MMaviza
СакинатТекширилган20 daq

59-ҚИСМ / САКИНАТ (5/5) / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА / ABDULLOH DOMLA

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
20:11
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилан аламин. Ассалат ва ассалому ала широфил мурсалин ва ала алихи ва ашабиҳийҳи ажмаъин. Иммо баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Тазкиятун нафс дарсларидан биродарлар, сакинат манзиллатини ўқиётган едик. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади. Астайду биллаҳ. Сим ма анзалаллоҳу сакинатаҳу ала расулиҳи ва ала ал мўминин ва анзала жунудан лам таровҳа ва адабал ла динаҳ кафару ва дҳаълика жазоул кафилин. Кейин Аллоҳ пайғамбарига ва мўминларга ўз томонидан хотиржамлик нозил қилди. Яъни Аллоҳ ўзини пайғамбари ва мўминларига хотиржамликнозил қилди. Аллоҳ томонидан бериладиган мавҳиба, мавоҳиб дейилади сакинат. Сакинат макосиб емас. Мавоҳиб. Макосиб банда ўзини саъй ҳаракати, меҳнати билан қўлга киритадиган нарса бўлса, мавоҳиб Аллоҳ томонидан бериладиган ҳадия. Бизни тилда айтганда, макосиб бу ойлик маошингиз бўлса, мағоҳиб бу премия дедик.

Бандани Аллоҳ Таоло сийлашни, унга фазил кўрсатишини хоҳласа, шу бандасига Аллоҳ Таоло секинатни топиб қўяди. Билишимиз керак бўлган нарса шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзига, шахсиятига хос бўлган нарсалар бор. Агар мўмин ўзини иймонида, ихлосида, Аллоҳга бўлган иқболида, тақвосида иштиходли бўлса, мана шу иштихонига яраша Расулуллоҳни ўзига хос бўлган нарсаларнинг айримларидан бир улушга ега бўлади. Пайғамбарларга мўжиза берилади. Аммо пайғамбар бўлмаган мўминларга, пайғамбар билмаган оддий мўминларга тақвосига қараб Аллоҳ Таоло томонидан каромат берилади. Кароматлар ҳақ. Шунинг учун сиз билан бизга мана шу секинатни тушишлиги Аллоҳга бўлаётган иқболимизга боғлиқ бўлади. Агар банда Аллоҳни амрида мустақил бўлса, мухлис бўлса, иқбол қилса, ана шу оятдан бу муомаларга ҳам нима бор? Албатта ўлиш насиба бўлади. Сакинат.

Сакинат нима? Аллоҳ таолони бандаси қалбига тушириб қўйган осойишталик, хотиржамлик. Фа анзал аллоҳу сакината ҳу ала расулиҳ ва ала ал муъминий. Мана яна бир оятда худди шу маъно. Аллоҳ ўз пайғамбарининг ва мўминларнинг устига ўзи саккина ором туширди. Ва еътибор беришимиз керак бўлган нарса, бу саккина одатда қачон мўминларни устига тушади? Ҳар куни бўлаверадими у? Бу биз ўқиган оятларни бирлаштирадиган нарса шуки, мўминларнни устига меҳнат, машаққат, қийинчилик, ёғилиб турган вақтда аллоҳ томонидан бериладиган нарса. Яъни ҳамма изтиробга тушиб, гангиб, нима қилишини билмасдан, юраги ҳовлиқиб, босар тусар билмай қолган пайтда, аллоҳ азза ва жалла тақовосига яраша сакинатни беради. Бошқалар қийналиб турганда, мўмин хотиржам бўлади.

Роҳатли, йенгил кунларида аллоҳни таниган мўминларга қийинчилик кунларида шу сакинат тушади. Ҳадисда айтилганидек, йенгил кунларингда Аллоҳни танигин, машаққатли кунларда Аллоҳ сени танийди. Шунинг учун мана йенгил, хотиржам, осойишта кунда ўтирибмизми? Мана шу кунда кўпроқ Аллоҳни зикр қилайлик.

Намозларга маҳкам бўлайлик, тақвога интилайлик, Аллоҳни танийлик хуллас. Одамлар бор, бошига мусибат келганда Аллоҳ дейди. Инобат. Мана шу Аллоҳга инобат қилиш, Аллоҳга қайтиш, илтижо қилиш, инобат қилиши икки хил бўлади. Улуғият инобати ва рубубият инобати. Рубубият инабати қанақа бўлади деса, самолётга чиқди. Мусулмони кофири, тақводори фожири, еркак аёли, бой камбағали.

Мусулмонлар ҳам ўтирадида субҳаналлади саҳаралана ҳада дейди. Ўтириблар Аллоҳни неъмати еканлигини еслайди. Парвардигор есаломони кўтарилиб, есаломони қўйиб олайлик дейди. А бояги кофир нима дейди? Ичади керак бўлса. Аллоҳни есламайди. Енди мана шу самолёт турбулентностга киради. Ҳа, ҳалиги магнитний буря деб нима дейди, ўшанга кириб бунақа қилиб чайқалиб, самолёт қулашда хавфи бўлиб қолган пайтда, субҳаналлоҳ, ҳамма аллоҳ дейди.

Бояги муомала аллоҳни ўта чиқиблар. Ҳалиги атеист, атеистлик есидан чиқиб қолади, ей худо ўзинг сақлагин дейди. Яъни бу уни табиатида бор. Мусибат бўлганда, устига қийинчилик келган пайтда, албатта аллоҳ дейди. Бу рубубият инобати дейилади. Енди улуғият инобати қанақа деса, доим аллоҳга қайтади бу одам. Бойиб кетганда ҳам, камбағал бўлганда ҳам, соғ бўлганда ҳам, касал бўлганда ҳам.

Демак, йенгил кунларида Аллоҳни еслаган бандаларига Аллоҳ қийинчилик кунлари келадиган бўлса, сакинатни ато қилади. Хотиржам бўласиз. Хотиржам биласиз. Сакинатни таърифларини айтдик, қалбда хотиржамлик бор, аъзоларда сокинлик бор, виқор бор. Қалби хотиржам, аъзоларида сакинат ва виқор бор.

Айтилинган муҳим нарсалардан биродарлар, агар Аллоҳ Таоло сизни мени қалбимга мана шу сакинатни ўрнаштириб киритиб қўядиган бўлса, хотиржам бўлиб қоламиз. Айтдик, юриш туришимиз, босар тусларимиз ўрнида виқор бор, тилимизда ҳикмат, фасоҳат бор, тилимиз ҳақни гапирадиган бўлиб қолади.

Сакинатни биринчи қисмини муҳосабату нафс дедик. Яъни нафс инсон ўзини нафсини нима қилиб туришлиги, ҳисоб китоб қилиб туришлигига. Иккинчиси, мулотофатул халқ дедик. Яъни ҳалойиқ билан лутф ила, мулойимий билан муомала қилишлик дедик. Ана шу жойдан давом еттирамиз. Демак, биринчиси, муҳосабату нафс инсон ўсини ҳисоб китоб қиб туриши керак. Агар дунёда ўзини оғир ҳисоб китоб қлиб, доим тергаб турса, қиёматдаги ҳисоб китоби йенгил бўлади. Агар инсон дунёда ўзини умуман ҳисоб китоб қилмаса, йенгил ташлаб қўйса, қиёматда ҳисоб китоби оғир бўлади.

Мулотофатул халқ. Махлуқотлар билан лутфила, юмшоқлик билан муомала қилишлик. Мана ота сифатида биз уйда фарзандларимиз йиқилаётган муомаламизни айтиб ўтдик. Ота бўлганимиз учун бизни албатта яхши кўришга мажбур емас фарзандлар. Боқиб қўйганимиз учун, катта қилиб қўйгани учун. Биз комил инсон бўлишлигимиз керак, уларни муҳаббатини қозониш учун.

Айтдик, мансабдорлар, подшоҳлар, қувват егалари ўзларининг қуввати билан, мансаби билан, кучи билан одамларнинг бўйинларига ега бўлган. Лекин қалбларига емас. Уларни борди борлигида ҳурмат қилишган, қўллиқ қилиб туришган, айтганини қилган, лекин қалбида муҳаббат бўлмаган одамларни уларга нисбатан. Аммо пайғамбарлар еса заиф бўлишига қарамай, камбағал бўлишига қаламай, ночор бўлишига қамай, одамларнинг қалбларини касб қилишган. Ҳеч қандай қўрқувсиз, босимсиз. Одамлар пайғамбарларни яхши кўришган. Пайғамбарга итоат қилишган. Улардан қўрққанлиги учунмас, улардан бир нарсани таъма қилганлиги учун емас, пайғамбарларнинг комил инсон бўлганлиги учунга ергашишган, уларга муҳаббатли бўлишган. Аллоҳ таолонинг ҳикмати мана шундай бўлишини тақозо қилди.

Қалбларини касб қилишликдаги енг ишончли йўл одамларга лутф билан, мулойимлик билан муомала қилишлик. Мана шу лутф билан, мулойилик билан муомала қилишлик ҳам сакинатни белгиларидан. Яъни қалбида осоячалик бор. Аъзоларида виқор бор, сакинат бор ва сўзида ҳикмат бор.

Астайдубиллаҳ. Вала тасставил ҳасанату вала саййиъа. Яхшилик билан ёмонлик ҳеч қачон баробар бўлмайди, деди Аллоҳ Таоло. Идиф абиниллати ҳия асан. Сиз ҳар қандай ёмонлигини, ей Муҳаммад алайҳиссалом, енг гўзал сўзлар билан даф қилинг. Фаи дал ла ди байинака ва байнаҳу адавату л каънаҳу вали июн ҳамим. Яъни сизга ёмонлик қилинса, чиройли муомала билан жавоб қайтаринг. Шундай қилсангиз нима бўлади? Шунда баногоҳ, сиз билан ўрталарингизда адоват бор бўлган кимса, қайноқ, содиқ, дўст каби бўлиб қолур.

Енг қийини енди бу Пайғамбарларни хулқида. Пайғамбарларнинг хулқи. Наби саллаллоҳу алайҳи васалламни Тоиф ақли тошбўрон қилиб, хорлаб ҳайдаб турса, Наби саллаллаллоҳу алалайҳи васаллам нима деяптилар? Парвардигор қавмимни ҳидоят қилгин. Зеро улар нима қилишаётганини билишмаяпти. Пайғамбаримиз сакинат егаси. У зот оятда айтилганидек, сизга қилинган ёмон муомалага енг чиройли бир сўзлар билан жавоб беринг, шунда улфатли пайдо бўлади деяпти Аллоҳ Таоло.

Мулойимлик билан гапирасан, дўстингга, бегонага, душманга. Қаранг, сакинат бўлса қалбимизда, мулойим бўламиз екан. Сакинат қалбимизда бор бўлса, мулойим бўмиз екан. Енди, мулойим бўсак, бизга нима бор? Агар дўстимизга мулойим бўлсак, уни улфатлиги давомий бўлади. Агар бегонага мулойимлик қилсангиз, уни қалбини касб қиласиз, ўзингизга дўст қиласиз. Агар душманга мулойимлик қиласангиз, уни ғазаби пасаяди.

Демак, қалбида сакинати бор одамгина одамлар билан мулойимлик ила муомала қила олади. Демак, сакинатни биринчиси, муҳосабатул нафс, мулотофатул халқ, муроқобатул ҳақ. Сакинатни яна битта аломати, Аллоҳ Таоло мени кузатиб турибди деб билишлик.

Муҳосабатул навс, нафсингизни ҳисоб китоб қилишлигингиз. Сиз борсиз, одамлар бор, Аллоҳ бор. Сиз борсиз, одамлар бор, Аллоҳ бор. Ўзингиз билан муҳосабату нафс. Ўзингиз била қилган муомалада нафсингизни ҳисоб китоб қилиб турасиз. Одамлар билан бўлган муомалада мулоҳофотул халқ, одамлардан юмшоқ муомала қиласиз. Учинчиси, Аллоҳ билан бўладиган муносабатда муроқобатул ҳақ. Аллоҳ мени кўриб турибди дейсиз. Сиз.

Одамлар Аллоҳ. Шунинг учун еҳсон нима деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраганларида, ан таъбудаллоҳака аннака тароҳу, фа иннам такун тароҳу, фа иннаҳ у ярако. Аллоҳни кўриб тургандай ибодат қилишинг, еҳсон. Енди гарчи Аллоҳни кўра олмасанг ҳам, У сени кўриб турибди.

Яна қайтараман. Сиз одамлар ва Аллоҳ. Ўзингиз билан бўлган муомалангиз, ўзингизни нафсингизни ҳисоб китоб туриш бўлади, муҳосабату нафс. Одамлар билан бўлаган муомалангизда мулотофатул халқ, халойиқ билан мулойимлик билан муомала қиласиз. Аллоҳ билан бўлга муомалада, Аллоҳ мени кўриб турибди дейсиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳайё нима, ё Расулуллоҳ деб сўрашди.

Расулуллоҳ айтдилар, антаҳфадор роса ва маъваъа. Валбатна ва маъҳава. Ва антадукур ал мавта ва ал била. Бошни ва ундаги нарсаларни, қоринни ва унинг хоҳишларини сақлаш, ўлимни ва қабрда суякларни чириб кетишини еслашлик.

Мана шу муҳим нарса. Ҳаммамиз ўламиз. Ҳаммамиз қабрга кирамиз. Ҳаммамиз чириб кетамиз. Унгача ўлмайдигандай одамлар гапиради, хатти ҳаракат қилади. Гуноҳ бўлган, кўзингни истаклари бор, мумкин бўлмаган қулоқни хоҳишлари бор, тилни хоҳишларини тийишлик. Ҳаром луқма, ҳаром нарсадан тақво қилишлик. Ўлим ва чириб кетишни еслашлик. Мана шу ҳаёт бўлади.

Дарсимиз аввалида айтдик, сакинат бу иймоннинг самараси. Иймони йўқ одамда сакинат бўлмайди. Иймони йўқ отамда сакинат бор бўлмайди, чунки сакинат фақат мўминларга бериладиган Аллоҳнин инъоми. Айтдик, сакинат макосиб емас, у мавоҳид. Банда саъйи ҳаракати билан уни касб қила олмайди. Балки Аллоҳ Таоломондан унга ато қилинади.

Сакинат Аллоҳнинг атоси, сакинат иймоннинг меваси. Ҳақиқат шуки, агар сен қалбида сакинати бор мўмин билан муомала қиладиган бўлсанг, шунақа одамга учраган бўлсанг ҳаётингда, қалбинг мойил бўлиб қолади унга. Бир марта суҳбат қилиб ўтирдинг, яна бир марта ўтиришни хоҳлаб қоласан. Иймони қувватли бўлган, амали солиҳ бўлган, мўмин билан бирга бўлсак, бизни қалбларимиз уларга нисбатан, бизни қалбимизда унс пайдо бўлади.

Қайтарамиз. Иймони қувватли бўлган, амали солиҳ бўлган мўмин билан бирга бўларкан, одамларни қалбларида унга нисбатан бир унс пайдо бўлад. Яқинлик, илиқлик. Демак, қалбида сакенати бор мўмин билан одамлар мулоқот қиладиган бўлса, уларни қалбида мана шу унс пайдо бўлиб қолади. Шунинг учун яна бир марта ўтиришликни хоҳлайсиз.

Бунақа одам билан бирга ўтирганда, қолган одамларни қалбларида сакинат пайдо бўлади, ўзларини яхши ҳис қилади. Буни сири нимада? Е, бир хилга одам бўлади, олдида тургинг келмайди. Бўладими шунақа? Ўтирди, тўйғизади да, шикоят қилаверади, дардини айтаверади, проблемани айтаверади, бензин қимматлаб кетди, кўчалар мана қўйиб кетди, анақа.

Унақа одамни узоқдан кўриб қочасиз. Енди биз айтаётган, қалбида сакинати бор одамни нимага суҳбатига интилаверасиз? Нимага уни мажлисда ўтиришда кейин интиласиз? Буни сири нимада? Сири шуки, Аллоҳ мана шу бандасини қалбига тажаллик қилди, қалбига сакинатни тушириб қўйди, сен у билан бирга ўтирганингда, шу сакинатдан сенга ҳам юқади.

Қаранг да, атрофингизда борми шунақа одам? Демак, мана шундай секиноти бор одам билан муомалада бўларкан, одамларга ҳам мана шу секинотдан бир уруш насиб етади. Ҳикматда айтилинаркан, ас соҳибу саҳибун. Дўст ўзига тортувчи бўлади. Дўст ерчитувчи бўлада. Бақироқ одамлар билан улфат бўлса, сиз ҳам бақироқ бўлиб қоласиз.

Енди қаранг биродар, атрофингизда шунақа сиз у билан ўтирсангиз, қалбингиз таскин топадиган улфатларда нечта бор? Ўзи умуман борми бунақа одам? Шунинг учун айтилади, холи сени Аллоҳга чақирадиган, сўзи сенга Аллоҳни еслатадиган инсонни ўзингга дўст еди. Ақлирожиҳ, қалбида секинати бор одамни дўст тутсанг, саодат топасан.

Мўмин кишининг саодатини, бахтини сири шунда. Шунинг учун мўминлар ўтиришганда, бир бирини кўрганда, қалбида сакинат пайдо бўлади. Руҳя тил ихвон, мадаҳаба тун ли ила аҳзам дейилади ҳикматда. Аллоҳ йўлида танишган, Аллоҳ учун дўст бўлган биродарларни кўришлик ғам қайғуни кеткиза оладиган нарса бўлади.

Мўминлар мажлиси йиғилиб ўтирар екан, агар буларни ўртасини Аллоҳга бўлган иймон бирлаштирадиган бўлса, ўтирди, уларда қалбида хурсандчилик пайдо бўлади. Аллоҳ аъза ва жалладан биродарлар, мана шу иймоннинг самараси бўлган, шу сакинатни бизга ҳам ато қилишини сўраймиз. Бир фақир одамни тасаввур қилинг. Топиш тушиши кўп паст. Уй жойи ҳам номига уй жой. Аёли ҳам ҳусни ўртачадан пастроқ, жамиятда ҳам ўрни кўп ҳам баланд емас. Кўриниши ҳам жуда чиройли емас. Ўртачадан пасроқ одам. Енди агар Аллоҳ шу бандасини қалбига тажжаллик қилиб, сакинатни солиб қўйса, йер юзидаги подшоҳлардан кўра бахтлироқ инсонга айланади.

Аллоҳдан шуни сўрайлик. Биз ўша бахтни, хотиржамликни, ҳузур ҳаловатни сўраяпмизми? Бу албатта пул билан бўлиши шартмас. Сакинатга лойиқ бўлсангиз, Аллоҳ берса, енг бахтли одамсизсиз. Умаром Хаттоб дейилади. Яна Боязид Бастомий дейилади. Айтадики, агар подшоҳлар, подшоҳлар, бизда бор бўлган нарсани билишганида еди, қалбимиздаги сакинатни, саодатни нимагини билишганида, ана шу нарсани тортиб олиш учун қиличлари билан келиб бизга қарши урушган бўлар еди.

Сакинат мана шундай улкан неъмат, биродарлар, Аллоҳнинг атоси. Сакинат иймоннинг меваси, самараси. Уламоун нафс айтади, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло соғликни, заковатни, бойликни, ҳуснни бандалардан жуда кўпчилигига бераверади. Аммо сакинатни ўлчов билан фақат ўзини мўмин дўстларига беради.

Инсон гўзал бўлиши мумкин, лекин шу билан бахтсиз бўлиши ҳам мумкин. Ақлли, лекин таназзулга кетган бўлиши мумки. Кучли, аммо золим бўлиши мумкан. Танаси соғ, аммо қалби мараз бўлиши мумкинки. Қайтариб айтамиз. Соғлик, заковат, бойлик, чирой деган нарсани Аллоҳ мўминга ҳам, кофирга ҳам бераверган. Аммо инсони икки дунёда саодатли қиладиган сакинатни Аллоҳ фақат ўзининг мўмин бандаларига беради.

Сакинат иймоннинг енг катта самараси. Сакинат саодатнинг нақгина ўзи. Сакинат саадат сакийна бахт. Аллоҳ азза ва жалла фақат ўзининг дўстларига ато қиладиган мана шу сакийнаътдан бизни насибадор қилсин. Бу улуғ марҳаматдан бизларни маҳрум қилмасин. Ана шу сакийнаъатни сабаби бўлган ҳақиқий иймон егаларидан бўлишимизга Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзи тавфия берган бўлсин.

Ақули қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу ли ва лакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш