MMaviza
МуқаддимаТекширилган8 daq

09.05.2021 5-ҚИСМ - МУҚАДДИМА / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
8:25

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббилен аламин. Вассалату вассаламу ала ашир роҳим мусалий ва ала алихий ва ашабий ҳажмаин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъал ва баракатуҳ. Нафс тарбияси дарсларимиздан навбатдагиси. Мана биродарлар, ҳар битта қилган ишни сиз билан бизга ибрат бўлган, намуна бўлган, айтган сўзлари шариат бўлган. Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам. У зотни ҳаётини ўқиб ўрганиб, у зотни ҳаётидан ўзимизга андоза олишлигимиз керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотга ваҳий келганидан кейин, мана серат дастурларида ўқиганмиз. Ўн уч йил мобайнида маккада турдилар. Сўнгра роббиз томонидан буйруқ бўлганидан кейин мадина имманаварига ҳижрат қилиб ўтдилар. Мана шу иккита босқич. Макка даври ва Мадина даври.

Макка даврида бандаларга Аллоҳни танитишлик биринчи ўринда бўлди. Яъни Макка босқичи, бандаларга Аллоҳни танитиш босқичи десак, адашмаган бўламиз. Мадина босқичи еса, бандаларга Аллоҳнинг буйруқларини танитиш босқичи бўлди. Демак, ўн уч йил Маккада одамлар Аллоҳни танишди.

Буйруқлар, шариат ҳукмлари Аллоҳ томонидан Мадинага боргандан кейин бўлди. Қайси даъват, мана шу тартибда бўлмас екан биродарлар, у муваффақиятли даъват бўлмайди. Одамларга Аллоҳни ўзини танитмасдан туриб, буйруқларни танитиб қўйсангиз. Бу услуб хато биродарлар. Бу услуб билан тарбияланган одам шариатни, ҳукмларни бажаришликда ҳийлаларга берилиб қолади. Бу одам Аллоҳни ҳалол ҳароми, фарзи вожиби, шарий ҳукмлардан хабардор бўлди. Шариатнинг ҳукмларидан хабардор бўлди, аммо шу шариатни ҳукм қилган, унга шунга амал қиласан деб буюрган Роббисини танимади. Амрни таниди, аммо ҳали мана шу амрда буюрган роббиси Субҳанаҳувот Аллоҳни танимади. Аллоҳни танимасдан шариатни ҳукмларни бажараётган одам мана шундай бир ҳийлаларга кириб қолишлик еҳтимоли бўлади. Енди ким шаръий ишларда ҳийла қилаётган бўлса, бу шу одамни Аллоҳда узоқлигига далолат қилади. Масалан, масалан бир киши молини закотини бериш керак, ҳисобловни, ундан чиқиш керак бўлган закот йигирма грамм тилла бўлди дейлик.

Енди шу одам ҳийла қилса қанақа қилади? Бир нонни олади, хамирни ичига шу йигирма грамм чилласини солиб, духовкага солиб пиширади. Нон пишди. Енди нон бор, ичида йигирма грамм тилласи билан. Кейин ана шу бир фақир одамни олдига олиб бориб туриб, ҳалиги одамга, мана бу мендан сизга олинг дейди. Ҳалиги камбағал одам нонни олади. Қўлига олди, нон бунга ўтди. Демак, ичидаги тилла ҳам уни қўлига ўтди. Кейин шу йердан жилдирмасдан туриблар айтади, бояги закот берадиган ҳийла қилаётган одам, келинг, шу нонни менга бир тиллога сотинг дейди. Камбағал нима қилади? Ҳа, у бир тиллога қанча нон беради бунақа нондан? Хўп деб розилиб беради. Бир тиллани беради да, ичида йигирма грамм тилласи бор бўлган нонни қайтариб олади. Мана, закётни бундай ҳийла билан чиқараётган одам, закёт бериш кераклигини билди. Зиммасидаги фарзигини билди. Ҳукмни таниди, аммо роббисини танимади.

Шунинг учун биродарлар, буйруқни ўргатишдан аввал одамларга шу буйруқнинг буйруқчисини танитишимиз керак бўлади. Амр ва қайтариғлардан аввал уларга мана шу буйруқларни ва қайтариғлларни юборган Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолони танитишимиз кераксиз бўлади. Енди иккаласини тенг ўрганишни ҳам зарари йўқ. Ҳукмни ҳам ўқисин, Аллоҳни ҳам танисин, тенг олиб кетсин иккаласини.

Билган илмига амал қилиш учун киши аввал Роббини ўзини таниши керак екан. Акс ҳолда, билган илмига амал қилмайди, билган илми амал қилмаганидан кейин унга фойда емас, аксинча зарар қилиб қолади. Буйруқлар ҳақидаги илм, махлуқотлар ҳақидаги илм, ҳамда асоси Аллоҳга тоат бўлган Аллоҳнинг ўзи ҳақидаги билим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар. Мана амила бима алима, авратаҳуллоҳу илма маълам яълам. Ким билган илмига амал қилса, яъни билганига амал қилса, Аллоҳ азза ва жала бу бандани билмаган нарсалар ҳақидаги илмни унга ато қилиб қўяди.

Ким билганига амалқилса, яън билган илмига ҳам амал қилса. Шариатни тўлиқ тадбиқ қилса, билмаган нарсалари ҳақидаги илмни Аллоҳ унга ато қилади. Агар сен Аллоҳда тақво қилсанг, уни амрини қойил қилсанг, буйруқ ва қайтарилқлари устида турсанг, шунда биз сенга айтмоқчи бўлаётган илм келади.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар мана арофа нафсаҳ у арофа роббаҳо. Ким ўзини таниса, Роббини танийди. Роббини танишлиги учун инсон ўзини кимлигини таниб олишлик керак. Аллоҳ азза ва жалла Қуръони Каримдан марҳамат қилди. Астадубиллаҳ. Қул. Ҳал ну набби укун бил ахсарийна амала. Алладина долла сан юҳум фил ҳаяти дуня ваҳум яхшабуна аннаҳум юҳсируна суна. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, айтинг. Сизларга қилган иш амалларидан енг кўп катта зиён қилгувчи кимсаларни хабарини берайликми? Улар кофир бўлганлиги учун қилган саъй ҳаракатлари ҳаётда дунёда йўқ бўлиб кетди ю, аммо улар ўзларининг нодонлиги сабабли, ўзларини чиройли, яхши амал қилаётган кишиларда ҳисоблайдиган кимсалардир.

Демак, инсон кофир бўлар екан, Аллоҳни танимас екан, қилаётган ишларини чиройли деб ўйлайверади. Биродарлар, бу йер юзида туришимизнинг битта сабаби бор. Бу Аллоҳ Таолони таниш. Бу Аллоҳ Таолога қулчилик қилишлик. Ва ман холоқ тул жинна вал иниса иллали абудун. Мен жинларни ҳам, инсонларни ҳам фақат менга ибодат қилишлари учун яратдим, деди Роббимиз Субҳанаҳ ва Таоло.

Йер юзида туришимизнинг асосий сабабларидан биттаси билим. Ана шу билим, Аллоҳ хоҳлаганидек билим бўлса, бу билим амалга айланади. Агар амал тўғри бўлса, инсон икки дунёда ҳам саодат топади. Имомо Ғаззоли Аллоҳни танишни уч турли бўлади деб айтди.

Аллоҳнинг ўзини таниган инсон, Аллоҳнинг буйруқларини таниган инсон, Аллоҳнинг махлуқотларини таниган инсони. Аллоҳнинг махлуқуотлари ҳақидаги илм, Аллоҳнинг буюруқлари ҳақидиги илм, бу иккала илмни ўрганишлик услуби бир хил. Китоб керак, домла керак, музокара керак, такрорлашлик керак, ёдлаш керак, имтиҳон қилиш керак. Бу меҳнатнинг самараси инсоннинг калласида, инсоннинг миясида қолади. Аммо Аллоҳ Таолонинг ўзини танишлиги учун инсон нима қилишлиги керак? Мана бу биз айтган иккита илмни услуби кифоя қилмайди. Имом Ғаззоли айтди, жаҳид тушааҳиди. Ҳаракат қил, кўрасан. Яъни меҳнат қиласан, жонингни қийнайсан, нафсинг хоҳлаётган ишлардан қайтарасан нафсингни, ҳаракат қиласан, шунда кўрасан. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло сиз билан бизни ўзининг маҳлуқотларини ҳам танийдиган, ўзининг буйруқларини ҳам таниайдиган ва Аллоҳ Таолонинг ўзини ҳам танийдигон бандалар қаторида қилишингни сўраймиз. Ақули қовли ҳа да, воситағфируллоҳали ва алайкум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.

Билимни синаш

3 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш