MMaviza
СакинатТекширилган18 daq

56-ҚИСМ / САКИНАТ (2/5) / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА / ABDULLOH DOMLA

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
18:18
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вассалату вассалому ала широфил мурсалин. Ва ала алихий ва ашабиҳ ажмаъин. Аллабато ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракату. Тазкиятун нафс, нафсни поклаш дарсларимиздан биродарлар. Сакинат манзиллатини бошлаган едик, давом етамиз. Учинчи оят. Астаидубиллаҳ. Ҳу валлавий анзалас сакината фии қулу бил мумининг ли яздату иманам маъа иманиҳим. Валиллаҳи жуну душ самавати вал арт ва кан аллоҳу алайҳи ман ҳакима. Мана аллоҳ азза ва жаллоҳ қуръонда бир қанча оятларда сакинат ҳақида сиз билан бизга хабар берди. Сакинат бу қалбнинг хотиржамлиги. Сакинат мавоҳиблардан дедик, макосиплардан емас. Макосиб банда ўзи меҳнат қилиб, ҳаракат қилиб қўлга киритадиган нарса бўлса, макосиб ундан баландроқ нарса. Банданинг қилган мана шу саъй ҳаракати учун Аллоҳ Таоло мукофот тариқасида берадиган нарса мавоҳим дейилади. Сакинат ана шу макосибларнинг самараси.

У Аллоҳ ўз иймон ишончларига яна ишонч қўшишлари учун мўминларнинг дилларига сакинат, ором туширган зотдир. Осмонлар ва йер қўшинлари ёлғиз Аллоҳникидир, Аллоҳ билим ва ҳикмат егаси бўлган зот. Тўртинчи ғоя. Истадвиллар лақодаро дея аллоҳу анил мўминина ид юбая унака тахташ шажара. Фа алима мафи қулубиҳим, фа анзалас сакината алиҳим ва атҳа баҳум фатҳан қорийман. Фатиҳ сураси. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мана саҳобалар худойбек кунида дарахт остида байъат беришди. Мана улар ҳақида Аллоҳ Таоло хабар бериб айтади. Ей Муҳаммад (алайҳиссалом), дарҳақиқат Аллоҳ, мўминлардан, улар дарахт остида сизга байъат қилаётган вақтларида рози бўлди. Бас, у зот уларнинг дилларидаги нарса, садоқат ва вафони билиб, уларга сакинат ва ором туширди. Ва уларни яқин ғалаба ва ўзларигина оладиган кўпдан кўп ўлжалар билан мукофотлади. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат соҳиби бўлган зот.

Саҳобаларни қалбларидаги садоқат вафони Аллоҳ кўрди, уларни қалбиларига сакинатни туширди. Мана кўринг. Ана шу Пайғамбарга бўлган вафоси ва садоқатига мукофот қилиб Аллоҳ сакинатни туширди. Айтяпмиз ку, банда у сакинатни ўзи ҳаракат қилиб, саъй ҳаракати билан, меҳнати билан қўлга кирита олмас екан. Сакинат Аллоҳ томонидан бериладиган мукофот. Кечаги дарсимизда содда қилиб тушунтирдик. Бандани қилган амалларига Аллоҳ Таоло берадиган савоб, ажр, бу ишчини ишлаган олий маоши бўлса, енди мавоҳиб ўша ишчини ишлаган ойлигидан ташқари устига бериладиган мукофоти, премяси ўзбекча қилиб айтганда. Демак, мавоҳиб бу макосиб емас. Бешинчи оят. Астадибиллаҳ. Фан зал аллоҳу сакинатаҳу ала расулиҳ ва ала ал муъминий.

Аллоҳ ўз пайғамбарининг ва мўминларнинг устига ўз сакинат оломини туширди. Демак, сакинат Аллоҳ томонидан келадиган мукофот бўлади. Бу оятларда ҳаммасида сакинат ҳақида сўз кетди. Симма анзал аллоҳу сакинатаҳҳу ала расулиҳ ва ала муъминин. Фа анзал аллоҳи сакинатаҳҳу алииҳ ва айядаҳҳу бижунудин лам таравҳа.

Ҳувалладий анзалас сакината фи қулуб ил муминина лияздаду ийманам маъа ийманихин. Қуръони Каримда бир мавзу ҳақида сўз кетдими? Демак, бу мавзу ҳазилака мавзу бўлмайди. Сакинат ҳақида бир қанча оятлар тушдими? Демак бу ҳазилака мавзумас. Бу оятлар ҳаммаси қандай ҳолатда нозил бўлди? Қанақа шарт шароитда? Расулуллоҳ ва мўминларни устларига қўрқув, изтироб, хавотир, машаққат ёғилиб турган пайтда.

Тушунарлими? Сакинат қачон тушар екан? Мўминни қалбида шу хотиржамлик йўқ бўлиб, қўрқуво изтироб бўлиб турган пайтда Аллоҳ томонидан мукофот бўлиб тушар екан. Бу оятларни бирлаштирадиган битта нарса, мўминларнни устига меҳнат, машаққа, қийинчилик ёғилиб турган пайтда Аллоҳ уларга саккина инъатини юборишига хабар бериляпти. Енди инсон дунёда яшаркан, албатта устига бир мусибатлар келади, қийинчиликлар, машаққатлар. Мана шундай ҳолатда инсон ўзини йўқотиб қўяди. Изтиробга тушади. Довдираб қолади. Мана шундай ҳолда нима иш қилиш кераклигини билмай қолади. Аммо мўмин мана шундай ҳолатда Роббиз томонидан юбориладиган сакинатга ега бўлади, у хотиржам бўлади. Мана шундай бир машаққат, қўрқув, хавотир, ваҳима келган пайтда, мўмин банда Аллоҳга қанчалар яқин бўлса, исломида, иймонида қанчалар мустақил бўлса, тақвосида қанчалар мустаҳкам бўладиган бўлса, шунга яраша Аллоҳ Таоло унга сакинатни тушуради. Хотиржам бўлади. Ким айтгани бўлади дейди? Аллоҳда айтгани бўмади дейди.

Ҳаммани бошини қўтириб қўйган, ҳайрон қолдирган, ақлларини қулф бўлиб қўядиган балолар, мусибат келганда, мусибатлар келганда, Аллоҳ ўзини мана шундай тақволий мўмин бандасини қалбига сакинайтни туширади. Ана шу сакинайт сабабли мўмин хотиржам туради, довдираб қолмайди. Мана, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижрат кунини еслайлик.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўндан ортиқ сабабни қилиб, ес саломат Мадинага йетиб олишлик учун, ўндан орта сабабни қилдилар, ғорда ўтирибдилар. Лекин бу сабабларни биттаси ҳам фойда қилмади. Қуриш ўша ғорни олдига борди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳ ва салам ва Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу уларни оёқларини кўриб туришар еди. Шунда Абу Бакр Сиддиқ хавотирга тушди, йиғлади. Нима, нимага йиғлаяпсиз, Абу Бакр? Йўқ, Расулуллоҳ, агар енгишиб, биттаси оёғини тагига қараганида бизни кўриб қолар еди. Пайғамбаримиз нима дедилар? Мана Аллоҳтан томонидан туширилган сакинатки, ид яқулул соҳиби ла таҳзан. Имналлоҳа маъна. Ўшанда ўзининг соҳибига айтган еди, маҳзун бўлманг, зеро Аллоҳтан биз билан биргадир. Мана ҳақиқатдан қўрқув ҳолати. Хавотир.

Ўнта одамми, йигирмата одамми, мушриклар чиқиб ғорни олдига келишди. Излар шу ғорга кириб кетаётганлигини кўришди. Лекин биттаси енгашиб қарамади. Мана шундай бир хатарли ҳолатда қалбида сакинати бор пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини ҳамроҳини нима қиляптилар? Тинч деяптилар. Хотиржам бўлинг. Ма вонука я абу бакр би иснайн аллоҳу салиҳуҳу ма.

Учинчи шериги аллоҳ бўлган иккита одам ҳақида қандай гумондасиз, ей абу бакр? Ана сакинан. Қандай куни? Хунайн куни. Худойбек кунлари. Буларни бари мусулмонлар учун машаққатли, изтиробли, қўрқувли кунлар еди. Шиддатли кунлар еди! Аллоҳ ҳаммамизни ўзини офиятдан сақласин, лекин бандамиз бошимизда ҳар хил кунлар бор. Мабодо мана шундай бир машаққатний, қўрқулик йўллар келиб қоладиган бўлса, агар биз мўмин бўладиган бўлсак, чинакам мўмин бўладиган бўлсак. Аллоҳ томонидан албатта сакинад келади. Қалбимиз хотиржам бўлади.

Биродалар, биз намоз ҳақидаги илмни бир ўрганамиз, бўлди. У ўзгармайдиган илм. Сард наҳ у араб тили грамматикасини ўрганамимиз, бўлди, қиёматгача бир хил туради. Рўзани фиқҳини ўргандик, закётни фиқҳини ўгандик, тамом, бу ўзгармай бир хил туради . Аммо биродалар, нафс тарбияси. Қалб тарбиясини илми жуда ҳам муҳим. Чунки қалб бир хил турмайди ҳеч қачон. Доим нима бўлиб туради?

Ўзгариб туради. Е ўзи чи, бу нафс тарбияси билан, қалб тарбияси билан жиддий шуғулланаман деган одамга жуда ҳам осон ретсепти бор. Нафс хоҳлаётган нарсани қилмайсиз, хоҳламаётган нарсани қилдирасиз. Бўлди. Нафс нима деяпти ҳозир? Саккиз йил ракатдан кейин.

Ҳа, енди бундай киртакдан шундай ушласангиз, ўлиб қолмайди. Бир жойи узилиб тушмайди. Енди ўша киртакдан уша олмаган, нафсини гапига кирган одам шарт туриб чиқиб кетаверади. Лекин уришмаяпмиз, келганларга раҳмат, саккиз ракатга бўлса ҳам. Кеча ҳам айтдим бу нарсани. Фақат енди ўша саккиз ракатига лойиқ екансизлар, у ёғига тура олмаяпсизлар.

Енди йигирма ракат турганлар, шунга лойиқ бўлганлиги учун турибмиз емас, йўқ. Аллоҳ бизни шу йерга тургизиб қўйяпти. Аллоҳ шу йерда турадиган қувватни беряпти, сакинатни беряпти турибмиз. Тушундингларми укалар? Нафсни тарбиясини, формуласи жуда ҳам осон. Агар икки оғиз гап билан гапириш керак бўлса, у хоҳлаётган ишни қилмайсиз. Хоҳламаётган ишга мажбур қиласиз. Бўлди. Бир кун қийналасиз, икки кун олишасиз нафсингиз билан, уч кун олишасиз шайтонингиз билан, кейин нафс кўникиб қолади. Тўғрими? Сигаретни ташлаган акалар? Уч кун, тўрт кун қийналгансизлар, кейин нима бўлди?

Ана шу сакинат, биродарлар, бизни Аллоҳга бўлган иймонимиз, ихлосимиз ва истиқомимизга боғлиқ бўлади. Шуни унутмаслик керак. Қанчалар Аллоҳ яхши кўрган, тақволий банда бўласиз, шу сакинат шунча кўпроқ тушади сизга. У сакинат кимга берилади? Роҳатли, йенгил, осон кунларида Аллоҳни таниган мўминларга.

Йенгил, фароғатли кунларда Аллоҳни таниган бандалар бунақа бандаларни устига машаққат келса, шу кунларда Аллоҳ Таоло уларни танийди, биз атайкан сакинатни беради. Ҳадис шарифда айтилганидек, йенгил кунларингда Аллоҳни танигин, йенгил кунларинда Аллоҳни танигун, яхши кунларингда, машаққатли, қийин кунларингда Аллоҳ сени танийди.

Аллоҳга инобат қилиш дегани Аллоҳга қайтиш дегани. Аллоҳга илтижо қилиш дегана. Аллоҳга ёлвориш дегани, инобат. Инобат икки хил бўлар екан. Рубубият инобати, улуғият инобати. Рубубият, инобатини ҳамма қилар екан. Мўминми, кофирми? Еркакми, аёлми? Олимми, оммими? Бойми, камбағалми? Миллати, ирқи. Қанақа бўлишидан қатъий назар, одам зоти борки, рубубият инобатини қилади, илтижосини. Қачон қилади? Самолёт силкинишни бошлаганда, атеист ҳам нима дейди? Е роб дейди. Кемага чиқиб, катта тўлқинларга кема урилиб, чақалиб, тўнталиб кетишга хавотир бўлганда, е худо дейди. Атеистлик ҳам есдан чиқиб қолади, мулхидлиги ҳам ёки динсизлиги ҳам. Бу мажбуриятдан да. Оллоҳни танимайди, лекин бошига мусибат тушганда Аллоҳ дейди. Енди улуғият инобат қанақа бўлади? Йенгил кунларда ҳам Аллоҳни танийди, йенгил кунларда Аллоҳни ҳукмида, йенгил кунларни Аллоҳ таолога яхши кўриб ибодат қилади. Енди бунақа бандасини Аллоҳ қийналган кунида албатта ўзини ҳолга ташлаб қўймайди. Тушунарлими?

Йенгил кунларингда Аллоҳни еслагин, Аллоҳни танигин, Аллоҳ ҳам сени нима қилади? Танийди, еслайди. Уламолардан бири айтади. Устимга машаққат кунлари келадиган бўлса, сакинат ҳақидаги оятларни ўқийман. Ана шу нарсани ўқиркан, устимга қийинчилик келганда, шу сакинат оятларни оқиб, уни таъсирини ҳаётимда ҳис қилдим дейди.

Мана шу насиҳат кўрсатма, биродарлар. Агар ишлар оғирлашса, қалб изтиробга тушса, сакинат оятларини тиловат қилинг. Бу сакинат Аллоҳ Таоло мўмин бандаларга ато қилган инъоми бўлади. У мўминларга хос бўлади. Сакинатнинг таърифи. Сакинатнинг асли хотиржамлик ва виқор. Хотиржамлик, ва виқор. Масалан, фалончи одамда сакинат бор деса, демак, уни қалби хотиржам, ичи хотиржам, устида виқор бор. Ҳайбат бор, салобат бор.

Бақир чақир қилиш, қўрқиш, йиғи солиш, асабларда бузилиши, бу биродарлар сакинатни зидда. Сакинатни нозик таърифи. Қалбда хотиржамлик, ва аъзоларда сокинликни бор бўлиши. Инсоннинг ичи ҳам осойишда, ташқи ҳам осойишда. Биласизми, шундай бир актёр одамлар бор.

Асаби ўлган, ғазаби қайнаб турибди. Ичида вулқон қайнаб турилибди ю, аммо ташқарисида хотиржам туроли еди. Биз бунақа, бу актёр бу. Биз бунақа хотиржамликда айтмаяпмиз. Биз айтаётган хотиржамлик сакинат, устида қандай осудалик, виқор хотиржамлик бўлса, қалбида ҳам шу нарса бор.

Мўмин манда осойишта бўлади. Сокин бўлади. Худди салобатли бир тоғдек. Мўмин жазавага тушмайди, ваҳимага тушмайди. Паника қилмайди, йиқилиб қолмайди. Ўзини йўлидан чиқиб кетмайди. Идиш товоқни йерга урмайди. Ешикни тепмайди, сўкинмайди. Хотиржам бўлади. Ҳалим бўлади. Мана шу кишини муомалада, одамлар билан қилаётган муомаласида мулойим, ҳалим бўлиб турганлиги, уни қалбида сакинат борлигига бир ишора бўлади.

Биродарлар, биласизми, хулқ гўзал хулқларнинг саиди бу ҳилм дейилади. Мулойимлик. Шунинг учун айтилинади ка дал ҳалиму ан якуна набиян. Ҳалим одам, мулойим одам набий бўлишига сал сал қолади. Набий бўлмайди, ҳеч ким пайғамбар бўла олмайди. Аммо ҳалим одам набиликка яқин бўлиб қолар екан.

Енди ҳаммамиз ўзимиз ҳалим деб биламиз да, тўғрими? Енди бу ҳалимлиги ҳам икки хил бўлади биродарлар. Кимдир Аллоҳ Таоло шу ҳалим қилиб яратиб қўйган, табиати мулойим, юмшоқ одам бўлади. Кимдир бунақа емас. Нерви тез чиқади, қўпол, қаттиқ, дағал. Енди иккаласи ҳалимлик қилса, қайсинисини савоби кўпроқ бўлади?

Муҳим нарса. Агар қалбга сакинат ўрнашган бўлса, кирган бўлса уни хотиржам қилиб қўяди. Тана аъзолари сокин бўлади, виқор бўлади, тили ҳикмат ва ҳақни сўзлай бошлайди. У билан ёлғон, фаҳш, ботил, бекорчи сўзлар орасида тўсилиб қолади. Абдуллоҳиддин Аббос айтади биз айтардик, Умарнинг тилида ва қалбида сакинат гапирар еди.

Умар розияллоҳу анҳунинг тилида ва қалбида сакинат гапиради деридек. Яъни қалбидаги сакинат уни тилини ва қалбини гапиртирар еди. Биродарлар, сакинат нима деса, самарасига қараб туриб билиб олишимиз керак бўлади. Сакинатнинг самараси қалбдаги розилик, ишонч, қалбдаги осойишталик, табиатдаги босиқлик.

Ва Аллоҳи мўмин банда, агар Аллоҳга яқин бўлса, агар Аллоҳ унга сакинатни берган бўлса, уни қалбида шундай бир хотиржамлик бор бўладики, агар хавотир, қўрқувда турган бутун бир шаҳар аҳлига тарқатса, мана шу ундаги сакинатни, ҳаммасини хотиржам қилиб қўяди. Мана шулар сакинатни очиқ кўриниб турган мевалари.

Сакинат мавоҳид, Аллоҳнинг мукофоти. Сакинат Аллоҳнинг бир бандани қалбига тажалли қилиши, назар солиши. Сакинат Аллоҳнинг мўмин қалбига юборган нури. Сакинат қалбнинг хотиржамлиги. Сакинат Аллоҳни бир бандасига берган мукофоти.

Ақлу қовли ҳаъда, астағфируллоҳ или валакум, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш