Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббилен аъламин. Вассалату вассалама ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва ас ҳадиҳи ажмаъин. Аммабад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ. Ташкиятун нафс дарсларидан биродарлар нифоқ мавзусини қўяётган едик. Давом етамиз. Биз Қуръонда зикр қилинган ана шу мунофиқларнинг аломатлари ҳақида йўқ қўяй отган едик. Йеттинчи белгиси. Мунофиқларнинг сифатларидан йеттинчиси иккиюзламачилик. Яъни бир қавмни олдига борса, бир хил юз билан боради. Иккинчи қавмни олдида борса, бошқача юз билан борарди. Тақводорларни орасида бўлса, ўзини диндор тақводор қилиб кўрсатади. Гуноҳ маъсиятга ботганларни орасига кирса, шуларни биттаси бўлиб қолади. Мунофиқни сўзи ёқимли майин бўлади. Ўзини сўзига Аллоҳни гувоҳ қилиб гапиради. Қасам ичади. Сизни яхши кўришимни Аллоҳ билади дейди. Жаннатий укам дейди. Жаннати биродарим дейди. Сиз унга ўзингиз тўғри одам бўлганлигингиз учун тўғри деб ишонаверасиз. Кейин қилаётган қилоларга қарайдиган бўлсангиз, умуман бошқа нарсани кўрасиз. Шунинг учун яхшилаб билиб олайлик биродарлар.
Бир одамни гапирган гапи билан қилаётган иши қарама қарши бўлса, у одам қайси томонда одам бўлади? Гапирган сўзини одамими ёки қилаётган ишини одамими? Шунинг учун биз қилаётган ешигига қараймиз. Гарчи бизга унақа қасамичи, биродарман, дўстман, яхши кўраман демаса ҳам, лекин қилаётган нишлари сизга дўстона еканлигини кўрадиган бўлсангиз, биз уни дўст деб билаверамиз. Гарчи мулойим гапирмаса ҳам. Аллоҳ Таоло айтади, истадибилла, воминаннас еман юъжибука қовлуҳ фил ҳаяти дуня ва юшидуллоҳу ала мафий қолбийҳи воҳ ва аладдул ҳисом.
Ей Муҳаммад алайҳиссалом, одамлар орасида шундай кимсалар борки, унинг гапирган гапи ҳаётда дунёда сизга қизиқ туюлади. Ва ўзи исломга ашаддий хусуматчи бўлган ҳолида дилидаги қўштирноқ ичидаги иймонига Аллоҳнı гувоҳ келтиради. Яъни мусулмонларга ашаддий душман, қалби шунақа, лекин сўзи асалдан ҳам ширин бўлади. Мана шу мунофиқни сифатларидан бўлади.
Бу мунофиқ шу даражада қалби фасодга учраганки, ўзини ёлғонига ўзи ҳам ишонадиган бўлиб кетган. Муаммо бунақа бўлмайди, биродарлар. Тилидаги, қалбида бўлади. Қалбидаги қилаётган ишларида кўринади. Уни ошкораси ҳам бир хил, махфиси ҳам бир хил бўлади. Шунинг учун мусулмон биродарларимизга насиҳат, биродарлар, одамлар кўрган пайтда, масжидда ўқиётган намозимизни уйда ҳам ўқийлик.
Маъқулми? Кўчада кўтариб айтиб юрган тасбеҳимизни уйда ҳам айтиб юрайлик. Кўчадаги очиқ юзлилигимиз, ширин сўзлилигимиз, уйга кирганда ҳам бўлсин. Уйга кирганда бошқача бўлиб қолмайлик. Мусулмонларни орасида, одамларни орасидан турганда қандай ўзингизни тутсангиз, тақволинг, кўзингизни тийган, тилингизни тийган. Уйга киргандай ҳам ёлғиз қолгандан шундай бўлинг. Чунки сиз Аллоҳни кузатув остида еканлигингизни унутманг. Ким учун қиляпти дедингиз бу ишларни? Аллоҳ учунми? Уйда ҳам бир хил бўлинг. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ман лам якун лаҳу варавун я суд дуҳам маъсиятиллаҳи да хола лам яъба аллоҳу бешая именна амалиҳи. Агар бир одам ёлғиз қолганда, дедилар Расулуллоҳ, уни маъсиятдан тўсадиган тақвоси бўлмаса, ёлғиз қолганда ҳам гуноҳдан тўхтатадиган тақвоси бўлиши керак одамни. Агар шундай бўлмайдиган бўлса, Аллоҳ Таоло бу бандани амалларига парво қилмайди.
Кўчада қилаётган тақвойингиз уйда ҳам бўлишлиги керак. Шунда бу тақво дейилади. Акс ҳолда Аллоҳ Таоло бу амалга назар солмайди. Яна Пайғамбаримиз айтадилар рока атани мин вараин, хойрун мин алфи рокатинг мин мухаллатинг. Гуноҳлар билан аралашган ҳолда ўқилган минг ракат намоздан кўра, тақво билан ўқилган икки ракат намоз афзал. Саккизинчи сифати. Йерда фасод тарқатиш. Мунофиқларнинг сифатларидан яна биттаси, йер юзида фасод тарқатади. Ваҳоланки ўзини муслиқлардан, ислоҳ қилувчилардан деб билади. Астайдубиллаҳ. Ва ида тавалла са фил арде ли юб сида фииҳа ва юҳликал ҳартҳава насл, валлоҳу ла юҳайб бул фасад. Олдингиздан кетганда еса, йерда бузғунчилик, екин ва наслларни ҳалок қилиш учун югуриб йелиб юради. Аллоҳ еса бузғунчилик, фасодни севмас. Мунофиқ одам оилаларни бузилишига сабаб бўлади. Мунофиқодам улфатларни ўртасига совуқчилишига сабаб бўлади. Мунофиқ одам савдода, тижоратда бирла шерик бўлганларни ўртаси бузилишига сабаб бўллади.
Опа келади, синглисинига келган. Еринг нима совға қилди? Ҳа, ҳайитга дейди. Нима олиб берди? Дейди. Манақа олиб берсин. Шунингни олиб бердими? Қаранг а. Фалончига манақа берибди ери дейди. Бўлди, қарабсизки, бу йерга хотин нима қилади, ери келганда мингъиллайди. Бузилишга сабабми? Бузилишга сабаби. Ёки бўлмасам, ўша тижоратда шерик бўлиб ишлаётган иккита мусулмонни биттасига боради да, ўртача даромад қанақа қилиб биласизлар?
Сенга нима дея олмайди да бу йерда дейлар. Сенга нима фойдаси бор уни билишликни? Биз ўзимиз очамиз, кейин кириб келади бунақалар. Орадаги фойдани қанақа қилиб оласизлар? Йетмиш га ўттизми? Сиз ўттиз фоизини оласизми? Қаранг а, ўзи асосий ишни ўзи сиз қиларкансиз. Дўконда кечгача сиз тураркансиз, иссиқ демак, совуқ демак, одамлар ҳар хил асабларингизни ўлдирадиганлар келади. Қаранг а, йетмиш га ўстизми? Ҳа бўлибди бу дейди. Деса нариги одам нима қилади? Шериги билан ёқалашишига ўтади.
Шунақа одам келса, гарчи у сизга ширин гапириб, мана айтдик ку, сўзи асралдан ширин бўлади. Сизга мен биродар насиҳатгўйман, сизни яхши кўраман Аллоҳ учун, мен сизни фойдангизни айтяпман, деб келади да, секин ичингизга кириб туриб фасод ёйиб қўяди. Менга меҳрибонлик қилмай қўяверинг. Енди пулда ҳаммаси шеригингизники бўлгандан кейин йетмиш фоиз олади да.
У йердан, у йердан қарамайсизми? Сиз куйсангиз меҳнатингизга куйдингиз, бўлди, у ўртага қўйган сармоясига куяди. Бу йерини гапирмайсиз. Мунофиқнинг иши демак, одамларни орасини бузиб юришлик. Сизни олдингиздан кетгандан кейин еса Муҳаммад алайҳиссалом, йер юзида улар бузғунчилик тарқатишади. Мунофиқларнинг сифатларидан тўққизинчиси. Аллоҳ ва Расулининг ҳукмидан тўсиш. Мунофиқ одамга шариатнинг сўзи оғир бўлади. Қуръонни ҳукми қийин бўлади амал қилиш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзига қалби мойил бўлмайди. Ўртада бир муаммо бўлиб қолса, шариат бўйича ҳал қилайлик десангиз, қочади. Шариатда йечимига рози бўлмайди'. Бизда ҳам шу сифат бор бўлиб қолиши мумкин.
Ўртада биров билан муаммо бўп қолганида савдода. Бундай суриштирсангиз, шаръий ҳоким бўлса, сизни зарарингизга ҳоким бўладиганга ўхшаб турибди. Агар шариатга борсангиз, зарар бўлишлигини ҳиди келиб қолди. Енди нима қиласиз? Еркакча ҳал қилайлик. Келинг бўлмаса фалончи акани олдига борамиз.
Мунофиқликни бир белгиси шу. Мунофиқ одамга шариатни ҳукмлари оғир келади. Лекин шунақа ўғил болаларда ҳам, ўғил болларда ҳам ешитганмиз. Домла, шариат бўйича ҳал қиламиз. Кимни фойдаси, зарари бўлса, муҳим емас. Шариат бўйича ҳал қилайлик. Майли, агар мен зарар кўрсам, зарар кўрурдик. Шунақа ўша болалар ҳам бор. Мана нифоқ йўқ шу одамни қалбида. Чунки зарар кўрса ҳам Шариат айтганини қиляптими, ўзига фойда еканлигини тушуняпти.
Аста еду билла. Во ида қийла лаҳум таъалов ила ма анзалаллоҳу ва ила расул ро айтал мунофиқина ясуддуна анка судуда. Қачон уларга, Аллоҳ нозил қилган китобга ва Пайғамбар ўгитларига келинглар дейилса, Шариат бўйича йечайлик дейилса, у мунофиқларнинг сиздан қаттиқ юз ўргага ўгирганларини кўрасиз. Қўлимизда Аллоҳни китоби турибди, Наби саллаллоҳу алайҳи васалламни сунна турибди, Шариат турибди. Мунофиқ одам бу нарсага кўнмайди. Ўзини райига суянади. Кимни гапини олса олади, лекин Шариатни гапини олмайди.
Мунофиқларни сифатларидан ўнинчиси. Мунофиқнинг сифатларидан яна биттаси, кўп қасам ичади. Қасамни кўп ичади. Зарурат борми, йўқми? Нима учун қасам ичади деса, қалбидаги касални борлигидан. Уни бир ой ёлғонга чиқармади. Қасаб ичишини талаб қилмади, қасам ичаверади. Нима учун? Одамлар менга ишонмайди деб ўйлайди.
Астайду биллаҳ. Итта хоту айманаҳум жуннатан, фосод ду ансабилиллаҳ, фалаҳум адабун муҳин. Улар ўзларининг ёлғон қасамларини қалқон қилиб олишиб, одамларни Аллоҳниннг йўлидан тўсдилар. Бас улар учун хор қилувчи азоб бордир. Одамларни уларни сўзларга бўлган ишончсизликларини қасам билан тўсмоқчи бўлишади. Бу оятни сиз билан бизга бераётган хабар.
Келинглар бир йенгил такрорлаб чиқамиз. Мунофиқларда қайси аломатларни кўрдик? Қасамни кўп ичади. Аллоҳни йўлидан тўсади. Йер юзида фасод тарқатади. Одамларни ўртасини бузади. Қалби мараз бўлган ҳолида сўзлари асалдан ҳам ширин. Мусулмонларга бир ёмонлик йетишига кўз тутиб туради. Бир томонда туролмаслик, риокорлик, иккиюзламачилик, намозга ялқовлик.
Мунофиқларнинг сифатларидан кейингиси, ўн биринчи сифати, ортига қайтишлик. Мунофиқ одам кимга ўхшайди? Бир одамга ўхшайдики, бу одам сафарга чиқди, бир кун, икки кун, уч кун юрди, озгина қийинчилик, машаққат бўлгандан кейин, шарт сафарни тўхтатиб, орқага қайтиб юборган одамга ўхиқ еди. Истадвилла, дҳа лека би аннахим аману сумма кафару, фа ту би а ала қулу биҳим фаҳм ла яфқаҳум. Бунга сабаб, уларнинг тилларида иймон келтириб, сўнгра дилларида кофир бўлганларидир. Бас уларнинг диллари муҳрлаб қўйилди. Енди улар иймоннинг ҳақиқатини англай олмаслар. Иймонга келди бир одам.
Иймонни талабларини билди. Чегаралар, таклифотлар, фарз вожиблар, ҳаромлар, илм мажлиси, кўзни тийиш, оно мумкин, маъно мумкин емас. Қараса кўпайиб кетди. Нафсига ёқмай қолди. Оллоҳга аҳд бериб, калима келтиргандан кейин, иймонни ўзига юк деб тушунди. Динни ўзига ук деб тушунди, шунинг учун ортга қайтиб кетди. Мўминлардан ажралиб олди. Асл алайкум алайкум. Астадибиллаҳ. Ва алики би аннахим аману сумма кафару. Бунга сабаб нима бўлди? Тилида иймон келтирди ю, дилида кофир бўлганлиги.
Илм мажлисига бир йил қатнаб юради. Анча нарсани ешитади, ўрганади. Лекин ҳавойи нафсига, шаҳватига тескари келиб қолганлиги учун ўрганган нарсаси чиқиб кетади. Ёмон улфатлар мажлисига, физх фузур йиғинларига қайтиб олади. Мана шу қайтиш, мунофиқ қайтиши дейилади.
Тушунарлими? Ундан ташқари чи? Хўп, дастурлардан чиқиб кетди, келмай қўйдими? Яхши бўлди. Яхши бўлади. Чунки уни содиқ иймонида, иймонида содиқ мўмин деб ишониб, унга суяниб, бир нарсани топшириб, унга ишониб турган пайтингизда, шарт нима қилиб қўяди? Панд бериб қўяди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук азодига чиққанларида ўттиз минг аскар чиққан. Шунда Расулуллоҳ Мадинадан чиқиб кетганларида, ким йўқ деса, фалончи фалончи йўқ, дунёси алдаб олиб қолди. Ҳа анақа одам еди, манақа одам едим деб туриб, мусулмонлар маломат қилишди. Шунда Расулуллоҳ айтдилар, ундай деманглар. Агар уларда Мадинада Пайғамбаримиз билан чиқмасдан қолиб қолганларда яхшилик бўлса, Аллоҳ уларни бизни олдимизга олиб келади. Агар ундай бўлмаса, қутулибсизлар.
Чунки биз орамизда бўлиб туриб, бизга панд бериб қўйгандан кўра, йўқ бўлса, ишонмаймиз у одамда борлигига. Шунинг учун боя айтганимиздек, дарсхонада юриб туриб келмай қўйдими? Демак, шу яхши екан биз учун. Мунофиқларнинг сифатларидан ўн иккинчиси. Бу мунофиқларни ташқи кўринишига қараб туриб, ҳайбатланасан, хурсанд бўласан, аммо қалби мараз бўлади. Мунофиқ одамни кўриниши чиройли бўлиши мумкин. Қоматга еришган, қарасанг кўзни тўлдиради, гапирса ширин гапиради, одамларни ўзига ром қилади, ақл хуши ўрнида. Хуллас, ташқи кўришини кўриб туриб рози бўласан. Аллоҳ Таоло нима дейди булар ҳақида? Астадибиллаҳ. Ва ида ро айтаҳум тўжибука ажиса муҳим. Қачон сиз уларга қарасангиз, уларни жисмларини, яъни ҳайбатини кўриб туриб, ҳайратга қоласиз. Вой яқулу тасмалик қовлиҳим. Унақалар сўзлаганда, сўзлари оҳангдор, фасоҳатли бўлганлиги учун диққат бериб қулоқ соласиз. Каъннаҳум хушубу мусаннада. Лекин улар дилларида иймон йўқ бўлганлиги сабабли гўё деворга йўллаб қўйилган чирик ёғочга ўхшайди.
Яхшисабуна кулла сайҳатан алайҳим. Мана мунофиқлар, Аллоҳ уларни сифатлаб беряпти. Улар қўрқоқлиги сабабли ҳар битта бақир чақириқни бизни устимизга келяпти деб, устига тушаётган бало деб гумон қилишади. Енди Аллоҳ айтяпти, ҳумул аду. Мана шулар душман. Фахтдарҳум. Улардан еҳтиёт бўлинг. Уларни Аллоҳ лаънатлагай, қандай адашмоқдалар а? Мунофиқнинг сураси.
Хуллас, мунофиқни кўрсангиз, қойил қоласиз. Шакли шамойилига, гапирган гапига, юриш туришига, сўзини оҳангига. Лол қолдиради ташқи кўриниши. Соқолни узун қилиб қўйган бўлиши мумкин. Дўппини чиройли қилиб кийган бўлиши мумкин. Тасвир ўгириб юриши мумкин. Беш маҳал намозга қатнашиши мумкин. Намозда биринчи сафда туриши мумкин. Кўчаларда одамларга ваъз насиҳат қилиши ҳам мумкин. Аммо қалби ҳабис бўлади. Шаҳвоний бўлади. Одамлар кўрмайдиган жойда ман қилинган ишларни қилиб қўяверади.
Ўнг қора дейди, хожа ака бўлиб туриб дейди, соқол қўйиб туриб, нима бўлибди хожа ака бўса? Биродарлар, соқол Абу Жаҳлда ҳам бўлган. Абу Жаҳлда салла ҳам бўлган, узум кийган. Нима, шу билан бир биноса бўлиб қолдими? Мўмин банда бунақа бўлмайди, биродарлар. Уни зоҳири ҳам, ботини ҳам бир хил бўлади. Гапираётган гапи қилаётган ишига тескари келмайди. Мўмин одам бунақаларга олданиб қолмаслик керак, фаросатли бўлиши керак.
Биродарлар, Али ибн Абитуротни зўр гапи бор екан. Нахну наърифул режала бил ҳақ. Биз кишиларни ҳақ орқали таниб оламиз. Биз еркакларни, кишиларни, ҳақ орқали, таниб оламиз, вала наърифул ҳаққа бир режал. Ҳақни кишилар орқали танимаймиз.
Тушунарлими? Фалончи фалончи акалар қиляпти, демак бўлавераркан, ҳақ шу еканмас. Ҳақни биламиз, шу ҳақ тиға тўғри келган еркакларни ҳақ деймиз. Енди унинг учун ери фил ҳаққо, таъриф ахлаҳу деган сўз бор. Аввал ҳақни таниб ол нималигини, кейин ҳақ егалари кимлигини биласан.
Мусулмон кишини ўлчов ўта нозик бўлади. Шариатга хилоф равишда юрган одам мусулмонни кўзида қадрсиз бўлади. Бунақа одамлар мусулмонларни назардан тушиб қолади. Аммо инсонларни маъсияти, хатоси, Аллоҳ ва Расулидан узоқлигига қарамасдан, фақатгина шакл шамойилга қараб, қадди қоматига қараб, кийиниши, гапириши, сўзини юмшоқлигига қараб баҳо берадиган одамлар, бу содда одамлар екан. Гўл одамлар екан! Мусулмонлардан бунақа бўлмайди.
Мусулмон одам фаросатли бўлади, ҳушёр бўлади, алдамайди. Ақлу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.