MMaviza
ИйсорТекширилган14 daq

84-ҚИСМ / МУРОҚАБА (1/5) / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА / ABDULLOH DOMLA

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
13:37
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир робилен аъламин. Вассалату вассаламу ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъала ва баракатуҳ. Тазкиятун нафс. Нафсни поклаш дарсларидан биродарлар, бугун янги мавзуни бошлаймиз. Бугунги мавзу муроқаба манзилоти. Иймон йўлидаги манзилотларнинг енг муҳимларидан муроқаба манзиллоти. Агар инсон Аллоҳ уни кузатиб турганига ишончи комил бўлсагина, тўғри йўлда давомий туради ва мана шу билан икки дунёда саодатли бўлади. Ўзи бу дарсларимизни аввалида айтганмиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига, Жабр ойл алайҳиссалом нотаниш одам суратида келиб, ислом ҳақида, иймон ҳақида, еҳсон ҳақида сўради. Еҳсон нима деб сўраганида, Расулуллоҳ айтдилар, ан таъбудаллоҳака аннака тароҳу. Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек ибодат қилишлигинг. Еҳсон шу.

Еҳсон мартабаси. Файллам такун тароҳу, файиннаҳу ярокаҳ. Гарчи сен Аллоҳни кўра олмасанг ҳам, У сени кўриб туради. Мана шу мурокаба манзилади. Аллоҳ мени доим кузатиб туради. Ҳар қандай ҳолатда, ҳар қандай шароитда, қандай қадам боссам, қандай сўз айтсам, Аллоҳ мени кузатиб турадида деган еътиқод бўлса инсонни, ва бу доимий суратда, қалбида, ақлида турадиган бўлса, инсон саодат топмай иложи йўқ. Бугунги мавзуйимиз муроқаба манзилоти. Муроқаба, Аллоҳ сени доим кузатиб туришини ҳис қилишинг.

Биринчи оят. Астай дебиллар. Во аламу анна аллоҳа яъламу мафиям фузику фаҳдаруҳ, во аламу анно аллоҳа ғофурун ҳалим. Билингизки, албатта Аллоҳ ишингиздаги нарсани билади. Аллоҳ ишингиздаги нарсаларни билади. Бас, унинг азобидан еҳтиёт бўлинг. Ичингизда нима ўтаётган бўлса, Аллоҳ Таоло билиб туради. Ва бу фақат Аллоҳ Таолонинг қудратидаги нарса.

Лекин ичингиздаги ўтаётган нарсани одам боласи билиши мумкин емас. Ҳатто камера ҳам билиши мумкин емас. Ҳатто диктофон бўлса гапираётган гапингизни ёзай екан. У ҳам билиши мумкин емас. Ичинглардан нима ўтаётган бўлса, Аллоҳ Таоло билиб туради дейди. Мана шу ичингиздан ўтаётган нарсани ҳам Аллоҳ билиб туради деган шуър турса, сизда муроқаба, ҳисси бўлса, сиз саодат топай иложингиз йўқ.

Аллоҳни ҳар битта нарсани билиб туришини билишинг лозим бўлади, вожиб бўлади. Агар шуни билсанг, Аллоҳга осий бўлишдан еҳтиёт бўласан. Аллоҳ билан бўладиган муомаламиздаги муваффақиятни, ютуқни сири айни мана шунда. Қайтараман. Аллоҳ билан қилаётган муомаламизда ютуққа, муваффаққатга еришишни хоҳлайдиган бўлсак, уни сири шунда. Аллоҳ мени доим кўриб туради. Доим билиб туради. Иккинчи ойим. Астай деб билар. Вакана аллоҳу ала кулли шайъин роқибаҳ.

Аллоҳ барча нарса устида кузатиб тургувчи бўлган зотдир. Ҳамма нарсани Аллоҳ Таоло кузатиб туради. Миллиард, миллиард дарахт бор йер юзидан. Ва ундан ҳам кўпроқ барглари бор. Ана шу баргларнинг ҳар биттасини тевага кўтарилиб, шабада пастга тушишини, қайси томонга егилишини, қайсий томонга қимирлашини Аллоҳ кузатиб турадир.

Денгизни сон саноқсиз тўлқинлари қаёққа кўтарилиб, қаёққа урилди, нечта кўпик чиқди, тошга боргани қанча, йетмасдан учиб қолгани қанча, буни ҳам кузатиб туради. Саҳрода сиз билан бизни калкуляторимизга сиғмайдиган даражада катта миқдорда қум доналари бор. Бир қошиқ девзира гуручда бир минг икки юз дона бўлади. Хом. Йўғе.

Гуруч, кўзингизга кўринади, қўлингизга ушлаб кўрсангиз бўлади. Шу гуручдан бир минг икки юзта ёки бир минг беш юзта сиғса бир қошиққа, енди бир қошиқ қум қанча бўлади саноғи? Бир йил санасангиз керак а, пинсетни олиб олиб? Лупоната олгансиз битта, иккита. Шу домла айтиб қўявермаган екан, шу бир қошиқ қуми ҳам қанча бўлишини. Бир ҳовуч қумда қанча дона бор? Бир пақир қумда қан ча дона бор, зарра? Бир арава қумда қанча бор?

Умрингизни охиригача санайсиз, агар бир арава қум тўкиб қўйса. Енди саҳро кабиби кўряпсизми? Саҳара дейди. Ана шу қум доналарини ҳар биттаси қаёққа оғди, шабадада қаёққа қимилади, қумни юзаси қанақа формага келди? Ҳар биттасини Аллоҳ кузатиб турадиган қудрати бор. Енди сизни қилаётган ишингиз, айтаётган гапингиз, ўйлаётган фикрингизни кузата олмайдими, билмайдими Аллоҳ?

Ана биродарлар, еҳсон мартабаси нима еди? Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилишинг. Енди биз кўра олмаймиз Аллоҳни бу дунёда. Иншааллоҳ жаннатда кўрамиз. Аммо Аллоҳ сени доим кўриб туради. Шуни есдан чиқармасанг, сенга камера наблюденияни ҳам кераги йўқ. Ребюзорни ҳам кераги йўқ, ҳеч кимни кераги йўқ. Чунки қоровулинг ичингда. Маъқулми?

Агар кимдир кузатув остида еканлигини билиб қоладиган бўлса, жудаям тўғри одам бўлиб қолади. Айтади да, сен дейди, сен назоратда екансан, сени кузатяпти екан дейди. Бўлди, телефондаги гапларини териб гапиради. Ижтимоий тармоқ ёзаётган нарсаларни ўйлаб қўйиб, ўйлаб ёзади, ўйлаб қадамини босади, қўйингки, жуда еҳтиёткор бўлиб қолади. Бу ўзингга ўхшаган одам сени кузатаётганлигини билсанг, кузатувда еканман деган шуър бўлса, шунақа еҳтиёт, еҳтиёткор қолиб қоласан. Ҳа у диктофон ишламай қолиши мумкин, ёзаётган бўлса. Камераси ўчиб қолган бўлиши мумкин, батарейкаси ўчиб. Қаранг, ана шу кузатув қилаётган тараф сени сўзингни ёзиб олиши мумкин. Камера бўлса, ҳаракатларингни тасвирга олиб қўйиши мумкин. Лекин у ҳеч қачон қалбингдан нима ўтаётганлигини билмайди.

Тўғрими? Аммо Аллоҳ азиз ва жалла албатта билади. Биродар, Аллоҳ мени доим кузатиб туради деган шу ўрни қалбингда доимий туриши сени саодатли қилади. Сенга қараб турибди, кузатиб турибди, ешитиб турибди, қалбингга келган, ҳаёлингдан ҳар битта ўтган нарсадан хабардор, бу фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ўзи. Ваккан аллоҳу алакул лишайир роқибаҳ. Аллоҳ барча нарсани устида кузатиб тургучи бўлган зотдир. Фақат сени емас, Аллоҳни кузатиб, фақат кузатиши фақат сени устингда емас, бутун махлуқотларни устида. Сени дўстингни ҳам кузатайкан Аллоҳ, душманингни ҳам. Қушларни ҳам, балиқларни ҳам, паррандаларни ҳам, даррандаларни ҳам Аллоҳ тўғри кузатиб туради.

Учинчи оят. Астаби биллаҳ. Ваҳуа маъқум, айнама кунтум, валлоҳу бима таъмалуна басир. У Аллоҳ. Сизлар қайерда бўлсангизлар, У сизлар билан биргадир. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир. Оллоҳни биз билан биргалиги қанақа?

Қайерда бўлсанглар ҳам Аллоҳ сизлар билан бирга деганда, бу умумий биргалик. Муъмин билан ҳам, кофир билан ҳам Аллоҳ бирга. Уни кузатиб туриши билан. Ўзини илми билан. Тўртинчи ойим. Астадубилла, алам я алам би анна аллоҳа яроҳ. Албатта Аллоҳ кўриб туришини билмайдими? Аллоҳ сени кўриб туради, кузатиб туради. Бешинчи ойим. Астайтибиллаҳ, фа иннака би аюнина.

Зотансиз, шак шубҳасиз, бизнинг кўз ўнгимиздадирсиз. Яъни бизни ҳибза ҳимоямизда, бизнинг кузатувимизда. Яъни мен ўзим қараб турибман сизга дегани. Мен ўзим кузатиб турибман дегани. Демак, инсон Аллоҳни назарида, уни кўриб туради. Яна бир маъноси, уни кузатиб туради, сақлаб туради. Масалан, бу бола отасини кўзида деб қўяди. Бу талаба мени кўзимда деб қўяди. Нима дегани? Мен ўзим қараб турибман. Мен диққат қилиб турибман, назорат қилиб туриб ман. Беъетибор қолгани йўқ. Қайердалигини билиб турибман.

Олтинчи оям. Яъламу ҳо инатал аюний ва мана туҳфиз судъу. Аллоҳ кўзларнинг хиёнатини ҳам, диллар яширадиган нарсаларни ҳам билур. Ей, мана шу муроқоба деган ҳисни ўзимизда пайдо қилиб олсак, ва бу доим турса, биздан яхши одам қолмайди йер юзида.

Биз қачон гуноҳга қўл қўйиб урамиз? Қачон ёлғон гапирамиз? Қачон бировни ҳаққини йеймиз? Қачон намозга бепарво бўламиз? Қачон телефондан кўзимизни узолмаймиз фахш чиққанда? Аллоҳ бизни кузатиб турганлигини есдан чиқариб қўйганимизда. Агар доим Аллоҳ мени кузатиб турибди деган ҳис қалбимизда, ақлимизда, онгимизда турса, ундан тийилишлик оддий нарса.

Демак, Аллоҳ кўзларнинг хиёнатини ҳам билади. Биронта махлуқ кўзингизни хиёнатини аниқлай олмайди. Бу фақат Аллоҳни қудратидан. Шунинг учун доим айтамиз, агар бир еркак табиб, аёл беморни кўришга тўғри келиб қолса, шариат унга рухсат беради, фақатгина ана шу аёлнинг оғриётган аъзосига қарашликка, тамом. Агар кўзини қараши мумкин бўлмаган жойга қаратадиган бўлса, буни ҳеч ким билмайди. Ўзини айтяпти Аллоҳ. Яъламу хоинат ал айюм. Кўзларнинг хиёнатини билади ва қалблар яширган нарсани ҳам билиб туради. Ўнинчи қават.

Катта шаҳарларда биласизлар, иморатлар йигирма етаж, ўттиз йеттиз ёнма ён қурилади. Ўнинқи қаватда жойлашган хонангизда ёлғиз ўзингиз турибсиз. Ўнинчи қуаватда. Деразани олдига келиб қарасангиз, рўпарадаги уйни ичида, ўнинчи қаватда, бир бегона аёл кийимини алмаштиряпти. Сизни уни кўраётганлигингизни ҳеч ким билмайди. Ҳеч ким кўрмаяпти.

Шу йерда Аллоҳ мени кўриб турибди деган, муроқиби деган ҳиссиз бўлса, дарров пардани ёпасиз ёки орқангизни қиласиз. Агар шу ҳис бўлмаса нима қиласиз? Лекин аниқ биласиз. Аллоҳ сизни аниқ кўриб кузатиб турибди. Нима қиласиз? Кўзингизни тиясизми ё тикилиб қараб тураверасизми?

Камералар. Қўйилган, тренировкалар қўйиладиган жойга борганда ҳамма олтмиш га тушиб олади. Нимага? Кузатув бор да. Камера йўқ бўлса, встречнига чиқиб ҳайдайди. Нимага? Муроқаба ҳисси йўқ. Оятлар. Истади биллаҳ. Во ала муанна аллоҳу яъламу мафиян фузикун пахтару. Ва билингларки, Аллоҳ Таоло нафсларингиздаги нарсани билиб туради. Еҳтиёт бўлинглар.

Ваккан аллоҳу ала кунли шайир рақибат. Ва Аллоҳ Таоло ҳар битта нарсани кузатиб турувчи бўлган зот. Ваҳво маъқум айнама кунтум. Қайерда бўлманглар, Аллоҳ сизлар билан бирга. Алам я алам би анна аллоҳа яроҳ. Ахир Аллоҳ уни кўриб турганлигини билмайдими? Фа иннака би аюни на. Албатта сиз бизнинг кўз ўнгимиздадирсиз. Я алам у хоинат ал аюни ва мотухфиз суду. Аллоҳ кўзларнинг хиёнатини ҳам, қалблар яширган нарсани ҳам билади. Демак, бу оятлар муроқаба мавзусини сиз билан бизга баён қилади. Бу оятларнинг маънолари сиз билан бизга муроқабада доим туришимизни даъват қилади. Муроқаба кузатув мартабаси. Яъни Аллоҳни оласи сизни кузатиб турганига бўлган аниқ ишонч.

Ақули қули ҳаъда, ва астағфируллоҳу ливалакум, инна аллоҳу ва малайка туҳуфу ю сонли ун ала наби, я юҳриллат дини амину соллаллоҳу алайҳи ва салламу таслима, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш