MMaviza
ҒарибларТекширилган18 daq

76-ҚИСМ / ҒАРИБЛАР (4/4) / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА / ABDULLOH DOMLA

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
17:30
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Ассалому алайҳи вас салому ала широфил мурсалин. Ва ала алийҳи ва ашабийҳи ажмаъин. Амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Тасаввуф дарсларидан, биродарлар, нафс тарбияси, нафсни поклаш дарсларидан ғариблар манзиллатини қўяётган едик, давом етамиз. Аввалги учта дарсимизда ғариблар ҳақида айтилган ҳадислардан бир қанчаларни ўқидик. Биринчи ҳадисимизда пайғамбаримиз айтдилар, дин ғариблик билан бошланган, яна ғарибликка қайтади, ғарибларга тавба бўлсин, яъни жаннат бўлсин. У ғариблар кимлар? Одамлар бузилганда ислоҳ қилади. Оллоҳни динида талашиб тортишмайди ҳамда аҳли қиблаб бўлган бирон бир одамни кофирга чиқармайди. Агар жамиятда ҳаё, иффат, қўрқув, тақво, поклик, масъулият деган тушунчалар йўқ бўлса, агар одамлар оллоҳни танишмаса, шариат ҳукми билан юрмаса, оллоҳни динига бепарво бўладиган бўлса, оллоҳ ҳам бунақа бандаларни ўзини ҳолига ташлаб қўяди.

Кечаги дарсимизда айтдик, кечаси бирда, иккида одамлар бир километр ўчириб турибди. Нимага? Гўшт келар екан йерда мана шу магазинга. Ўша юртда гўшт йўқ. Нима учун гўшт йўп? Чунки зино кўп еди. Аллоҳни ҳукмига бепарво бўлди улар, Аллоҳ ҳам уларга бепарво бўлади. Аллоҳни ҳокимлари у инсонларга қадр қиймати бўлмади, бу инсонларни ҳам Аллоҳ Таолога қадри бўлмади. Аллоҳ уларни ўзини ҳолига ташлаб қўйди. Агар аёлларни гўшти шунақа арзон бўлиб, зино кўп бўладиган бўлса, чорваларни гўштлари қимматли еди. Агар одамларни орасида ҳаё суви кўтарилса, одамларни юзидан ҳаё суви кўрарилса, улар учун само суви камайиб кетади. Бу қонун. Бу қонун!

Шунинг учун ҳақиқий улуғворлик нимада? Ана шу ҳақида турган, собит турган озчилик билан бирга бўлишликда. Кўпчилик билан бўлишликда емас. Аллоҳни азобидан қутилишлигимиз фақатгина мана шу Аллоҳни динини маҳкам ушлагани озчилик билган бирга бўлганимизда бўлади. Албатта, бир жой билан бошқа бир жойни фарқи бор. Масалан, бир жойда ғариб бўлсанг, бир жойда ғариб бўмайсан. Масалан, бизни юртларимизда алҳамдулиллаҳ, масжидлар, сероб, намозхонлар кўп. Солиҳ инсонлар ҳам шундай зиёда. Динини ушлаган одамлар бор. Раҳм шафқат, иймон еътиқод. Бизда ғариб бўлмайсиз. Аммо ана шу бир куфр мамлакатларига, ғайри динларни юртларига борсангиз чи, зино қадамингизда, ҳаром йейдиган, ҳаром ичиладиган ичимликлар, ҳаромиятлар сероб. Маъсиятга қадам қўйишда ҳамма имконияти бор. Демак, бир жойда ғариб бўласиз, бир жойда йўқ. Бир қавм орасида ғариб бўтасиз, бошқасида йўқ. Бир тоифа орасида ғгариб бўтасиз бошқасидайўқ. Демак, ўртада тафовут бор.

Аллоҳ таолони ҳақиқий тақводор бўлган бандалари фақат Аллоҳни ўзига суянади ва фақатгина Муҳаммад алайҳиссаломни ўзларига ибрат деб билади. Бунақа одамларни кўрган кўпчилик, динни маҳкам ушлаган, Муҳаммад алайҳиссаломни ўзига ибрат деб билган очилигини кўрганда, бояги кўпчилик фосиқлар нима дейди? Адашган, йўлдан чиққанлар дейди. Аслида ким адашган? Аслида ким йўлдан чиқинган? Бу ана шу ғарибларни ҳолини кўриб, ҳаётда қийналган, буларда бир ҳаётида хотиржамлик йўқ деб ўйлаяпти бу диндан узоқлар. Ўзи аслида хотиржамлиги уларда йўқ.

Чунки Аллоҳ Таоло айтади, истадвилла, фаман а родан викри, фаин далаҳумаи ишатан донка. Кўпчилик, залолатда юрган кўпчилик иймон еътиқодни ушлаган озчиликни кўриб туриб ачинади, бечоралар дейди. Ўзи асли да уларга ачинилиши керак. Аллоҳ Таоло айтяпти Қуръонда, ким мени еслатмамдан юз ўгирса, бас унга танглик ҳаёти берилади. Аллоҳни зикридан узоқ бўлган одамни ҳаёти танг бўлади. Бу Аллоҳни ваъдаси.

У пули борми, йўқми муҳим емас. Соғми, касалми муҳим емас? Осиёдами, йевропадами фарқи йўқ. Аллоҳни динидан юз ўгирдиган одамни ҳаёти таг бўлади. Лекин бу ғофиллар, ғофиллар динни маҳкам ушлаган озчилик ғарибларни кўриб ачинади, бечоралар, қийналяпти булар дейди. Ана шу кўпчилик қўрқувда, хавотирда турганида, бу ғариблар тамомий, сакинатда, хотиржамликда бўлади. Бошқалар нарх навони кўтарилиб кетишидан қўрқиб, очарчиликдан, камбағалчиликдан, сиқилиб, бўғилиб, инсулт бўлиб турган пайтда, ҳақиқий мўмин хотиржам туради. Ҳақиқий мўмун устига ўлим келганда ҳам хотиржам турад. Нима учун? Астайдувилла, валайин муттум ав қупилтум ла ила аллоҳи тўхшарун. Қасам, агар ўлсангиз ҳам, ўлдирилсангиз ҳам, албатта Аллоҳ ҳузурига тўпланажаксиз.

Ҳа ўлсангиз ҳамм, ўлдирилсез ҳам, қайерга борасиз? Аллоҳни олдига борасизми? Алал оқибат шу йерми? Бориладиган жойнинг охиргиси. Кимни олдида жамланамиз? Аллоҳни ҳузуридан. Мўмин кишини ҳаёти ана шу ўлимга тайёргарлик. Бугун келса бисмиллаҳ деб кетаверади. Чунки ҳаётдан мақсади, ҳаётдаги асосий мақсади Аллоҳ Таолўга рўбарў бўладиган кунга тайёргарлик еди.

Астадибиллаҳ. Вала инқутил тун фий сабий лииллаҳи авмут тун ла мағфирату миналлоҳи ва раҳматун хайрун минма яж маъун. Қасамки, агар Аллоҳ йўлида ўлдирилсангиз ёки ўлсангизлар, албатта Аллоҳ томонидан бўлғуси мағфират ва раҳмат, улар, яъни мунофиқлар, кофирлар тўплаган дунёдан яхшироқдир. Охиратда мўминга нима дейилади? Қийилади хулил жанна. Қийла ду хулил жанна. Жаннатга кир дейилади. У нима дейди? Я алай тақоми, я аламун. Е, қанийди мени қавмин билганда еди. Нимани? Бима ғофуроли роббий ва жа алани минал мукромин. Роббим мени мағфират қилиб, мукромин, ҳурмат қилинган бандалар қаторига қўшганлигини.

Яна қайтариб айтамиз. Оллоҳни таниган, динини маҳкам ушлаган озчиликни кўриб туриб, бу ёқдаги кўпчилик фосиқлар ачинади. Бечоралар ҳаётда бир яхши кун кўрмаяпти, ёшлигида ўйнаб қолмаяпти, ўраниб чурканиб юрибди, намоз ўқияпти. Ўзи аслида буларга ачинилади. Ана шу ҳаммамизни бошимизда ҳақ бўлган ўлим келган пайтда, кимни ҳолати хотиржамроқ бўлади? Ана шу ғарибларни.

Я алайтақоми аламуна бима ғофорали роббий ва жа алани именал мукрамин. Мана шундай диншлик ҳаммамизга насиб қилсин. Мени парвардигорим мағфират қилганини ва мени иззат икромли кишилардан қилганини билсалар еди. Одам боласи борки, ҳаётни яхши кўради.

Динини маҳкам ушлаган, боамал, тақводор ёш йигит. Бир касал йиртди да, тўсатдан енди бир мусибат бўлди. Ўлими яқинлашиб қолганлигини хабарини ешитди. Уни ҳоли қанақа бўлади? Жазавага тушадими? Қўрқадими? Узоқроқ яшашни бир ҳаракатида бўлиб қоладими? Ҳа, биродарлар. Мусулмон одамни умри узун бўлгани яхши. Пайғамбаримиз айтганлар, хойру кунман тола умруҳ ва ҳасуна амалуҳу. Сизларни орангларда яхшиларинглар, умри узоқ бўлиб, амали чиройли бўлганлари. Мусулмон одамни умри узун бўлса, амали чиройл бўлса зўр. Енди тақдир.

Вақт соат келиб қолган бўлса, тақдир ёзилган бўлса. Ажал яқинлашиб қолган бўсачи? Нима қилади? Жазавага тушадими? Йўқ. Бу ғариб йигит, динини ушлаган ғариб ягит шу кунга тайёргарлик кўрган еди. Умри тайёргарликдан иборат еди. Бугун мен айтаман бу ўлим нима бўларди? Барибир келар еди. Жазавага тушмайди. Бақир чақир қилмайди. Ҳамма ўлади. Ҳамма Аллоҳни олдига боради. Аниқ билади буни. Шунинг учун хотиржам. Шунинг учунга ҳақиқий ғариб мўмин банда одамлар ўйлагандек ваҳшатда қўрқувда яшамайди. Аксинча уни қалбида нима бор? Хотиржамлик бор.

Кўп одамлар унга адоват қилса ҳам, душманлик қилса ҳам майли, чунки Аллоҳга иймон келтирган валилардан бу. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар кам мин ашъа атҳ аъғбарали темурайний ла юъба улаҳҳу ла ақсам алаллоҳи ла абарро. Сочлари тароқ демаганидан пахмайиб кетган, чанг, тўзон, юзини рангини ўзгартириб юборган, юдаган, кийим кийган қанча одам борки, унга ҳеч ким еътибор бермайди. Аммо шу одам Аллоҳни валилларидан бўлиб қолган. Ўзи ҳам билмайди керак бўлса. Агар Аллоҳни номига шу одам қасам изса, Аллоҳ унинг қасамини оқлайди. Шунинг учун рўпарамизда бир мансаби йўқ, даромади ўртачадан пастроқ. Иши, уй жойи, жуда ҳам бир зўр бўлмаган, аммо мустақил бўлган бир мўминни кўрсак, унга паст назар билан қарамайлик.

Унга кибр қилмайлик. Чунки кибр фақат Аллоҳга ярашади. Еҳтимол, бу корхонани директори дурасан сен. Бу одам сени қўлингдаги ишчидир. Уни олдида кеккайма. Еҳтимол мана шу оддий ишчи сендан кўра Аллоҳга нимадир, мартабаси улуғроқ, мағбиброқдир. Еҳтимол дуоси ижобатдир, сен билмайсан буни. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, иттақу дават ал мазлум. Мазлумни дуосидан еҳтиёт бўлинглар.

Агар у кофир бўлса ҳам, зулм кўриб туриб дуо қилса, дуосини ижобат бўлишдан тўсадиган парда йўқ дедилар. Ҳамма мансабни яхши кўради, чиройли кийимни, қиммат машинани, қўйингки дунёни зеби зийнатини яхши кўрадилар. Ана шу биздаги дунё матоҳини борлиги йўқлигига қараб одамлар бизга баҳо беради.

Лекин одамларнинг берган баҳоси емасда енг муҳими. Енг муҳими Аллоҳ Таолони сизга берган баҳоси. Одамлар бойликни ҳурмат қилишади. Ҳис қувватни яхши кўришади. Катта катта университетларда дипломларни тан олишади. Чиройли нарсани хуш кўради. Лекин Аллоҳ нимани яхши кўрар? Аллоҳ итоаткорларни. Аллоҳ таоло айтади: оҳиб бу тойе ин ва хубби ли ша бетой ашад. Итоаткорлерни яхши кўраман дейди Аллоҳ. Лекин ана шу итоаткорларнинг ичида ёш йигит, ёш бўлиб туриб итоат қилса кўпроқ яхши кўрарман. Оҳиб бул мутавозе ин ва хубби лил ғани йил мутавозе ашад. Камтарларни яхши кўраман, камтар инсонларни. Енди бой бўлиб туриб камтар бўлса, буни кўпроқ яхши кўраман. Яна айтади, сахий инсонларни яхши кўраман. Енди сахий инсон, фақир бўлиб туриб сахий бўлаётган бўлса, Аллоҳ буни кўпроқ яхши кўрар.

Демак, биродарлар, дин ғариб бўлиб бошланган, яна ғариблигига қайтади, ғарибларга жаннат бўлсин. Ғарибларнинг биринчи сифати, одамлар фасодга учраганда ислоҳ қилади. Аллоҳни динида талашиб, тортишмайди ва аҳли қибла бўлган одамни биронта қилган гуноҳи билан кофир демайди.

Ғарибларнинг сифатлари у учун, ғариб одам учун намози жуда ҳам муҳим. Кўзини тийиши жуда ҳам муҳим, еркак аёл аралашиб юрган жойга кирмаслиги учун жуда ҳам муҳим, топиш тутишида ҳаром бўлмаслиги жуда ҳам муҳим. Бу ҳадисда айтилган сифатларга ега бўлган одам сиз билан биз яшаб турган замонда уни иши қийин. Чунки унга елликта одамни ажраб берилиши ваъда қилинди да.

Абу Умайя Шайбонийдан у айтади, Абу Саълаба Ал Ҳушаний олдига келиб дедим. Манавоятни қанақа қилиб тушунасиз? Қайси оят? Астадибиллар. Я юҳалладина аману, алайкум ампусакум, ла ёдур рукум мандаллоҳ идаҳ тадайтум. Ей мўминлар, ўзингларни билинглар. Ўзингларнини билинглар, яъни гуноҳлардан тийилинглар. Модомики ҳақ йўлни тутган екансиз, адашган кимсалар сизларга зарар йетказа олмас. Қанақа деб тушунасиз шу нарсани? Мана айтдик ку, ғариб озгина бўлади. Сиз ҳужжуда бўлган одамлар кўп бўлади. Шу одамларни амру маъруф наҳимовга қилсангиз қабул қилмаса, устингиздан кулса, сизни ҳақорат қилса, динингизни йерга уриб, бепарво бўлса, енди ўзингиз билан бўлинг енди. Маъқулми? Улар нима бўлса бўлаверсин, ўзим тўғри бўлсам бўлди емас. Қўлингиздан келган амру маърув наҳимовни қилдингиз, қабул қилмадими, енди ўзиз билан овора бўласиз. У киши айтади.

Ва аллоҳи бу ҳақида билувчидан сўрадинг. Бу ҳақида расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраганман. У зот шундай деганлар. Балки яхшиликка буюрасизлар ва ёмонликдан қайтарасизлар. То бахиллик ёйилганини, ҳавойи нафсга итоат қилинганини, дунё матоҳи ҳамма нарсадан устун қўйилаётганини ва ҳар ким ўзининг райи билан қаноатланаётганини кўрсанг, ўзингни нафсингни лавозим тутгин. Авомни ўз ҳолига қўйгин. Мана айтдик, қўлингиздан келган амр марҳум наҳим укарни қилдингиз, лекин одамлар ўзларининг ҳавойи нафсини қўймаяпти. Мана енди уларни қўйгин да ўзинг билан овора бўл.

Пайғамбаримиз давом етадилар ҳадисда, ортингизда шундай кунлар келадики, у кунларда динига амал қилиб, сабр қилишлик худди чўғни ушлаш каби бўлиб қолади. У кунларда динига амал қилган бир киши учун сизларнинг амалингизни қилган еллик кишига бериладиган ажр берилади. Саҳобалар ё расулуллоҳ биздан еллик киши нима, ё улардан еллик киши ними?

Расулуллоҳ айтдилар бал ажруҳ ҳам сингна минг кун. Сизлардан бўлган еллик кишининг ажри дедилар. Нима учун? Ли аннакум тажидуна алал хойри мевонан валай ажидун. Нимага у ғарибларнинг савоби сизларни елликта илади савоби билан тенг бўлади, биттасини савоби? Чунки сизларга мен ёрдамчи бўлиб турибман деяптилар Расулуллоҳ. Мана шу хайрларни, хайрли ишларни қилишликда мен сизларга кўмакчи бўлиб турипман, мен борман ораларингизда. Улар ана шу ишни устида турганда уларга ёрдамчи бўмайди дейди.

Саҳобаларга берилган ажрдан еллик баробар ажр шу одамга берилар екан. Кимга? Ғарибга. Гоҳида инсон мустақил бўлса, динини маҳкам ушласа, ғариб бўлади да, яқин кишилари маломат қилишни бошлайди. Аёли, фарзанди, улфатлари, дўстлари ҳам бурчакка қочишни бошлайдилар. Модомики Пайғамбаримиз ғарибларга жаннат бўлсин деб дуо қилибдиларми? Демак, у мартаба осон бўлмайди.

Ана шу араб ўлкалардан биттасида бир солиҳ инсон, ошпаз екан. Ошхонасига ёзиб қўйибди. Ароқ Аллоҳнинг амри билан ҳарам. Бу дўконда ароқ ичилмайди. Ризқ Аллоҳъдан. Натижа қанақа бўлди? Одамлар ароқ сотиладиган ошхонага бормасдан, мана шу одамнинг ошхонасига кўпроқ келадиган бўлиб қолди.

Ҳа, ризқ Аллоҳъдан биродарлар. Ғариблик жазо емас. Ғариблик жаннат. Агар дини маҳкам ушлаб одам орасида ғариб бўлиб қолган бўлсанг, сенга биродар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан башорат бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадис шарифдан марҳамат қилдилар. Албатта ислом ғариблик билан бошланган, яна ғарибликка қайтади. Ғарибларга жаннат бўлсин, тавба бўлсин. Аллоҳ азза ва жалла пайғамбаримиз дуо қилган ва тавба жаннатини башорат қилган ғариблардан бўлишимизга таҳвий берган бўлсин. Ақули қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ алайҳи валакум ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъала ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш