Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббилен аъламин. Вассалату вассалому ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабот, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ. Тазкиятинафс дарсларидан биродарлар, бугун янги дарсни бошлаймиз. Ҳаё манзилати. Ия акани абоду ва ия акани стаин. Сенга яна ибодат қиламиз. Сендан яна ёрдам сўраймиз. Мартабалар мавзусидаги навбатдаги дарсимиз. Бу дарсимиз ҳаё ҳақида. Ҳаё нима деса, уй алчанглик дейди кўпчилик. Худди ростгўйлик дарсимизни ўтгандек. Ростгўй одам қанақа бўлади деса, одамларнинг аксарияти ёлғон гапирмасанглар, ростгўй бўлади. Ростгўйликка ҳақида аксар одамларда тасаввур шунақа еди.
Лекин шариатимизда, диний исломимизда розгўй инсон деганда жуда кўп нарса буни ичига кириб кетар екан. Розгўйлик тили бор екан, розгўйлик қадами бор екан, розговлик кириши бор екан, розгуроқлик чиқиши бор екан, розгўйлик ўрни бор екан. Худди шунга ўхшагандек, ҳаё ҳам одамларнинг жуда кўпчилиги ўйлаган фақат уятчан бўлиш, одамларни олдида юзи қизариб, йерга қараб туришлик емас.
Агар бир одам одамларни олдида гапиргани ҳаё қилиб, юзи қизариб, йерга қараб туриб, таппата бировни катта пулга отиб қўяётган бўлса, бу одам ҳаёлий дейилмайди. Дарсдан сал олдинроққа ўтиб кетиб айтаманки, гуноҳ қилишликка, аллоҳдан ҳаё қилган, аллоҳдан уялиб, гуноҳдан тийилган одам, ҳақиқий ҳаёли одам дейилади.
Кўзда ҳаёси бор. Тилда ҳаёси бор. Қулоқда ҳаёси бор. Оёқ қўлда ҳаёси бор. Каллани ҳаёси бор, қоринни ҳаёси бор. Тушунарлими? Бир одам журъатли бўлиши мумкин, одамларга тикка қарайди, юзи қизармайди, лекин тақвода, гуноҳ емас, ётдан ўзини тия оладими? Шу одам ҳаёлий бўлаверади. Ҳалиги мулойим шприг бўлиб ташлаб кидат қилиб қўйса, у ҳаёлий дейилмайди у.
Билишимиз керак бўлган нарса жуда ҳам кўп. Бу манзилат Аллоҳу азза ва жалламнинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан истисно қилинган. Ҳаё ҳақида оятлар ва ҳадисларни ўқиймиз. Биринчи оят. Астайду биллаҳ алам яълам би анна аллоҳа яром. Албатта Аллоҳу уни кўриб туришини билмасман. Биродалар, ҳаё хулқининг асоси шу оят. Аллоҳ кўриб турганлигини билмайдими? Аллоҳ кўриб туринг ку.
Аҳмад бир хунук айб иш қилди. Ҳеч ким йўқ жойда. Кейин билса, фалончи акаси тевадан қараб турган екан балконидан. Уни мана шу қабиҳ амалига гувоҳи бўлиб қолди. Аҳмад бундан хабар топиб қолди. Енди аҳволи нима бўлади? Ана шу одамни кўрганда хижолат бўлаверадими? Қалби шамдек ериб кетиб юборадими? Битта одам сени хунук ишингни кўриб қолса, шу одамники олдида қанчалар хижолат бўмасан у, ҳамма нарсани кўриб билиб турадиган Аллоҳ Таоло, устингдаги ҳамма неъматларда сенга бериб қўйган Аллоҳ Таоло, кўриб турганини билмайсанми? Астайдубиллаҳ. Фала тадуми аллоҳи илоҳан ахор фотакона минал муаддабин. Бас, ей Муҳаммад алайҳиссалом, сиз Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилманг. Акс ҳолда азоблангувчи юмсалардан бўлиб қолурсиз. Ва яқин қариндош уруғларингизни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантиринг. Ўзингизга ергашган, мўмин бўлган кишилар учун қанотингизни паст тутинг. Бас, агар улар итоатсизлик қилсалар, у ҳолда айтинг, албатта мен сизларнинг амалингиздан тождирман.
Ва таваккал алал азизир роҳим. Ғолиб ва меҳрибон Аллоҳга таваккур қилинг. Алладий ярокаҳи натоқум. У сизни ўзингиз намоз учун тураётган вақтингизда кўриб турар. Алладий ярока. Сизни кўриб турадиган зот. Магазинига кирсангиз камера турибди. Тош юз кўрсатувда уни боғласиз. Ёки кириб кетаётсангиз, магазинда видео кузатув йўлга қўйилган дейилди. Нима қиласиз?
Сизни кузатиб туришганлигини билсангиз, ана шу билимиз сизни тартиб, интизомли, қоидали бўлишга мажбур қилади. Демак, ҳаёнинг асоси биродарлар, фундаменти Аллоҳ кўриб турибди. Демак, биринчи оят мана шу бўлди. Алам яълам би анна лоҳа яроҳ. Албатта Аллоҳ кўриб суришини билмасман. Феъл атворинг, насиҳатларинг, сўзларингни ҳаммаси, ҳатто ўй фикрларингни ҳам Аллоҳ Таоло билиб туради. Алам яълам, би амна Аллоҳа яроҳ.
Иккинчи оят. Имна аллоҳ акана алайкум роқийба. Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир. Аллоҳ Таоло латиф бўлган зод. У Зотнинг кузатиб туришлигини биз машаққатини ҳис қилмаймиз. Масалан камера турса турибди, кўзимиз кўриб турибди. Ёки орқамизда битта одам кузатиб юрса, бизни кузатиб қараб турганлигини кўрамиз. Камера кўтариб юрса, яна бир ноқулайлик. Бу инсонни кузатиб туриши.
Бу инсон нуқсонли бўлгандан кейин, уни феъллари ҳам нуқсонли бўлди. Енди Аллоҳ Таоло кузатиб туради, Аллоҳ Таоло мурожаат қилиб туради, бу сизга умуман малол келмайди ва сезмайсиз ҳам. Ўшанинг учун унутиб қўясиз да. Ей инсонлар, дейди Аллоҳ Таоло Қуръонда, сизларни бир жондан, одамдан яратган ва унинг жуфтини, Ҳавони вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп еркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз. Яна ораларингиздаги савол жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳъдан қўрқингиз. Ва қариндош уруғларингиз билан ажралиб кетишдан сақланингиз, албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир.
Мана иккита оятни ўқидик. Иккаласида ҳам Аллоҳ Таоло сиз билан бизни кўриб, кузатиб туришлигини тушундик. Сен билан мен биродар бандамиз. Доим кузатувдамиз. Шуни унутмаслик керак. Агар унутмаганимизда шу нарсани, қанақа одам бўлардик а? Аллоҳ бизни кузатиб турганини яна ҳеч ҳам есдан чиқармасак, доим ёдимизда турса, қанақа одам борардик а? Гап сўзимизни ўйлаб гапирардик, қадамимизни ўйлабсак босар едик.
Қўлида мансаби бор, куч қуввати бор бир одам сени кузатиб турибди. Агар қойилсанг, хатога йўл қўйсанг, мана шу хатойинг учун қаттиқ жазолаш имконияти бор. Шуни билсанг, қанақа тутасан ўзингни? Хатога йўқ бўлишдан қўрқасан, шарманда бўлишдан ҳаё қиласан.
Инналлоҳ акана алайкум роқибаҳ. Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир. Кузатув. Машинангизда тез кетяпсиз, радар борлигини кўрсатадиган белги турибди. Кетаверасизми? Йўқ. Билганингиздан кейин, кўрганингиздан кей ин, секинлайсиз. Бир дўконга кирдингиз. Видеонаблюдения бор дейилди. Нима қиласиз? Ўзингизни тўғрилаб оласиз. Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир.
Бу мисоллар тавзиқ учун, тушунишимиз осон бўлиш учун келтирилди. Уйингизга меҳмон келди. Мартабали, ҳурматли, жамиятда бир ўрни бор, илм, маърифатли одам келди. Ҳалиги одамни қабул қилгани, чиқдингиз. Нима қиласиз? Ўша уйингиз, уй кийимингиз билан чиқиб келаверасизми? Рабочий кийим билан чиқиб оласизми? Нима қиласиз? Уяласиз да ундан. Енг зўр кийимингизга сиз. Уйизни шпрди, сув септирасиз, чунки уни олдида хижолатга қолишини хоҳламайсиз. Яна бу одам билан ўтирганда қанақа қилиб гапирасиз?
Овозни кўтармайсиз, бақирмайсиз, одоб билан турасиз. Бу ўзингизга ўхшаган битта гўштдан, суякдан иборат одам. Шундан ҳаё қиляпсиз шунчалик. Аллоҳдан ҳаё қилишликка ҳақли емасми ўзимизни биродарлар? Иккита оятни ўқидик. Учинчи оят. Яъламу хо инатал аъюний ва ма тухфисудур.
Кўзнинг хиёнати. Кўзнингхиёнати. Аллоҳ кўзларнинг хиёнатини ҳам, диллар яширадиган нарсаларни ҳам билур. Кўзни хиёнати нима? Бир ташлаб қўйиш кўзни. Қилиб қўясиз. Масалан, еркак табиб. Бошқа табиб йўқлиги учун ночор аёл кишини кўряпти. Фараз қилинг.
Бу табиб бу аёлни баданини қайси қисмига қарашга ҳаққи бор деса, ўша даволайдиган жойини кўришликка ҳаққи бор. Енди буёғига қарашлиги мумкин емас. Ҳаром. Мана енди ўша кўраётиб туриб, буёғига анақа кўзини ташлаб қўйди. Рўпарасида турган одам сезмайди кўзини у ёққа бир ташлаб қўшганини. Аллоҳ таоло айтяпти, кўзларнинг хиёнатини ҳам билади, қалбларнинг яширган нарсасини ҳам билади.
Кўзни хиёнати. Қўлингизда телефон бор. Бутун дунё қўлингизда турибди. Хоҳлаган нарсангизни кўрасизлар. Сиз бўпти, хўп, ўзингиз яхши одамсиз, диндорсиз, ўзингиз истаб кўрмайсиз у фахшни. Лекин чиқиб қолди ўртада рекламада. Нима қиласиз шунда?
Оятни қаранг. Кўзнинг хиёнатини ва қалбларнинг яширган нарсасини билур дейди. Ҳеч ким йўқ, кўриб турибсиз, ёки уйингизда телевизорда кўриб туриб сиз. Агар сиз Аллоҳъдан уялсангиз, ўчирасиз ёки бошқа нарсага оласиз. Кўп қаватли иморатни ўнинчи етажда турибсиз, деразангизга қараб, рўпарадаги иморатда, ўнинчи етажида, бир аёл деразаси очиқ, кийим алмаштиряпти. Сиз уйингизни ичингизда турибсиз. Ҳеч ким сизни кўрмаяпти.
Томоша қиласиз, биров билмайди. Ҳеч ким бу нарса учун сизни ҳисоб китоб қилмайди. Нима қиласиз? Агар шундай кўзингизни олиб қочган бўлсангиз, муборак бўлсин. Ҳаёйингиз бор екан. Яъламу хўийнат ал аъюний ва ма тухфий судур. Учинчи оят. У Аллоҳ кўзларнинг хиёнатини ҳам билиб туради, қалбларнинг яширган нарсасини ҳам. Бу Аллоҳ Таолонинг кузатиб туриши ҳақидаги оятлар еди. Мана енди ҳадисларни ўқиймиз.
Биринчи ҳадис. Ҳаё иймондандир. Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўчада кетиб бораётганлар, бир ансорий, саҳоба ёнида турган бир кишига ҳаё ҳақида ваъас қилётувди. Ҳаё ундоқ бўлади, ҳаё бундоқ бўлади. Ҳаё қилиш керак. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам тўхтаб, бояги ансорийга да ҳу. Фа иннали ҳайя аминали ийман дедилар.
Уни ўз ҳолига қўй. Бу одамни ўзини ҳолига қўйинг. Чунки ҳаё иймондан бўлади дедилар. Иймони бор одамда ҳаё бўлади. Бу ҳадисни кўп ешитганмиз. Аммо бир ўйланиб, чуқурроқ тафаккур қилиб кўрадиган бўлсак, ажиб нарсага гувоҳ бўламиз. Хулқларнинг ичида иймоннинг шартларидан бўлган хулқлар бор. Нима дегани бу? Агар инсон мўмин бўлмаса, мана шунақа хулқ унда бўлмайди.
Қайтариб айтамиз. Иймоннинг шартларидан ҳисобланган хулқлар бор. У шундай хулқки, иймонинг борми, бу хулқ сенда бўлишлиги керак. Яна бошқа хулқлар бор, агар бу хулқлар сизда бўлса, бу иймонингизни йўқлигига ишора дейилади. Қаранг, мана бу хулқлар егаси бўлсангиз, иймонингиз борлигини белгиси, мана бу хулқлар бўлса сизда, иймонингизни йўқлигини белгиси.
Хўп, биз ҳаё иймондан еканлигини билдик. Демак, ҳаёси бор одамни иймони бор еканлигини билдек. Енди қайси хулқлар бўса инсонда, иймони йўқ бўлади бу одамни. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Муаммо Боҳли розияллоҳу анҳудан келтирилган ҳадисда айтадилар: ют ва улу мўмину алал ҳилали куллиҳаҳ, иллал хиянатавал кадиба.
Мўмин ҳар қандай табиат билан табиатланиб қолиши мумкин. Ҳар қандай хулқ мўминни табиатига кириб қолиши мумкун. Фақатгина хиёнат ва ёлғончилик бундан мустасно дедилар. Агар сиз хоин бўлсангиз, хиёнат қилсангиз, ва ёлғончи бўлсангиз, бу иймонни йўқлигига далолат қилади.
Инжи бўлишингиз мумкин, мўминсиз. Бахил бўлишингиз мумкан, мўминсиз, қўрқоқ бўлишингиз мумкун, мўминсиз ҳар қандай ёмон сифатлар билан мўмин сифатланиб қолиши мумкин, хулқланиб қолиши. Лекин иккита хулқ унга ҳеч қачон юқмайди. Хиёнат билан ёлғон. Демак биродарлар иймон ҳаё борлигидан билинар екан. Ҳаё иймон борлигига далолат қилар екан.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шунинг учун бояги ансорийни кўп овора бўлмагин, кўп кучинг кетмасин деб уни вақтини еҳтиёт қилгандек айтдиларки, да ҳу фаиннал ҳаяминал ийман. Бу одамни ўзини ҳолига қўй. Ҳаё иймондан бўлади. Овора бўлма бунга, тушунтириб ҳаёни.
Иккинчи ҳадис. Қолунабийе саллаллоҳу алайҳи васаллам ал ҳайя у ла яъти илла би хойир. Расулуллоҳ айтяптилар, ҳаё фақат яхшилик олиб келади. Ҳаё фақат якшиликка олиб келади. Розгўйлик ҳақида дарс ўтдик. Айтдикки, ас сидқу манжат. Розгўйлик нажотга бошлайди. Енди ёлғончиликчи? Фақат мусибат олиб келади, ёмонликка бошлайди. Агар бир инсонда ҳаё бўлса, бу ҳаё уни фақат яхшиликка йетайлайди. Лекин ҳаёни маъноси катта еканлигини айтдик а? Йерга қараб хижолат бўлиб, бундай и деб қизариб туриш емас бу ҳаё, биз ўйлайкан дақа.
Бушайримни Каъб айтади, ҳикматда шундай деб ёзилган. Албатта виқор ҳаёдамдир. Албатта сакинат ҳаёдамдир. Ҳаё қайси томонга бурмасин, сени фақат яхшилик олиб келади сенга. Чунки сен Аллоҳга осий бўлишдан уяласан да. Чунки сени кузатиб турибди.
Одамларга азият беришликдан уяласан, чунки Аллоҳ кўриб турибди. Ўзингники бўлмаган нарсани олишдан ҳаё қиласан, чунки Аллоҳ сен билан бирга. Шунинг учун айтилди ҳадисда, ҳаё фақат яхшилик олиб келади. Учинчи ҳадис. Ҳаё иймоннинг бир шохчасидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: ал ийману бизъун ва сабъуна, ав бизъун ва ситъуна шуъба. Вал ҳайяъу шуъбату минал ийман.
Иймон йетмиш ёки олтмиш дан кўпроқ шохчадир. Бас унинг афзали, енг баланддагиси ла илаҳа иллаллоҳ, енг қуйииси йўлда одамларга азият йетказадиган нарсани олиб ташлашлик. Ҳаё иймоннинг шохчаларидан биттасидир.
Ақоли қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи ва роҳкум. Ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.