Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир рўмбилен илмий. Вассолату вассалому ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабат, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълубу баракатуҳ. Тазкияту нафс. Дарсларимиздан биродарлар кеча есор манзиллатини бошлаган едик.
Агар озгина қолдириб ўзингизга, кўп ато қилаётган бўлсангиз, бошқаларга бу исор дейилади. Агар ўзингизга кўп олиб қолиб, озгина тарқатаётган бўлса, озгина еҳсон қилаётган олсангиз, бу саховат дейилади. Енди ўзингизга олиб қолганингиз ҳам, тарқатиб бераётганингиз ҳам тенг бўлса, бу алжут дейилади. Алжутнинг ўнта мартабаси. Биринчиси, нафсга бўлган жут.
Нафснинг ал жуда бу ал жуднинг енг олий мартабаси. Инсон ўзини, нафсини, ўзини жонини Аллоҳни йўлида фидо қилишлиги. Жанг майдонида шаҳид бўлган мўмин. У ўзини енг қиммат нарсаси, нафсини, жонини Аллоҳга тақдим қилди. Ал жуднинг енг олий мартабаси. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу Аллоҳнинг калимасини олий бўлиш йўлида шаҳид бўлган, шаҳидга бериладиган мақом мартабани қандай бўлишини ўзининг ҳадисларида баён қилиб берганлар.
Ана шу мақом мартабалардан уни жон таслим қилиши оддий одамларникидеқа бўлмайди. У ўлим машаққатини тортмайди. Уни қонини ҳиди мискин ҳиди каби бўлади. Ҳали шаҳид жони узилмасдан туриб, ўзини жаннатдаги мақомини кўради. Алжуутнинг енг олий мартабаси нафс билан алжуут қилишлик. Астайду билла, вала таҳсабанналладина қутилу фи сабили лаҳи аммуата бал ахя уна инда роббиҳин юрзуқун. Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг. Йўқ. Улар тириклардир. Роббиларининг ҳузурида ризқланмоқдалар. Ҳа, улар тирик. Қанча қанча марта тарих давомида гувоҳ бўлинган шаҳидларнинг қабри очилганида, саҳобаларнинг қабрлари очилганида, уларни жасадлари чиримасдан шундай турганлиги. Бу шаҳидликни аломати. Шаҳидлар ўзларини жонларини аллоҳга тақдим қилишган. Улар енг олий даражадаги инсонлар. Демак, алжуутнинг биринчи мартабаси жон билан, нафс билан алжуут қилишлик.
Иккинчиси, мансабга алжуут. Яъни, мансабдан воз кечишлик. Мансабингиз бор, мартабангиз бор, ана шу мансабингиз туфайли жамиятда ҳурматингиз бошқаларникидан кўра кўпроқ. Енди, шундай мансабдор бўлиб турган ҳолингизда, шундай бир ҳолга дуч келдингизки, агар Аллоҳни рози қиламан десангиз, мансабдан кетишга тўғри келади. Ё мансаб, ё Аллоҳни розилиги. Албатта бу қийин танлов. Сиз билан бизда унақа мансаб, а? Курси, бўлмаганлиги учун биз буни билмаймиз нималигини. Енди ўша мансабда, курсида ўтирганлар билади буни қанчалар қийинлигини.
Тарихни қарайдиган бўлсак, нимага гувоҳ бўламиз? Масалан, ўша бир катта катта подшоҳларга ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рисолати йетиб борган. Лекин ҳаммаси қабул қилмаган уларни. Нима учун? Агар Пайғамбарнинг рисолатини қабул қилса, мусулмон бўлса, кофир бўлган қавмлари уни у подшоҳликда қолдирмас еди. Иймонга келса, ана шу курсусидан, тожидан, тахтидан, мансабидан ажраб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳақдан юз ўгиришган.
Енди бир инсон ҳақ турганда, Аллоҳни ризолиги турганда, Аллоҳнинг розилигини танлаб, ўзини мансабидан воз кечган бўлса, бу одам ўзининг мансабида ал жувуд амалини қилган бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сиратига мурожаат қилсак, деҳайет ал каби родияллоҳу анҳу мана рум ҳукмдори хирақилга мактуб олиб борди. Пайғамбаримизнинг саҳобаси ана шу исломга даъват қилган рисоласини олиб борди. Хирақил ўқиди, илмли одам еди, насроний динини яхши билар еди, олим еди. Ўқиди, ешитди, сўради, ҳақ еканлигини билди.
Аммо қабул қилмади. Нима учун? Ҳозирги айтган гапимиз. Агар Пайғамбаримизга иймон келтирса, уни салтанатидан ажратиб қўйишар еди. Дунёни заволга учраши, дунёни вайрон бўлиб кетиши Аллоҳ учун осонроқ, Аллоҳ учун йенгилроқ. Нимадан?
Оллоҳни розилиги биринчи ўринга қўйган мўмин. Оллоҳни розилигида бир нарсалардан воз кечди. Мансабидан, катта бир даромадидан, улфатларидан, Оллоҳ учун бир нарсадан воз кечди. Енди Оллоҳ мана шу бандани ёрдамсиз ташлаб қўйганидан кўра, дунёни вайрон бўлиб кетиши Оллоҳ учун осонроқ, йенгилроқ.
Уни розилигини ҳамма нарсадан афзал кўрдингми? Кўрдинг. Воз кечдингми? Кечдинг. Нима, сени Оллоҳ зойи қилиб қўядими? Уни розилигини ҳамма нарсадан афзал кўрсанг, сени хорлаб қўядами? Уни розилигининг ҳамма нарсадан авзал кўрсак, нима, сени орқада қолдириб қўядми?
Уни розилигингини ҳамма нарсада афзал кўрсанг, нима, сени ёрдамсиз ташлаб қўяди? Уни розилигини ҳамма нарсадан афзал кўрсанг, сени бахтсиз қилиб қўядими? Шундай бўлиши мумкинми? Асло. Асло. Чунки аллоҳ ал карим аш шакур бўлган зот.
Бундан кўра, дунёни заволга учраб, дунёни вайрон бўлиб кетиши Аллоҳ учун йенгилроқ. Фақат битта муаммо, нимада? Шошиб кетасиз. Мана, Аллоҳ учун шу ҳаром тижоратдан воз кечдим, демаяпти. Мана Аллоҳ учун мана мансабимдан воз кечдим. Ҳеч нарса йўқ. Нима бўлиб кетасиз? Холи қал инсону мени ажал, инсон шошқалоқда. Шошмай туринг. Сиз Аллоҳ учун кечдингизми? Ҳа. Аллоҳ Таолони раҳмати келадими сизга? Ҳа. Қачон келади?
Сиз исботлашингиз керак Аллоҳ Таолонинг раҳматига лойиқ еканлигингизни. Қайтараман. Аллоҳ Таолонинг рақматига лойиқе еканлигингизини исботлашингиз ке. Кимга исботлайсиз? Кимга исботлай сиз? Сиз ўзингизга исботлайс сиз. Катта тижоратни, катта ҳаром тижоратни ташладингиз. Жуда катта даромаддан воз кечдингиз, катта мансабдан воз кечдингиз. Нима? Кетишингизга ертаси куни, кейинги ҳафта шоппа ушлатиб қўяди деб кутаяпсизми?
Сиз ўша воз кечдингиз. Биринчи етапдан ўтдингиз. Енди уни ёққа Аллоҳ Таоло сизни вақт билан синайди. Чидайсиз, бир йилми, икки йилми, уч йилми, у ҳу, домла, уч йил кутаманми? Можит ўн йил кутасан. Уни ким ҳал қилади? Фаолулли ма юрийди. Аллоҳ хоҳлаганини қилади. Хоҳласа олти ой синайди. Хоҳласа бир йил синайди. Лекин мана шу бир йилми, уч йилми синовдан ўтасан.
Варангълаган қиммат машинани миниб, ваше шикарний яшаридинг, бирданига пиёда бўлиб қолдинг. Арзимаган ойликка ишлайдиган бўлиб қолдинг. Сен исботлайсан, Аллоҳ сени қўллашга лойиқ еканлигингни. Аллоҳнинг раҳматига лойиқ еканларингни исботлайсан. Кимга? Кимга? Ўзингга. Роббинг сени билади кимлигингни.
Бир ишни қилмоқчисан, у иш Аллоҳга бўлган тот. Агар уни қиламан десанг, атрофингдекилар айтадики, е агар унақа қиладиган бўлсанг, ундай бўлади дейди. Бундай бўлади, дейди. Қўрқитишади. Ростдан ҳам шунақа бўладимикин? Ростдан ҳам Аллоҳни рози қиладиган ишни қилсанг, устингга шу ёмонлик келадимикин? Розтан ҳам шу ёмонликда қолиб кетадимикин сен?
Сен Аллоҳга бўлган муҳаббатинг ҳамма нарсадан устун, биродар. Сен аллоҳни розилигини ҳамма нарсаданустун қўйдинг. Натижа қанақа бўлади? Одамлар айтгандай бўладими? Ана шундай қиммат нархни тўласанг, сенга нима бор? Аллоҳ рози бўладиган ишни қилдинг, қийин ишида. Ана шу қиммат нархини тўладинг.
Биласанми сен учун нима бор? Агар Аллоҳ қабул қилган бўлса. Ана шу амалингдан Аллоҳ рози бўлса, биласанми сенга нима бор. Сенга Аллоҳ Таоло бу борлиқнинг қонунларини ўзгартириб беради. Одамларда ақллари, бовар қилмайдиган ишлар сен учун оддий бўлади. Иброҳим алайҳиссаломни ўт куйдирдими? Иброҳим алайҳи ассаломдан Аллоҳ рози бўлганди, табиат қонунни ўзгартирилиб ташлади. Ўт куйдирмади.
Ўғлини сўйишга буюрди Аллоҳ. Аллоҳни розилигини биринчи ўринга қўйди, ўзини нафсидан ҳам, ўғлини нафсидан ҳам устун қўйиб туриб, томоғига пишоғини қўйиб, тортувди, пичоқ кесдими? Яна қайтариб айтамиз. Агар сен Аллоҳ рози бўладиган ишни қилсанг ва мана шу нарсада собит турсанг ва Аллоҳ сендан қабул қилган бўлса шу амалингни, Аллоҳ азза ва жалла сен учун бу борлиқни, қонунларни ўзгартириб беради.
Сени мана шу қилган ишинг учун жазолаш керак бўлган одам келиб ўзи ҳимоя қиладиган бўлиб қолади. Сизни муаммога тиқиш керак бўлган одам ўзи келиб сизни ҳимоячингиз бўлиб қолади. Аллоҳ қодирми бунга? Қодирмасми? Ишдан хабар ҳайдаб юбориш керак бўлган хўжайин буни тескарисини қилади. Аксинча, мансабингизни, мартабингизни кўтариб қўяди. Ойлигингизни кўпайтириб қўяди. Юмшоқ сўзлайди, еҳтимол мукофотлар ҳам қўяди. Ҳамма ана шунинг учун сенга ёмонлик келади деб турувди, оқибат яхшилик бўлди.
Мисол. Аҳмад бир ажнабий компанияда ишлайди. Ойлиги жуда ҳам катта. Яхшигина машинаси бор, ўзини машинаси билан бориб шу компанияда ичлайди, ҳайдовчи. Компанияни ишчиларини у ёққа бу ёққа олиб юриш керак. Енди ғайри динлар, ажнабий компания.
Ана шу ишчиларни олиб юрар екан, савдо марказига кириб кетади, ароқ олиб чиқади, бино олиб чиқади. Ёки тунги клубларга олиб борасан дейди. Шунга ўхшаган ҳаром хариш ишларга ҳам юриш керак? Мусулмон яхши ойлик олади, ойлик бераётган ишхонадагилар ғайри дин. Аҳмад бунга рози бўлмайди. Машинамда ҳаром нарса ташимайман дейди. Ҳаром жойга олиб бормайман буларни дейди. Лекин ишчи оддий.
У компанияни ишчиларини қайтара олмайди бу ишидан. Мана енди танлаш керак. Тақво қилиб, бу катта ойликдан воз кечадими? Ёки ойликни ушлаб тақводан воз кечадими. Тақвони танлади. Ишидан воз кечадиган бўлди. Ана шу компанияни директорига бориб туриб ниятини айтди. Сабабини ҳам айтди.
Бу агар ишдан кетса, ўрнига ўнта харидори бор. Чунки катта ойлик беради да. Бу вакансия бўш қолмайди. Компанияни жавоб бериб юбориши енди аниқ. Бориб туриб айтди. Мен мусулмонман. Бунақа ҳаром ишларни аралашишимга диним йўл қўймайди. Мен бу ишларни қила олмайман. Мен ишдан бўшатинг деди.
Бўшатиб юбордими? Аксинча. Ҳурмати ошди яна. Динини маҳкам ушлаганлиги учун Аллоҳ Таолони шу ғайри динларини ўзи бир ислоҳ қилдики, бунга бўлган муносабат ўзгарди, олиб қолишди. Яна ҳам ҳурмати зиёда бўлди. Олволигидан кўра ишонч кўпайди. Унга икром кўрсатишди. Мансаб билан алжуут қилиш, сизга ёқадиган даромад, сизга ёқадиган курси мансабдан Аллоҳни розилиги учун воз кечишлигингиз.
Озгина олиб қолиб, кўп бераётган бўлсангиз, инсоф. Кўп олиб қолиб озгина бераётган бўсангиз, саховат. Берганингизни олиб қолганингиз тенг бўлса, бу ал жавоб дейилади. Биринчиси, жон билан алжувут қилишлик. Иккинчиси, мансаб билан алжувуд қилишлик.
Пайғамбаримиз айтяптилар иннакалан тада ашшай ан ибат иғо аллоҳинг илла атака ҳайрон минҳум. Сен бир нарсани тарк қилсанг, Аллоҳни розилигини деб, Аллоҳни деб бир нарсадан воз келсанг, Аллоҳ сенга ундан яхшироғини беради деб айтяпти Пайғамбаримиз. Гоҳида олдингда танлов туради. Маъсиятни қиласан ёки тақвони танлайсан. Яхши ишни, катта даромадни, кенгчиликни танласанг, гуноҳ ишга қўл уришга тўғри керак бўлади. Шунда тақво егаларини сенга насиҳати қуйидагича бўлади.
Агар сен дунёни қўйиб, охиратни танласанг, бас у иккаласига ҳам еришасан. Агар охиратни қўйиб дунёни танласанг, бас, у иккисидан ҳам маҳрум бўласан. Нимани танлаш керак екан? Тақвони. Демак, алжувутнинг биринчиси, жон билан алжувут қилиш. Иккинчиси, мансаб билан ал жавуд қилиш, учинчиси роҳат, ҳузур ҳаловатда ал жавуд.
Уйинга келасан, тушликни қилдинг, бироз дам олишинг керак, чарчагансан, аёлинг хизматингда, фарзандларинг атрофингда ёнбошлаб телефон ўйнайсан, ё телевизор кўрасан. Кўнглинг кустаган нарсани ичидасан. Хуллас, дам оласан. Ишладинг, чарчадинг, ҳаққинг бор. Ёки мана шу ҳузур ҳаловатдан ажраласан, уйингдан чиқасан, тиқилинч автобусга чиқиб ўтирасан, машаққатларни кўтариб масжидга келасан, илм мажлисига. Ёки биронта касални зиёратига борасан, ёки биронта одам бир ҳожатини равво қилишга бирга юрасан. Шунда сен нимадан воз кечдинг? Нимангда саховат кўрсатдинг? Ҳузур ҳаловатингда, роҳатингда.
Демак, учинчиси, ҳузур ҳаловатдан воз кечишлик ва мана шу нарсада алжуут. Тўртинчиси, илмда алжуут, нафсда, мансабда роҳатда алжуут кўрсатиш, бу илмда алжуд саховат кўрсатишлик енг олий мартабаларидан саховатнинг.
Ким инсонларга Аллоҳнı танитадиган илмни тарқатиш билан машғул бўлган бўлса, шубҳасиз улуғ иш билан машғу екан. Одамларга Аллоҳнı танитадиган илмни ўргатиш билан машғул бўлиб юрган бўлса, бу одам енг улуғ ишни устида екан. Чунки бу иш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолганда.
Анбиёрлардан қолганда. Одамлар бор адашган, маъсиятга кириб қолган, нафсини кўйига кириб қолган. Сен мана шу одамни биттасини топиб, Аллоҳнı далолат қилдинг. Илм ўргатдинг, ҳақни танитдинг, у амал қилди. Мустақил бўлди, саодат топди. Оила ва ҳаёти ҳам ўрнига келди. Ризқида барака пайдо бўлди, оиласида фаровонлиги бор.
Мана шу одам қачон рўпаранга чиқса, сени кўриб хурсанд бўлади да, миннатдорчилик билдиради. Сен уни тўғри йўлга кириб кетишига сабаб бўлганлигини айтиб, сендан рози бўлганлигингни айтади. Айтади Аллоҳ рози бўлсин сиздан дейди. Ажрингизни берсин. Мени ҳамма савобли амалларимга сиз шериксиз. Чунки сиз туфайли Аллоҳ мени ҳидоят қилди дейди.
Енди қаранг. Мана шунақа сўзни ешитган пайтингизда Аллоҳ сизни яхши кўраётганлигини, сиздан рози бўлаётганини ҳис қилмайсизми? Ли ан яхдия аллоҳу бекаро жулам воҳидан хойрунлака мин ҳумуринг наъм. Расулуллоҳ айтганлар, сен сабабли битта одам ҳидоятга юриб қолса, сен туфайли Аллоҳ битта одамни ҳидоят қилган бўлса, сен сабаб бўлган бўлсанг, мана шу нарса сенга қизил туялардан кўра яхшироқ дейдилар. Ёки минмат талати алай шиш шамс дейилади бошқа адисда. Қуёшни нури нимани устига тушган бўлса. Шуни ҳаммаси сеники бўлса битта яхшилик. Лекин битта одам сем туфайли ҳидол келиб қолса, ундан каттароқ яхшилик дейдилар.
Бу одамлар, Аллоҳни бандалари атрофимиздаги, уларни ичидаги енг яхши одам ким деса, одамларга фойдалиси. Аллоҳни сени мана шундай хайрли ишда ишлатганини кўриб, ич ичингдан қувонасанми йўқми? Аллоҳни ҳузурида қадринг, қимматинг борлигини ўйлаб, хурсанд бўласанми йўқ ми? Чунки айтяпмиз ку, енг яхши одам одамларга фойдали одам. Бўлиб ҳам сени қанақа фойданг тегди унга? Оллоҳни йўлига қайтишига сабаб бўлдинг. Демак, Аллоҳ сени ишлатди. Ҳадисда айтилди ю, Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, ишлатади. Қанақа қилиб ишлатади, ё Расулуллоҳ? Ўзи рози бўладиган ишларга буради.
Сиз бир одамни ҳидоятига сабаб бўлмадингизми? Демак, Аллоҳ сизни яхши кўрибди. Сени қўлинг туфайли Аллоҳ, яхшиликни жорий қилганини кўриб, ўзингни Аллоҳга яқин ҳис қилмайсанми? Бу туйғуни татиб кўрган одамлар билади. Агар саодатли бўлишни хоҳласанг, бошқаларни ҳам саодатли қилгин.
Қайтарамиз. Бахтли бўлмоқчимисан? Бошқаларга ҳам бахтни улашгин. Уларни ҳам қалбига мана шу саодат, бахт ҳиссини киритгин. Шунда албатта бахтли бўласан. Атрофимиздаги одамлар, биродарлар, Аллоҳни бандалари. Уларни ичидаги енг яхшилари кимлар?
Одамларга, жамиятга фойдаси бўлган одамлар. Ей, сенчи, мана шу йерга кириб олиб, қирқ кун қолиб кетди. Жайнамозни тешиб юбор. Йигирма беш соат ибодат қил, йигирма тўрт емас. Миллион битта зикр айт. Бу ҳаммаси ўзинг учун. Буни ўрнига беш маҳал намоз яна ўқи, нафл намозга кучинг йетганича, зикрни кучинг йетганча айт, чиқиб туриб жамиятга фойдали бўл. Ана шу иш сенга улуғроқ мартабани беради.
Бир йигит, ёш йигит, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида одатдагидан ташқари масжидда кўп ўтиради. Набийев соллаллоҳу алайҳи васаллам тиришчилигинг нима бўляпти? Дейдилар. У йигит айтадики, мени акам боқади дейди. Аху ака абаду минка дейдилар расулуллоҳ. Аканг сендан кўра ибодатлироқ екан.
Кўчада адашиб юрган бир болага кўзинг тушди. Қарасанг, таниш. Тикилиб қаравдинг, фалончи одамни ўғлига ўхшаяпти. Ешитувдинг. Ўша ўғли кўчага чиқиб кетибди. Уйидан қочиб кўчага чиқиб кетибди. Отаси топа олмаяптикан, уйга келмай қўйибди. Таниб қолдинг, нима қиласан? Қарасанг, усти боши уйдан кетган, кир, ҳидланиб кетган, қорни оч.
Юрдингиз да, олиб бориб ҳаммомга ювинтириб, тарантириб, чиройли қорнини тўйғизиб, қўлига уч тўрт сўм бериб, бор, бораверинг деб қўйиб юборасиз. Яхшилик қилдингизми, йўқми? Келиб отасига айтдингиз. Ўғлингизни топдим, ювинтириб, тарантириб, кийимларини тўғрилаб, қорнини тўйғизиб, қўлига уч тўрт сўм бериб, жавобини бериб юбордим. Ота нима дейди? Хурсанд бўладими? Хурсанд бўтирадими? Жаҳли чиқади а? Ҳа бунақа қилиб йедириб ичиришни ўрнига мени олдимга олиб келмайсизми? Бўйнидан Маккам ушлаб. Хафа бўлади. Нотўғри қилибсиз дейди ва тўғри айтади.
Сиз бир қийланган одамни кўриб туриб, беш олти сўм бериб қўйдингиз. Аллоҳни танимайди. Ҳаром халажда юрибди. Ибодатдан узоқ. Уни қўлига минг доллар бериб қўйдийсиз. Катта иш қилиб қўйдингз да назарингизда. Ундан каттароқ иш нима еди? Уни Аллоҳга йеталай олиб келишликмиди? Иймон йўлига, Ислом йўлига олиб келиб қўйишингиз тўғрироқ бўламиди?
Бояги енди йедириб ичириб, пул бериб жўнатиб юборсангиз, отаси хафа бўлди ю. Унга пулни бериб туриб, бир кунлик муаммосини ҳал қилгандан кўра, абадий бўладиган муаммосини ҳал қурсангиз, иймонга бошласангиз тўғрироқ бўлмасмиди? Шунинг учун йўлдан адашган, ночор қолган, фақат бир одамни қўлига бир икки сўм бериб, бир марта қорнини тўйдириб, кейин ташлаб кетгандан кўра, Роббиси ҳузурига олиб келганингиз яхшироқ бўлади.
Илм билан алжувут қилиш. Аллоҳни танийди, Аллоҳ инобат қилади, Роббисига қайтади, шу билан саодат топади. Мана шу иш улуғроқ бўлади, савоблироқ бўларди. Мана шу ишларни қилсак, адашган одамларни Аллоҳ томонга қайтишига сабаб бўлсак, сиз билан биз енг саодатли одам бўламиз.
Роббимиз аш шакур бўлган зот. Нима дегани? Сени қилган яхшилигини албатта мукофоти еди дегани. Сен нечта одамни ҳидоятига сабаб бўлган бўлсанг, ана шунча одамни топган савобидан худди шунча савоб сенга ҳам бор. Маъқулми? Ҳадисда айтилганидек, Аллоҳга қасам, сен сабабли Аллоҳ бир кишини ҳидоят қилиши сен учун қизил туялардан ҳам яхшироқ.
Демак, илмда алжут ўзингдаги илмни талаб қилган кишига сарф қилишинг. Бундан ташқаричи, ўша биздаги илмни сўраши албатта шарт емас. Фурсат бўлиб қолса, ўрни келиб қолса, ҳикматли йўл билан ёнингизда турган одамга бир илмдан ўргатиб қўйишингиз мумкин. Чунки шунақа одамлар бор, сўраш керагини билмайди. Аммо йўлини қилиб айтсангиз нима қилади? Қабул қилади. Айрим табиблар бор, беморни кўради, дорини шашади деб беради, бўлди, кетаверинг дейди. Яна бир табиб бор, тафсилотини тушунтиради. Сизни касаллингизни сабаби, маънови, маъно маъно нарса сабабдан келди. Енди бундай бундай қилишингиз керак дейди да. Ҳалиги одам ўзини илмида алжут қиляпти. Тушунтиради, шарҳлайди, қалбингизга хотиржам нусх олиб қўяди. Кифоя қиладиган жавобни беради. Ақулу қоли ҳа да, ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум. Ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.