MMaviza
РостгўйликТекширилган16 daq

51-ҚИСМ / РОСТГЎЙЛИК (4/7) / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА / ABDULLOH DOMLA

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
16:17
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин. Вассалат ва ассалому ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабат, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ. Тазкиятун нафс дарсларидан биродарлар розгўйлик манзиллатини қўяётган едик. Давом етамиз. Иккинчи ойел. Астаиду билла воқу роббий адихилний мудихала сидқин. Айтинг, парвардигорим, мени ҳаққа рост, дохил қилгин. Яъни, ниятим тўғри, рост бўлган ҳолимда дохил қилган. Бу жуда ҳам бир нозик ва хатарли мавзуни ўз ичига олади. Дарсимизни мавзуси ростгўйлик. Аввалги дарсларимизда айтдик, инсон ҳаётда еришмоқчи бўлиб, ҳаракат қилиб, нимани қўлга киритган бўлса, буни орқасида ростгўйлик туради.

Енди бир инсон бир нарсага еришмоқчи болиб ҳаракат қилди ю, лекин қўлга кирита олмади. Демак, шу қўлга крита олмаслигини сабаби, шу ишда у одамни ростгўймаслиги. Ростгўйликк бу ҳамма нарса. Ас сидқу манжа. Ростгўйлик нажотга йетайликни. Оятни тўлиқ ўқиймиз. Астайдубилла, во қур роббий адихинли мудихала сидқин ва ахрижиний мухража сидқин важи алли милла дунка султона насиро.

Ва айтинг, парвардигорим, мени ҳаққа рост, яъни ниятим тўғри, рост бўлган ҳолимда дохил қилгин ва ҳаққа раст ниятим тўғри, рост бўлган ҳолимда чиқаргин. Ҳамда мен учун ўз даргоҳингдан бир мададкор қувват ато қилгин. Парвардигорим, мени ҳаққи рост, дохил қилгин. Бу нима дегани? Бу оятда нимани тушунамиз? Тижоратга киришдинг, жомеъяга кирдинг, сафарга чиқдинг, никоҳландинг. Демак, шу ишларни ичига кирдинг. Сен шу ишларни ичидасан.

Енди мана шу ишларни ичига кираётганингда, шу ишга киришаётган пайтингда айтгинки, мени ҳаққа рост дохил қилгин. Мана шу ишга тиришда ниятим тўғри бўлсин, рост бўлсин. Шундай ҳолатда кирай. Бу бир нарсага киришликда, ҳаққа руст киришлик қанақа бўлади? Уламолар айтишади, шу ишларга киришаётганинг Аллоҳ учун бўлсин. Мана шу ишга киришликдан мақсадинг Аллоҳни розилиги бўлсин. Аллоҳдан мадад тилаган ҳолингда кир. Аллоҳнинг амри билан кир. Аллоҳни буйруқларини бажариш учун кир. Хуллас, Аллоҳнинг розилиги учун шу ишга киритиш.

Тижорат бўлсин, спорт бўлсин, уйланиш бўлсин, илм бўлсин, шу ишга киряпсанми? Ниятинг ҳаққи рост бўлсин. Аллоҳ учун бўлсин. Мансабга ўтиряпсан, сапалга чиқиш арафасидасан. Умуман қайси ишга киришма, ниятинг ҳаққа рост бўлсун. Яъни Аллоҳ учун босин.

Ва адихилнинг, мудихала сидқинг. Енди, мана шу ишга кирдинг, бу ишни ичидасан, енди бу ишдан чиқиб кетиш ҳам бор. Кираётганингизда ҳаққа рост киришингизни Аллоҳъдан сўраганингиздек, енди бу ишдан чиқиб кетишлигингиз ҳам ҳаққа рош бўлсин. Ва ахрижний мухоража сидқинг.

Ва ҳаққа росс, яъни ниятим тўғри, росс бўлган ҳолимда бундан мени чиқаргин. Буни маъноси қанақа? Киришингиз ҳаққа русс бўлди. Чиқишингизчи? Киришингиз ҳаққи рост бўлган бўлса ю, чиқишингиз шундай бўлмаган бўлса, демак бу ишда юк узибсиз. Чунки бир ишга қандай кириш муҳим емас, муҳими қандай чиқиш.

Дунёда қандай яшаганлигингиз муҳим емас, дунёдан чиқиб кетаётганда қандай чиқишингиз муҳим. Чунки бир инсон умрини катта қисмида иймон, еътиқод, тақвода яшаб туриб, дунёдан чиқиб кетаётганда фисқу фужурда чиқиб кетиши мумкинми? Мумкин. Ёки аксинча, умрини катта кисмида фисқу фужур гуноҳ маъсиятда ўтади да, дунёдан чиқув деган пайт келганда, умрини бир йили олти ой қолганда тақвода, ибодатда, масжидда, зикрда бўлиб қолади. Ҳа мана бу одам ютди. Шунинг учун парвардигор мени ҳаққироз ҳолимда киргизгин ва ҳаққироз ҳолда нима қилгин? Чиқаринг.

Бир одам Аллоҳ билан бир ишни бошлади. Аллоҳ учун бошлади, Аллоҳнинг ризоси учун бошлади. Яхши бўлди. Вақт ўтди, иши юрди, ҳурмати ошди, қўлида катта бойлик йиғилди. Енди қанақа бўлади? Енди ният қанақа бўлади? Бу ишга киришаётган пайтдаги нияти билан турадими? Ё унутиб қўядими? Демак, агар унутиб қўйса, нима дейди, бир мансабга ўтираётганда яхши ният билан ўтиради, мана шу халқимга фойдам тегади, халқни қийинини йенгиллаштираман, оғирини йенгил қиламан, машаққатини бир осон қиламан деб киришади-да, мансабга ўтилгандан кейин, курсига ўтилгандан кейинги, қўлида аввал бўлмаган дунё, қўлида аввал бўлмаган мансаб йиғилгандан кейин есдан чиқариб қўяди.

Демак, ишига ростгўй ҳолатда кирди, енди ундан каззўб ҳолатда чиқди. Ўшанинг учун айтдик да, бу енг хатарли ўрин деб. Бу оятда муҳим ва хатарли мавзу кўтариляпти. Кираётганда қандай покиза ният билан кирган бўлсангиз, ростгўй бўлиб, чиқаётганда ҳам шундай чиқинг. Демак, улуғворлик, ростгўйлик бир ишга қандай ҳолда киришинг емас, балки ундан қандай ҳолда чиқишингда екан.

Арабларни даҳоларидан ҳисобланган иккита саҳоба. Муовиятубнабу сўфиён ва амр ибн ос, радиаллоҳу анҳума. Иккаласини ҳам араблар даҳолардан деб санашган. Иккаласи суҳбатлашиб ўтираркан, муовиятубнаби сўфиён мана халифа бўлди кейин. Ей амр деди. Сени даҳолигинг қай даражада? Амр ибн ос жавоб берди. Валлоҳи мен қайси бир ишга киришган бўлмай, агар ундан чиқиб кетишига мажбур бўлиб қолсам, албатта чиройли суратда йўл топиб чиқиб кета оламан.

Бир ишга киришдим, енди чиқиб кетишга мажбур бўлиб олдим. Чиқиб кетишимни чиройли қилганман. Муовиятун нобуддин суфиён, ей Амр, сен даҳо емас екансан. Мен ва Аллоҳи чиқиб кетиши мажбур бўлиб оладиган биронта ишга киришманглар қўйганман. Айтамиз у, ақлли одам бир муаммога кирса, шу муаммодан чиройли чиқиб кета олади.

Бу ақлли одам. Енди доно одам қанақа бўларди? Ана шу муаммога, ана шу қийин ишга кирманглар қўяди. Маъқулми? Демак, бошлаш, киришиш осон, яхши ният билан. Аммо яхши ният билан киришган ишингизни, яхши нияти билан чиройли суратда ҳаққироз тугатишлик қийинроқ бўлади.

Бир фосиқ кишини тасаввур қилинг, фисқ фужурда, маъсиятда юрар еди. Кейин тавба қилди. Солиҳ одамларга қўшилди. Илм мажлисига қатнади. Бир ой, икки ой қалби яйраб, яшнаб, тозаланиб, тўғри йўлга қайтганидан бир терисига сиғмай қувониб юрди.

Бир муддат. Кейин нима бўлди? Қалбидаги мана шу ўт совуди. Яна ҳаво инабсига берилди. Яна фисқ йўлига қайтиб кетди. Демак, яхши кирган еди, ҳаққа рост кирган еди, лекин ҳаққа рош чиқа олмади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ва анна ахаббал аъмали ила аллоҳи адwамуҳи ва инқалли.

Аллоҳ таолога амалларни ичида енг маҳбуби давомий бўлгани, гарчи озроқ бўлса ҳам. Озроқ бўса ҳам, давомий бўган иш аллоҳ таолога кўпроқ ёқади. Бир марта минг сўм бериб қўйиб, кейин тўхтаб қолгандан кўра, ҳар куни ўн сўмдан бериб тургани яхши. Илм мажлисига келдинг, ният қилдинг, ниятинг яхши бўлди. Аллоҳни ризоси учун бўлди. Енди собит бўл, давомий суратда келиб тур. Агар шундай қилсанг, илм мажлисига давомий суратга келиб турадиган бўлсанг, Аллоҳ сени илм билан сийлайди, илм билан икром қилади.

Сенга ҳикматни беради. Амалингга тавфиқини беради. Феъли атворинг, хулқинг ислоҳ бўлади. Битта шарт. Давомий бўл. Давомий бўл. Оилангга, молингга, умрингга барака беради. Сени ҳамма ишларинг Аллоҳ Таолонинг зиммасида бўлади. Агар мана шу илм мажлисида нима бўлсанг, собит бўлсанг.

Одам боласи одатда бу дунё ҳаётини охират ҳаётидан устун қўяди. Чунки дунё ҳаёти нақд турибди да кўзида. Охират ҳаёти насия. Охират ҳаётини насия, кўринмаяпти да. Енди ким мана шундай еътиқодда кун кечирса, дунё ҳаётини охиратдан устун деб билса, афзал деб билса, дунё ҳаётин ҳам, охират ҳаётин ҳам бой беради.

Аммо ким? Охират ҳаётини дунёдан устун қўйса, иккаласида ҳам саодатга еришади. Оятни бир ўқиб қўямиз. Ва айтинг, Парвардигорим, мени ҳаққирост ҳолда дохил қилгин ва ҳаққирост ҳолимда чиқаргин. Ҳамда мен учун ўз даргоҳингдан бир мададкор қувват апо қилгин.

Келишаётганда ҳаққирост ният билан келинг, Аллоҳъдан сўранг. Шу ишдан чиқиб кетаётганда ҳам ҳаққароқ чиқишликни Аллоҳъдан сўранг. Таровага кираётганда, бир йил Худо хоҳласа, неча кун? Ўттиз кун тўлиқ таровадан канда қилмасдан қатнашаман деб ният билан кирдик. Мана турибмиз. Учдан бири ўтди. Мана енди учдан иккиси қолди.

Кираётганда ҳаққароқ ният билан кирайлик екан. Чиқаётганда ҳам ҳаққароз ният билан чиқайлик екан. Бунга Аллоҳъдан тавфиқ сўрайлик. Агар Аллоҳ тавфиқ бермаса, еплай олмаймиз екан. Учинчи оят. Астайду биллаҳ вож али лиссана сидқин фил ахирин. Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоси. Шуъаро сурасида Аллоҳ Таоло шундай дейди Иброҳим алайҳи ссаломнинг тилидан. Вож али лиссани сидқин фил ахиринг. Яна мен учун кейин келгувчи кишилар ўртасида рост мақтовлар қилгин. Мана Иброҳим алайҳиссаломнинг шу дуоси ижобат бўлди. Кейин келган мусулмонларни ўртасида рос мақтовларни Аллоҳ Таоло берди бу улуғ пайғамбарга.

Исми шунақа кўп зикр қилинади, Иброҳим алайҳи саломга ҳар куни саловатимизда бирор мана ҳар намозимизда саловатимизни Иброҳим алайиҳиссаломни исми бор. Демак Аллоҳ Таоло бу киши учун кенг келган кишиларни тилида рост мақтовларни қилди. Бир нарсага ростгўй ҳолда кириш бор, ундан ростгўй ҳолатда чиқиш бор. Тижоратга киришдик. Шериклик қилдик, шериклар билан ваъдалашдик.

Ёлғон бўлмайди. Рибога аралашмаймиз. Алдаш йўқ. Гўзал. Чиройли суратда, ҳаққироз ният билан кирдик. Кейинчи, тижоратимиз кенгайди, фойда кўпайди. Енди бошқа мамлакатлар билан алоқа қилиш керак бўлди. Сафар қилишни бошладик. Ҳашаматдор отеллар, боғ роғлар, ўйин кулгулар бошланди.

Ҳою ҳавасга, кайфу сафога берилдик, ҳалол ҳаромга еътибор бермай қўйдик. Тижоратга яхши ният билан кирувдик, енди чиқишимизда ундай бўлмай қолди. Толиб илм. Ўзини дўстига айтяпти. Биродар, мен илм талабида сафарга чиқаман. Фалон мамлакатга бораман, ғайридинларни юртига. Мусулмонларда бўлмаган, йўқ бўлган илмни олиб келаман. Шу илмни олиб келаман да, мусулмонларга фойдам тегади деди. Баракалла. Яхши нияти билан киришяпти. Розгўй ҳолатда сафарга кетяпти. Аммо йиллар ўтгандан кейин қайтиб келиши қанақа бўлди? У ҳам ҳаққи рост бўлдими? Йўқ, унақа бўлмади. Бошқача одам бўлиб келди. Диндан фойда йўқ, бу уммат қолоқ, наригилар яхши деган хулосалар билан келди. Она улар тараққий топган, пешқадам ҳар соҳада. Мусулмонлардан ҳамма томондан устун деб уларни мақтаб, ўзини умматини ёмонлай бошлади. Кетаётганда яхши ният билан кетди, қайтиши бошқача бўлди.

Ана шу мақтаётганларни ҳақиқий аҳволини унутиб қўйди. У юртларда зино ёйилганлиги есдан чиқди. Ҳаромияти кўплиги, еркак билан хотинни фарқи бўлмай қолгани, еркак ўзини аёл деб, аёл ўзини еркак деяккани, жинсини ўзгартираётгани, насл насабларда аралашиб кетгани, буларни унутиб қўйди. Уни кўзига фақатгина баланд иморатлар, текис йўллар, қиммат машиналар, катта маошларгина кўринадиган бўлиб қолди. Кетаётганида бир хил одам еди, қайтаётганда бошқа одам бўлиб қолдик. Илм олиш ниятида кетувдими? Мана енди мусулмонларга қарши бўлиб келди. Кетишида ростгўй еди, қайтишида кассоб бўлиб келди.

Устозига айтяпти бир толиб илм, сафарга кетяпман, дуо қилинг. Фалон мамлакатга бориб, бизда йўқ илмни олиб келиб, умматга фойдам тегади, деди. Устози нима деб дуо қилди? Аллоҳ сени собит қилсин деди. Нимага бу дуони қилди? Нимага бошқа сўзларни айтмади? Чунки бу устози бунақа ҳолатдан кўпларига аввал ҳам гувоҳ бўлган. Мана шунақа ният билан кетиб, қанчалари ҳоли ўзгариб кетганлигини кўрган. Шунинг учун нима деди? Аллоҳ сени собит қилсин деди. Бу талабани қандай ҳолда кетиши муҳим емас. Қандай ҳолда қайтиб келиши муҳим.

Демак, биродарлар, бизда ростгўйлик кириши бор, ростгўйликка чиқиши бор. Розгўли кириши Аллоҳ учун, Аллоҳнинг амри билан, Аллоҳни розилиги учун. Қайтиши ҳам шу билан бўлишлиги керак. Тижорати ҳам, уйланиши ҳам, сафари ҳам, ҳаракати, сакароти ҳам, ҳаммаси Аллоҳ учун.

Ақули қовли ҳа да ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Инналлоҳу ва малакати ҳуйсаллуни ала лаби. Я айю ҳаллатина аману соллу алайҳи ва саллиму таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш