Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Вассолату вассалам ала ашифофил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳиж майин. Аллоҳумма алимла майин, фар уна ван фарна би маълам тана ва зидна илма. Аллоҳумма арина ал ҳаққа, ҳаққон орзуқна тиба ва арина ал ботила ботилан орзуқна ишлинаба. Воже анна мин мин йестамя унал қовла фаятда би унал ҳусана. Водихин ла би роҳматика фия айбадика солиҳин. Аммаваҳд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳинг. Бугун тазкиятун нафс, силсила дарсимиздан, биродарлар, иккинчи мавзуни бошлаймиз. Бу иймон ва муҳаббат деб номланади. Астайдубиллаҳ, иннаҳ анзанн ла илайкал кетабабил ҳақ. Фаъбудиллаҳа мухлисон лаҳу дин. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, албатта биз сизга бу китобни ҳаққироз нозил қилдик ва сиз Аллоҳга у Зот учун динингизни холис қилган ҳолда ибодат қилинг. Ибодат нима? Ибодат Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога тамомий бўйин синиш. Мана шу ибодат холис бўлишлиги керак. Таслим бўлдинг, бўйин синдинг, мана шу билан бирга қалбингда ихлос бўлишлиги келинг. Инсоннинг зоҳири бор, инсоннинг ботини бор. Зоҳири бу кўзимиз кўриб турган жасадини аъзолари, қўли, оёғи, жасади. Енди ботини бу унинг қалби. Инсоннинг зоҳирий ибодатлари зўр бўлса ю, ботиний ибодати тўғри бўлмайдиган бўлса, зоҳирий қилган амаллари қабул бўлмайди.
Тушунарлими? Рўза тутди, намоз ўқиди, агар зоҳири зўр бўлсаю, қалбида ихлоси Аллоҳ учун қиляпман деган нияти бўлмаса, зоҳирий қилган амаллари фойда қилмай қолади. Қалбни ўзини ибодати бор. Жасадни ўзини ибодати бор. Қалбни ибодати Аллоҳни улуғлашлик. Қалбни ибодати Аллоҳга мана шу қалбнинг муҳаббат билан тўлиб тошишлиги. Аллоҳга бўлган муҳаббат билан қалбимиз тўлиб тошилиги керак. Чунки Аллоҳ азза ва жалла сиз билан бизни жасадларимизни суратларимизга қарамайди. Аллоҳ таоло бизнинг қалбимизга қарайди ва амалимизга қарайди. Қалбимизга, амалимизга қарайди. Истайду биллаҳ. Во минна на семаятда ҳиду мин дун илаҳи андада, юҳиббу на ҳункахуб биллаҳ, ва ла дина а ман у ашадду ҳуббан лиъллаҳ.
Одамлар орасида дейди Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар. Аллоҳдан бошқаларни банди еди, пул еди, у мансаб еди, қандайдир дунё матоҳи еди, Аллоҳдан бошгаларни Аллоҳга тенг деб, Аллоҳни севиш керак бўлгандек севишади. Валладина аману ашадду ҳуббан лиълла. Аммо мўминлар еса уларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббати қаттиқ бўлади. Иймон келтирганларнинг муҳаббати Аллоҳга қаттиқ бўлар. Аллоҳ ва Расулини розилиги турганда нафсини ҳам, аёлини гапини ҳам, одамларда қийла вақол, диди диди деган миш миш гапларини ҳам бир чеккага нима қилиб қўяди? Агар қалбида Аллоҳга муҳаббат қаттиқ бўладиган бўлса. Демак, қалб Аллоҳга бўлган муҳаббат билан тўлиши керак. Қалб Аллоҳдан бўлган хавф билан қўлини тўлиб тошиши керак. Қалби Аллоҳни улуғлашли бўлиши керак, қалбда унга муҳаббат, ундан умид бўлишлиги керак. Биродарлар, бу дарсимиз ўзгача дарс. Чунки сиз билан бизни бахтли бахтсиз бўлишимизни сабаби бўлган қалбимизга тегишли дарс.
Айтдик, намозда ўқияпмиз, рўза тутяпмиз, жасадни ибодатини қиляпмиз. Аммо қалб чи? Бу қалбимизни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло поклашликка буюрди. Мана шу ишни уддалаяпмизми, йўқми? Мана шу ишда қайерга йетиб келдик? Нималарга еришдик? Олдимизда яна қанча бир йўл бор? Нафсни поклаш, қалбни саломатлиги. Демак, қалбимиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога бўлган муҳаббат билан тўлиб тошган бўлишлиги керак.
Биринчи фикр, муҳаббат. Қуръонни кузатсак биродарлар, юзлаган оятларда муҳаббат ҳақида сўз кетади. Муҳаббат ўзи нима? Бизни тушунчамизда муҳаббат ўша музаккар жинсидаги инсонни муаннас жинсидаги инсонга бўлган туйғулари.
Одамни одамга бўлган ҳис туйғуларини муҳаббат дейди. Мана бўйдоқлар ўтирибди, ўзича кимнидир севади. Ва буни муҳаббат деб ўйлайди. Ва ўрта ёшдагилар турибди, ўша етапдан ўтиб кетган ва у у муҳаббатмаслигини тушунганлар. Муҳаббат нима? Муҳаббат сиз билан бизга кинода кўрсатаётган нарса емас.
Шоирларни шеърини мавзуси йўқ, ҳофизларни сўзларини маъноси йўқ. Муҳаббат бор, биродарлар. Муҳаббат, биродарлар! Ал хуб дейилади араб тилида. Ал хуб калимаси қомусда ҳабаба деб келади, яъни қалбнинг мойиллиги. Қалбингиз қайси нарсага мойил бўлса, чинакамига мойил бўлмаса, шу нарсага муҳаббатингиз бор.
Мана енди ўзидан сўранг. Қалбингиз чинакамига нималарга мойил? Санаймиз. Енди обший ҳаммани қалби мойил бўлган нарсалар, пул. Тўғри. Мансаб. Тўғри. Дунё матоҳи. Тўппа тўғри! Қалбимиз шу нарсага мойил. Ўшанинг учун ана шу муҳаббатимизни обйекти бўлган нарса ларга интилишлик бизни қийнамайди.
Қалбингиз қайси нарсага мойил бўлса, демак ўшанга муҳаббатингиз бор. Муҳаббат бу қалбнинг бир нарсага мойиллиги. Енди, ва ла дина аману ашадду ҳу бан ли ла. Иймон келтирганлар Аллоҳга муҳаббати қаттиқ бўлади. Қалби Аллоҳга мойил бўлади. Тушунарлими?
Муҳаббат бор. Ҳақиқий муҳаббат бу Аллоҳ Таолога нисбатан бўлган муҳаббат. Қалб Аллоҳга мойил бўлишлиги. Бундан бошқача бўлиши мумкин емас. Муаммўнми? Аллоҳни яхши кўришлиги керак. Агар бир одам зоҳирий ибодатларни адо қилса, аммо қалбида Аллоҳга мойилликни топмай екан бўлса, бу одам қалбини бир текшириб чиқсин. Такрорлаймиз? Агар бир банда зоҳирий ибодатларини қилса, рўза, намоз, закот, ҳаж, қиляпти зоҳирий амалларни, аммо қалбида Аллоҳга мойилликни, муҳаббатни ҳис қилмаётган бўлса, бу одам қалбини тинчириб чиқсин.
Ўзи мана шу ишларни қилишликдан мақсад Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлишмиди? Шу ишларни қилишдан мақсад Аллоҳга муҳаббатимиз яна ҳам зиёда бўлишимиди? Хўп, енди шу ишларни қилсак ҳам, Аллоҳга муҳаббатингиз зиёда бўлмаяптими? Демак, тўғри қилмаяпти шекилли бу ишни. Бир одам касал бўлиб, бир табибни олдига келди. Табиб ҳалигини кўрди, касалларни сабабини аниқлади ва муолажани тайин қилди.
Мана шу муолажаси охирига йетганда, ҳалиги бемор касалидан тузалмади. Демак, бу муолажа тўғри бўлмади. Бир нарсани мақсад қилдингиз, унга олиб борадиган ишни қилдингиз, мақсадга йетмадингиз. Демак, иш нотўғри. Сиз зоҳир ибодатларида қилдингиз ва уни орқасидан кўзлаган мақсадга еришмадингизми? Демак, қилган ибодатингиз тўғри бўлмабди. Зоҳири зўр, лекин қалбда муҳаббат йўқ еди да. Ўшанинг учун бу ишни самарасини кўрмадингиз.
Бу дарсларимиз орқали нима демоқчимиз, акалар, укалар? Ҳар биттамиз қалбимизни текшириб чиқсин. Уни қалби Аллоҳ хоҳлагандек, покизами? Астадиллоҳ. Яъу малайям фаъу маълум валабанун илла ман аталлоҳа биқолбин салим. У кун, қиёмат куни. Шундай кунки, унда на молу давлат ва на болачақа фойда бермас. Нима фойда беради унда у кунда? Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина фойда берур. Қалбингиз покиза ҳолатда борсангиз, мана шу қалбингиз фойда қилади. Бола чақадаб юради инсон, мана шу нарса фойда қилмайди инсонга. Инномин азважикум ва авладикум аду валлакум. Фаҳда руҳм. Аллоҳ таоло айтади, албатта сизларни фарзандларингиздан ва жуфтларингиздан душман бор. Ҳушёр бўлинглар дейди. Бояги айтаётгандек бир савобли ишни қилишликка ота, ака қасд қилиб шуни қилмоқчи бўлганлигини айтади, аммо болалар ва аёллар мана шу ишдан қайтаришликка ҳаракат қилади. Шуни айтяпти Аллоҳ таоло. Аёлларинглардан, болаларинглардан душман бўлади, ҳушёр бўлинглар дейди.
Умр бўйи тўплаганингни шу болага қўйиб кетяпсан ўзи. Охиратимга озгина ўтказиб қолай деса, қўйинг енди болаларингизни ўйланг дейди. Итак йетмиш йил болаларни ўйладим ўзи. Шунча тўплаган нарсам ҳаммаси болаларга қоляпти. Шундан бир қисмини охиратимга узум билан олиб кетай деса, аёллар ва болаларнинг айримлари нима қилади? Ўшанинг учун шу Аллоҳни розилиги учун қилмоқчи бўлган ишингизга, сизга ҳамфикр емасми, фарзандлар ва жуфтлар, индамай қилиб қўяверай амаким.
Маъқулми? Чунки олиб қолганига жавоб берасиз, аммо ўтказиб қўйганингиз ўзингиз билан бўлади. Истайди билла. Қул инкани абуким ва абнауким ва иқвонуким ва азважуким ва аширатуким ва аммуаллун иқтироф думуха ва тижара тун тақшовна касадаҳа ва ма секину тордовнаҳа аҳабба илайкум миналлоҳи ва расулиҳ ва жиҳади ин фи сабилиҳи фатараббасуҳ ҳатта я тия аллоҳу би амри ва аллоҳу ла яхди илҳом ал фасиқи. Ешитиб туринглар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мўминларга нима деяпти? Сиз билан бизга нима деяпди? Ей Муҳаммад алайҳиссалом, айтинг. Агар ота оналарингиз, болаларингиз, ака укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош углаларингиз ва касх билиб топган мол у дунёларингиз, касод бўлиб қолишдан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй жойларингиз ҳаммаси сизга Аллоҳдан унинг пайғамбаридан ва унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини, яъни азобини келтиргунича кутиб тураверинглар.
Аллоҳ итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас. Мана шу биз санаб ўтган саккизта нарса, инсон учун енг яқин кимсалар ва нарсалар. Енг яқин кимсалар ва нарсалар, шулар Аллоҳдан кўра сенга мағбуброқ бўлмаса, Аллоҳни жазосини кутиб тур дейди. Мана ҳозир таровада ўтирибмиз.
Нима деб келдик бу йерга? Аллоҳни каломини ешитамиз, амру барун наҳим укани ешитамиз, Аллоҳни муҳаббати бошлаб келдими? Бошқа ҳеч нарса емасми? Алҳамдулиллаҳ. Енди буни ўрнига хатбини тугатиб қўйдик. Енди бемалол ётиб телевизор ўйнаб, телефон ўйнаб, телевизор кўриб ётишай бўлаверади десанглар бўлармиди? Ана шу нарсани ташлаб келдингларми? Алҳамдулиллаҳ роббил аламин.
Юздан ортиқроқ ўринда Қуръон муҳаббат ҳақида сўз юритади. Муҳаббат ўзи нима? Роб, робдир. Банда, бандадир. Аллоҳга ўхшаш бирон нарса йўқ. Лай сака миф лиҳи шаюн. Аллоҳга ўхшаш бирон нарса йўқ. Биродарлар, Аллоҳ ҳақида қанақа тасаввур келмасин, ҳаёлингизга, Аллоҳ уни хилофида.
Аллоҳ жуз емас, қисм емас, сурат емас, ранг емас, шакл емас, ҳид емас. Аллоҳ қайерда деб сўралмайди. Чунки Аллоҳ маконларни яратувчиси. Аллоҳ қачон деб сўралмайди. Аллоҳ замонларни ёритувчиси. Аллоҳнинг зоти ҳақида сенда қандай фикр пайдо бўлса, биродар, билгин ки, Аллоҳ унинг хилофидадир.
Қайерда деб бўлмайди, нечта деб деб бўлмайдими, қачон деб бўлмайдим. Чунки қайерда, қачон, нечта, бу махлуқларга бериладиган савол. Аллоҳ азиз ва жаллоҳ мўминларни яхши кўради. Мўминларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари улкан. Аллоҳ билан банданинг ўртасида битта алоқа бор. Бу алоқа муҳаббат деб номланади. Бу алоққа муҳаббат дем номланади. Мана бутун махлуқотлар Аллоҳ таолога мажбуран, мақтуран бўйин синиб келди. Фақат инсон ўзини ихтиёри билан бўйин синишлигини айтди. Аввалги дарсда айтдик ку, биз бутун борлиққа, осмони йерга омонатни арз қилдик, улар қабул қилишмади. Нима омонат еди? Дин деган омонат еди. Ихтиёри билан Аллоҳга бўйсунишлик омонатини юклаганида, Парвардигор еплай олмаймиз деди, мажбуран бўйсунишди. Аммо инсон ихтиёри билган бўйсуниш еди зиммасига олди. Ва мана шу билан азиз мукаррам бўлди.
Инсон ихтиёри билан Аллоҳга бўйсинаман деди. Шунинг учун Аллоҳ мана шу одам боласига муҳаббати бошқа маҳлуқотлардан кўра зиёда бўлди. Мажбуран бўйсиниш қаёқдаю, ихтиёри билон бўйсиниш, муҳаббати билон бўйсуниш қаёқда. Астайду билла. Қул яъиба деяълла динаҳ срофу ала анфу сеҳим ла тақинату ме раҳматилла. Инналлоҳ ҳайғуфир зуннуба жамият иннаҳуҳу вал ғофуру роҳим. Ей, Муҳаммад алайҳиссалом! Менинг ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг. Бандаларимга айтен. Мени бандаларимга ай тенг. Мана шу бандаларим деб Аллоҳ Таоло бандасини ўзини исмига изофа қилишлиги, ўзини исрига қўшиб айтишлиги, бандалар учун шарафни чўққиси. Аллоҳ айтяпти, мени бандам деяпти.
Бундан ортиқ шараф бўлмайди одам боласи учун. Муҳаммад алайҳиссалом қайерда Қуръонда зикр қилинган бўлса, биродарлар, Аҳмад, Муҳаммад, Маҳмуд исми бор Расулуллоҳни. Расул набий деган жойи бор. Лекин у зотни иззат икром қилишлик ўрнида менинг қулим деган. Алҳамдулиллаҳи ладий анзала ала абдиҳил китаб.
Ўзининг бандасига китобни туширган Аллоҳга ҳамду сано бўлсин. Субҳаналли ладий асробий абдиҳи. Ана шу исро кечасида бандасини сайр қилдирган Аллоҳга ҳам ҳар қандай айбдан пок. Бандаси. Банда деган сўз инсон учун енг катта шараф. Кимни бандаси? Кимни бандаси? Аллоҳни бандаси.
Айтинг, Аллоҳни раҳмати марҳаматидан ноумид бўлмангиз, албатта Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур ўзи хоҳлаган бандаларга. Албатта унинг ўзигина мағфиратли меҳрибондир. Во қулли ибади я қул ила ти ҳи яхсан. Мени бандаларимга айтинг, емуҳаммад алайҳиссалом. Бандаларимга айтенки, улар ўзаро сўзлашганларида енг гўзал сўзлардан сўзласинлар. Сиз ўтириб, биродарингиз билан чиройли сўзларни, гўзал сўзларнини гаплашаётганингизда, Аллоҳ мақтаган менинг бандаларим деган сўзни остига кирасиз. Гапираётган сўзлар фаҳш бўлмасин. Гапираётгандан гапингизни ғийбат олмасин, бировни гўштини йейиш олмасин, на мима бўлмасин, чиройли гап гапиринг, Аллоҳнинг бандалари қаторида бўласиз.
Иккинчи фикр, ибодат. Биз мана шу ибодат ажлидан яралдик. Ва ман холақутул жинна вал иниса илла ли абудун. Мен деяпти Аллоҳ Таоло жинларни ҳам, инсонларни ҳам менга ибодат қилишлари учун яратдим деди. Мана ибодат. Ибодат нима? Ибодат бу бўйин синиш. Ибодат бу боин синиш.
Бу боин синиш муҳаббат билан бўлса ибодат бўлади. Агар бўйин синиш муҳаббатсиз бўлса, тоат бўлади. Қайтараман. Ибодат бу бўйин синишлик, итоат қилишлик маъносида. Енди мана шу бўйин синишилик муҳаббат билан бўлса, ибодатга айланади. Агар бу бўйин синуш муҳаббатли бўлмаса, бу тоатга айланади.
Масалан, ана шу сержант дейлик, солдатларга равняйс дейди. Смирна дейди. Шагон марш дейди. Итоат борми йўқми сержантга? Бор. Муҳаббатчи? Муҳаббат, демак бу ибодат емас бу. У фақат итоат. Чунки итоат қилмаса жазо олади да. Хўп, ҳайялас сола, ҳайялал фалаҳ деди. Чақирди. Мана итоат қилиб келдингиз. Муҳаббат билан келган бўлсангиз, мана шу ишингиз ибодат олади. Агар муҳаббатсиз қилаётган бўлсанг, фақат бўйн синиш бўлади. Агар яхши кўриб итоат қилган бўлсанг, унда ҳақиқий ибодат қилибсан биродар.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъал ва баракатуҳ.