Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вассалату вассаламу ала асрофил мурсалин. Ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммавот, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълибу баракату. Бисмиллаҳир роҳматир роҳим. Тазкиятун нафс, нафсни поклаш дарсларидан биродарлар, ишонч манзилатини ўқиётган едик, давом етамиз.
Охир замоннинг аломатларидан. Одамларни орасида ишончи заифлар кўпайиб кетади. Масжидлар кўп, намозхонлар кўп. Ана шу масжидга келиб, намоз ўқиётган одамларни уйига кирсангиз, нималарга гувоҳ бўласиз? Сериаллар, томошалар, масхарабозларни консертлари, миллионлаган просмотрлар, мазза бемаза нарсалар ёутубеда. Дўконларга қарасангиз, муомалаларда одамларни рибойга ёки шунга ўхшаган ишлардан ишларга бепарволигини кўрасиз. Йиғинларга келадиган бўлсангиз, маъсиятлар, еркак хотинни аралаши, одамлар ўзларини хоҳиш истакларини диний вожиблардан устун қўяётганлигини кўрасиз, буларни барини сабаби ишончни, яқиннинг заифлиги. Динимиз бизга биродарлар айтяпти ҳаётингда қанақа муаммо бўлса, бу ўзингни қилган гуноҳ маъсиятларинг сабабли. Агар шунга ишончингиз аниқ бўлса, аниқ ишонадиган бўлсангиз, гуноҳ маъсиятга кирмайсиз.
Енди ким шу гуноҳ маъсиядан чиқа олмаяпти? Ешитяпти. Ҳамма муаммони сабаби гуноҳ деяпти. Деса ҳам шу гуноҳдан чиқмаяптими? Билиб туриб чиқмаяптими, демак ишончи заиф. Шунақа бўлса керак, шунақа бўша бўлармикин? Йўқ. Бу билан иш битмайди, биродарлар. Аниқ, шунақа болиши аниқ десанг, кейин нима қиласан? Гуноҳдан тийиласан.
Енди гуноҳлардан тийилмаяпсанми? Ишончинг заифми? Устунга келадиган қатор, қатор мусибатларни кутавер, муаммо, мушкулаларни сановер. Чунки динимизда аниқ равчан очиқ айтиб қўйибди. Ма асобакум мин мусиба ояти. Нима мусибатга сан, ўзингни қилган гуноҳинг сабаб.
Динимиз яна айтиб қўсйилибдики, иймон, солиҳ амал, тақво, ҳамма яхшиликларнинг асоси. Агар ишончинг комил бўлса, мана шу нарсаларга маҳкам ёпишасан. Енди кимнидир бунга ишончи мустаҳкам, кимникидир заиф. Биз биродарлар бу ҳаётда устимизга келиши мумкин бўлган муаммо, мусибатлардан омон бўлишимиз ягона йўли тақво, иймон. Агар еътиқодинг заифми, сустми, муаммони кутовер. Шунинг учун уламолар айтишади. Яқин ишонч. Аъзолар амалининг руҳи бўлган қалб амалининг руҳи.
Ихлос бўлиши керак. Ихлос билан қилинса, қалбда ихлос билан қурилинса, қилинган амал қабул бўлади. Енди қалбдаги ихлосни руҳи бу ишонч бўляпти. Қайтараман. Ишонч яқин. Аъзолар амалининг руҳи бўлган, қалб амалининг руҳи.
Мана шу нарса сиддиқия дейилади. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳун нимага сиддиқ деб лақабланди? Расулуллоҳ нима десалар, ҳеч қачон иккиланмаган. Тўғри айтдингиз, ё Расулуллоҳ деб турган. Бирон лаҳза нима қилмаган? Шубҳа қилмаган. Шунақамикин? Шунақа бўлармикин? Демаган.
Буни биз бир мисол билан тушунтирамиз, ишончда нималигини. Кўчадан мева чева сабзавот олиб келамиз уйга. Оддий бир одам кўп ҳам уни бир ювишликка, тозалашликка еътибор қилмайди. Олмани олиб келса, шундай пакетдан олади да, бундай артиб артиб қачон ғачирғичир қилиб йеб қўяверади. Тўғрими? Олма бўлсин, нок бўлсин, шофдор бўлсин, шундай олади, шап шап йейди. Енди худди шунақа мева чевани бир врач уйга олиб кирсин.
Ошқозон ичига касалликлар бўйича мутахассис. Мана шунақа бир юқумли касалликлар бўтша мутахассис. У уйга олиб киради да, болаларни биронтасини қўлига олмани ушатмайди. Юв дейди. Яхшилаб юв дейди. Нимага биринчи одам шарт олиб йеяверяпти? Иккинчи одам ювишликка қаттиқ еътибор беряпти. Чунки биз айтаётган табиб мана шу мевани ювмасдан йеб, касал бўлганларни кунда кўряпти да баниссасида, бешта, ўнта келганини. Атравления бўлиб қолди, яна бир нарса бўлиб қолду. Уни кўргандан кейин, ювиб йейишлик зарур еканлигига ишончи қатъий бўлди.
Демак, табибни шу мевани, ювмасдан йейишлик, хатарга, касалга сабаб бўлишига ишончи комил бўлгани учун ювдиряпти қаттиқ қаттиқ қилиб, маккан туриб, аммо сиз билан бизга ўхшаган оддий табиб бўлмаган одамлар, еътибор бермай нима қиляпмиз? Йеяпмиз.
Агар биродар ишончинг қувватли бўлса, агар ҳақиқатдан ишончинг қувватли бўладиган бўлса, Аллоҳни ғазаблантирадиган ишлар билан одамларни рози қиламан дема. Аллоҳни сенга берган фазли учун бошқаларни мақтама. Сенга бермаган нарса учун одамларни ҳасад қилма. Чунки биродар, ҳасад Аллоҳни ризқини сенга ҳайдаб келмайди.
Сени биров ёмон кўриши сендан Аллоҳни ризқуни нима қилмайди? Нари қилмайди. Қоида. Аллоҳ азза ва жалла ўзининг адолати билан, адли билан хотиржамликни ва роҳатни ишонч ва розиликка боғлаб қўйди. Инсон ишонса қатъий ва кунидан рози бўлса, хотиржам бўлади, роҳатда яшайди ҳаётини. Пули қанча бўлишидан қатъий назар.
Ғам ва қайғуни еса, норозилик ва шубҳага жойлаб қўйди. Ҳаётингдан норозимисан? Ишончинг йўқ, шубҳадамисан? Доим қайғуда, доим ғамда яшайсан. Диққат қилинглар, ўзини ўқиб бераман қоидани. Аллоҳ таоло ўзининг адолати билан хотиржамликни ва роҳатни ишонч ва розиликка боғлаб қўйди, ғам ва қайғуни еса норозилик ва шубҳага жойлаб қўйди.
Ишончи заиф бўлган одамгина одамларни рози қиламан деб Аллоҳни ғазаблантирадиган ишни қилади. Ишончи за иф бўлган одаммгина аллоҳ берган фазилни аллоҳга қайтариш тўнига одамларни моқта еди. Ишончи заиф бўлган одамсгина унга бир нарсани Аллоҳ бермаган бўлса, нима қилади? Ҳасад қилади.
Сенга бирор бир яхшилик қилди. Агар сен шу яхшилик Аллоҳ томонидан келганлигига аниқ ишонсанг, Алҳамдулиллаҳ, роббила аламин деб Аллоҳни мақтайсан. Агар бу яхшиликни Аллоҳдан деган ишончинг заиф бўлса, ҳалиги яхшилик қилган одамни мақтоворасан да. Ҳа, унга раҳмат деймиз, миннатдорчилик билдирамиз, лекин яхшилик кимдан келди? Аллоҳдан.
Енди ишончинг заиф бўлса, бу одамда мақтайсан да, ўзинг билмаган ҳолда ширкка яқинлашиб қоласан. Шунинг учун, агар ишончинг қувватли бўлса, одамларни рози қиламан деб, Аллоҳни ғазаблантирма. Аллоҳни фазлини учун бандани мақтама. Сенга бермаган нарсаси учун Аллоҳ Таолони бир нарсани бандаларга ҳасад қилма.
Ишонч қатъий бўлса, ишонч кучли бўлса, инсон саодатли бўлади. Нимага ишончи кучли бўлсин? Аллоҳга бўлган ишонч кучлик бўлса. Бир камбағал одамни тасаввур қилинг. Саккизта, ўнта боласи бор. Бошига тортса, оёғи йетмайди. Даромади кам. Сарф харажатини қопламайди. Доим қийинчиликда, доим йетишмовчиликда, сабр қилиб кунига яшаб келяпти.
Шу одамни бир амакиси бор. Бефарзанд, лекин жуда катта бой одам. Ана шу еллик миллион долларга яқин капитали бор. Бирдан хабар келди. Шу амакиси вафот етибди. Еллик миллионлик мана шу состояниясини шу кишига васият қилиб кетибди. Ўша вафот етган бойни адвокати келиб шу хабарни берди.
Дафн маросимлари тугагандан кейин, шу пул сизни ҳисобингизга ўтади деб кетди. Ҳали келгани йўқ пул қўлига. Ҳали пул келгани йўқ қўлига. Бахтли бўлиб бўлди бу. Нима бахтли қилди уни? Ҳали пул келмади ю, нима бахтли қилади уни? Ишончи. Қаранг, еҳтимол хато бўлиб қолиши мумкин.
Унақа васиятдан иккита ёзилган бўлиши мумкин. Еҳтимол қўлига келмай қолиши мумкин, еҳтимол одамни қандайдир қарзлари бўлиши мумкина. Лекин шу еллик миллион сега келади деган хабар келди, ишонди, нима бўлди, бахтли бўлди. Оллоҳни ваъдасига ишонса бахтли бўлади. Ишончи қанча кучли бўлса, шунча саодатли бўлади! Яъни сен, аллоҳ сени яхши кўришига аниқ ишонсин. Охиратга борганингда, иншааллоҳ сени раҳматига олишига ишонсин. Жаннатга киришингга ишонсин. Албатта шу дунёни ўзида саодат топасан. Тўғрими?
Озгина сабр қилиб туринг, иншааллоҳ жаннатга кираман. Ҳа, бир ҳадис бор. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар. Бир бандани иймони бор банда гуноҳлари кўп, тавба қилиб уримаган, жаҳаннамга ҳукм қилди. Ҳадисни мазмуни. Малакалар жаҳаннамга сирдириб олиб кириб кетяпса, ҳалиги банда жаҳаннам бешига йетганда тўхтаб, орқага бир қараб қўяр екан. Худди бировни кутгандек, бировни тўхтатиб қолади дегандек. Аллоҳ таоло тўхтатинглар. Нима учун орқага қарадинг, ей банда, дейди. Деса, Парвардигор, ҳа, мен сени бунақа муомала қилади деб гумон қилмаганман. Менга бунақа муомила қилади деб ўйлаган емасман. Ҳа, нима деб гумон қилгансан мен ҳақимда? Ҳа, мени гуноҳимни кечиради, ҳаммасини, жаннатга киргизиб юборади деб ишонганман. Ишонганман.
Тўхтатинглар, кирингизилар буни жаннатимга, дейди. Ҳа, буни ешитганингиздан кейин, ҳа, Роббим мени ҳам кечиради деб ишонасизми? Ишонганингиздан кейин саодат топасизми? Демак биродарлар, сиз билан бизни бу дунёдаги саодат топа олмаётганлигимизни асосий сабаби ишончимизни заифлиги екан.
Роббимга дуо қилдим, дуо қилдим, ижобат қилмади. Ҳа, банди Аллоҳга ишониб дуо қиларкан, тўртта нарсадан биттаси албатта бўлади. Аллоҳ уни, биринчиси, Аллоҳ у сўраган нарсани беради. Иккинчиси, у сўраганидан кўра кўпайтириб беради. Учинчиси, сўраган нарса чалик балодан, мусибатдан сақлаб қўяди. Тўртинчиси, сўралганини, сўрагани шахсан кўпайтириб, бундан бир неча балон кўпроқ қилиб, охиратга олиб қўяди, сиз дуо қилганда ютқазяпсизми биронтасида?
Мана шу ишонч ҳар қанақа машаққатни йенгишингга сенга қувват беради, ёрдам беради. Ҳар қанақа муаммо, қайғуни осонлик билан кўтаришингга нима бўлади? Сабаб бўлади. Ҳа буниси ҳам ўтиб кетади. Буниси ҳам ўтилиб кетади дейсан. Ана шу ишонч сени бу дунёда Раббони ваъдага ишонган ҳолингда бахтли ҳаёт кечиришингга сабаб бўлади.
Астайду биллаҳ, афаман ва адинаҳ, ҳу ва адан ҳасанам фаҳуалақий, камамматтаъна ҳу матал ҳаяти дуня, сумма ҳу ва ёмал қиямати минал мухторий. Сизларга берилган нарсалар фақат ҳаётот дунёнинг мато ва зийнатларидир. Аллоҳ ҳузуридаги ажру мукофот еса яхшироқ ва боқийроқдир, ақл юргизмай чизиладими?
Бошқа оятда айтади Аллоҳ Таоло, истаги бела. Ва ма ўти тун мин шай инфаматаул ҳаяти дуня ва зина туҳа, ва ма индаллоҳи хойрун ва абуқо афалата ақилун. Ахир биз гўзал ваъда, жаннат ваъда қилган, бас унга еришган киши, биз ҳаётда дунё матосидан озгина фойдалантириб, сўнгра қиёмат кунида мангу азобга дучор қилингувчилардан бўлган кимса каби бўлурми?
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бақий қабристони зиёратига чиқдилар, умрни охирларида. Ва мана шу жойда ёнидаги хизматчи йигити Абул Муваиҳибалон билан турар еди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу вессаллоҳ мана шу жойдан ўлим касалига чалиниб қайтиб келдилар уйига. Айтдики, ей Абу Мувоҳиба, менга ихтиёр берилди. Қиёматгача яшаш, кейин жаннатга кирасиз. Ёки роббингизни ҳузурини танлайсиз, охиратни деб, ўлимни.
Абу Мувоҳибой ўғли Расулуллоҳ бизни танладингизми? Бизни танладингзми? Дейди. Агар Расулуллоҳ тирик бўлсалар, биласизларми қанақа ҳаёт бўлар еди? Енди бу Абу Мувоҳиба биз билан қоласизми ё Расулуллоҳ? Бизни танладингизми деганида, пайғамбарларга шу таклиф айтилганда, биронтаси дунёни танламаган деганлар.
Агар дунёда танласа чи, ўзи берган таълимотга тескари иш қилиб қўйган бўлмасмиди? Вал а хироту хойру у абу қодир деди Аллоҳ. Охират ҳам яхшироқ, ҳам охирроқ. Валал ахирату ҳайрун лакаминал, ула, ей Муҳаммад алайҳиссалом, сизга бу дунёдан кўра охират яхшироқ деди.
Охират яхши деса, пайғамбаримиз ишончни енг каттаси бўлган, егаси бўлган зон. Расулуллоҳни ишончи енг катта ишонч. Аллоҳ айтяпти, дунёдан сенга охират яхше. Расулуллоҳ дунёда танлармиди? Шунинг учун айтяпти да. Иккита одам бир хил бўладими деяпти Аллоҳ. Биттасига озгина дунё матосини бердик, кейин дўзахга киргизамиз. Иккинчиси чи, биз унга жаннат ваъдасини қилдик. Ҳаётда жа ҳаёти мўл кўл бўлмаса ҳам, иймон еътиқод билан яшади, жаннатга киради. Иккаласи тенг бўладими?
Ана шу Аллоҳни ваъдасига бўлган ишончи заиф бўлган инсон дунё ҳаёти учун қувонади. Агар бу дунёни ҳақиқатини нималигини тушунганида дунё учун қувонмаган бўлар еди. Бу дунё биродарлар текислик емас, егриликлар ҳовлиси. Хурсандчилик емас, қайғулар ҳовлиси. Бу дунёни нималигини ташунган одам, ҳақиқатини билган одам дунёни роҳатига қувониб, ташвишига қайғурмайди.
Аллоҳ бу дунёни имтиҳонлар, синовлар холис қилди. Охиратни еса мукофотлар холис қилди. Дунёдаги балоларни, синовларни охиратдаги атолар учун сабаб қилди. Охиратда бериладиган неъматларни дунёнинг машаққатларига еваз қилди. Шунинг учун Аллоҳ Таоло ато қилиш учун аввал олиб қўяди.
Ато қилишлик учун аввал оп қўяди, олиб қўйиқсин еди. Шукур келтириб ўтсангиз имтиҳондан кейин ато қилади. Мукофотлаш учун еса, аввал балолаб қўяди. Биз мана шу дунёни ҳақиқати нима еканлигини оятдан, ҳадисдан, динимиздан ешитдик. Мана шу ешитганларимизга ишончимиз қанчалар кучли бўлса, ҳаётимиз шунга яраша бўлади.
Мисол. Бир баланд тоғни устида қаср бор. Ана шу қасрга йетаман деб иккита одам ҳаракат қилиб чиқиб кетяпти. Биттаси пиёда кетяпти, биттаси машинада кетяпти. Жуда қиммат машинада. Енди ана шу қасрига йетмасдан, йўлда шунақа бир қисми борки, йўлдан. Машинада келаётган одам шу йерга келса, йўл сурилиб, машинаси билан пастга қулаб, ҳалок бўлади. Пиёда кетаётган одам ўшага йетиб борса, у оғир емас, битта одам ўтиб кетади. Ҳа, баландликка юради. Қийналади, терлайди, чарчайди, аммо йетиб боради.
Енди бу иккаласи йўлда кетяпти. Иккаласи бир бирини кўриб қолди. Бир бирини кўрганда, нима деган хаёл ўтади иккаласини калласидан? Ҳалиги машина минган, пиёда кетаётганга қараб туриб, ҳа, шурин қурсин дейди. Аҳволингни қара дейди. Қийналиб пиёда кетяпсан а дейди.
Пиёда кетаётган, у машина минганни кўриб туриб, нима дейди калласида? Қанийди менда ҳам шунақа машина бўлса, ҳа, дейди. Мен ҳам нима қилардим, юмшоққина ўтириб твга қараб чиқиб кетардим дейди. Ҳа, иккаласи ҳам шунақа дейди. Бири, ҳа, шоринг қурсин дейди. Иккинчиси қараб туриб, қанийди менда шунақа бўлса дейди.
Бири иккинчисини менсимаяпти, иккинчиси биринчисини ҳавас қиляпти. Шундайми? Лекин озгина юргандан кейин нима маълум бўлади? Хулоса. Мўмин, банда, маъсият аҳлларини ҳолатини ҳавас қилмайди. Гарчи бу гуноҳга ботган одамлар дунёни енг катта ҳузур ҳаловатида бўлса ҳам, маишатида турган бўлса ҳам иймони бор одам уларни ҳавас қилмайди.
Нима учун? Чунки аниқ ишонади у. Уни ишончи қатъий. Нимага аниқ ишонади? Ҳаром билан инсон бахтсиз бўлади. Бунга аниқ ишонади. Бировни ҳаққи албатта тешиб чиқади. Бунга ҳам аниқ ишонади, Аллоҳ ва Пайғамбарини айтгани ҳақ. Бунга аниқ ишонади.
Иймонсиз, солиҳ, амалсиз, тақво, ибодатсиз банда, албатта бу дунёда хор бўлишига ишонади. Шунинг учун ишончи қаттиқ бўлган одам, ишончи кучли бўлган одамс йерда турган пулни олмасдан оқлаб ўтиб кетаверади. Ҳали одамларга ҳийла найранг қилиб, одамларни ҳақларини нохорондан олаётганларидақа емас, йерга тушиб қолган бировни пулини ҳам олмайди. Чунки менга ҳалолмас дейди. Албатта нима қилади? Тешиб чиқади дейди. Сабаби, ишончи қатъий уни.
Ақули ҳовли ҳақида ва астағфируллоҳу алайҳи ва алайҳи ва баракату.