Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир робилаламин. Вассалат, вассалому ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва асадиҳи ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ. Тазкиятун нафс, нафсни поклаш дарсларидан биродарлар, хаёл манзиллатини ўқиётгандек давом етамиз.
Демак, Аллоҳ Таоло ато қилган яхшиликларни биронта банда Аллоҳ Таолига қайтара олиши мумкин емас. Тамом. Модомики шундай екан, банда бу сон саноқсиз неъматларни муқобилида Аллоҳда ҳаё қилишлиги керак. Модомики, Аллоҳ Таолонинг иномлари устингда сон саноқсизлигини кўрар екансан. Қайтара олмаслигингни биларкансан, биродар, сенда ҳаё деган нарса бўлишлиги керак.
Ана шу ҳолатнинг тақозоси табиий нарсаларни тарк қилиш ва ҳақдорларни ҳаққини адо қилишлик билан бўлади. Гуноҳдан тийиласан, устингда кимни ҳаққи бўлса адо қиласан. Фузайлов Ниёзнинг райи. Бу улуғ инсон шундай дейди. Ҳаёнингиз кам еканлиги бахтсизликнинг аломати. Бир инсоннинг беҳаё бўлишлиги, ҳаёсиз бўлишлиги унинг бахтсиз еканлигига далолат қилади.
Бу улуғ қози яна айтадики, бахтсизликни аломати бешта. Бахтсиз одамни бешта белгиси бўлади. Биринчиси, қалбнинг қаттиқлиги. Иккинчиси, кўзнинг музлаши. Яъни кўз ёш оқиз олмаслиги. Насиҳат ешитганда, оят ешитганда, инсонда қалби юмшаб, кўзи ёшланадиган ҳолатда ҳам кўзини қуруқ туришлиги. Учинчиси, ҳаёнинг камлиги. Ҳаёнинг камлиги инсоннинг бахтсизлигига далолат. Тўртинчиси, дунёга рағбат. Бешинчиси, орзу умидни узунлиги. Яъни ўлимни есламаслиги.
Ас сириё сақафий айтади, албатта ҳаё ва унс қалб ешигини очишади. Агар унда зуъхт ва тақвони кўришса, шу жойда қолишади, акс ҳолда йўқ. Инсонни қалбига кирар екан мана шу иккита сифат. Ҳаё билан унс, меҳр шафқат. Агар мана шу инсонни қалби да тақво бўлса, зухт бўладиган бўлса, шу йерда меҳр ҳам, ҳаё ҳам қолади. Акс ҳолда чиқиб кетади.
Яҳё ибн муозо айтади мен истаҳя миналлоҳи мутаъин, истаҳя аллоҳи мин ҳуқуқуҳу ва мутний буд. Ким аллоҳга итоаткор бўлган ҳолда ҳаё қилса, аллоҳга итоатлик ва аллоҳдан ҳаё қилса. Мана шу банда хато қилиб қўядиган бўлса, аллоҳ ҳам ундан ҳаё қилади. Аллоҳ қанақа қилиб ҳаё қилади? Бунақа бандасини азоблагани ҳаё қилади . Мана кечаги суҳбатимизда айтдик, нима мусибат устимизга келаётган бўлса, нима макулход келаётган бўса устимизга, бу қилган ишимиз туфайли келади. Ўзимиз сўраб олган бўламиз феъл атворимиз билан, аммо бир банда Аллоҳдан ҳаё қилса, итоатли бўлган ҳолида ва оёғи тойилиб кетадиган бўлса, бунақа бандасини Аллоҳ Таоло ҳаё қиларкан азоблашдан. Гуноҳга йўл қўйдинг, ундан аввал итоатни айтинг, Аллоҳдан ҳаё қилар единг, енди Аллоҳ сендан ҳаё қилади. Сени азобламайди. Аллоҳ Таоло Ҳабис Қуддусида марҳамат қилади Абди и Алиф Мифир Раҳо Арифу Кафишидда. Ей бандам, йенгил кунларингда мени еслагин, машаққатли кунларда мен сени еслайман, танийман.
Абди Кабиротсиннук ва Рауфабосарук ва Ша Башарук ва Наҳана Дооҳруқ, Фастахиминний, Ана Астфа Ана Астахиминка. Ей бандам, ёшинг улғайди, кўзинг хиралашди, сочларинг оқарди, белинг егилди, яъни қаддинг букилиб қолди. Бас, мендан ҳаё қилгин, мен ҳам сендан ҳаё қиламан. Ёши бир жойга бориб қолган одам Аллоҳдан ҳаё қилиб, гуноҳдан теглишди ўрнига, яна гуноҳмасиятга берилса қанақа бўлади?
Куч қувватга тўлган пайтинг биродар. Бешга кирган бола енди бир шапалоқ урдинг. Ҳа, жони оғрийди, аламланади. Енди ўн бешга кирганда урсанг чи, енди аламланиши яна ҳам қаттиқроқ бўлади. Бўйи бўйинга йетиб ўттиз га кирганда бир шапалоқ урсанг чи ҳаммани олдида. Бу уришни ва бу зарбани оғриғида ўзи алам қилмайди.
Бу бир шапалоқ ҳеч нарса емас ўттиз га келган одамга. Одамларни олдида хор бўлганлиги, ҳурмати тўкилганлигидан қаттиқ аламланади. Кўряпсизми? Устига келган мусибатдан беш яшар бола бир хил аламланяпти, аламланяптими? Ўн беш га кирган бир хил, ўттиз га кирган бошқа хил. Шунинг учун, киши қанчалар мартабаси юқори бўлса, жамиятда қадр мартабаси олий бўладиган бўлса, унга келган жазо бошқаларга келган жазодан кўра оғирроқ таъсир қилади бунга. Агар шунга ўхшаган жазо қариганида емас, ёшлигида келган бўлганида бунчалик алам қилмас еди бу одамга. Енди, агар бир инсон исломда, динда, иймонда соч соқоли оқарган бўлса, исломда яшаб қариган бўлса, Аллоҳ ҳаё қилади бу бандасидан. Азоблагани.
Исломда соч соқоли олиб қолган одамни Аллоҳ азоблагани ҳаё қилади. Бу Аллоҳнинг ҳаёси. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, фа иннаҳуу маъмин муслимин яшийбу шайбатан фил ислам, илла канат лаҳу нурун явмал қияма. Қайси бир мусулмон исломда қариган бўлса, сов сов хоҳларга қариган бўлсак, қиёматгурда учун нур бўлади. Нури бўлади.
Такрорлаймиз, биродарлар. Уламолар Аллоҳнинг ҳаёси қанақа бўлишини бизга тушунтириб беришди. Аллоҳнинг ҳаёси бу саховат ҳаёси. Ҳайрият ҳаёси, фазду карам ҳаёси, улуғлаш ҳаёси. Енди бандани ҳаёси Аллоҳга осий бўлишдан тийилишлик. Аллоҳ ҳаё қилади бандадан, банда ҳам Аллоҳда ҳаё қилишлик керак бўлади.
Аллоҳ Таолонинг ҳаёсини карам, саховат ҳаёси дедик. Банда икки қўлини кўтариб, ей Парвардигор деб ҳожатини сўраркан, унинг икки қўлининг қуруқ қайтаргани ҳаё қилади. Яна айтдик, исломда умрини ўтказган, динда тақвода, ибодатда соф соқол оқарган одамни Аллоҳ азоблагани ҳаё қилади, ҳаё. Қайси томонга бурманг, ҳаё фақат яхшилик олиб келади. Ҳаё биродарлар, бу заифликни белгиси емас. Аксинча қувватни белгиси.
Хаёлий инсонлар ўзларини хижолатли бўладиган ўринларга қўйишни хоҳламайди. Масалан, оддий одамлар ёзиб қўйган қоидани бузишлардан ҳам улар еҳтиёт бўлади. Масалан, йўл ҳаракати қоидасини буздингиз. Нима бўлади? Ўша миршаб тўхтатади, правани олинг дейди. Нимага бундай қилдингиз дейди. Штраф ёзиб беради, сизни хижолатга қўяди. Енди ҳақиқий ҳаё егаси шунақа ҳолатга тушириб қўйишлигидан ҳам ўзини еҳтиёт қилади.
Демак, ҳаёни яна битта тарафи ўз ўзидан қандай бўляпти? Ўзини хижолатли ўринларга киритиб қўйилишидан еҳтиёт бўлиш ҳам ҳаё екан. Алам я алам би анна аллоҳи яроҳ деди аллоҳ ҳуронда. Ахир у билмайдими аллоҳни кўриб турганини? Унга камерани кераги йўқ. Унга контроллерни керак, унга гайди ёки бошқани кераги йўғ. Аллоҳ кўриб турибди дейди.
Демак, ҳаёнинг яна битта таърифи, киши ўзини хижолатли ўринларга киритиб олишдан еҳтиёт бўлиш екан. Уламолар ҳаёнинг ўнта тури бор дейишади. Биринчиси, жиноят ҳаёси. Иккинчиси, камчилик ҳаёси. Учинчиси, улуғлик ҳаёси. Тўртинчиси, карам, саховат ҳаёси. Бешинчиси, одоб, ҳурмат ҳаёси. Олтинчиси, ўзини паст баҳолаш ҳаёси. Йеттинчиси, муҳаббат ҳаёси. Саккизинчиси, убудият, қувчилик ҳаёси. Тўққизинчиси, шараф ва иззат ҳаёси. Ўнинчиси, ўзининг нафсидан ҳаё қилиш. Мана битта биттадан кўриб чиқамиз.
Биринчиси. Қайси еди у? Жиноят ҳаёси. Бу қанақа бўлади? Бу одам Алайҳиссаломнинг ҳаёси шунга мисол бўлади. Ана шу Жаннатда хатога йўл қилганидан кейин қочиб қолди, бир томонга қараб. Қаёққа қочади? Қаёққақочади? Шунда Аллоҳ Таоло, ей Одам, Мендан қочерсанми? Деди.
Одам Алайҳиссалом йўқ, Парвардигор, мен уяляпман деди. Мана шу жиноят ҳаёси бўлади. Масалан ўғил бола уйда бир хато ишни қилиб қўяди да, отасини кўзига кўрингани уялиб яшиниб юради. Қани, анави Аҳмад деса, бекиниб юрибди дейди. Жиноят қилиб қўйганда, хато қилиб қўйинганда, мана шу ҳаёт жиноят ҳаёси дейилади.
Иккинчиси, камчилик ҳаёси, нуқсонга, тақсирга йўл қўйиш ҳаёси. Бу ҳаё малойкаларнинг ҳаёсига ўхшайди. Улар ертаю кеч тинмасдан Аллоҳ Таолога тасбеҳ айтишади да, қиёмат бўлганида субҳанака, парвардигор, биз ибодатда сени ҳаққингни адо қила олмадик дейишади. Яъни ўзини қилган ишини нуқсонлилигини билиб ҳаё қилишлик. Камчилик нуқсон ҳаёси. Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ҳабибул ҳақ. Аллоҳ Таолонинг енг яхши кўрган бандаси. Ҳеч кимнинг амали у зотнинг амалига яқин ҳам келмайди. Лекин шу зот, нима деганлар? Я Роб иннаҳо жуҳ ду муқил. Парвардигор. Албатта бу мени амалим озгина нарса. Мени амалим ҳеч нарса емас деяптилар.
Учинчиси. Таъзим, улуғлаш ҳаёси. Бу маърифат ҳаёси. Биродарлар, Аллоҳ Таоло Қуръонда айтади: иннама яхши Аллоҳа мина ибодиҳи ал улама. Аллоҳдан бандалар орасида олимлар кўпроқ қўрқади.
Одамларни орасида Аллоҳдан кўпроқ қочадиган одамлар олимлар. Чунки улар танийди да Аллоҳнı. Бошқалардан кўра яхшироқ танийди да Аллоҳни улар. Роббисини таниган банда Аллоҳда ҳаё қилмай иложи йўқ. Қанчалар яхши танисангиз, шунчалар ҳаё қиласиз. Мана шу улуғлаш ҳаёси бўлади.
Аллоҳни қанчалар таниса, банда шунчалар ҳаё қулади. Енди Аллоҳни ким танийди бандалар орасида? Илмлилар, олимлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисида ўтираркан, Зайдул Хойр. Расулуллоҳ унга икром кўрсатиб, ёстиғини узатдилар. Яъни ёстиққа суянинг деб. Ҳалиги одам нима қилди? Во аллоҳи иннила аттакиуфи хадратик. Албатта мен сизни ҳузурингизда, во аллоҳи мен сизни ҳузуингизда ёстиққо суяниб ўтирмайман деди. Нима учун? Расулуллоҳни танийди да кимлигини.
Тушунарлими? Мана, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг косаси деса, қараб кўнглимиз юмшаб, кўзимиз ёшланяпти. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соч толилар екан деса, кўриб туриб, кўзимизга ёш келяпти. Нима учун? Нима учун таниймиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаломни кимлигини? Тўртинчиси, карам ва саховат ҳаёси.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайнаб онамизнинг валимасига бир неча кишиларни чақирдилар. Олдига топганини қўйдилар, меҳмонлар йейишди. Валима тугаса ҳам, таом тугаса ҳам бояги меҳмонлар туриб кетишавермади ўзларини билан. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мезбонлар. Ҳалигиларни бўлди туриб чиқиб кетинглар дегани ҳаё қилдилар.
Ким? Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам. Мана шу карам ва саховат нимаси, ҳаёси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меҳмонларни туринглар дея олмадилар. Ва бу нарса ҳақида Қуръони Каримда оятлар нозил бўлди. Аллоҳ Таоло Қуръонда марҳамат қилади. Ей мўминлар, Пайғамбарнинг уйларига фақат сизларни бирон таомга чақирилсагина киринглар. Ўшанда ҳам унинг пишишига кўз тутиб тургувчи бўлманглар. Балки чақирилган пайтингизда кириб, таомлангач тарқалинглар ва бирон гапга берилган ҳолдингизда у йерда қолиб кетманглар. Чунки бу ишларингиз Пайғамбарга озор берур. У еса сизлардан тортинар, яъни сизларни чиқариб юборишдан тортинади. Аллоҳ ҳаққини айтишдан тортинмас.
Сизларда чиқиб кетинглар дегани ҳаё қилади, лекин Аллоҳ ҳақни айтишдан ҳаё қилмайди дейди. Бешинчиси, одоб ҳаёси. Ҳурмат ҳаёси. Бунга Али розияллоҳу анҳунинг ҳаёсини мисол келтиришимиз мумкин. Али розияллоҳу анҳу Пайғамбаримизнинг куёви бўлган, Фотима заҳронинг куёви.
Али розияллоҳу анҳу кўп мазийний киши едилар. Мазий. Кишидан мазий бўлганда, кишидан мазийғ келганда, таҳорат қилинадими ёки ғуслми? Расулуллоҳдан сўрагани ҳаё қилди, чунки қайнотаси. Хотинини отасидан бу нарсани сўрагани уялди. Мана шундай ҳолатдан уламолар истиймод қилиб айтишадики, бир киши аёлларга тегишли бўлган нарсаларни хотинининг отаси ёки ака укалари олдида сўз ўйини қилиб гапириши ҳам нолойиқ нарса.
Ер хотин орасидаги муаммолардан бироз савол пайдо бўладиган бўлса, буни сўрамоқчи бўлган одам бу саволни бир чиройли суратда бериши керак. Бирон бир киноя биланми, мисол биланми? Аммо ана шу мажлисда шу савол бераётган кишини қайнотасими, хотинини ака укалари бўладими, умуман бу саволни бермаслик керак бўлади. Бу ўринда али розияллоҳ анҳуқнинг феъли ергашлик мақсадга мувофиқ бўлади.бу одоб ҳаёси еди.
Ҳаёнинг ўнта турини айтдик, шундан бештасини гаплашган бўлдик. Биринчиси, жиноят ҳаёси, иккинчиси, камчилик, нуқсон ҳаёси, учинчиси, улуғлаш ҳаёси, тўртинчиси. Карам саховат ҳаёси, бешинчиси одоб ҳаёси. Иншааллоҳ дарсимизни ертага давом етказамиз.
Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.