди дейди, ку оям шу лафасини қўйиб. Нимага чап томондагига ҳамма беряпти? Ўша ўтирган томонга қараган камера бор екан. Агар бир савобли иш қилган бўлсак, Аллоҳда бошқа ҳеч ким билмаган бўлса, шу амалингиздан умид қилинг. Битта шу амалингиз Аллоҳни раҳматига сазовор бўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Умид қилинг. Ҳеч ким билмади.

Унақа катта иш қилиб қўйсангиз, ҳеч ким билмаса, алам қилаётган бўлса, мунофиқликдан бир чимдим бор. Бешинчи сифати. Сарсонлик ва ҳайронлик. Мунофиқлар ўзларини кимлар билан бирга еканлигини аниқ билмайди. Улар биланми, булар биланми? Ёмонлар биланми, яхшилар биланми? Ибодатдагилар биланми ёки кайф сафодагилар биланми? Ўзлари ҳам билмайди.

Бир жойда қарор топмайди. Бир одам бор, ки агар у ҳақиқий мўминлар билан бирга ўтирса, қалбига буларни мажлиси ёқаверади. Мўминларнинг мажлиси қалбига ёқаверади. Енди кофирлар билан, гуноҳ массият мажлисларида ўтириб қолса, бу мажлис ҳам ёқаверади. Мана шу мунофиқликни битта белгиси. Фосиқ, фожиаларни суҳбати ҳам унга ёқаверади. Бунақа одам ким бўлади? Бунақа одам мунофиқ бўлади.

Чунки инсон чинакамига муаммо бўлса ва қалбида нифоқ деган сифат бўлмаса, ҳис қуфузур мажлислар унга ёқиши мумкин емас. Тушунарлими? Ароқ борми, секин туриб чиқиб кетади. Еркак хотин аралашган маъсият мажлисими, у йерда ўтира олмайди у. Чунки иймони у йерда ўтиришига йўл қўймайди. Кофир фожилларни феъл атвори, гап сўзлари мўмин кишига ёқиши мумкин емас.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бунақа бир жойда қарор топа олмайдиган мунофаалар ҳақида нима деганлар? Имом муслим саҳиҳларда келтирган ҳадисда абдуллоҳ ибн умар радиаллоҳу анҳу шундай дейди қола, қол расулуллоҳ и саллаллоҳу алайҳу васаллам а масалул мунофиқий каматали шаътил аиратинг, байналғонамайнинг. Расулуллоҳ айтдилар, мунофиқнинг мисоли иккита солиқ қўйни ўртасида ҳайрон қўзига ўхшайди. Таъиру ила ҳадихи маротан ва ила ҳадихи моротан. Бир сафар унисини ёнига келади, бир сафар бунисини ёнига келарди. Бир қўзини тасаввур қилинг. Иккита солиқ қўйни биттасини олдида қарор топмайди. У ёққа ҳам югуриб юборади, бу ёққа ҳам юмиб юборади. Қайсинисини олдида қолишликни билмасдан, сарсон бўлиб кетади.

Мунофиқни Пайғамбаримиз мана шу қўзига ўхшатяптилар. Истедвилла? Музабзабин байнадалика ла илаҳа ула и ва ла илаҳа ула ва ман юзли лиллаҳи фалон тажид алаҳи сабиила. Улар мунофиқлар. На уёқлик ва на буёқлик бўлмай, икки орада сарсон ҳолда қолганлар. Кимники Аллоҳ йўлдан оздирса, сиз унга бирон йўл топиб бера олмасдингиз. Нисо сураси. Мўмин одамни позитсияси аниқ. Она кафега бормайди. Нимага? Уйда ароқ сотилади. Иккиланмайди у. Борсамми, бормасамми демайди. У аниқ позитсияси, мавқефи бор. Аммо мунофиқ бўлса нима қилар екан?

Ўзини мусулмон деб билади, аммо оиласини қарасангиз, исломда асари бўлмайди. Бунақа мунофиқ одамлар ери хотин аралашиб, ери хотин қўлтиқлашиб, ҳар қанақа мажлисга кириб кетаверади. Агар чинакам мусулмон деб бўлса, бунақа жойлар мусулмонлар ўтирадиган жой емаслигини билишлиги керак. Демак, бешинчи аломати мунофиқлар бир жойда қарор топа олмайди. Иккала тарафга ҳам ўйнайверади.

Мунофиқларнинг сифатларидан олтинчиси, мусулмонларга ёмонлик йетишига кўз тикиб туради. Ўзини мусулмонлар билади, лекин мусулмонларга зарар йетса, шуни кўриб қувонади. Яхшилик йетса мусулмонларга, биз биродармиз, сизлар билан биргамиз, мўминмиз, биз сизларга ёрдамчи бўлдик деб қасам ичишади. Аммо вазият мусулмонларнинг зарарига юриб қоладиган бўлса, ана шу мусулмонларга зарар йетказаётганлар томонга қараб, биз сизлар биланмиз, биз сизаларга дўстмиз дейди.

Астадибиллаҳ. Алладийин айётираббосунна биқум фаинкан алакум фатҳун миналлоҳ, қол у алам накун маъқум. Улар дейди аллоҳ таоло, яъни мунофиқлар. Сизларга кўз тикиб турадилар. Агар сизларга аллоҳ томонидан фатҳ у зафар бўлса, биз ҳам сизлар билан бир диндамиз ку дейдилар. Войинкана лил кафили ина насибун қолуу алам настаҳви ва алайкум ва намна акумил ал муъминий дейишади. Агар ғалаба кофирларга насиб бўлса, сизлардан устун бўлган ва сизларни мўминлардан ҳимоя қилган емасмидик дейишади. Ҳозир айтяпмиз ку, шамол қайси томонга ес оладиган бўлса, ўша томонга оғаверади. Ўзини принсипи бўлмайди бунақа одамни.

Аллоҳни ололма дейди. Аллоҳу я ҳукм у байнакум ёмал қияма, валанг яш ала аллоҳу лил кафирингна ала ал муъминингна сабийла. Енди қиёмат кунида Аллоҳ ўрталарингда ҳакамлик қилур. Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермаган. Доим мунофиқлар кучлилар тарафида туради, доим ғолиблар тарафида туриб боради. Мана шу мунофиқларнинг кўзга кўринган сифатларидан. Ақлу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълими баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш