MMaviza
СакинатТекширилган14 daq

57-ҚИСМ / САКИНАТ (3/5) / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА / ABDULLOH DOMLA

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
14:05
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ роббилен аъламин. Вассалату вассалому ала ашрафил мурсалин. Ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таърви ва баракатуҳ. Агар бандани қалбига секинот ўрнашадиган бўлса, тилни гапиртиради. Тил нимани гапиради? Ҳикматни, ҳақиқатни, чиройли маърузани. Абдуллоҳ ибн аббос айтганидек, умарнинг тилида ва қалбида сакинат гапирар еди дер едик. Яъни бу кишини тилини мана шу сакинат гапиртирар еди. Каромат. Пайғамбарлар учун мўжиза берилса, иймони бор, аллоҳга яқин бўлган тақволи бандаларга, валийларга каромат берилади. Каромат бу ғайриоддий ишлар, табиат қонунларига тўғри келмайдиган ҳолатлар. Мана шу биз айтаётган сакинатнинг ҳам каромати бор. Аллоҳ бандага сакинат берган бўлса, ундаги кароматлардан биттаси шу бўладики, тайёрланмаган бўлади. Ўқимаган бўлади, ёзиб олмаган бўлади, ёдламаган бўлади, бирон жойдан ешитмаган бўлади. Ўзини ичидан шундай бир сўзни, бир гапни айтади, у айтган гапи нақ ҳикматни ўзи бўлади.

Тўсатдан тилидан чиқади, ҳақиқатдан бир маъноси чуқур, ҳикматли сўз бўлади. Қаёқдан олди бу нарсани? Бу нимани аломати? Бу мана шу одамнинг қалбига Аллоҳ Таоло сакинадни жойлаб қўйганлигини белгиси. Шунақа чиройли гапни гапиради да, валлоҳи дейди, қайердан келди бу гап менга? Дейди. Мен айтдимми шуни? Дейди. Кейин шунга ўхшаган бир сўзни айтай деса, қайтара олмайди. Бу уни қалбида сакинат борлигини битта белгиси. Бу Аллоҳ томонидан берилган бир фатҳ, ғалаба. Бу сакинатни аломати. Ўзидан кутмайди одам бунақа гапни. Бошқалар ҳам кутмаган бўлади. Мана шу ишроқ, очилиш, иқбол ва сакинат лаҳзалари бўлиб қолади. Мана шу пайтда ҳақ бўлган сўзни гапиради. Ҳикмат билан гапиради, далили бор сўз бўлади бу, ҳужжати бор бўлади ва одамларга таъсир қилади.

Мана шу ўринда бир муҳим бир нарса бор. Бир одам гапиради, териб, чизиб қўйиб, шунақа чиройли гапиради, ҳеч қанақа таъсири йўқ. Яна битта одам оддий гапириб қўяди, ҳалиги гап қалбингизда так тагига ўтиб кетади. Титраб кетасиз ҳалиги гапини ешитиб. Фарқ нимада? Айтилган сўзларни қанақаси одамларга таъсир қилади?

Бироқ ишонч билан гапиради. Тайёрланиб гапиради. Мутолаа қилиб гапиради. Ёдлаб олган бўлади. Жуда ҳам чиройли сўзлар. Агар мана шунақа сўзларниям ҳаттоки, агар Аллоҳ ўзи томонидан бўлган бир руҳ билан қувватламаса, уларни таъсири бўлмайди. Аммо, Аллоҳ бир бандани қалбига сакинатни жойлаб қўйган бўлса, мана шу сакинат билан гапирса, бу сакинат унга Аллоҳ томонидан берилган мукофот еди. Истиқомасини, тақвосини, ихлосини, фидоийлигини самараси еди.

Бунақа бандани сўзларини Аллоҳ ўзи томонидан бўлган бир руҳ билан қувватлайдики, таъсир қилиши қаттиқ бўлади. Ҳақиқатдан шунақада. Бир унақа саводиё бир деҳқон одам бўлади, оддий бир уста ҳунар одам бўларди. Шу сизни ҳаққа чақириб икки оғиз насиҳат қилади. Қалбингизни тешиб ўтиб кетади ҳалиги гапи. Енди шунақа бир одамлар бор. Енди шуна қилиб бир келтиради, ҳеч қанақа таъсири йўқ.

Бояги одамни сўзи нимага таъсир қилди? Аллоҳ томонидан руҳ берилди бунга. Аллоҳ таолонинг руҳи билан қувватланди. Қалбида сакинати бор. Аллоҳ таолонинг ушбу оятини уламолар шу биз айтаётган нарсага далил дейишади. Астайдубиллаҳ, улаика катаба фий қулу биҳимул имана ва айядаҳуми би роҳи мин. Ана ўшаларнинг дилларига Аллоҳ иймонни битиб қўйгандир ва уларни ўз томонидан бўлган руҳ билан қувватлантиргандир. Ана шу гап таъсир қиляптими, демак қалбида сакинати бор. Ўша гап таъсир қилаяптими сизга? Демак Аллоҳ шу сўзларни ўзи томонидан бўлган руҳ билан қувватлантириб қўйган. Тушундингизми? Тилингизни бураманг, чиройли сўзларнини терманг, Аллоҳда тақво қилиб, ихлос билан, истиқома билан гапиринг, ўтади гапингиз.

Сўзда ҳикмат бор, фасоҳат бор, баён қилишда маҳорат бор. Нутқда пухталик бор, аммо таъсири йўқ. Демак, бунақа одамни қалбида сакинати йўқ. Аллоҳ томонидан унинг сўзлари руҳ билан қуроллантирилмаган. Уламолар айтишади, қаттиқ еҳтиёж ҳолатида қалбда мана шу сакинат пайдо бўлади.

Яъни бошига бир бало келди, мусибат келди, машаққат келди, қийинчиликка тушиб қолди. Мана шу пайтда қилган дуоси сакинат билан қилинган дуо бўлади. Сидқидилдан сўрайди. Шу пайтда Аллоҳ Таоло уни қалбига тажалли қилади. Шунда уни айтаётган сўзларда руҳ бўлади. Бу Аллоҳ Таолонинг шу бандасини қалбига қилган тажаллиси бўлади.

Сўзларнинг таъсирини сабаби шу. Сакинат. Сакинатнинг нозик таърифларидан. Сакинат нур, сакинат қувват, сакинат руҳ. Аллоҳ Таоло мана шу сакинат орқали биродар сенга бир нурни кашф қилиб беради. Ана шу нур сени қалбингга жойланганидан кейин, иймон далолатларни кўрасан, ҳақиқатларни кўурасан. Мана шу нур қалбинга берилгандан кейин, ҳақ билан болтини ажрата оладиган бўласан. Ҳидоят ва залолатни фарқига борасан. Егрилик ёки тўғриликни ўртасидаги фарқни кўрасан. Яъни, сакинати бор одам қалбида, хотиржамлиги қалбида обориб бўлган одам, уни ўзини фикри бўлади. Ўзини назари бўлади. Е ўзини қараши бўлади. У ким нима деса ергашиб кетавермайди.

Сакинат аллоҳ тарафидан бандани қалбига солиб қўйиладиган нур. Бу нур билан ҳамма нарсани ўзини борича, ҳолича кўради. Шунинг учун, биродарлар, Аллоҳтан қалбига сакинат жойлаб қўйган банда бу ҳазакам одам емас. Бунақа одам нарсаларни зоҳирга қараб, устидаги суратига қараб олдиниб қолмайди. Қалбида сакинати бор одам нарсаларнинг ҳақиқатини кўради.

Дунё матоҳи қўлида катта, уй жойи чиройли, машинаси янги, катта пули бор. Аммо ҳаром нарсани тижорати билан бойиган. Ана шу қалбида сакинати, нури йўқ бўлган одамлар ҳавас қилади буни. Чунки зоҳирига қараб алданяпти да булар. Аммо қалбига нур берган, сакинат берилган бандачи? Йўқ дейди. Худо сақласин бунақа бўлиб қолишдан дейди. Чунки бу ҳақиқатини кўради.

Демак, сакинатни нима дедик? Нур, қувват, руҳ дедик. Ана шу руҳ бўлса инсонда қалбида, у ҳушёр бўлади, сергак бўлади. Демак, сакинат дейиладиган руҳ инсонни ҳушёр қилиб қўяди. Сакинатнинг маъноларидан.

Сакинат мўминнинг қалбидаги нур дейилади. Ҳамма нарсани асл суратини шу нури билан кўради. Сакинат мўминнинг қалбини егаллаган бир руҳоният. Яъни уни қалби тирик бўлади. Қалби уйғоқ, ғафлатда емас, аллоҳдан узоқлашмаган, шаҳватларга чўкмаган, ўзини доим ҳисоб китоб қилиб турган ва кунидан рози.

Сакинат тўғри илмга асосланган қувват. Мана шу қуввати билан банда ўзининг шаҳватларини, чақириқларини синдиради. Сакинатнинг лавозимларидан. Шаҳватнинг чақириқларини мағлуб қиладиган қувват. Мана ҳозир айтдик ку, нафсангиз, шаҳватингиз чиқ туриб кет дейди. Берма дейди. Ухла дейди. Намозга чиқма дейди. Қўй, сендан бошқа одам йўқми дейди.

Масалан, бир ҳафта чиқиб масжидда озон айтасан, бу йерда мен бомдодга адаса. Нима дейди нафсимиз? Лекин сўпакаларимиз нима бўлган? Уже кўникиб кетгансизларда, тўғрими бунга? Оддий иш булар учун. Нафс ухла деган васвасани қилмай қўйган. Чунки бу қувват билан, бояги биз айтаётган қалбдаги қувват билан нафсни синдириб бўлган. Ўша туриб чиқиб озонни айтиш оддий нарса унга.

Демак, сакинатнинг лавозимларидан шаҳватнинг чақириқларини синдирадиган қувват. Гоҳида шаҳватлар инсонни йенгиб қўяди. Шунда шайтон мағлуб бўлдинг дейди. Шу йерда гуноҳга кириб қолади. Гуноҳга кирган одам икки хил бўлади биродарлар. Биттаси осий, биттаси фожир.

Осий ким? Фожир ким? Осий одам ана шу гуноҳни қилиб қўйиб, шу гуноҳга қўл уриб қўйиб туриб, кейин йиғлайди. Истиғфор айтади. Бу осий. Енди фожир ким? У ҳам худди шу гуноҳни қуради да, уялмайди. Безре туруради. Нима бўлибди дейди.

Аксинча, фахрланиб ҳам қўяди. Бунақа одам фожир дейилади. Демак, гуноҳга қўл уриб, хижолат бўлиб, уялиб, истиқпор етган одам осий екан, гуноҳни қилиб қўйиб туриб, шундай турган, ҳеч нарса олмагандек. Бу одам фожир екан. Биз банд еканмиз, тирик еканмиз, ичимизда биродарлар, шаҳват, нафс, шайтон доим бизни гуноҳ қилишликка ундаб туради. Ичимизда доим кураш кетади. Ақлимиз билан шаҳватимиз туради, курашади. Инсонни ичида малокалардан бўлган илҳом бўлади, ёки шайтондан бўлган васваса бўлади. Асли тупроқданми инсонни? Жасади тупроқдан ми? Енди руҳи самоқдан келганми? Мана шу тупроқ томони билан самовий томони доим курашиб туради. Кимдир умуман мана шу шайтонга, нафсга йенгилган, уни ичида кураш бўлмайди ҳам. Енди, мўминчи, гоҳида шаҳватини синдиради, гоҳида мағлуб бўлиб қолади.

Агар мўмин бандани қалбида биз айтаётган шу сакинат бор бўладиган бўлса, у шаҳватни синдиришлик қувватига ега бўлади. Сакинатнинг нуроний тарафи бор, руҳоний тарафи бор ҳамда қувват томони бор. Ана шу билан шайтонни ва нафсини шаҳватларини синдиради.

Сакинат нур, ҳаёт ва руҳ. Нур билан кўради, ҳаёт билан саодатли бўлади, қувват билан синдиради. Демак, сакинат ичимиздаги нур, ҳаёт ва руҳингиз екан. Астайдубиллаҳ, анзал аллоҳу сакинатаҳу ала расулиҳу ала муъминин. Аллоҳ ўз пайғамбарининг ва мўминларнинг устига ўз сакинат оромини туширди.

Агар Аллоҳ бандани қалбига шу неъматини ато қиладиган бўлса, ҳатто осий бўлган инсон Аллоҳга тавба, насуҳ тавба қилса, Аллоҳ унга ҳам сакинатни беради. Ана шу сакинати туфайли енди қалбида қувват пайдо бўлади. Шу қуввати билан енди шаҳватларни синдира олади. Мағлуб еди. Ғолиб бўлди. Бўйин синган еди нафсига, шаҳватига. Енди бўйин синдирувчи бўлди. Заиф еди, енди кучли бўлди. Ҳавойи нафс уни йетакларди. Енди бу сакинатни бергандан кейин у ҳавойи нафсини ўзи йетаклайди.

Иккинчиси, муҳосабату нафс. Бу жуда ҳам муҳим нуқта. Нафсни ҳисоб китоб қилиб туришлик. Ҳаси бу ампусаком қоблан ту ҳаса бу ва зин у амалаком қоблан тусана алайкум, дейди умариддин хаттоб розияллоҳу анҳу. Ҳаётдаги бир муҳим қоидалардан қилиб олсак яхши бўлади.

У киши айтадики, ҳисоб китоб қилинишинглардан аввал ўзларингизни ҳисоб китоб қилиб туринглар. Сизларни зарарларингизга ўлчангунга қадар, амалларингизни ўлчаб олинглар. Агар инсон ўзини ҳисоб китоб қилиб турса, анча тартибга келиб қолади. Агар ўзини амалларини ҳисоблаб турса, амаллари ҳам тузалиб қолганлигини кўради.

Агар биз ўзимизни амалларимизни ўзимиз ҳисоб китоб қиб турсак, нафсимизни ҳисоб китоб қип турадиган бўлсак, анча, анча инсофга келиб қоламиз. Ақл қовли ҳаъда, ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш