MMaviza
РостгўйликТекширилган13 daq

52-ҚИСМ / РОСТГЎЙЛИК (5/7) / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА / ABDULLOH DOMLA

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
13:05
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вассалату вассаламу ала широфил мурсалин. Ва ала алихий ва ас ҳадихий ажмаъин. Амма баъд. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракату. Тазкияту нафс. Дарсларимиздан биродарлар, розгўйлик манзиллатини ўқиётган едик.

Розгўйлик тили. Тил нимани гапиради? Ҳақ нима? Ёки ботин нима? Дунё нима? Охират нима? Аллоҳ нима? Ёки шайтонни гапи нима? Ахлоқ нима? Ёкий шаҳват нима? Аллоҳни рози қиладиган сўз нима? Ёки шаатонни сўзи нима?

Ёлғоннинг тили. У қанақа бўлади? Ёлғонни тили шайтонни хизматида туради. Охиратдан беҳожат қилиб, дунёни чиройли қилиб кўрсатади. Гуноҳ маъсиятларни зийнатлайди. Маъсият йўлларига бошлайди. Шаҳватларга берилишга чақиради. Мана шу ёлғонни тили бўлади.

Телевизорларда кузатиб қоласизлар, киноларда бир йўлни топа олмасдан иккиланиб гангиб турса, иккинчи одам маслаҳат беради. Қалбингга қулоқ сол дейди. У сени алдамайди дейди. Қалбингга қулоқ сол дегани, агар бошқача қилиб айтсак, нафсингга қулоқ сол деганда.

Тўғрими? Ўша киноларда қарангларда, очиқчасига ҳам, мафия ҳам, ишора билан ҳам, бошқа билан ҳам мана шу нафсни, шаҳватни биринчи ўринга қўяди. Қалбингга қулоқ сол. У сени алдамайди дейди. Ўн йетти га кирган нимани билади?

А? Ўн саккиз га кирган нимани бўлади? Қалбига қулоқ солармиш. У қалби нима у? Нафсида. У нафсни адвокати ким? Нафсни маслаҳатчиси ким? Шайтонми? Ақлингга қулоқ сол, ота онангга қулоқ сол, оқил одамларни сўзларига қулоқ сол демайди. Қалбингга қулоқ сол дейди.

Ўша қалб деган сўзни нафс деб тушунинглар да, инай кўрашлар бу киноларда нималар мақсад қилинаётганини. Нафс уч хил бўлади. Қанақа еди? Нафсун аммори, нафсун лавоми, нафсун мутмайинлар. Мана уч хил нафс бўлади. Сиз билан бизни ичимиздаги нафсимиз жонимиз, ичимиздаги яйимиз. Уч хил. Тўртинчи хили бўлмайди. Нафсун аммора, ёмонликка юриб туради егасини. Иккинчиси, ундан баландроқ. Нафсуллавома. Бирор бир айб, гуноҳ, иш қилиб қўйса, егасини маломат қилиб туради. Учинчиси нафсун мутмаъинна. Бу хотиржам нафс.

Одамларнинг нафслари яралишида, дунёга чиққанида нафсун аммора бўлади, ёмонликка буюриб туради. Енди ўн саккиз га ўн тўққиз га киргани нафси, нафсун аммори бўлиб турган бўлса, нимага буюрар еди? Отаси рози емас унга турмушга чиқишига. Онаси рози емас бунга уйланишига. Лекин нима қилади у? Ота онасига қулоқ солмайди. Нимага қулоқ солади?

Енди тушуняпсизларми? Бизни болаларимиз ерталабдан кечгача қанақа кино кўряпти, қанақа қўшиқ ешитяпти, қана қа идеология бўлади миясига қуйиляпти. Қалбига қулоқ солмиш. Устозинг борми? Ҳа, устозингга қулоқ сол. Ота онанг борми? Ота онангни гапига қулоқ сол. Доим ота она ноҳақ бўлиб чиқади у киноларда кейин. Биласизми, ота она доим ноҳақ бўлиб чиқади.

Ҳар қанақа кинони орқасида бир ғояси бўлади да, охирида. Ўша хулоса қилинади. Йетмиш га, олтмиш га кирган ота оналар аҳмоқ, ҳеч нарсага аҳли йетмабди. Булар нима қилар екан ҳамма ёқда? Ўзлари билармиш. Демак, тил ё ростгўйликни гапиради, тил ростгўй бўлади, ёки каззоқ бўлади. Ўғлимни фалон давлатга юбормоқчиман, тил ўрганиб келсин. Ҳа хўп, юбор. Бориб шулар билан бир икки йил бирга яшайди. Уларни юриш туриши, урф одатига одатланади. Икки йил юргандан кейин, уч йил юргандан келинг, ўшаларни биттасига айланиб келади да. Тўғри, шу уч йилда боланг тил ўрганиб келди, лекин динини йўқотиб келди.

Қизингга соч келди. Харидор бўлган оила ўзига тўқ, топиш тутиши зўр оила екан, фақат дин йўқ екан. Намоз ўқимас екан ҳеч ким. Шариат билан ҳеч кимни иши йўқ екан оилада. Ҳеч нарса емас. Муҳими, қизимиз қанақа яшайди? Тўкин сочин яшайди. Бўлаверади. Мана шундай гапираётган ота, бу отанинг тили ёлғончининг тили бўлади. Аслида деб била, вожале лисан сидқин фил ахирин. Яъни мен учун кейин келгувчи кишилар орасида рост мақтовлар қилгин. Иброҳим алайҳиссаломни дуоси.

Тўртинчи ой. Аслида деб била ва баширилладингна аману анналаҳум қодама сидқин айнида роббиҳим. Аллоҳ таоло юнус сурасида шундай марҳамат қилади. Истайду биллаҳ. Во баширилладина анану анналаҳум қодама сидқиқин енди роббиҳим. Иймон келтирган зотларга еса, улар учун парвардигорлари ҳузурида азалий ростгўйлик қадами, рост мартаба борлиги ҳақида хушхабар беринг.

Иймон келтирдиган зотларга нима бор екан парвардигорларнинг ҳузурида? Ростгўйлилик қадами. Рост мартаба. Қодам у сиддиқ. Демак, олдимизда розгўйлик кириши турибди, розгўйлик чиқиши турибди, розгўйлик тили турибди ва розгўйлилик қадами турибди. Тўртта розгўйлик. Розгўйлик киритиш, розгўйликк чиқиш, розгўйрлик тили, розгўйлилик қаддами.

Қомар сурасида Аллоҳ Таоло шундай дейди: астайрибиллаҳ иннал муттақина фии жаннатинг ва наҳар, фии мақоади сидиқин айни дамаликин муқтадир. Албатта, тақводор зотлар жаннатларда ва дарёлар устида қодир подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўлурлар.

Мақоади сиддиқ рози бўлингган ўрин. Мана олдимизда бешта росгули турибди. Розгўйлик кириши, розгўйлик чиқиши, розгўйлик тили, розгўйлак қадами ва розгўйлик ўрни. Бу жаннат. Албатта тақводор зотлар жаннатларда ва дарёлар устида қодир подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўлурлар.

Бир муҳандисни инженерни тасаввур қилинг. Катта бир кашфиёт қилди. Илмий бир янгиликни топдики, кашф қилдики, буни орқасидан юртга жуда ҳам катта фойда келди. Давлат катта бир яхши йилларга еришди. Енди уни тақдирлашлик учун мана шу мамлакатнинг подшоҳи унга иззат еълон қилиш ниятида уни чақириб, ўзини ёнига ўтказди.

Катта йиғин, катта мажлис, бу мажлисда мана шу мамлакатнинг енг кўзга кўринган кишилари бор. Вазирлар, салойни бошқа мулозимлари, улуғ инсонлар. Ҳамма унга қараб табассум қилади. Ҳамма уни ҳурмат қилади, чунки юртга катта фойда келтириб қўйди. Яъни подшоҳни олдида ўтирибди бу инженер. Ҳамма одамларни юқорига кўтарилди.

Муҳандиснинг мана шу ҳолати подшоҳни ҳузуридаги мақоада сидқи бўлади. Ҳурмат ўрни бўлади. Иззат маконати бўлади. Қодами сидқ ва мақоади сидқ. Розгўйлик қадами, розгўйлик ўрни. Тақводор бўладиган бўлсак, биродарлар, роббимиз Субҳанаҳ ва Таолонинг ҳузурида мана шундай мақоади сидқи, розгўйликка ўрни, ҳурмат ўрнини бўлади. Лиллаҳи илмат алул аъло.

Биродар сен мўминсан. Сен жаннатда мақъаду сиддиққа даъвойинг бор. Жаннатдаги мана шу улуғ ўринга умидинг бор. Аллоҳни ҳузурида ҳурматинг бор, маконатинг бор, шаънинг бор. Агар сен ҳақиқатдан содиқлар билан бирга бўлсанг, ўзинг ҳам содиқлардан бўладиган бўлсанг, Аллоҳ ваъдасига вафо қиладиган зот мана шу мақъаду сидиқни сенга ато қилади. Чунки Аллоҳ карим зот, шукур қилувчи зот, бандалардан бўлган ишларни тақдирловчи, уларга мукофот берувчи бўлган зот.

Сен мўминсан, мана шу дунёда яшаркансан, Аллоҳни қаҳрига қолишингдан қўрқасан. Шунинг учун нима қиласан? Ибодатда, масжидда, илм мажлисида, кўзингни ҳаромдан тиясан, ҳавойингни афсусинга бўйнини сурмайсан, қалбингга қулоқ солмайсан. Имонингга, еътиқодингга қулоқ соласан. Китобга, суннатга қулоқ солҳасан. Динингни таълим бераётган устозингники хусусига қулоқ соласан, қалбингга емас.

Молингни ифоқ қиласан, вақтингни сарфлайсан. Мана шунинг учун сенга охиратда қодир подшоҳ ҳузурида мақоди сидқ бор. Бир одамни тасаввур қилинг. Табиблар айтди. Икки кун қолди умрингиз деди. Шу қолган икки кунлик умрида у ўтириб ўйланиб, нималарга қувонади ва нималардан пушаймон йейди.

Иймон еътиқоддан узоқ, қалбига қулоқ солиб яшаган бўлса, онон билан ўчакишиб, уни йўқ қилиш билан умр ўтган бўлса, монони мансабини олишига шу тагига сув қўйган бўлса, у билан қирқишиб, бу билан толашиб, у машинани оламан, ундан баланд уй соламан деб яшаган бўлса, умрини мана шу нарсага сарф қилгани учун қаттиқ пушаймон йейди.

Естигина, умрим беҳуда нарсалар билан ўтибди дейди. Енди нимага қувонади у одам? Розгўйлардан, содиқлардан бўлган бўлса. Ибодат қилганига хурсанд бўлади. Хайрли иш қилганига хурсанд бўлади. Қалбига қулоқ солганига емас, шариатига қулоқ солғиганига қувонади. Шунинг учун унга қодир подшоҳ ҳузурида рози бўлинган ўрин бор. Аллоҳ таоло айтади лимитли ҳа да фал я амал ила амилун. Бас амал қилгувчилар мана шундай бангу бахт саодат учун амал қилишсин.

Шу нарсага интилсин. Бошқа оятда, астайди билла, хитам муҳимиск ва фий тҳе алика фал ята нафасил мутанафисаун. У майнинг муҳри мушук бўлур. Бас, баҳслашгувчи кишилар мана шундай мангу неъматга йетиш йўлида баҳслашсинлар. Агар биров билан талашиб, тортишиб, ким ўзлари қилмоқчи бўлсангиз, мусобақа қилмоқчи бўлсангиз, биров билан беллашмоқчи бўлса, мана шундай ишларда беллашинг.

Мана шу беллашиш, мана шу баслашиш биродалар, енг олий беллашиш, баслашиш бўлади. Жаннат талабида беллашиш, Аллоҳни розилигига йетиш учун беллашиш, Аллоҳнинг тоатида беллашиш. Мана шу белланишни Аллоҳ Таоло яхши кўради. Демак биродарлар бизда бешта розгўйлик бўлди. Розгўйлик кириши, розгўйлик чиқиши, розгўйлик қадами, розгўйлилик тили ҳамда розгўйлик ўрни. У жаннатдаги нарса. Қодамул сидқ жаннат деб тавсия қилинган. Қодамул сидиқ Муҳаммад алайҳиссалом деб тавсия қилган. Қодамул седқ солиҳ амаллар деб тавсия қилинган. Аллоҳ азза ва жалла мана шу содиқлик, сиддиқлик мартабасига ҳаммамизни йетишимизга тавфиқ берган бўлсин. Ақл у қовли ҳа да. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш