MMaviza
Яқийн манзилатиТекширилган16 daq

67-ҚИСМ / ЯҚИЙН МАНЗИЛАТИ (3/4) / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА / ABDULLOH DOMLA

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
16:08
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббилен аламин. Вассалату вассаламу ала ашрафил мурсали ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракату. Тазкиятун нафс, нафсни поклаш, силсила дарсларидан биродарлар, ишонч манзилатини ўқиётган едик, давом етамиз.

Очиқ, аниқ ҳақиқат. Астаиду биллаҳ. Фатаваккал алаллоҳ иннака алал ҳаққин мубин. Бас, сиз Аллоҳга таваккал қилинг. Албатта сиз равшан, ҳақиқат устидадирсиз. Ҳаққул мубин. Ҳақ бу яқиндир, ишончдир. Хатта атайнал яқин, то бизларга аниқ нарса келгунича, яъни ўлим келгунича дейди. Ўлим яқин, аниқ нарса. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Ҳақ яқин нарса, яъни аниқ нарса. Инсон нима учун Аллоҳга таваккал қилмайди? Чунки ишонмайди. Бир одам қаттиқ касалга дучор бўлди. Умидсизликка тушади. Чунки докторлар бу дардни давоси йўқ, бу дарддан тузалган одам йўқ, деб уни тушкунликка сабаб бўладиган сўзни айтса, тушкунликка тушиб кетади. Нима учун тушкунликка туяди у?

Чунки унда ишонч ночор. Аллоҳ Таоло ҳар қандай дардга, шифо беришликка қодир еканлигига ишончи заиф. Агар мана шу ишончи кучли бўлганида, касали ҳар қанча қаттиқ бўлса ҳам, катта бўлса ҳам умидсизликка тушиб қолмас еди. Иншааллоҳ яхши бўлиб кетаман. Иншааллоҳ шифо беради.

Фақир одам, камбағал одам. У ёққа уради ўзини, бу ёққа урад ўзини, ҳеч бир натижа бўлавермайди. Қўлида бир уч тўрт чақа тўпланмайди. Доим камхаржлик, доим йетишмовчилик. Нима учун бу тушкунликка тушади? Буни ҳам ишончи заиф да. Аллоҳ уни бой қилиб қўйишлигига бўлган ишончи заиф. Агар ишончи Аллоҳга бўлган яқини кучли бўлганида, бу тушкунликка тушмаган бўлар еди. Демак, биродарлар, қалбнинг оғир касалликларидан, нафснинг оғир касаликларидан тушкунлик, умидсизлик. Тушунарлими? Ким тушкунликка турар екан? Аллоҳга бўлган ишончи заиф инсон. Аммо роббисига бўлган иймони, ишончи, яқини кучли бўлган одам ҳеч қачон қайғуга тушкунликка тушмайди. Чунки у инсон улуғ Роббнинг бандаси. Роббнинг ешиклари еса, раҳмат ешиклари, бандаларни олдида ҳеч қачон ёпиқ бўлмайди. Доим очиқ бўлади. Тавба ешиги доим очиқ. Ато қилиш ешиги доим очиқ. Беради менга Аллоҳ дейди. Демак, фатаваккал алаллоҳ иннака алал ҳаққин мудин.

Ва сиз Аллоҳга таваккал қилинг. Албатта сиз равшан ҳақиқат устидадирсиз. Уламолар айтишади, агар ишонч, яқин қалбни егалласа, инсонни қалбида ишонч, яқум мустаҳкам улашадиган бўлса, бу қалб нурга, ёруғликка тўлади. Бунақа қалбда тушкунлик, ғазаб, норозилик деган нарса турмайди. Чунки бояги ишонч чиқариб ташлайди. Ҳамма тушкунликка тушиб, умидсизликка тушиб қалтираб довдираб қўйганда нима дейди? Аллоҳга таваккал дейди. Аллоҳ бир йил кўрсатади дейди. Қоҳма баланд дейди. Аллоҳни айтгани бўлади. Бошидан айтиш керак да буни.

Ва ана шу ишонч яқин. Қалбни аллоҳга бўлган муҳаббат билан тўлдириб қўяди. Кунига рози қилиб қўяди, шукурга тўлдириб қуради, таваккулга тўлдирилиб қўяд ва Аллоҳга суянишликка тўлдириб қуяди. Шунинг учун ишонч, биродарлар, ҳамма яхши мақоматларнинг асли ва унга бошловчисидир.

Ишончни заифлиги. Нимага одам рибога пул олади? Исломда айтиб қўйибди шариатда, рибога пул олган одам Аллоҳга қарши қилич кўтарган одам, рибога пул оладиган одамни хор бўлишлигида шубҳа йўқ. Икки дунёда Аллоҳ бу бандани хор қилади деди. Иккита одам турибди бу хабарни олдида. Биттаси ишонди бунга. Шарт тўхтатди, ёки бўлмасам бу ривожга умуман кирмади. Иккинчиси.

Бу иккинчи ривожга кираётган одам, ундан бурун мана шу ривожга пул олган одамни нима бўлганлигини кўрган. Хонавайрон бўлиб кетган одамни кўрган. Бир нечтасини кўрган, енди нимага яна олаверяпти? Нима дейди, олятов? Мен дейди, ўша сингуча дейди, чиқиб кетиб қоламан дейди. Бир рейс бориб келсам, шарт дейди, кредитни протсентни ёпиб қўяман, қутулиб кетаман дейди. Ишонмаяпти да бояги оятга, ҳадисга.

Домлаларда айтганига ишонмаяпти дар. Ўша ишончи заифлик учун киради. Нимага кўриб туриб ибрат олмаяпти деса, уни кўзи кўрмас, уни қалби кўр. Уни қалби кўр. Айтилиняпти. Назардан қолма, ёмон бўлади деяпти. Нима енди назардан қолмади? Далилингиз борми бунга оятдан, ҳадисдан? Вой хўп, ишониб қўявергин. Шу домланг айтяпти, назардан қолма. Катталарни назардан қолма, илмли одамларни назаридан темболи қолма.

Илмли одамларда ғийбат қилма. Илмли олимлар ғийбат қилинган мажлисда ўтирма. Буни оқибатида чатоқ бўлади деса, нима бўлибди дейди. Нимаси заиф? Ишонч заиф да. Ескилар маънони қима деган. Нима бўлади деса, ёмон бўлади деган.

Деса шу отасини, онасини гапига ишониб, ўша ишга киришмай қўяверган. Ишонган отасини шу гапига. Қайси гапига? Ёмон бўларди. Ҳа, бизни давримиздагилар кўп айтиб, бу сийқаси чиқиб кетди бу мавзуда. Если бўлиб кетган ҳозирги ёш авлод, илмли бўлиб кеткан ошиқча, далилингиз борми дейди. Ўша дадангни гапи далил, агар тушунсанг.

Тушунарлими укалар? Назардан қолманглар. Илмлими, илмсизми, ёши каттами, ҳурмат қилиб қўяверинглар. Имом Жунайд айтади. Ал яқин у ҳува истиқрор ула айланмайди. Яқин ишонч. Илмнинг қалбга мустаҳкам ўрнашишидир.

Рибоҳ ҳаром, рибога кирган одам икки дунёда хор бўлади. Мана илм. Ешитди. Мустаҳкам ўрнашди. Ўрнатишдими қалбига? Демак, ишончга айланди. Ишонч юксалгани сари, бандани амали кучаяди. Собитлиги, сабри тоқати қувватли бўлади. Бунақа ишонч егаси қийинчилик, машаққатларга чидамли бўлади. Босимларга бардошли бўлади? Ҳа буниси ҳам ўтиб кетади дейди.

Шунинг учун ишончи мустаҳкам бўлган одамни анча мунча нарса янгитиб қўймайди. Тушкунликка тушириб қўймайди. Чунки мана шу ишончи бўлмаган одам, Аллоҳга бўлган ишончи заиф бўлган одам озгина қийинчиликка, озгина машаққатга чидамайди да, ўзини қатл қилишлик ўйига ҳам боради. Мана шу ғарбни қаранглар, балки именно Кореяни қаранглар. Кредитга ўтирган ҳаммаси, картага, шу карта билан яшайди.

Ўша кредитни ёпадиган иши йўқ бўлиб, ёки бўлмасам фирмаси банкрот бўлса, шарт ўша ўн учинчи етажда очиб туриб, йердан йердан уриб юборар екан. Ўлса қутулар екан. Ҳа ўн минг доллардир, ҳа юз минг доллардир. Жонингга қасд қиласанми? Нимага тушкунликка тушдинг? Ўзи шу хонамга киргани учун тушкунликка, шу проблемага кирди. Аллоҳга қайтганида, Аллоҳ муаммони йечимини берар еди да. Ишонч йўқ да. Ишонч.

Ҳозир ўзи янги иш юзаётган укаларимизга насос қилиб чиқдим да. Ей, янги иш бошлаганлар. Мусулмонсан. Тавҳиддасан. Ҳаромдан узоқсан. Қўлингдан келганча тақво қиляпсан. Беш маҳал намоз ўқийсан, рўза тутяпсан, садақа еҳсон қиляпсан. Бунақа бандани Аллоҳ ташлаб қўймайди. Ишоновер.

Сени муаммойинг нимада? Ҳамма амалинг зўр у. Еътиқодинг ҳам зўр у. Муаммойинг нимада? Шошиб кетяпсан. Сен бу йил дўкон боссанг у сразу пул унақа бўлмайди. Ўша катта катта савдогар, анча ишини йўлга қўйиб қўйган бизнесменларни қарагин да, неча йилда йетиб келди шу екан?

Сен ишончинг комил бўлсин биродар. Сен мўминсан, тақводасан, ҳалолсан, хайрия еҳсонинг бор. Ота енангни дуосини оляпсан, халққа хизмат қилиб дуо оляпсан. Сенинг ишинг яхши бўлади, ишон. Фақат меҳнат қил, сабр қил, кут. Шошилма. Ҳо, ҳозирги авлодда айни шу нарса йўқ. Нима йўқ? Сабр йўқ, кутиш йўқ.

Ҳамма нарса бўлиши керак ва бирданига бўлиши кераксиз. Унақа бўлмайди. Унақа бўл майди. Ўша бизнесинг чўкиб кетмаяптими? Орқага кетмаяптими? Бир хил турибдими? Ҳа, кўп йемаяпти. Лекин оз йемаяпти ҳам. Тирикчилигинг, ҳа, ўтиб турибди. Камикетинг бўлиб турибдими? Сабр қил. Аллоҳ қўллайман деган. Ваман ята ваккал алаллоҳи фаҳва ҳасмуҳу деган. Ким Аллоҳга таваккал қилиб суянса, Аллоҳ уни ишини қўлида, ўзини қўлига олади деган. Ишонасанми шу оятга? Ваман ятақиллаҳа яжа аллоҳу мах ражам. Аллоҳ Таоло айтяпти, ким тақво қилса, Аллоҳ унга чиқиб кетадиган жойни кўрсатади. Муаммодан чиқиб кетадигани йечимни кўрсатад.

Орқасидан боярзуқумина ҳайис тўра яхтасид. Кутмаган жойдан ризқини беради. Ва ман ята ваккал алаллоҳи фаҳва ҳасбуҳу. Ким Аллоҳга таваккал қилса, бу одамнинг иши Аллоҳ қўлида. Аллоҳ айтгани бўлади. Ва ҳар битта нарсага Аллоҳ Таоло ўлчовини қўйган. Ҳар битта нарсига йетишни нимаси бор, вақти бор.

Биродар, ишончинг комил бўлсин. Сен мўминсан. Аллоҳга таваккал қилгансан, тақво қиляпсан. Қўлингдан келган Аллоҳ Таолони буйруқларни бажаряпсан. Сени қўллайди, ишон. Иккиланма, шубҳага тушма. Шошилма. Шошилманг. Ўша зўр бизнесменда, катта пулдор бўлиб кетган савдогарни олдига бориб сўрагинда.

Ҳаётини, тарихини, шу бизнесини бошланишини, нимадан бошлаган? Агар сиз билан бизни ҳам шунга ўхшаган озгина қийинчиликлар, машаққатлар, васвасага солаётган бўлса, бир ўзимизни текшириб қўйишимиз керак. Агар бизни ҳам озгина курс кўтарилиши, озгина бозорда нархлар ўйнаб кетиши, озгино кўча бузилар екан, дўконлар кетар екан деган хабар васвасага солиб қўрқитиб, ваҳимага солиб қўтаётган бўлса, биздан бир ишончимизни, яқинимизни текшириб қўяйлик. Қандай енди бу дўкон ёпилса, Аллоҳ Таоло бошқа йердан дўкондошни беради. Чунки ризқни битта ешигини ёпса Аллоҳ, албатта, ризқингиз борми? Яшайсиз. Яшашингиз тақдир қилинганми? Нимангиз бор?

Ан абий ҳуррат розияллоҳу анҳун ан набия соллаллоҳу алайҳи васаллам ақол, қола роббукум азиз ва жаллоҳ. Аллоҳ Таоло ҳадис қуддусида шундай дейди. Диққат қилинглар да. Ла анна ибади атоуний ла асқой тухумул мотора биллайин ва атла ату алайҳум шамса бин наҳар ва ла маъасма тухум совтарроқ.

Аллоҳ таоло айтяпти. Агар бандаларим менга итоат қилишганида еди, албатта мен уларни тунда ёмғир билан суғорган бўлар едим, кундузлар еса уларга қуёшни чиқариб қўйган бўлар едим ва ҳаргиз уларга чақмоқни овозини ешиттирмаган бўлар едим. Нима дегани? Ухлаб екканингизда ёмғир ёғади, баракот. Уйғонганингизда кун чиқади, хайрият, кейинчилик, ёруғлик ва ҳеч қачон уларга чақмоғини, момоғи юлдузини овозини ешиттирмасдим. Қалбига қўрқувни солмас едим. Чақмоқни ешитганда қўрқамиз ку.

Агар менга итоат қилишганида, мана шундай яхши йилларни берардим деяпти Аллоҳ таоло. Пайғамбаримиз айтадилар инна ҳусна донни биллаҳи азза ва жаллоҳ, мин ҳусна ибодатилла. Албатта, дейдилар Расулуллоҳ, Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлишлик Аллоҳга қилинган ибодатнинг яхшилигидандир.

Аллоҳ ҳақида, яхши гумонда олишлик енг яхши ибодат бўляпти. Аллоҳ сизни қўллаши, сизни ташлаб қўймаслигига аниқ ишонишингиз. Ишонч, яқин. Нима? Ишонч яқин. Собит бўлган, ўзгармайдиган илмнинг қалбга мустаҳкам ўрнашиб қолишидир.

Ишонч нима екан? Ўзгармайдиган, собит бўлган илмни қалбга мустаҳкам ўрнашиб қолишлиги ишонч дейилар екан. Мустаҳкам ўрин ўрнашган бўлса бу илм, бояги ўзгармайдиган илм, инсон ҳеч қачон иккиланмайди. Қалбни тўлиқ егаллаб олган, собит, мустаҳкам, ўзгармас илм.

Нима деймиз? Ўзини юртида турганда арода ҳаром еканлигига иймони комил, ишончи комил, кофир мамлакатга борса ҳам, ўша ишончида туради. Зино ҳаром еканлиги ҳақидаги илм қалбига мустаҳкам ўрнашган, ишончга айланган, ўша фахш тўлиб кетган мамлакатларга борса ҳам, уже еътиқоди билан туради.

Рибога қўл уради инсон. Нима учун? Ишонмагани учун. Савдога, ҳаром савдога киради. Нима учун? Ишонмагани шунинг учун. Абу Бакр Варроқ айтади, ишонч қалбнинг мулкидир. У билан иймон комил бўлади. Яқин билан Аллоҳ танилади. Аллоҳдан келган нарса ақл билан ўрганилади.

Аллоҳ азза ва жаллага ишончи мустаҳкам бўлган банда, ҳеч қачон Аллоҳ уни ўзини ҳолига ташлаб қўймайди. Албатта Аллоҳ қўллайди, фақат нима қилмай турсин банда? Шошилмай турсин, меҳнат қилсин, тақвода бўлсин, дуо олсин ва кутсин. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълими баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш