MMaviza
РостгўйликТекширилган15 daq

53-ҚИСМ / РОСТГЎЙЛИК (6/7) / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА / ABDULLOH DOMLA

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
15:12
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вассалоту вассаламу ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракату. Ростгўйликни ҳақ билан алоқаси. Ҳақ ўзи нима? Астайдубилла? Вома холақунас самавати вал арду ва ма байнаҳума илла бил ҳақ. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади. Биз осмонлар ва йерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларни фақат ҳақ билан яратдик. Ҳақ қонун қоида билан яратдиз. Ҳақ биродарлар бу мақсад қилинадиган нарса. Ҳақ собит турадиган нарса. Халқ боқий қолиш учун яратилган нарса.

Аллоҳ таоло айтади, вома холақунас сама аввал ардо бама баъинаҳума бақила. Биз осмон ва йерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларни беҳуда яратмаганмиз. Биринчи оятда ҳақ билан яратдик. Иккинчи оятда беҳуда яратмадик. Демак, бу борлиқ беҳуда яралмаган. Бир мақсад учун яралган. Ботил билан емас, ҳақ билан. Ботил, ботил нима? Ботил йўқ бўлиб кетадиган нарса. Иннал баътилакана заҳҳуқо. Зеро ботил йўқбўлиб кетадиганнарса. Биродарлар, ботил авжига чиққанда, раса бир чўққисига чиққанда жуда ҳам катта нарса, ҳақ нарса, чиройли нарса бўлиб кўзимизга кўринаверади. Лекин у ботил бўлганлиги учун албатта бир кун келиб йўқ бўлиб кетади. Ҳақ доим турадиган нарса, ботил келиб кетадиган нарса.

Демак, ҳақ собит турадиган нарса ботил йўқ бўп кетадиган нарса . Бошқа оятда Аллоҳ Таоло айтади: Астай деб била. Вама хола қунас сама аввал арда ва ма байнаҳума лаъибин. Биз осмон ва йерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб, беҳуда яратганимиз йўқ. Ҳақ бу ботиннинг зидди. Ҳақ бекорчиликнинг акси.

Ҳақ розгўйлик билан бирга бўлади. Мана бизни суҳбатимизни мавзуси розгўйликмиди? Ҳақ розгўйли билан бирга бўлади. Ҳақ доим бор бўлади. Ҳақ доим фойда беради, зарар бермайди. Доим қойим ва фойдали. Хўп, розгўй бўлиш, содиқ бўлиш деб айтяпмиз. Агар бир инсон содиқ бўлса, розгўйбўлса, унга нима бор?

Биринчидан, уни қалбида хотиржамлик бўлади. Ҳақда бўлган, содиқ бўлган, розгўй бўлган одам қалбида хотиржамлик бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар да ма юрийбук, ила ма ла юрийбук. Сени шубҳага солган нарсани тарк қилгин да, шубҳасиз нарсани олгин. Фа инна сидқо тумонийнатун. Чунки розгўйлик хотиржамликдир. Чунки розгўйлик хотиржамликдир. Роз гапирган одам, тўғри гапирган одам , содиқ бўлган одам хавотир олмайди. Бир гапни гапириб қўйиб, иш қилиб наргилар келиб айтиб қўймаса еди, деб хавотир олмай еди. Ҳақми? Ҳақ. Тамом.

Ва расулуллоҳ айтадилар ва имнал кадиба риъбатун. Албатта ёлғон бу шубаҳа ва хавотирдир. Шунинг учун ёлғончи одам, мунофиқ одам доим хавотирда туради. Шубҳа ҳа дегумонда яшайди, доим шакда яшайди. Розгўйлик ҳақида айтилган сўзлар. Уламолар айтишади, розгўйлик амалда аллоҳга вафо қилиш.

Амалда Аллоҳка вафо қилиш, сиз билан биз мусулмонларни ҳаётимиздаги енг бир нозик хатолик нарсалардан битта нарса шуки, қилаётган амалимиздан кўра, айтаётган сўзимизни ҳажми катта бўлиб кетиши. Қилаётганамалимиздан кўр, айтаёткан сўзимизнинг ҳажми катта ўлиб кетиши. Нима дегани бу?

Ўн деб гапираётган бўлсак, ўзи амалимиз бир бўлади. Ўзи икки деган нарсани қилган бўлса, йигирма деб гапирамиз. Бор а бу нарса? Юз марта айтдим сенга дейди. Ёлғон. Нимага шунақа ёлғон қўшиб гапирамиз? Нимага бўрттирамиз? Укалар. Ўйлаб кўрганмисизлар?

Нимага ёлғон қочамиз? Нимага бўшттирамиз? Қилганимизни кўп етиброқ айтамиз. Нима учун? Нима бу? Мўхтаниш. Мўхтанишдан мақсад нима? Ҳа, далше кетайлик. Биз ҳозир қалб тарбияси, нафс тарбияси билан шуғулланяпмизми? Нимага мўхтанамиз?

Диққат, еътиборни хоҳлаймиз. Одамлар бизга диққат еътибор қилишларини хоҳлаймиз, во дейишини хоҳлаймимиз. Қойил қолдиришни хоҳлаймиз. Диққат еътиборни хоҳлаймиз. Тушунарли бўлдими? Енди инсонни табиатида бор. Бу ғариза. Масалан, чанқаганда сувга муҳтожлигингиз ғариза, чарчаганда ухлашга муҳтожлигиз ғариза. Қорнингизни очганда овқат йейишлик бу ғариза, бу бор. Инсон кимларнидир кимлардир унга диққат еълон қилишини хоҳлайди. Ва бу инсонни табиатда бор.

Мўмин бу ғаризани тўғри қондиради. Аллоҳ билса бўлди дейди. Аллоҳ еътибор қилса бўлдим дейди. Биров билмаса ҳам, мўхтамаса ҳам бўлаверади. Аксинча, билмаслигини хоҳлайди. Бу диққат, еътибор деган ғаризани, тўғри, қондирган мўмин, Аллоҳ билса, бўлди дейдида, одамларда нима қилади? Яширади.

Бизни кимлигимизни Аллоҳ билса бол. Моқтайдими сизни, моқтамайдими, ёмонлайдими, туҳмат қиладими, нима дейсиз? Аллоҳ кўриб турибди ю дейсиз. Аммо зўр урибсиз деволди устида деди. Ё бўлмаса еҳсон турасида ўрнига қилдингиз. Ҳожи ака жуда муҳтож бўлиб турган одам еди. Тушуняпсизми? Ҳаммамизда бор. Фақат буни мўмин одам тўғри қондиради. Аллоҳ билса бўлди дейди.

Мўмин кишини ҳаётидаги енг хатарли, нозик нарсалардан биттаси, қилаётган амалидан кўра, айтаётган сўзининг ҳажмини катта бўлиб кетиши. Агар амалингиз айтаётгансўзингиздан каттароқ бўлса, бу зўр. Енди енг камида амалимиз билан сўзимиз бир хил бўлса, буям яхши. Аммо сўзимиз амалимиздан каттароқ болиб кетаётган бўлса чи?

Дунёда мана мусулмон мамлакатларида қарайдиган бўлсангиз, аҳоли жиҳатдан енг каттаси мана Индонезия юз еллик миллион дейилади. Ана шу юз еллик миллионлик аҳолиси бор Индонезия савдогарларни ахлоқи, муомаласи, айтаётган сўзи билан қилаётган иши тўғри келаётганлиги, хулқи сабаб бўлган исломига. Демак, биродар, сен билан мени айтаётган сўзимизнинг ҳажми қилаётган амалимиздан нима бўлиб кетмасин? Катта йетиб кетмасин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Абдуллоҳиддин Аббос розияллоҳу анҳун моддани ривоят қилинган ҳадисда, ҳойрукум, ҳойрукумли аҳлиҳи ва ана ҳойрукумли аҳл. Расулуллоҳ айтадилар, сизларнинг яхшиларингиз ўзининг аҳли оиласига яхши муомалада бўлганингиздир.

Ичинглардаги енг яхши одам ким? Ўзини аҳлига, аёлларига, фарзандларига гўзал муомала қилган. Ва мен сизларнинг ораларингизда аҳлига яхши муомала бўлганларнинг яхшисиман. Бу ҳадисни ёдлаб қўйиш осон. Бу ҳадисни тушуниб қўйиш асон. Одамларга айтиб беришлик жуда ҳам қулай. Аммо амалдачи?

Мана енди уйимизга кирганимизда мана шу ҳадисга амал борми, йўқми? Дағал қўпол сўз деймизми, бақирамизми, йўқми. Агар шунақа бўлсак, ҳадисни ўқиганимиз у, одамларга ривоят қилганимизни фойдаси йўқ. Гапингни қиймати уни айтиб қўйишингда емас. Балки унга ўзинг амал қилишингда.

Ростгўйликни таърифи. Амалда Аллоҳга вафо қилиш дедик. Яъни, боамал бўлишлик. Гапираётган гапингга ўзинг амол қилишлигинг. Имом Аъзам раҳматуллоҳ алайҳга одамлар шу қулни озод қилишлик ҳақида бизга озгина бир насиҳат қилсангиз, савоби, фазилати ҳақида дейишди. Қирқ кун ўтгандан кейин ана шу қулни олзод қилишлиги ҳақида, бу амалнинг фазилати ҳақада гапирди. Одамлар қирқ кун оотгандан кейин гапирдингиз у, сўраганимизга фалонча кун бўлди, қирқ кун бўлур сўраганимизгадейди. Абу Ҳанифани нима деб жавоб берди?

Сизлар менга шу саволни бериб, шу талабни қўйганингларда қарасам, мен ўзим ҳали бир марта ҳам қулни озод қилмаган едим екан. Сизлар айтгандан кейин ўша кундан пул ташладим, пул ташладим. Қирқ кунда битта қулга йетадиган пул тўпланди. Ҳалиги қулни сотиб олиб озод қилдим, шундан кейин сизларга гапирдим дейди. Ёки умариддин хаттоб розияллоҳу анҳу. Бир кампир боласини ерталаб келди. Шу болам қовунни кўп йейди, қовунни озроқ йегин деб қўйинг, насиҳат қилиб қўйинг деди. Ўн баробар хатда олиб, ертага келинглар деди. Ертаси куни келишди. Ей бола, қовунни осонроқ йегин деб қуйди. Ҳалиги кампир, ҳа шу гапингизни кеча айтиб қўйсангиз бўлмасмиди?

Амир ал мўмининг нима деди? Сизлар мени олдимга кириб, шу гапингларни айтгунинглардан, айтишинглардан аввал қовун йеб турувдим ҳали деди. Ҳали оғзимда қовунда таъми кетмасдан туриб, бу насиҳатни қилсам ўтмасди деди. Демак биродар, сени гапингни қадри уни айтишингда емас, балки унга ўзинг амал қилишингда.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам уйига кирганларида табассум билан, очиқ юз билан, ширин сўз билан кирадилар. Ваҳоланки, умматнинг ташвиши зиммасида Аллоҳ Таолонинг омонати, рисолатини йелкасида кўтариб юрган Расулуллоҳ уйига кирганида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган сўзлари амаллари билан бир хил еди.

Балки амали кўпроқ еди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни. Расулуллоҳ айтадилар, аёлларни икром қилинглар. Ва Аллоҳи уларни фақатгина карим инсон икром қилади ва уларни фақдатгина лаим, пасткаш инсон хоҳлайди. Давомини қаранг. Аёллар карим инсонни мағлуб қиладилар.

Аёлларни еса лаим инсон мағлуб қилди. Яъни карим инсон хўп деб қўяди. Хўп деб қувват. Бир киши аёлини феълидан шикоят қилиб Умариддин Хаттобни уйига келса, биламиз бу қизсан, биродарлар. Ешигини олдига келиб, енди ешигини хоҳмоқчи бўлиб турса, ичкаридан Умариддин Хатобнинг аёли Умар розияллоҳимга бақиряпти.

Ким бу Умариддин Хадтоб розияллоҳи? Биласизларми? Мендан кейин набий бўлса, Умар бўларди деганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Умарун Хаттобни саҳобалар кўрганда шу ўзини йўқотиб қўйишар еди. Довдираб қолишар еди. Ҳайбати, важоҳати, сири қаттиқлигидан. Қулоқ солиб турса, Амирул Муъминийнинг хотини бақиряпти, бақиряпти. Амирил Муъминнинг индамай турибди.

Хулосани олдида секин орқасига қайтиб кетётган еди, Умарун Хаттоб чиқиб туриб тўхтади деди. Нимага келдинг, нимага кетяпсан деди. Қиссани биласизлар, биродарлар. Шунинг учун аёллар карим инсонни мағлуб қиладилар деяпти Расулуллоҳ. Карим инсон хўп деб қўяди. Бўпти да енди. Нима? Лекин инсонмиз ҳаммамиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлидаги овқатни Ойша онамиз нима қилдилар, бир уриб, йерга тушириб юбордилар. Саҳобаларни кўз ўнгида, овқат йерга тушиб синиб кетди товоғи. Расулуллоҳ нима дедилар? Ҳа, онангларни рашқи келиб кетди да, рашқи, бошқа аёллардан бир овқат чиққан кун бўлади. Ана, Расулуллоҳнинг айтган сўзи билан қилган феъли бир хил бўлган. Бизда бу нарса камроқ. Айтаётган гапимизга амал қилишимиз ночорроқ.

Расулуллоҳ айтадилар, аёллар карим инсонни мағлуб қиладилар. Аёлларни еса лаим инсон мағлуб қилади. Лаим, пасткаш инсон аёлларни хорлайди. Давомини қаранг. Мен деяптилар, Расулуллоҳ. Ғолиб, лаим бўлишдан кўра мағлуб, карим бўлишни яхши кўраман, дедилар.

Биз ҳам Набий соллаллоҳ алайҳи васаллам айтганларидақамизми? Мана шу нарсага еътибор қилишимиз керак бўлади. Сўзимиз билан амалимиз нима бўлсин? Бир хил бўлсин. Агар иккитасини мана шу сўзимиз билан амалимиз ўртасидаги фарқ катта бўлиб кетаётган бўлса, бу албатта аянчли ҳолат. Енг камида сўзимиз билган амалимиз бир хил бўлссин. Садақа қилиш керак деб туриб, ўзимиз қиляпмизми? Яхши. Кўзни тийиш керак деб тури, ўзимиз тияпмизми? Ярши. Ҳалим бўлиши керак деб туриб. Ўзимиз ҳалиммизми? Яхи. Ҳақиқий улуғворлик биродарлар мана шунда бўлади. Сўзингга амалингни мувофиқ келиши.

Ақлу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш