Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен амин. Вассалату вассаламу ала широфил мурсалин ва ала алиҳи вошиби ҳиж маъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Тазкияту нафс, дарсларидан биродарлар, янги мавзуни бошлаймиз. Ийсор манзилида. Ийсор. Ия кана абдува, ия кана стаин. Сенгагина ибодат қиламиз. Ва сендангина мадад сўраймиз манзилатларидан, исор манзилати. Бу манзилатни, исор деган манзилатни қайердан олдик?
Астайду билла. Ва ла диня таба ва уддаро вал имана мин қоблиҳим, юҳиббуна ман ҳажа ро илайҳим. Вала яжидуна фи судуриҳим ҳажа тан минма уту ва юфируна ала анфусиҳим. Валаука набиҳим ҳососо, вомай йўқо шоҳҳа нафсиҳий, фа ула ака ҳумул муфлиҳо. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Маккадан Мадинага ҳижрат қилишди. Мана Расулуллоҳ ўн уч йил давомида Маккада Қуръони даъват қилишига билан банд бўлдилар. Аллоҳ томонидан Мадинаи Мунавварага, у пайтдаги номи Ясриб, шаҳрига ҳижрат қилишликка буюрилди ва саҳобалар ҳижрат қилишди. Юртини, ватанини Аллоҳнин розилиги учун тарк қилиб, бошқа юртга кўчиб кетишди. Мана шу ҳижрат дейилади. Ана шу ҳижрат қилган кишилар муҳожирлар дейилади. Енди, Ясрибда, яъни Мадинаи Мунавварада, муҳожирлар келишидан аввал яшаган кишилар, Мадиналиклар, ансорлар дейилди. Мана саҳобалар иккига бўлинади. Муҳожирлар ва ансорлар. Мана шу муҳожирлар ҳамма нарсаларини ташлаб Мадинага, қўллари қуруқ, камбағал бўлган ҳолда кўчиб боришди, ансорлар хурсандчилик билан кутиб олди.
Ана шу ансорларни мақтов Аллоҳ Таоло Ҳашир сурасида мана шу оятни нозил қилди. Мазмуни улардан, муҳожирлардан, илгари Мадина диёрига ўрнашган ва иймон еътиқодни маҳкам ушлаган зотлар, инсонлар еса ўзларининг ёнларига ҳижрат қилиб келган кишиларни суюрлар ва дилларида уларга, муҳожирларга берилган нарса, ўлжалар сабабли бирон ҳасад туймаслар ҳамда гарчи ўзларида еҳтиёж бўлса да, ўзларини қўйиб, ўзгаларни исор, ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас ана ўшалар нажот топгувчи зотлардур.
Демак, мана шу оятда исор деяпти Аллоҳ. Исор ўзини қўйип бошқани ўйлаш. Ўзига емас, бошқага беришлик. Исор сахийлик, саховатдан баландроқ бўлган сифат ўзига қолмаса ҳам бошқаларга беради. Белги ва сифат. Албатта мўмин кишини белгиси бўлади. Белги. Сифат емас. Нима дегани? Чунки ўнлаган сифатлар битта белгига қайтиши мумкин. Демак, белги деётганимизда биз сифатдан кўра кенгроқ нарсани, чуқурроқ нарсани тушунамиз.
Мўминнинг белгиларидан биттаси, ана шу белгилардан биттаси исор. Банда гарчи ўзида еҳтиёж бўлса ҳам, ўзини қўйиб бошқаларни ихтиёр қилиши. Бу мўминнинг сифати, исор. Енди кофирнинг, фожирнинг, фосиқнинг белгиси нима бўлади? Худбинлик. Егоизм.
Бунақа худбин одамлар ўзларининг ҳаётини бошқаларни ўлимини устига қуради. Ўзларининг бой бадавлат ҳаётини бош қаларни қашшоқ қилишлик устига қуради, ўзларининг хотиржамликларини бошқа халқларни қўрқувини устига қуришади. У юртларни фаровон тўкин бўлишлиги бошқа камбағал мамлакатларни яна ҳам қашшоқ қилиб ишлайдиган устига қурилган.
Мўмин еса, буни тамомий акси бўлади. Уни енг кўзга кўринган, енг асосий белгиларидан биттаси, хусусиятларидан бу инисор. Ўзидан аввал бошқаларни ўйлайди. Демак, инисор сахийликдан устунроқ сифат. Ўзига қолмаса ҳам бошқаларга беради. Мана Аллоҳ азза ва жалла ансорларни Мадина аҳлини мақтаб, ва юлсируна ала анфусиҳим, валауканабиҳим хососод еди. Гарчи ўзларида еҳтиёж бўлса ҳам, ўзларини қўйиб, ўзгаларни ийсор, ихтиёр қиладилар.
Агар сенда ҳам биродар мана шу сифат бўлса, ўзингни емас, бошқаларни ўйлайдиган бўлсанг, улкан бир саодатни ҳис қиласан. Албатта бу каромат. Аллоҳ таоло ҳадис ҳудудида нима деган еди? Уҳиб бул ашия ва хуббилил фақирий сахий ашад. Мен деди Аллоҳ таоло сахийларни яхши кўраман. Енди сахий бўлган фақирни кўпроқ яхши кўламан. Ўзи фақир, лекин саховати бор. Ҳамма сахийда Аллоҳ яхши кўради, аммо камбағал бўлиб туриб сахийлик қилаётганда кўпроқ я хор кўради.
Оҳиббул қурама ва хуббилил фақиирил карим ашад. Карамли инсонларни яхши кўраман, карамли фақирни еса кўпроқ яхши кўламан. Шунинг учун бу сифат ҳар битта мўминда бўлишлиги керак. Бойми, камбағалми? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар рубба дирҳамин сабаға алфа дирҳам. Шундай бир дирҳам борки, бир дирҳам боркий, минг дирҳамдан ўзиб кетди.
Нимага? Бир одам миллион дирҳами бор еди, минг дирҳам берди. Енди битта одамда бир дирҳам бор еди, ўша бир дирҳам деб берди. Ким кўпроқ инъфо қилди шу йерда? Бир дирҳам берган. Чунки ҳаммасини берди. Шунинг учун айтяпмиз да, бой ўн минг доллар еҳсон қилиб туриб, ўн мингта савоб олса, камбағал икки доллар еҳсон қилади, ўша ўн минг тадан кўпроқ савобни олади. Чунки бор йўғи икки доллар бор еди шу тегида. Маъқулми?
Бизда саховат, хайрия еҳсон деса, ҳалиги пули йўқ одам, ўтириб юборади. Менга дахли йўқ буни дейди. Ҳалиги закот ҳақида, ҳаж ҳақида савол сўраса, бойлар. Камбағал одам ўчиради антеннасини. А дейди, мени пулим йўқ дейди. Буни дейди, менга алоқаси йўқ дейди, дейди. Худди шунга ўхшагандек, хайрия, еҳсон, саховат ҳақида гапирганда, пули кўп бўлмаган одам ҳам нима қилади? Антеннани ўчириб қўяди. Менга дахли йўқ дейди дейди.
Лекин кўряпсиз, Расулуллоҳ айтяптилар, бир дирҳам савобда минг дирҳамдан ўзиб кетди. Нима учун? Борини берувди да. Демак, ўзларини қўйиб, ўзгаларни ихтиёр қилади, инсоф қилади. Уларни мана шу инсофини зиёда қиладиган яна битта хусусият бор. Оятни давомини қаранг да. Ва юсируна ала афусиҳим валав каъна беҳим хоса оса. Ўзи муҳтож бўлиб туриб ҳам бошқаларни ихтиёри қилади. Давомини қарай. Ва ман йўққа шоҳқа нафсихий, фа ула ака ҳумул муфлиҳум. Шу оятни давоми. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас ана ўшалар нажот топувчи зотлардир.
Демак, исорни қаршисида бахиллик туради. Исор уни қаршисида баҳрли туради. Агар инсон мўмин бўлса, исор қилади. Агар мўмин бўлолмаса, баҳрли қилади. Бахил киши шу даражада бахилки, ўзидаги нарса емас, бошқалардаги нарсани ҳам қизғаниб бахиллик қилади. Ҳатто биров инфо қилаётган бўлса, қилаверасанми дейди. Қўй ўзингни ҳам турсин, ўзингга керак бўлиб қолади, жиннимисан дейди.
Ўзидаги емас, бировдаги нарсага ҳам бахиллик қолади. Енди ўзида бўлиб қолсами? Яна ҳам бахиллиги кучаяди. Бахиллик моддапараст инсонни белгиси. Ичида зиқналик, ташқарисида еса бахиллик. Ким мана шу бахилликдан, зиқналикдан қутилса, нажотга еришади. Чунки Аллоҳ айтди, воман ювқош шоҳ ҳанафсихий фа улаика ҳумул, муфлиҳу. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас ана ўшалар нажот топгушидирлар.
Зиқна. Нафснинг иши бахиллик, саховатлик нафснинг иши инсон. Мана бахиллик, саҳоват ҳақида, инсон ҳақида. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, иякун ва шўх. Бахилликдан еътиёд бўлинглар. Фа иннама ҳалакаман каъна қобла кунби шўх. Сизлардан аввалги умматлар бахиллик сабабли ҳалокатга учрадилар. Амараҳим бил бухли ва бахилов. Уларнинг нафслари, уларни бахилликка буюрди, бас бахиллик қилишди. Ва амараҳим бил қотияти, фақат оғу. Қариндош уруғчиликни узишликка буюрди, бас узишди. Ва амораҳим бил фужур, фажарур. Уларни гуноҳларга буюрди, бас гуноҳларни қилдилар.
Яна бир карра айтамиз. Асосий белги, собит сифат бу есор. Мўмин бўлмаганларни белгиси бахиллик. Мўмин банданинг асосий белгиси есор. Абдуллоҳимни муборак айтади. Мана енди биз ато қилишни, инфо қилишни , есор қилишни мартабаларини кўрамиз.
Абдуллоҳмни муборак айтсади. Нафснинг одамларнинг қўлидаги нарсалардан сахий бўлишлиги, нафснинг инфоқ қилиб сахий бўлишдан кўра афзал. Қайтарамиз. Нафснинг одамларни қўлидиги нарсалардан сахъий бўлишлигига, яъни таъма қилмаслиги, нафс нинг инфоқ қилиб сахъий бўлишдан афзал.
Яъни икки хил саховат айтилиняпти бу йерда. Бир нафс инфо еҳсон қилади, бу битта сахийлик тури. Яна бир нафс одамлардан таъма қилмайди. Одамларни қўлидаги нарсага қарамайди. Мана шу иккинчиси биринчисидан устун бўлар екан. Нафснинг одамларни кўлидаги нарсаардан сахий бўлишлиги нафснинг инфо қилиб сахий бўлишидан афзалдир. Инфо қилиб сахъий бўляпсиз, одамларни қўлига қарамасдан сахий бўляпсиз. Биринчиси, ҳаммани қўлида бўлмаслиги мумкин. Яъни ҳеч нарса йўқ бергани. Лекин иккинчиси, ҳаммани имкониятида бор. Кутманг. Таъма қилманг.
Атога тааллуқли уч мартаба бор. Биринчиси исор. Иккинчиси сахийлик, учинчиси алжут. Қайтарамиз. Биринчи мартабаси исор. Иккинчиси сахийлик, учинчиси алжуд. Биринчиси, есор. Енг олий мартаба. Кўп ато қилиб, ўзига озгина қолдиради. Бу есор.
Иккинчи мартаба сахийлик, озгина ато қилиб, у ўзига кўп олиб қолади. Бу сахийлик. Енди алжуд, берганингиз ҳам, олиб қолганингиз ҳам тенг бўлса. Ўзингга озгина қолдириб кўп ато қилсанг ийсор, ўзингга кўп қолдириб озгина ато қилсанг саховат, берганинг ҳам, қолдиргани ҳам тенг бўлса, алжууд бўлади.
Ана исмимни Молик розияллоҳу анҳудан ан на рожулан минал ансор қола, я расулуллоҳ, ала тасдаъмилуний камасдан, малтафул анан. Ансорлардан бир киши келиб, Расулуллоҳдан мансаб сўради. Йўқ, Расулуллоҳ деди. Фалончини мансабга тайинлаганингиздек, мени ҳам биронта бир мансабга тайинламайсизми деди. Мансаб сўрада.
Расулуллоҳ унга с аталқовний бадиий атҳаратан, фос беру хатта талқовний алали хавф дедилар. Мендан кейин худбинликка дуч келасизлар, атҳаратан. Егоизм. Фақат ўзини ўйлашлик. Бу одам ҳам ўзини ўсяпти да. Мен ҳам бирор жойга бир хўжайин бўлай. Менга ҳам бирор мансаб беринг.
Бас, дедилар Расулуллоҳ. Қиёмат кунида ҳовуз олдида менга йўли қурингунингизча сабр қилинглар. Яъни, мендан кейин шундай замонлар бўлади, шундай одамларни кўрасизлар, сизларга емас, бошқаларга беради улар. Сизларга бермаган моли мансабни бошқаларга беради. Вазифага, вали волийликка, бошқаларни тайинлашади. Мана шунақа ҳолатда дунё матоҳига бўлган мусобақадан, ким узарлигидан саломат бўлингларда, ўзингларга, дунёда айтадиган нарсаларга сабр қилинглар, шундай қилсанглар қиёмат кунида ажрларингларни Аллоҳдан комил суратда оласизлар.
Биродарлар, қиёмат бўлганда инсон иккита одамни устида раҳбар бўлганига пушаймон йейди. Иккита одамнинг устида ҳакамлик, қозилик қилганига пушаймон йеди, агар адолат қилмаган бўлса. Енди не замонларда яшаяпмизки, ана шу қиёматдаги масъулияти катта бўлган мансабга курашиб, уришиб, бировни тагига сув қўйиб, туҳмат қилиб, устидан ёзиб, ўша курсини мансабда егаллашга ҳаракат қилади.
Худбинлик, егоизм. Инсон мана шу исор ва худбинлик орасида бўлади. Муовин менда доимий суръатда Аллоҳнин розилигини умид қилади. Уни розилигини биринчи ўринга қўяди. Бошқаларни ўйлаб, бошқаларнини исор қилар екан, шу билан Аллоҳнин ризоси йетмоқчи бўлади. Бу уни йўли.
Isor Allohgа olib boradigan eng ishonchli yo'l. Худбинлик Аллоҳдан узоқ қиладиган йўл. Демак, биз инсон сифатида ато қилиш ёки ман қилиш орасида бўламиз, есор ёки худбинлик орасида бўҳамиз. Муҳим савол.
Сен, биродар, дунё аҳлиданмисан ё охират аҳлиданмисан? Албатта охират аҳлидаман дейсан. Диққат қил. Қара, сени кўпроқ нима хурсанд қилади? Беришми? Олишми? Сени нима хурсанд қуради кўпроқ? Ато қилишми? Ёки олишми? Агар бериш, ато қилишлик сени хурсанд қиладиган бўлса, сен охират аҳлидансан. Йўқ, фақат олишгина сени хурсанд қилаётган бўлса, сен дунё аҳлидансан.
Иккита асосий сифат. Одамлар орасида кенг тарқалган икки йўл. Демак, сен ё дунё аҳлисан, ё охират аҳлисан. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан, ўта бир саховатли саҳобалардан бўлган қайси бир санъатимни убода, жуда сахий инсон еди. Жуда кўп одамларга ёрдам берарди, қарз берарди. Бир куни касал бўлиб қолди шу соҳада.
Касал бўлиб олди, биродарларни зиёрати кечикиб қолди. Зиёратга келадиганлар йўқ. Сабабини сўраганида айтишдики, сизни биродарларингизни жуда кўпчилиги сиздан қарзи бор. Ана шу қарзини узолмасдан, сизни олдингизга келгани ҳижолат бола ўйланиб туришибди. Сиздан қарздорлиги сабабли олдингизга келгани уялишяпти деди.
Шунда Қайси розияллоҳ аниқ айтдики, биродарларни келишидан тўсган молни Аллоҳ хор қилсин. Кимни қайсидан қарзи бор бўлса, бас, у қарз йўқ деб еълон қилинглар деди. Еълон қилишди. Қайси бирини сабабдан кимни қарз бўлса, қайси кечикди розияллоҳу анҳу. Қарзинглар йўқ деди. Шундай қилинди. Шу кунни кечикирмасдан, зиёратчиларни кўплигидан уйни ешигига синиб кетишликка яқин бўлди.
Биродарлар, мўмин кишининг белгиси бу исор. Исор ўзини қўйиб бошқаларни ўйлаш деган. Исор, оз олиб қолиб, кўп берсангиз исор, кўп олиб қолиб, озгина берсангиз саховат, берганингиз билан олиб қолганингизни тенг бўлишлиги ал жавоб дейилади.
Ақлу қовли ҳаъда. Астағфируллоҳ ливалакум, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракатуҳ.