Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вассалату вассалому ала широфил мурсалил ва ала алийҳи ва ашабийҳи ажмаъин. Аммабат, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ. Биродарлар, тазкиятун нафс дарсларидан, нафсни поклаш дарсларидан, тасаввуф дарсларидан, ҳаё манзиллатини ўқиётган едик, давом етамиз. Уламолар ҳаёнинг ўн тури бор дейишди. Кечаги дарсимизда бешта турини ўқидик. Олтинчи тури. Хокисорлик ҳаёси.
Ҳаёни бу тури бандани ўз роббисидан қиладиган ҳаёси. Банда ўзини хорлигини, хокисорлигини, ҳеч нарса емаслигини, ожизлигини ҳис қилиб туриб, ҳожатларини сўраётгандаги ҳаёси. Мана ўрта асрларда ислом байроғини баланд кўтарган, тарқоқ мусулмонларни бирлаштирган, жуда кўп жангларда салбчиларни мағлуб қилган Нуриддин Занки ҳал қилувчи жанг маърака олдида роббисига сажда қилиб дуо қилди. Нима деди? Ей Роббим, Нуриддин ким бўптики, сен унга ёрдам бергани? Роббим, динингга ёрдам бер.
Яъни банда ўзини ожизлигини, хокисорлигини, ҳеч нарса емаслигини ҳис қилиб, роббисидан ҳаё қиляпти, сўраяпти. Менга ёрдам бермагин, Парвардигор, динингга ёрдамп бер. Мен ким бўлибман менга ёрдам берган? Агар банда ўзини қуллигини ожизлигини, қўлидан бирор нарса келмаслигини тан олса, Аллоҳда албатта ҳаё қилади. Мана шу биродарлар убудият ҳаёси дейилади. Қувчилик ҳаёси. Ўзини ожизлигини тан олиб туриб, роббисидан уялишлиги.
Йеттинчиси, муҳаббат ҳаёси. Бу ҳаё муҳитнинг маҳбубидан бўлган ҳаёси. Банда уни ёдига есига Роббизи тушган вақтида қалби ҳаяжонга тўлади. Мана шу нарса уни юзидан билинади. Атрофида турганлар буни тушунмайди нима бўлай еканини. Аллоҳни есласа, ҳаё қилиб уялиб кетаверади. Саккизинчиси, убодият ҳаёси. Бу ҳаё муҳаббат, қўрқув ва мушоҳаданинг аралашишидан пайдо бўладиган ҳаё.
Тўққизинчи тури шараф ва иззат ҳаёси. Шараф ва иззах ҳаёси. Масалан, бир ёши улуғ инсон бор. Ёши бир жойга борган, ёши катта. Яна жамиятда мартабаси, ҳурмати баланд. Катта бир олим бўлиши мумкин, ёки бир катта бир корхонани раҳбари бўлиши мумкан, ёки бир катто бир уруғни пешвоси бўлиши мумкун. Хуллас, мартабали, ёши улуғ инсон.
Агар мана шу одам ўзини ёшига ярашмайдиган қилиқларни қилса, бачкана ҳазилларни қилса. Ёшига тўғри келмайдиган кўзи билан унга бунга суқланиб қараса, қанақа бўлади бу? Ундан кўра қуюқроқ бўлган одамларга бу ишлар бунчалик айб ҳисобланмаса ҳам, лекин бу кишига катта айб ҳисобланади. Чунки у ўзига яраша шарафи, иззати бор инсон бўлади. Ҳадис ҳудисида айтилади.
Ва абғодул усод ва буғзилик шайхила осий асад. Аллоҳ таоло айтади мен осийларни, гуноҳкорларни ёмон кўраман. Лекин осий қарияни кўпроқ ёмон кўрамман. Чунки ёши катта бўлиб қолганда ҳам ўзини тия олмаяптими? Ёши бир жойга бориб қолганда ҳам ўзини бир тўхтата олмаяптими? Ҳақиқатан Аллоҳ таоло уни ёмон кўришлигига лойиқман деб олади.
Биродарлар, қирққа кирганлар ва уни устидагилар. Кимни ёши қирққа йетган бўлса, бу киши охират бозорига ўтиб бўлган бўлади. Қирқ ёшга тўлдингизми? Ақлингиз тўлди. Жисмингиз тўлди, руҳиятингиз тўлди. Сиз комил инсон бўлдингиз. Қирқка киргунча, ўзи шунақа гап бор еканда. Ҳалиги пел атворлар боради ю, инжиқ, қайсар, бахил, сергап, шунақа ёмон пелар. Қирқка киргуча шу одамни тузалиши умид қилинади. Қирқдан кейин ҳам шундай бўлса, бу енди ўзини гули дейилади.
Чунки бу ёш биродарлар тақво ёши дейилади, салоҳият ёши дейиладир. Бунақа ёшга киргандан кейин, бу инсон қуръонга берилиши керак, қуръонга суяниши керак, амал қилиши керак,қуръон тиловати билан овора бўлиши керак, зикр билан овора бўшиши керак тили. Мана бу зормонларни нима қилиш керак? Қўйиш керак.
Мана шу мана бу мана шу калта калта нималар бор а? Айтиб қўйинглар, қанақа мессенгер еди? Ўттиз секундлик қилиб келаверади, бундай қилса чиқаверади, нима еди? Ҳаммаси если бўлиб турибди, худди билмайдиганлар. Кап катта одамлар ҳам ўша телефонга мана шундай мода олиб ярим соатлаб, бир соатлаб ўтирадиганлари бор. Қарангларда, уят. Енди нимаси ачинарли, ярим соат мода олиб ўтирди, ўлиб кессин, битта бир фойдали нарсани олган бўлса. Ярим соат модада ўтирди, бундай қараса калласа бирор нарса қолмаган да. Тўғрими?
Демак, инсонни ёши қирқ дан ўтгандан кейин мана телефонга мода олишни йиғиштириш керак. Ярашмайди, акалар, укалар. Аллоҳдан қўрқиш керак. Бунақа ёшга, бунақа мақомга, мартабага йетган инсон, бунақа ишларни қилишингиздан ҳаё қилиш керак. Кимдан ҳаё қилиши керак? Қирқ яшаргача бу ишларни қиган бўлса, бўпти, есиз паст, енди ёш бола, бўпти енди болада деб қўясиз. Қирқ дан кейинчи? Уятинглар.
Ўнинчиси, инсон ўзини нафсидан ҳаё қилиши. Ўзидан уялиши. Бу тури ҳаёни. Ҳаёнинг енг шарафли ва олийжаноб тури бўлади. Бу ҳаё ҳаёнинг енг юксак нави бўлади. Агар банда ўзини карим деб билса, иффатли деб билса, шарафли деб билса. Розгўй деб билса, бунақа одам ўзини нафсидан рози бўлиши буни саодатли қилади.
Бир киши маъсиятга қўл уради. Ҳеч ким билмайди. Аммо ўзи билади. Ва Аллоҳ билади. Агар бу одам биз айтаётгандек, шариф одам бўлса, розгўй деб билса, карим инсон бўладиган бўлса, ўзини шу ҳолатга тушиб қолганлигини кўриб туриб, ўзидан ўзи уялади, ўзини қалбида бир аламни ҳис қилади, қийналади. Мана шу машаққат у учун йетарли азоб бўлади.
Есига тушиб кетсанглар, хижолат бўлиб кетаверади. Кимдан? Ўзидан. Шунинг учун шариф инсон ўзидан, ўзини нафсидан рози бўлишига интилади. Агар ўзини нафси дан рози бўлса, албатта саодатни топади. Уламолар айтишади, инсон агар ўзидан ҳаё қилса, енди бошқалардан ҳаё қилишликка авлороқ емасми? Ўзидан уяляптими? Бу одам одамлардан ҳам уялади, аллоҳдан ҳам уялади.
Мана ҳаёни ўнта турини айтиб ўтдик. Яна назорат, кузатув ҳаёси деган нарса бор. Бунақа ҳаёл инсонлар қачон пайдо бўлади? Аллоҳ менга қараб турибди, Аллоҳ мени кўриб турибди деган еътиқод қалбида мустаҳкам бўлса. Қайтараман. Аллоҳ мени кўриб турибди, Аллоҳ менга қараб турибди деган еътиқоди мустаҳкам бўлса, бу инсонда мана шу ҳаё бўлади. Алам я алам би анна аллоҳа яроҳ. Ахир Аллоҳ уни кўриб турганлигини билмайдими? Аллоҳ Таоло шундай деяпти оятда.
Катта бир супермаркет тасаввур қилинг. Ўнта, ўн бешта касса бор. Кассада ўтирадиган ишчилар бор. Уларда ҳар битта сўзини, ҳар битта ҳаракатини ёзиб турадиган нима бор? Камералар бор. Уни кузатиб турганлигини хўжайини аниқ билади. Ўшанинг учун телефон олиб, телефон ўйнамайди. Ўшанинг устида бировни гапга солса, чалғимайди. Қандай ишлайди бу одам? Уни кузатиб сурганлигини аниқ билганлиги учун билиб гапиради, билиб ишини қилади. Йетти соатми, саккиз соатми сменаси борми, теккизишини қилади.
Енди йигирма тўрт соат кузатув остида еканлигини инсон ҳис қилиб турса чи? Роббимиз, биродарлар бизни албатта кузатиб туради. Аммо буни биз ҳис қилмаймиз. Мана камерани қўйиб қўйган бўлса, камера турибди. Уни кўрасиз, ҳис қиласиз. Ўзи ноқулай ҳис қиласиз, ёки устида турибди битта одам қараб, ҳар битта қилаётган хатти ҳаракатингизга. Уни кузатаётганлигини кўриб турибсиз, ноқулай ҳис қиласиз ўзингизни. Аммо Роббимизнинг кузатуви шундай кузатувки, Роббимиз ўзи латиф бўлганлиги учун, кузатуви ҳам латиф.
Сезмаймиз. Йелкамиз ҳеч нарса босмайди. Кўзимизга бир нарса кўриниб турмайди. Борми шу нарса? Роббимиз латиф бўлган бўлса, шунинг учун кузатиши ҳам, назорат қилиши ҳам латиф. Бизга мололат йўқ. Демак, биродарлар, бунақа ҳаё бандада қачон пайдо бўларкан? Роббим мени кўриб турибди деб аниқ ишонган пайтида. Агар мана шу ҳаё бўлса унда, табиий амалларни ҳеч ким йўқ бўлганда ҳам қилмайди, одамларни олдида бўлганда ям қилмайди.
Биродалар, Аллоҳ Таоло доим биз билан бирга. Ваҳуа маъкум, айнама кундум. Қайерда бўлманглар, қандай ҳолатда бўлмаганлар деяпти Аллоҳ Таоло, у Аллоҳ сизлар билан бирга. Умарун Хаттоб розияллоҳу анҳу ана шу чўпонни нима қилди, синади. Халифа кўчада шу саҳрода кетиб борар екан, йўлда кетиб борар е кан, қўйларда ҳайдаб кетаётган бир саҳройни кўрди. Ҳалигини синамоқчи бўлиб, қўйлардан биттасини менга сотмайсанми деди. Чўпон айтди, бу меники емас қўйлар, саидимики. Яъни хизмат ҳаққини олиб қўй боқади. Ҳа, бўри йеб кетди деб қўясан, деди. Йўл ҳам кўрсатяпти ўзи.
Ҳалиги нима деди, саҳрои? Валлоҳи ҳозир менга пул жуда ҳам зарур. Ва саидим менга ишонади. Агар қўйни бўри йеб кетди десам, ишонади. Лекин Аллоҳи чи деди. Яъни Аллоҳи кўриб турганлигини ҳис қиляпти. Ҳеч ким кўрмаяпти.
Тушунарлими? Ҳа, саидим менга ишанади, лекин Аллоҳи чи? Аллоҳ сен билан бирга еканлигини ҳис қилишинг. Бу ҳам ҳаёнинг енг олий тури бўлади. Аллоҳ таоло бандалари билан бирга. Бу биргалик икки турли бўлади. Биринчиси, умумий биргалик, иккинчиси хос биргалик. Умумий биргалиги нима? Кўриб, кузатиб, билиб туриши, хос биргалиги қўллаб қувватлаши, йўлаши. Ваҳо амакум айнама кундум, валлоҳу бема таъмалу на басир. Сизлар қайерда бўлсангизлар, у сизлар билан биргадир, Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.
Аллоҳ биз билан бирга. Биргалик икки хил бўлади. Кузатиб туриши билан, илми билан, иккинчиси, ёрдам бериши, қўллаши, нусрат бериши, икром кўрсатиши билан. Аллоҳ Таоло айтади, сизлар билиб берилади. Инналлоҳа маъалладина тақов ва ла динаҳум муҳсинун. Биринчи оятда Аллоҳ кўриб билиб туриши билан, илми билан бирга дейилди. Иккинчи биргалиги қўллаб қувватлаши билан бирга деди.
Оятда Аллоҳ айтяпти, зотан Аллоҳ тақводор бўлган ва чиройли амаллар қилгувчи зотлар билан биргадир. Оллоҳни биз билан бирга бўлиши, агар тақводор бўлсак, қўллашлиги деб тушунамиз. Лекин одамларни ҳаммаси билан бирга бўллиши кузатиб туриши билан бўлади. Аллоҳнинг яқинлиги. Аллоҳнинг бандага яқинлиги! Бу яқинлик ҳақида Қуръонда шундай дейилган. Астайду биллаҳ воида саълака ибади, анний, фаинний, қорийби. Ужибу даъвата даъийда даъан. Фал ястажибули вали уминуби ла аллаҳум яршудун.
Бандаларим, сиздан, ей Муҳаммад алайҳиссалом, мен ҳақимда сўрасалар, мен уларга яқинман. Мен уларга я қиммат. Менга дуо қилган пайтларида, дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун улар ҳам менинг даъватимга жавоб қилсинлар ва менга иймон келтирсинлар. Аллоҳ Таоло айтяпти, бандаларим, ей Муҳаммад алайҳиссалом, сиздан бизни роббимиз Аллоҳ қандай зот деб сўраса, айтинг, мен уларга яқинман. Ҳис қиламизми шу яқинлигини?
Аллоҳ сен билан бирга еканини, сенга яқин еканини ҳис қилишинг, мана шу нарса иймоннинг тақозоси. Аллоҳ сени кўриб туришини, сенга яқин е канлигини унутиб қўйганингда, мен сиятга қўл урасан. Аллоҳ кўриб туради, у мен билан бирга дейди, ҳаё қилади.
Еҳсон мартабаси қанақа мартаба еди? Анта абудаллоҳ ака аннака тароҳу, фа иннам такун тароҳу, фа иннаҳоо ярока. Еҳсон нима? Еҳсон нима деса, Пайғамбаримиз айтяптиларки, Аллоҳни кўриб турганингдек ибодат қилишинг. Гарчи Аллоҳни кўра олмасанг ҳам, Аллоҳ сени кўриб турибди. Биродарлар, мана шу еҳсон мартабаси бўлади. Агар киши мана шу еҳсон мартабасида турадиган бўлса, еҳсон мартабасига йетган бўлса, ҳаё деган нарсани енг зўри шу инсонда бўлади.
Биз ҳаё деганда одамларнинг кўпчилиги тушунадиган, одамларни олдида йерга қараб туриш, бети қизариши, одамларга гапира олмасдан бундай тортиниб туришлиги, бунақа нарсани тушунмаяпмиз биз ҳаё деганда. Бу ҳаёни енг паст тури. Ҳаёни енг олийси Аллоҳ мени кўриб турибди деб инсон иш қилиши.
Ҳаёни ўнта турини гаплашдик, биродарлар. Биринчиси, жиноят ҳаёси. Иккинчиси, камчилик ҳаёси. Учинчиси, улуғлаш ҳаёси. Тўртинчиси, карам, саховат ҳаёси. Бешинчиси, одоб, ҳурмат ҳаёси. Олтинчиси, ўзини паст баҳолаш, ўзини нуқсонли деб билишлик ҳаёси. Йеттинчиси, муҳаббат ҳаёси. Саккизинчиси, ободият, қулчилик ҳаёси. Тўққизинчиси, шараф ва иззат ҳаёси. Ўнинчиси, ўзиник нафсидан ҳаё қилишлик.
Аллоҳ азза ва жалла ҳаммаларимизни ўзидан ҳаё қиладиган бандалар қаторда қилишини сўраймиз. Ақулу қовли ҳа да ва астағфируллоҳу алайҳи валакум ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.