Ин алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу анастайинуҳу анастағфируҳ ва наъувиллаҳи мин сурури он ҳусина ва мин саййи ати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фаламу биллалуҳ ва ман юрдиҳ фалаҳа деяла. Ва нашад валлоҳ илоҳиллаллоҳу ваҳдаҳлоҳу шарикала. Ва нашҳад анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ. Нафс тарбияси, силсила дарсларидан биродарлар, бугун янги мавзуни бошлаймиз. Ирода манзилати. Ирода манзиллати. Шу ҳа йўқ, ҳар биттамиз, мана шу йерда ўтирган ҳар битта мусулмон одам ўзини ҳозирги турган ҳолатидан баландроқ ҳолатда бўлишини хоҳлайди.
Яъни физический формаси бундан ҳам зўр бўлишини хоҳлайди. Илмий даражаси, ҳозиргидан ҳам баландроқ бўлишини хоҳни. Соғлиги, ахлоқи. Қўйингки, ҳозирги турган ҳолатингиздан баландроқ бўлишликни хоҳлайсиз. Ва бу яхши, нормал ҳолат. Тушунарли а? Ҳаммамиз баландроқ бўлишингизни хоҳлаймиз. Пулимиз ҳам кўпроқ бўлишини хоҳлаймиз, кучимиз ҳам ва ҳоказо.
Ана шу ўзи хоҳлаётган, ўзи йетмоқчи бўлган мақомга йетишдан уни нима тўсади? Қайси нарсанинг заифлиги ана шу мақсадига йетишдан тўсади. Иродасининг заифлиги. Ирода. Бу ўта бир муҳим мавзу. Ҳар биттамиз комил, ахлоқли, гўзал, хулқли, муҳсин, кечиримли, Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари билан зийнатланган бўлишингни хоҳлаймиз. Ҳаммамиз хоҳлаймиз зокир банда бўлишни. Ҳаммамиз хоҳлаймимиз шокир банда бўлди шуни. Лекин нима учун доим ўзимиз орзу қилган мартабадан пастда турамиз?
Нима учун йетмоқчи бўлган мақомимизга йетишликдан бизга тўсиқлар бор? Нима учунги турган ҳолимиз билан орзу қилган мақомимиз ўртасида катта масофа бор? Мавзу тушунарли екан. Юз фоиз ҳаммамизда шу нарса бор. Масалан, қанийди бир пора қўлини ёдлаб олсам дейди биттаси. Бир пора ёдлаб олгандан кейин енди икки пора ёдлаб олса дейди.
Кейин ўттиз пора ёдлаб осам дейди. Ҳа у ўттиз пор а ёдлади. Ўттиз пор ёдлаганда қаранг да, у ҳам ўзини ҳолатидан баландроқ бўлишни хоҳлайди. Нимани хоҳлайди? Ўн хил қиротдан ижоз олиб олсам дейди да, қори ака, тўғрими? Қаранг, ўзи бир ўттиз пора қуролни ёдлаб олса, битта қароват билан катта нарса, лекин яна ҳам юксалроқ бўлишни хоҳлайди.
Бир миллион доллар бўлса йетарди дейди. Бир миллион доллар бўмаса йетади дейди. Йўқ, йетмайди. Ўша бир миллион бўлган куни енди ўн миллион дейди. Демак, инсон қайси ҳолатда турганидан қатъий назар, яна ҳам баландроққа чиқишликни хоҳлайди ва бу нормал ҳолат. Бу табиий ҳолат. Аммо ана шу мақсадига йетишдан уни тўсаётган нарса иродасининг заифлиги.
Тасаввур қилинг. Қиш, якшанба тонги бомдодни жамоати билан ўқидингиз, тўп тез бўлиб ўтириб, бир айтилган нонуштага кетяпсиз. Қиш, совуқ, бомдоддан кейинги вақт, якшанба тонга йўлда кетяпсиз, бир одам иссиқ спортивний кийиниб, бошига иссиқ шапкани қўйиб, кроссовкасини кийиб, оғзидан паға паға буғу чиқиб югуриб кетяпти.
Уни нима югуришга мажбур қилди? Тўқсон тўққиз.тўққиз фоиз одам бу вақтда уйида. Ё ухлаяпти умуман турмасдан. Ё бомдодни уйида ўқиган бўлса, бомдодни ўқиб олиб, ётиб яна давом етказяпти. Ё нонушта қилиб ўтирибди, ё чой ичиб ўтирибди. Фақат бу югуряпти. Нимага?
Минглаган, юз минглаган оилалар, юз минглагандан одамлар иссиқ уйда, иссиқ кўрпасида, ташқарига чиқишга ҳам ерикиб турганда, бу одам иссиқ кийим олиб, паға паға буғни чиқариб, бурнидан оғзидан югуриб кетяпти. Нимасини кучи йетди? Чиқишга. Иродасини. Агар шунақа бир аппарат бўлса, бундай қилиб туриб кўрсанг, иродаси йетмиш фоиз, иродаси ўттиз фоиз, жуда кўпчилигимиз еллик дан паст бўлса керак.
Е, менга тутманглар қўлинг домла. Мен, мен биламан ўзим иродамни қанақалигини. Менга керак емас. Бу дарслар, биродарлар, нафс тарбияси. Нафс тарбиясини. Биз ана шу қалбимизни, нафсимизни тарбия қилмасдан туриб, Аллоҳ Таолони розилиги йетиша олмаймиз. Ва нафсин вама савваҳа. Фа алҳамаҳа, фужураҳа ва тақуаҳа. Қод афлаҳаман, заккаҳа ва қод хобаман, дассаҳа. Қаранг, нафсни расво қилиб яратган Зотга қасам, нафсни фужурини ҳам, тақвосини ҳам илҳом қилиб қўйди. Яъни иккала томонга оға олади нафс. Фиск фужур томонга ҳам оға олади, тақво томонга ҳам оғ, олади. Иккала томонга тенг енгиша олади. Қоди афла ҳаман заккаҳа. Ана шу нафсини поклаган ютди, нафсини кўйгига кирган ютказди.
Ана шу тўқсон тўққиз фоиз одам нафсини кўйгига кириб ўтирибди уйда. Нима қилиб? Қайноқ чойни ичиб ёки иссиқ қир ўралиб ётибди. Бу юрибди. Диққат. Одатларингни ўзгартириб юборишга қуввати йетадиган даражадаги кучли иродага ега бўлишинг, бу катта нарса. Қайтарамиз. Одатларингни ўузгартириб юбормишга қуввити йетадиган дараждаги кучли иродингни бўлиши катта нарса.
Иродаси кучли одамлар одамларни назарида умуман ақлга сиғмайдиган нарсаларни ҳам қилишликка қодир бўлади. Бу одам югуряпти. Бу кучли ирода қандай пайдо бўлди бу одамда? Нафсини йенгишликка, унга нима қувват берди?
У киши қачон нафсини йенгашга кучи йетди? Бу йердаги асосий савол шу. Қачон кучи йетди? Қачон нафсни синдиришга кучи йетди, қачон иродаси қувватли бўлди? Уни мана шу ишни қилишликка туркиси илми бўлди. Қаранг, унга нима туртки бўлди?
Уни иродасини қайси нарса қувватли қилди? Нима сабабдан у бошқалардан ажралиб турибди? Еҳтимол уни иродасини кучли бўлишлигига табибларни сўзи сабаб бўлгандир. Табиблар нима дейишди? Агар юрак соғлом бўлса, жасад ҳам соғлом бўлади. Агар юрак заиф бўлса, айниса, жасад ҳам айнийди. Югуриш юракни қувватли қилади. Кам ҳаракатлик, ялқовлик юракни заифлаштиради. Табиблар айтишган еди яна, агар киши ўзининг юрагини ичига бепарво бўлса, ёши катта бўлганда жуда кўп муаммоларга сабаб бўлади бу нарса.
Еҳтимол мана шу сўзлар уни иродасини қувватли бўлишига сабаб бўлгандир. Демак, шу илмдан хабардор бўлгандан кейин у югуришни бошлади. Унинг иродасини қувватли қилган нарса илм. Кишининг иродасини қуватли қиладиган нарса илм.
Демак, сени ҳозирги ҳолатинг билан сен йетмоқчи бўлган ҳолатинг орасида катта масофа, катта фарқ бор бўлса, буни сабаби иродингни заифлиги. Иродингни за ифлигини сабаби еса, илмсизлик. Маъқулми?
Демак, Аллоҳга сени олиб борадиган енг ишончли йўл бу илм. Масалан, илм кишини иродасини қувватли қилар екан. Аниқ биласан. Нимани? Суннатни маҳкам ушласанг барака топишингни. Шунинг учун қийин бўлса ҳам суннат амалда қиласан. Аниқ биласан, нимани? Ҳаромга қўл урсанг, хор бўлишингни. Шунинг учун ҳаромдан тийилишликда иродинг қувватли. Бошқалар тарк қила олмаётганда бояги хорамни ишласанг, сен шарт тарк қиласан. Иккиланмасдан шарт тарк қиласан. Нимага? Илминг бор. Бу ҳаромга қўлларсанг, хор бўшишинг аниқ. Торозидан уришни катта гуноҳлигини аниқ биласан. Ана шу аниқ билиминг тарозидан урмаслигинга олиб боради.
Масалан, нимага улар уряпти? Биз юз сўм фойда қилсак бир қоп шакар сотиб, улар икки юз еллик сўм фойда хилар еди. Ва юз еллик сўнг кўпроқ фойда топганлигини ютуқ деб билар еди. Уни қилма десангиз, тўхтата олмас еди у ишни. Нимага? Аниқ илми йўқ еди да. Ошпазлар, усталар, ҳамма қиляпти ю деб туриб, клиент ҳисобидан пулни урасизлар ку, икки хил нарх ёздириб.
Сантехниклар ҳам деб қўяй. Ўтган сафар докторлар дегандим, доктор емас, у ҳаммамизга тегишли, ҳаммамизга тегишли. Келади, гаплашиб қўяди. Ака, мана унитаси қанча? Мана беш минг сўм. Ҳозир клиент олиб келаман, олти минг га урасиз, мингини чиқариб берасиз дейди. Ҳамма қиляпти ю, ҳамма қилаверсин. Енди Аллоҳни таниган, ҳалол ҳаромда аниқ билган одам, ана шу минг сўм пулдан воз кечишликка иродасининг қуввати йетади. Нима сабабдан? Аниқ билганлигидан.
Демак, бир амални қатъий ва доимий суратда иккиланмасдан бажаришинг учун, ана шу қилаётган ишинг ҳақида илминг бўлиши керак. Яна битта мисол. Устозларни назаридан қолишлик инсонни, толиб илмни хор қилади деган нарсани аниқ биласан. Ўшанинг учун устозга ҳеч қачон тикка қарамайсан, устозни норози қилмайсан.
Аниқ биласан, ҳунар ўргатган уста, илм ўргаткан устоз, ки сенга бир нарса ўргатди у одам, фойдали яхши нарса ўргартди. Уни муҳаббатини қозонсанг. У сендан рози бўлса, сени кўрганда кўзи қалби қувонадиган бўсагина, ундан ўрганган нарсангдан барака топасан. Шуни аниқ билганлигинг учун сени иродинг қувватли бўлади. Уни рози қилишликка, уни хурсанд қилишликка.
Бир гуноҳни тарк қилишингиз учун одамлар тарк қила олмаётганда, бир савобли амалда, доимий суратда қилишлигингиз учун одамслар қила олмаётганда, сизга мустаҳкам ирода керак. Мустаҳкам ирода қачон бўларкан? Ана шу нарса ҳақида илмингиз аниқ бўлса. Агар илмингиз зиёда бўлса, ана шу нарса вақтида иродинг ҳам кучли бўлади. Агар иродинг кучли бўлсанг, кўзлаган мақсадингга албатта йетасан. Мақсадингга йетишликда нима учун заифлик қилдинг? Иродинг заиф. Нима учун иродинг заиф? Илминг оз.
Одамлар бор, овқатдан ўзини тия олмайди. Кўп йейди. Буни устига ҳаракати ҳам деярли йўқ. Пияда юрмайди. Ошхонага ҳам, ешикни тагига тўхтаб овқатланади. Аптекани ҳам ешикни тагида бориб, тушиб дори олади. Еллик метр ҳам пияда юрайди. А бунақалар узоқ яшамайди. Ҳа, биродарлар, бизчи? Ажалга иймон келтирганмиз. Аллоҳ тақдир қилган куни ажал келади деймиз. Аммо соғлиғини сақлаш сабабларини ҳам қилишликка буюрилганмиз.
Ўзини йейиш, йейиш ишчига қарамаган, хатти ҳаракатига бепарво бўлган одамни қилаётган мана шу иши, тутган мана шу йўли сабабларни тарк қилишлик дейилади. Уни, уни мана шундай турмуш тарзи ажалини тезроқ келишлигига сабаб бўлади. Ана шу иродасининг заифлиги уни вафотига сабаб бўлад. Демак, инсонни илми камайгани сари, унинг иродаси заифлашиб боради. Илм зиёда бўлгани сари, у кучайиб боради. Иродинг кучайгани сари мақсадингга яқинлашиб борасан.
Биз доим кутамиз. Нимани? Иншааллоҳ душанбадан бошлайман. Сешанбадан Худо хоҳласа югураман чиқиб, о дарёда бўйнида. Худо хоҳласо душанбадан тренажёрга бораман. Худо хоҳламаса душанбадан овқатни нима қиламан еллик фоизга қисқартираман. Доим ниманидир кутамиз. Биламиз қилиш кераклигини. Нимага? Шарт бошлаб юбора олмаймиз. Иродамизни заифлигидан. Ташқаридан кимдир келиб бир кун бизни нима қилиб қўяди? Тузатиб қўяди да. Ўшанинг учун чи, бизникилар вес ташлаш керак деса, нима йейиш керак дейди.
Мана касалдан қутилиш керак деса, нима ичиш керак дейди. Биз албатта бир нарса йейишимиз керак. Ё бир нарса ичишимиз керак, весимиз ўрнига тушиши учун, фигурамиз теккис бўлиши учун, бир касалдан қутилиши учун албатта йейиш керак да. Унақа бўлмайди. Унақа бўмайди. Ўзи йеб касал бўлдинг ўзи. Ирода.
Аллоҳ азза ва жалла марҳамат қилади. Ас саиду биллаҳ. Вала татур дейилладийна ядъуна роббаҳо бил ғодати ва ал ашийи юрийдуна wажиҳаҳ. Юрийдуна wажиҳаҳ. Ерта ю кеч парвардигорларининг юзини истаб, унга илтижо қиладиган зотларни ҳузурингиздан ҳайдаманг. Яъни Аллоҳни юзини истайдиганлар.
Аллоҳни юзи розилигини истаган инсонлар бор. Бундай инсонлар. Тасаввуф илмида мурид дейилади. Яъни бир нарсани хоҳлаётган инсон. Мурид деганда шуни тушунинглар. Мурид Аллоҳ ва Расулининг розилигини истаётган одам. Нафс уламолари ўзларининг шогирдларини мурид дейишади. Мурид сўзининг маъноси Аллоҳни юзини истаган инсон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг розилигини истаган инсон.
Истади билар. Вама али аҳадин айн даҳуми неъматин тужза, илла битиғо аважиҳироббиҳил аъла валасаwфа ярдо. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу жуда ҳам бир саховатли, бой бадавлат инсон бўлган. Жуда кўп хайр илфоқ қилган, еҳсон қилган. Таниганига ҳам, танимаганига ҳам. Аллоҳ таоло бу зотни мақтаб, Қуръонда оят нозил қилди. Айтади, у тақводор зот ҳузурида, зиммасида бирон кимсага қайтариладиган неъмат йўқдир. Яъни Абу Бакр Сиддиқ кимга яхшилик қилган бўлса, ҳеч ким унга қарздор емас. Абу Бакр кимга фойдаси теккан бўлса, Аллоҳ учун қилган. Мана Аллоҳ айтади у фақат енг олий зот бўлмиш Парвардигорининг юзини розилигини истаб, мол давлатини сарф қилур ва яқинда рози бўлур.
Демак, мурид Аллоҳни розилигини истаган инсон. Кейинги ойим. Астайдубилла. Ва ин кун тунна туридин Аллоҳ ва расулуҳу ва дарол ақҳирота, фа инналлоҳа аддалил муҳсина тимин кунна ажрон ақлиман. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари, Пайғамбарларимизга бизни ҳам у ёқ буёғимизни теккизлаб беринг.
Талҳани уйидагидақа парда, зуберний уйидагидақо палассов беринг деб туриб, дунё матоҳини Пайғамбаримиздан талаб қилишни хоҳлашди. Пайғамбарларимизни ҳам аёллари ана шу дунё матоҳидан озгина қилиб беринг деганда, Пайғамбаримни Саллаллоҳу алайҳи васалламга оғир ботади бу нарса. Мана шунда Аллоҳ Таоло мана шу оятни нозил қилди. Ей Пайғамбар, аёллари, агар Аллоҳни, унинг Пайғамбарини, ва охират диёрини истайдиган бўлсангизлар, истайдиган бўлсаинглар, у ҳолда шак шубҳасиз Аллоҳ сизларнинг орангиздаги чиройли амал қилгувчилар учун улуғ мукофот, жаннатни тайёрлаб қўйгандир. Демак, ва ин кун тунна туридна Аллоҳ ва Расулуҳ, агар сизларда мақсадинглар Аллоҳ ва унинг Пайғамбарини розилиги бўладиган бўлса, сен биродар мусулмонсан, диндорсан. Бу йерда битта савол бор. Сен диндор сифатида нимани хоҳлаяпсан? Бу жуда ҳам муҳим савол. Кимдир дин орқали дунё матоҳига йетишни хоҳлайди.
Кимдир диндор бўлиб кўриниб, диндор бўилиб, одамларни ҳурматини кўзлайди. Кимдир ана шу диний илм ўргатилинадиган мажлисга келади, даромадини кўпайтириш учун, доверияга кириш учун, у фалон домлани шагети деган ном учун, соқол қўяди, намоз ўқийди, одамлар насия товарда осонроқ бериши учун. Кимдир толиби илм деган ном олиш учун келяпти. Ва яна кимдир Аллоҳ ва унинг розилигини кўзлаб келяпти. Агар Аллоҳни, унинг Пайғамбарини ва охират диёрини истайдиган бўлсанглар, у ҳолда шак шубҳасиз Аллоҳ сизларнинг орангиздаги чиройли амал қилгувчилар учун улуғ мукофот Жаннатни тайинлаб қўйгандир.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.