Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Вассалату вассаламу ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммавот ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълими баракатуҳ. Нафс тарбияси силсила дарсларида муродалар, муроқаба манзиллатини ўқиётган едик, давом етказамиз. Муроқаба манзилатига алоқадор ҳадислар.
Жабрали алайҳиссалом пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олдига нотаниш киши суратида келиб, ислом, иймон, еҳсон ҳақида сўради. Ана шу сўраган саволларнинг биттаси, ислом нима? Ислом мана бу бешта нарса. Иймон нима? Мана бу йеттита нарса. Еҳсон нима? Ан таъбудаллоҳики аннака тароҳу, фаинлам такун тароҳу, файиннаҳу ярака. Еҳсон Аллоҳни кўриб тургандек унга ибодат қилишинг. Гарчи Аллоҳни кўра олмасанг ҳам, У сени кўриб туради.
Яъни Аллоҳ мени доим кўриб туради деган еътиқодда туриш ва мана шу ҳисни доимий суратда қалбингизда бор бўлишлиги сизни муроқаба ҳолига олиб келади. Муроқаба манзилатини нима? Ҳақ Субҳанаҳу ва Таоло банданинг зоҳирию ботинидаги нарсаларини доим билиб туришига бўлган аниқ ишонч ва мана шу ишончда банданинг мустаҳкам ва доимий бўлиши муроқаба манзилати дейилади. Аниқ ишонасиз Аллоҳни кўриб турибди. Мана шу нарсани қалбингизда аниқ ишончи бор ва мана шу ишанчда мустаҳкамсиз ва доимйсиз.
Савол. Ора чурада, гоҳ гоҳида Аллоҳ сизни кузатаётганлигини ҳис қилиб қоласиз. Шу нарса ҳам муроқаба дейилар еканми? Йўқ. Ҳозирги тарифда мустаҳкам бўласиз ва доимий бўлсангиз, кейин муроқаба манзиллатига кўтариласиз. Агар мана шу шуър, ҳис давомий бўлса, ҳар қандай ҳолатингизда Аллоҳ сизни кузатиб турганини ҳис қилаётган бўлсангиз, уйингизда, кўчада, ёлғиз қолганингизда, одамлар орасида, ҳазил жиддийингизда, сафар у ҳазарингизда, агар ҳар битта ҳолатингизда Аллоҳни сизни кузатилиб турганлигини ҳис қилиб турган бўлсангз, демак сиз енг олий мартабага еришибсиз. Муроқаба мартабасига.
Енг муҳим мартаба енг фойдали мартаба Аллоҳ сени кўзда тутилганлигини ҳис қилишинг. Қаранг да. Ҳақиқатдан шу саволни берсангиз, ҳа мен доим шунақаман дея олмайсиз да. Гоҳида тақойимиз тутиб қолади. Қийин бўлган ишни ҳам шарт осонлик билан қилиб қўямиз. Гоҳида ўша қараш ҳаром бўлган нарсани кўрганда шарт кўзимизни олиб қочамиз. Осон бўлади. Гоҳида ўша хушувур йўқ бўлиб қолади да, тикилиб тураверасан.
Ўрнига келганда шу бир ўн минг сўмни шаб бериб юборасан. Енди ўрнига кеганда шу еллик сўмни ҳам бера олмайсан. Демак, ана шу ҳис доим турса, сиз учун ана шу катта гуноҳлардан тийилишлик ҳеч нарса бўлмас екан. Муроқаба манзилади. Муроқаба, биродарлар. Бу илмнинг самараси. Сизни илмингиз йетарли бўлса, кейин муроқибага йетиб борасиз.
Масалан, катта бир савдо марказига кирдингиз, бизнес сентрга. Керолашга ёзиб қўйибди. Марказ видеокузатувда. Ҳар томонга қарасангиз, ҳақиқатдан камераларни ўрнатиб қўйипти. Ҳар томонда камералар турибди, кўряпсиз. Камерани кўзига тушунмайдиган биронта жой йўқ. Мана шу савдо марказини ҳар битта бурчагини камералар суратга, тасвирга олиб турибди.
Енди шуни кўриб, билиб, бояги еълонни ўқиб туриб ҳам бирор нарсани чўнтагингизга ўғлимча солиб олишлигингиз ақлдан бўладими? Йўқ. Нимага сиз ўғилни қилмайсиз? Чунки сизда билим бор. Камера нималигини биласиз ва уни ёзаётганлигини биласиз, кузатувдалигини биласиз. Билишингиз сизни тўғри бўлишга мажбур қиляпти.
Енди шу савдо марказига иккинчи одам келди. Саҳроя. Ўқишни ҳам билмайди, ёзишни ҳам билмайдими, видеокамерани кўрмаган, уни нима иш қилишини тасаввур ҳам қилмайди. Бу хатти ҳаракатлари ёзилиб туришини билмайди. Бу одам нима қилиши мумкин енди? Бир бурчак ўртасида ҳеч ким йўқ жойда кўриб туриб, ҳеч ким кўрмаяпти деб чўнтакка солиб олади бир нарсани.
Нима учун ўғирлик қилди у? Илмсизлиги учун, билимсизлиги учун. Олди, марказдан чиқиб кетаётганда ушланади, шармандалик. Демак, муроқаба бу илмнинг самараси. Иннама яхши аллоҳа мин айбади ҳил улама, дейди Аллоҳ Таоло. Албатта, бандалар орасида Аллоҳдаан кўпроқ қўрқадиганлар олимлар. Нима учун? Улар Аллоҳни бошқалардан яхшироқ танийди да.
Улар Аллоҳни бошқулардан яхши танигани учун, ризқ нима еканлигини бошқалардан яхшироқ тушунгани учун, ёлғон ҳам гапирмайди савдосида. Ҳаром харишга ҳам қўлини урмайди. Хотиржам бўлади. Уйингдасан, сени ҳеч ким кўрмаяпти, хоҳлаган ишингни қилишинг мумкин. Мана шу жойда ўзингизни кимлигингизни синанг.
Телевизорни қўйиб ўтирибсиз ўзингиз якка, шу бир фахш нарса чиқиб қолди. Шу йерда ўзингизни кимлигингизни синанг. Қоида. Ёлғиз қолганида ҳам, бандани маъсиятдан тўсадиган тақвоси бўлмаса, Аллоҳ унинг бирон амалига парво қилмайди.
Қайтарамиз? Бир банда ёлғиз қоганда ҳам, уни шу ёлғиз қолган ҳолатда гуноҳдан тўсадиган тақвоси бўлмаса, Аллоҳ бунақа бандани биронта амалга парво қилмайди. Чунки уни амаллари риё, хўжа кўрсин, сумма. А буни ўрнига кўчада ҳам бир хил, уйда ҳам бир хил бўлса чи? Сир ошкораси бир хил бўлсачи? Мана шу одам ҳақиқий нажотга еришади.
Шунинг учун пайғамбаримиз айтадилар: роки атаяни мин вараин хойрун мин ал фирокатин, мин мухолатинг. Тақво билан, варақ билан ўқилган иккита қатнамоз, гуноҳ савоб аралашиб ўқилган мингта қатнамоздан афзал. Демак, муроқиба илмни самараси екан. Аллоҳни қанча яхши танисангиз, динни қанча яхшироқ тушунсангиз, демак, муро қибангизни мартабаси, даражаси шунга яраша бўлади.
Муроқаба мартабаси ҳақида айтилган сўзлар. Ким доим Аллоҳни ўзининг фикрида, ўйида тутса, кузатиб турганини қалби билан ҳис қилса, бас, Аллоҳ бу бандани адашиб кетишдан сақлайди. Бу доим ҳаёлингизда, ўзингизда туришни мисолига умариддин хаттоб розияллоҳу анҳуб билан ана шу саҳродаги бир чўпонни ҳодисаси бизга мисол бўлади. Ўмаровни хаттоп, халифа, сафарда кетаётувди, ҳамроҳлари билан, саҳрода бир қулни қўй ҳайдаб юрганини кўрди. Ҳалигини синамоқчи, имтиҳон қилмоқчи бўлди да, чақириб туриб, қўйлардан биттасини менга сотмайсанми деди.
Ҳалиги айтди, мен қулман. Қўйлар меники емас, қўйлар сайидимники деди. Менга пул керак деди. Ҳа, бўри йеб кетди деб қўясан, биттасини сотавер, пулини бераман сенга деди. Деганда чопон айтдики, хўжайиним олдида мен ишончли одамман. Агар бўри йеб йетди десам ишонади. Аммо Аллоҳ чи деди.
Ана, доимий суратда Аллоҳни ёдида тутиб туришлиги, Аллоҳ уни кузатиб турганлигини ҳис қилганлиги шу гапни айтишига сабаб бўлди. Ўша бояги гапда. Ўша ёлғиз қолганингизда гуноҳ рўпарангизга келганда шарт юз ўгира олдингизми? Демак Аллоҳ ёдингизда турувди. Гоҳида инсон ўзини ўй хаёлига еркинлик беради. Шунда уни кўнглидан Аллоҳ норози бўла олгани ишлар ўтади. Маъсиятни тасаввур қилади ва ўша маъсиятни қилаётганлигини кўз олдига келтиради. Аллоҳдан уни узоқлаштириб қўядиган амалларни ўйлай бошлайди.
Агар мана шундай ҳолат ўзини оқимига ташлаб қўйилса, катта гумон билан ана шу ўй ҳаёллар амалга айланиб кетади. Аллоҳ азиз ва жалла банданинг ҳаёлига келган нарса учун ҳисоб китоб қилмайди, жазоламайди. Бу аниқ. Кўнглимиздан, ҳаёлимиздан ўтган нарсага бизни Аллоҳ Таоло ҳисоб китоб қилмайди. Аммо ҳозир айтяпмиз, агар банда ўйига, ҳаёлига келган нарсани ўз ҳолига ташлаб қўйса, гуноҳ маъсият бўлган фикрларни тўхтатмаса, жиловламаса, бир кун келиб оёғини тойилиб кетиши бор.
Ана шу ўй фикрлар амалга айланиб кетишлик хавфи бор. Ана шу катта катта гуноҳларни қилиб қўйган одамлар бор. Улар ҳам ўзи аслида мана шу гуноҳни қилишни хоҳлашмаган. Шунга кириб қолишди, оёғи тойилиб кетди. Нимага? Ҳозир биз айтаётгандек, ўй фикрига еркинлик берган. Ўша қараш керак бўлмаган томонга бир қараб қўйган. Икки оғиз ҳазиллашиб бир сўз отган, табассум қилган, гаплашган, ваъдалашган, учрашган, кейин фаҳш бўлган.
Демак, ана шу катта гуноҳларга кириб қолганларни шу гуноҳга тушиб қолишлигини асосий сабаби, ўй хаёлига ерк беришлик. Шунинг учун, еҳтиёт юзасидан, тақво юзасидан, ўй хаёҳингга еркинлик бема бродир. Гуноҳмасият ҳақида фикр қилма. Ҳа, бу ўй фикринг учун ҳисоб китоб қилинмайсан, аммо буни орқасида катта хатар бор. Вақт ўтиши билан ана шу ўйларинг секин асталик билан амалга айланиб қолиши мумкин. Воқеликда ана шу масиятга дуч келган пайтингда унга қарши тургани заифлашиб қоласан.
Инсонни ўйидан, инсонни қалбидан ўтадиган нарса олти хил бўлади. Шундан учтасига гуноҳкор бўлмайди, қолган учтасига гунохкор бўлади. Агар бир одам хаёлида диндан чиқсамми деб ўйга борсам. Диндан чиқиб кетадими, йўқми? Ният қалбни иши бўлганлиги учун, аввало қалбда ниятгача бўлган босқичлар борлигини билиб қўйишимиз керак. Қалбни бирор нарсага қандай боғланиш ҳақида ибн ҳажар роҳимаҳуллоҳ алайҳ ибн абижамрадан қуйидаги ривоятни келтирган.
Қалбга келадиган нарсалар қуйидаги тартибда бўлади. Олтита. Алҳаммату. Биринчиси, кўнгилга келиш. Алламмату. Иккинчиси, истек пайдо бўлиш. Алҳоторату. Учинчиси, ўй фикр келиши. Кўнгилгакелиш, истек пайдо бориш, ўй фикир келиш. Бу учтага гуноҳкор бўлмайсиз. Чунки буни сиз назорат қила олмайсиз.
Тўртинчиси, ан нияту, ният қилиш. Бешинчиси, ал иродату, қасд қилиш. Олтинчиси, ал азимату, азми қарор қилиш. Мана бу учтасига гуноҳкор бўласиз енди. Маъқулми? Биринчи учтаси кўнгилга келиши, истак пайдо бўлиши, ўй фикр келиши, бу сиз контрол қила олмайсиз, назорат қила олмайсиз буни. Унга гуноҳкор бўлмайсиз.
Аммо ундан кейинги учтаси ният, қасд, азми қарорга гуноҳкор бўласиз. Ўшанинг учун бошидаги учтани йўқ қилиб қўйинг да. Кейинги учталикка йетмай қолаверасиз. Аълу биллаҳи минаш шайтон. Шайтон нималарни олиб келмайди ҳаёлингизга? Шунақа бир номаъқул, умуман инсонни табиатига тўғри келмайдиган фикрларни, ўйинларни олиб келган пайтда, инсон бошида бўғиб қўйса бу фикрларни. Кейин. Ният қилмайди, қасд қилмайди, азмиқаро бўлмайди. Шунинг учун биродарлар, буни ўша охирги учтасида гуноҳкор бўлади.
Яна бир карра такрорлаймиз. Ким доим Аллоҳни ўзининг фикрида, ўйида тутса, кузатиб турганини қалби билан ҳис қилса, бас, Аллоҳ ундай бандани адашиб кетишликдан сақлайди. Енди сиз гуноҳни хаёлингизга келганда қайтариб турсангиз, оёқ қўлингиз билан гуноҳ қилмайсиз да.
Аллоҳ азза ва жалла ана шу гуноҳ маъсиятни бошида, хаёлида йўқ қиладиган, Аллоҳ Таолони доимий суратда кузатиб турганлигини ҳис қилиб турадиган бандалардан бўлишимизга тавфиқ берган бўлсин. Ақули қовли ҳада ва астағфируллоҳ или валакум ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъала ва баракатуҳ.