MMaviza
Ҳаё манзилатиТекширилган16 daq

61-ҚИСМ / ҲАЁ МАНЗИЛАТИ (2/5) / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА / ABDULLOH DOMLA

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
15:59
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Вассалату вассалам ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Тазкиятун нафс дарсларидан биродарлар ҳаё манзиллатини ўқиётган едик. Давом етказамиз. Иймоннинг енг олий даражаси ла илаҳа иллаллоҳ. Аллоҳни яккалаш, тавҳид. Бу борлиқда биродарлар, фақатгина Аллоҳ Таолонинг хоҳиши воқий бўлади, содир бўлади. Аллоҳдан ўзига илоҳ йўқ. Аллоҳдан ўша илоҳ йўқнинг маъноси шу. Ма шааллоҳу кана, ва ма лам яша лам якун. Аллоҳ нимани хоҳлаган бўлса, бас у нарса воқий бўлди. Ва нимани хоҳламаган бўлса, воқеа бўлмади. Мана шу нарсага еътиқод қилишлик иймоннинг енг олий даражаси. Инсон боласи йетиши мумкин бўлган илмнинг чўққиси, ниҳояси, бу тавҳид. Ла илаҳа иллаллоҳ. Агар биродар, сенда мана шу илм бўлса, тавҳид бўлса, ҳақиқий маънода тушуниб йетсанг, ла илаҳа иллаллоҳни маъносини, ла илаҳа иллаллоҳнинг маъносини тушуниб англаб йетсанг, мушкулаларингни ҳаммаси ҳал бўлади.

Қандай қилиб? Чунки айтдик, ла илаҳа иллаллоҳ дегани Аллоҳдан ўзига илоҳ йўқ, Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлди, хоҳламаган нарса бўлмади. Буни буёғига ҳам Аллоҳ хоҳлаган роса бўлади, хоҳламаган роса бўлолмайди. Демак, сени устингда бўладиган ҳар қандай яхши ёмон иш Аллоҳ Таолонинг қўлида.

Сенга нима мусибат келса устингга, бу қилган гуноҳинг сабабли келади. Агар сен ла илаҳ ила аллоҳни тушуниб, аллоҳга осий бўлишидан қўрқсанг ва аллоҳга осийбўлмасанг, демак мушкулаларингни ҳаммаси ҳал бўлди. Чунки устингда қанақа муаммо, қанақа мушкула, қанақа бир проблема бўлмасин, буларни ҳаммасини аслида гуноҳ ётади. Чунки Аллоҳ Таоло айтяпти, истайди билла, ма асоба кун мин мусибатинг, фабима касабат айдикум ва яф он кафир.

Нима мусибат келмасин деяпти Аллоҳ Таоло. У молингга келган мусибатми, соғлиғингга келган мусилибатми, ҳурматингга келган мусибабми, оилавийми, иқтисодийми, ижтимоийми, қанақа муаммо бор бўлмасин, деяпти Аллоҳ Таоло, бима касабат айдикум. Ўзинглар қилган гуноҳ туфайли келади деяпти. Шунинг учун айтяпмиз да, ла илаҳа иллаллоҳни тушунсанг ҳақиқий маънода, фақат Аллоҳни хоҳиши бўлишини билсанг, гуноҳ қилгани уяласан, ҳаё қиласан. Гуноҳ қилмаяпсанми? Гуноҳдан ўзингни еътиёт қиляпсанми? Демак, муаммо қолмайди устингда. Ҳақиқий ҳаёли одам ким? Аллоҳдан ҳаё қилган одам. Аллоҳдан ким ҳаё қилаётган бўлади? Гуноҳлардан ўзини тегаётган одам. Кечаги дарсимизда айтдик. Юзингизга қара олмайди уятчанг, йерга қараб туради хаёлий, юзлари қизариб кетади, сал бир ножой гапни ешитса бир хижолат бўлиб кетади ю.

Катта катта гуноҳни бир чеккада қилиб қўяверади. У одамлар ўйлаётган ҳаё емас биз айтаётган ҳаё. Ҳақиқий ҳаё Аллоҳъдан қилинган ҳаё. Ҳақиқий ҳаёли одам, ҳеч ким кўрмаётган жойда ҳам Аллоҳъдан ҳаё қилиб, гуноҳдан ўзини тияди. Мана шу ҳаёни гапиряпмиз биз. Мана, ғарбни қаранг. Еслик ҳаммаси, одоблик, зўр, кулишади, бир чиройли муомала қилишади. Ҳа, ана шу катта шаҳарларни биттасида жуда бир катта раёнда свет ўчиб қолган еди.

Камерани облюдениялари ўчувди, кўринг буларни асл башарасини. Уларни одоблилиги, бировни ҳаққидан қўрқиши, ўғирлик қилмаслиги бари камерадан қўрқиб еди. Мана камера ўчгандан кейинми, қўлига кирган нарсани ўша супермаркетдан талон тарож қилишдир. Енди Аллоҳда ҳақиқий ҳаёт қилган одам нима қилади? Свет ўчиб қоладими? Ўчмайдими? У хаёлий одам. Тушунарли га биз хас хаёлда гапиряпмиз.

Демак, Аллоҳни агар яккаласанг, ҳақиқий мувоҳид бўладиган бўлсанг, мушкулаларинг қолмайди. Чунки сени алоқинг, муомилинг фақатгина бир томон билан бўлади. Ким билан бўларди? Аллоҳ билан. Аллоҳни нима дейиши, Аллоҳ сен ҳақингда қандай фикрда, қандай райда бўлишлиги сенга қизиқ. Одамларни райи қизиқ емас. Сен ҳақингда Аллоҳ Таоло нима дейиш қизиқ бўлиб қолади. Демак, мушкуланг ҳал бўлди. Ҳамма юзларни бир чеккага суриб, битта юз учун ишлагин, у юзнинг егаси қолган юзларни рози қилиб қўяди.

Ҳамма мушкула муаммоларни бир чеккига суриб туриб, битта ғам, битта мушкулани бўйнингга олгин. Ҳамма ғамни чеккага суриб, битта ғамни зиммангга олгин, Аллоҳни рози қилишинг ғамини. Қолган ғамларингга Аллоҳ ўзи кифоя қилади. Агар ҳамма ишингни Аллоҳни ўзи билан битиришни ўрганиб оладиган бўлсанг, сен ҳақиқий роҳатни топасан, биродар. Чунки мана шу гапларимизни хулосаси, хулоса тул калом ла илаҳ иллаллоҳ дегин. Аллоҳни яккалагин. Мувоҳид бўл.

Одамларни кўпчилиги, мана мусулмонларни кўплиги калимани айтади. Мусулмонларнинг орасида мана шу калимани айтиб туриб ҳам, ўзи билган билмаган ҳолда яширин, махфий ширкка кириб қолади. Ўзи ла илаҳа иллаллоҳ деган, намоз ўқийди, ўзини мувоҳида билади, аммо ўзи билмасдан яширин, маҳфий ширкка келиб қолади. Нима бу? Астайдубиллаҳ, вома ю умину аксаруҳим биллаҳи илла ваҳум мушрикун. Уларнинг кўплари Аллоҳга фақат мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирурлар.

Яъни ўзи билмаган ҳолда ширк келтириб қўяди. Бу йердаги очиқ ширк емас, бу махфий ширк дейиляпти. Демак, биродарлар, иймон бу еътиқод, ақида. Иймон бу сулукият, ахлоқ, одоб, муомала. Иймон бу гўзал хулқ. Ҳатто мана шу йерда одамларга азият йетказадиган тошмиди, тиконмиди, шишамиди? Шуни бир чеккага суриб қўйишлик ҳам иймонни кўринишларидан биттаси. Чунки айтдик ку, иймон бу сулукиятс. Юриш туриш хатти ҳаракат. Машина минаётганимизда ҳам иймонимиз есимизда турсин. Машинани парковат қилаётганимиз пайтимизда ҳам иймонимиз есимизда турсин. Ҳеч ким кўрмаётган бўлса ҳам қўйиб кетавермайлик, одамларга халақит қиладиган жойга машинани. Кимдан уялайлик?

Кимдан уялай лик? Янгисини айтиб берайми кечаги бўлганини? Филармониядан келяпмиз, пробка бўлиб кетяпмиз енди. Биласизлар филармони йўлини. Битта матиз қисилиб юриб чеккадан чангитиб келяпти. Ҳеч кимдан аллоҳдан уялмаяпти. Қисиб қисиб келяпти. Мен сал чиқиброқ бўлдим, атай. Тўсиб қўйдим. Ўтиб ўтиб туриб, шундай ёнбошига ўтиб чиқиб туриб, менга дўқимоқчи бўлгандим, бундай қараб туриб таниб қолди домла еканман. Ассалому алайкум деди. Бўлди, ҳеч ким набгун қилмади. Мендан уялди.

Мендан уялдим. Мен қўлимда ҳеч нарса йўқ бўлмаса. Ўзига ўхшаган гўштдан, суякдан иборат одамдан уялди, унгача Аллоҳдан уялмай ётувди. Енди шошилаётган бўлиши мумкин, номини ўтказолмадингизми десангиз, кейин шайт еълони буёғига ўтгандан кейин индамай орқамда кетди. Агар шошилиш бўлса, ўтиб кетса бўлади, иккита паласа еди бу йерда янги асбоб. Ҳар биттамизни устимизда бор шу нарса.

Ҳурматли, обрўли одамни кўрган пайтда ҳижолат бўлиб кетамиз дейди, ровно юрамиз. Оллоҳдан ҳаё қилишлигинг тўғрироқ емасми де ундан бурун? Таниш манзарами? Таниш манзарми? Оллоҳдан уялишликка ҳақлироқ емасмиди шу укамиз? Бу ҳаётга боғлаяпмиз, еътибор беряпсизларми? Агар сиз мувоҳид бўлиб, Оллоҳни яккалаб, Оллоҳдан ҳаё қилсангиз, гуноҳ қилмай қўясиз. Гуноҳ қилмай қувдингизми? Ишларингиз теккис бўлади, ҳаммаси. Иқтисодингиз ҳам зўр бўлади, сиёсатингиз ҳам зўр болади, оиладаги муносабатларингиз ҳам тўғри бўлади. Ҳамма муаммоларимизнинг илдизи Оллоҳдан ҳаё қилмаганлигимиз.

Текшириб кўринглар. Текшириб кўринглар. Ўша боламиз бетарбия бўлиб анқатяптими? Тўйғиздими? Демак, қайердадир биз ўзимиз хато кетганмиз. Ё ота онамизни биз ҳам анқатганмиз. Ё унга олиб келиб бераётган луқмамизда гумон шубҳа бўлган. Ишонаверинглар, бесабаб машина тўхтаб қолмайди да. Шап ўчиб қолмайди машина. Демак, ичида бир муаммо бор. Ўшанинг учун болалар билан уришаверманглар. Қандоқ балоғ кунда туғилиб қолгансан? Нимага фалончини боласига ўхшамайсан деманглар.

Яна қайтариб айтамиз. Ҳаётимизда қанақа муаммо бўлса, биз Аллоҳдан ҳаё қилмаганимиз учун, гуноҳдан ўзимизни тиймаганимиз учунга бўлаётган бўлади. Тушуняпсизларми мавзуни? Аллоҳдан уялинг. Аллоҳдан уялинг. Яна ҳаё ҳақида. Ан абий саид ал ҳудрий розияллоҳу анҳу қола, каъна расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ашадда ҳайъан минал адро и фи қидриҳа, фаи дара рў аш шай яннакираҳуҳу а рофнауҳу фи важиҳиҳ. Бухорий ва муслимдан. Бу саҳоба айтадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёси. Мана, ҳаё ҳақида гапирганда, ҳаёли инсонларнинг устози Муҳаммад Мустофо соллаллоҳу алалайҳи васаллам бўладилар. Ҳар биттамизда қайсидир даражада ҳаё бор.

Ҳатто кўчада сўкиниб, бақир чақир қилиб, беҳаёлик қилиб юрган еркак бўлсин, аёл бўлсин, ота енасини, оила аъзоларини орасига кирганда, ҳаё билан туради. Ҳаё бор да инсонда табиатида қайсидир даражада. Мана, енг ҳаёли зот Муҳаммад Мустафони соллаллоҳу алайҳи васалламми? У кишининг ҳаёси қайси даражада еди? Қайси даражда бўлган?

Саҳоба айтади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёси никоҳ кечаси тўшагида ётган қизнинг ҳаёсидан кўра қаттиқроқ еди. Агар у зот дейди бу саҳоба, бир нарсани ёқтирмасалар, ёқтирмаган нарсани кўрсалар, биз буни у зотнинг юзидан билиб борар едик.

Шу даражада ҳаёлий бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ана бизга ибрат ким? Ҳозирги даврда аксинча, ана шу беҳаё бўлишлик илгари сурилади. Беҳаё инсон сўзи хунук бўлади, қўпол бўлади, дағал бўлади. Сулукияти ёмон бўлади. Бунақа беҳаё одамлар одамларни хижолатга қўйишликни яхши кўради. Бор а, ҳар бир улфатларни ичида, жўраларни ичида битта яримта одам бўлади, имкон борича бирор устидан кулиб олади. Бир пастда масхара қилиб қўяди. Хижолат қилишликдан ўзи ҳузур олади. Бор а, бор. Ўша оно ўша фалончи. Лекин ўша фалончиси ҳам ўзини шунақа деб билмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар ла тоҳам мирул вужуҳ юзларни қизартирманглар. Яъни одамларни юзларини хижолатга қўйиб қизартирмангилар.

Мўмин одам бунақа бўлмайди. Мўмин одамм бировни хижолатга қуймайди. Агар биз мўмин бўладиган бўлсак, пайғамбаримизнинг саллаллоҳ, пайғамбимиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисини ешитдик. Одамларни юзларини қизартирманглар деяптилар, хижолатга қўйманглар деяпти. Мана Пайғамбарим саллаллоҳу алейҳи васаллам ўзи қандай йўл тутганлар шундай ҳолатда. Бир топ саҳобалари билан Расулуллоҳ ўтириб туя гўшт йедилар. Шу ўтирганлардан биттасидан йел чиқиб кетди. Овози чиқди. Енди бояги йел чиққан одамни хижолатдан енди ҳоли тайин.

Одамлар билмаяпти кимдан чиққанини. Ҳаммаси туриб намоз ўқишлиги керак, аср ўқишлиг керак. Ҳозир шу йел чиқарган одам туриб таҳорат қилса, билиниб қолади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кўряпсизми? Одамларни хижолатдан чиқаришлиги бўлган харишлигини. Айтдиларки, куллуман акалар лаҳм ал жазур, лаҳм ал жазкур, фаолиятаводҳо. Туя йейиш, туя гўштини йеганлар туриб таҳорат қилсин дедилар. Саҳобалар ҳаммамиз йедик ё расулуллоҳ деган еди. Куллукун фаолиятавадҳо. Ҳамманглар таҳорат қилинглар дедилар. Ҳаммалари туриб таҳорат қуришди.

Бу зот муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламда индамасалар ҳам бўлаверади. Хижолатдан чиқариб қўяптилар. Ўзи хижолат қилишлик емас. Ўзи одамларни ноқулай ҳолатга қўйиш емас. Ноқулай ҳолатига кириб қолган одамни чиқариб қоляптилар. Ҳамма туриб таҳорат қилди, демак ҳеч ким билмай қолди кимдан йел чиққанини.

Айтяпмиз ку, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёси никоҳ кечаси ўзини тўшагида ётган қиздан кўра қаттароқ еди ҳаёси. Агар бир нарса ёқмаса у зотга, нима қилардилар? Юзларидаги ҳолатдан саҳобалар билиш олар еди. Пайғамбаримизга ёқмади бу нарса деб. Пайғамбимиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, иннамин мин маъадрокан на сумин каламин нубуа, ида лам тасдаҳи фав алмашайта.

Аввалги пайғамбарлардан, дейдилар расулуллоҳ, аввалги пайғамбарлардан одамларга йетиб келадиган гап шуки, агар ҳаё қилмасанг, билганингни қил. Демак, ҳамма пайғамбар шу гапни бир хил айтиб келган. Уялмасанг, билганини қил. Бу ҳадисни бир қанча тавиллари бор. Биттаси. Биринчиси, агар қилаётган ишинг, одамлар уларники уни кўрса, хижолат бўлмайсанми? Демак қилавер, мубоҳ иш екан. Масалан, катта бир мансабдор одамсан ёки бу катта олимсан. Кўчага чиқиб, ўша магазиндан майда чуйда қилиб кетяпсан. Шу ишингдан уялмайсанми? Йўқ, мубоҳ иши. Демак қилавер. Одамларни кўзида бу иш билан хижолатга қолмайсанми, қилавер. Лекин бу таъвирларнинг заифи.

Лекин уламоларни орасида машҳур бўлган, қувватлироқ бўлган таъвил шуки, агар сен ҳаё деган нарсани унутиб қўйган бўлсанг, билган ишингни қил. Беҳаё бўлиб қолдингми? Демак сен одоб ва ахлоқ мақомларидан маҳрум бўлиб қапсан. Енди билганингни қилавер. Бу таҳдид. Бу таҳдид.

Ақл у қовли ҳа да, ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум, ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш