Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Вассалату вассалому ала широфил мурсалин. Ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Хўп, бисмиллаҳир роҳмана роҳим. Нафсни поклаш, тазкиятун нафс дарсларидан биродарлар ал wажд мартабасини ўқиётган едик. Бугун тўртинчи дарсимиз. Архимет ҳаммомга кириб, ана шу ҳовуздаги сувга кафтини шундай босганида, ҳовузни суви уни кафтини юқорига қайтарди.
Шунда еурика деб қичқириб юборди. Яъни топдим деди. Ўйланиб юрган масаласини жавобини топди. Бу нарсани излаб, қидириб, машаққат чекиб юрган инсон, ўша машаққатини, мушкуласини, йечимини топганда, ўша еврика дейди да, мана келди дейди, топдим дейди. Бир одам йигирма, ўттиз йиллаб дарсхонага боради. Илм талабида юради. Вақтини сарфлайди, кучини сарфлайди. Пулини сарфлайди! Ел юрти хизматини қилади, дуо олади, китоб ўқийди, тиловат қилади, имтиҳон қилинади. Хуллас, илм талабида анча меҳнат машаққат чекади. Енди, агар мана шу йигирма йиллик, ўттиз йиллик меҳнат, илм меҳнатидан кейин мана шу машаққатни йўлини охирида Аллоҳни топган бўлса, бу одам ҳамма нарсани топибди. Чунки ана шу илм ўқишликда мақсад Аллоҳни топишидир. Аллоҳни танишида ва Аллоҳга яқин бўлишлик билан саодат шу ўринда ҳис қилишида. Алваж мартабасига йетишлигида.
Шунинг учун йўлини охирида Аллоҳни топса, бу одам ҳамма нарсага ега бўлади. Чунки дуода айтилганидек, ей роббим, сени топган одам нимани йўқотибди? Сени топмаган одам нимани топибди? Ал wажд мартабасидаги енг олий нуқта ал вужуд. Ал wажд бу саодатли шуъурлар. Инсонни саодатли қиладиган ҳис туйғулар ва шуъурлар ал wажд мартабаси дейилади.
Аллоҳни топишлик. Ҳар битта нарсада Аллоҳни кўришингиз, Аллоҳга яқин ҳис қилишингиз ўзингизни. Ва Аллоҳни сизга ҳам яқин еканлигини ҳис қилишингиз. Атрофда бўлаётган воқеа ҳодисаларни орқасида Аллоҳ Таолонинг қудратини кўришлигингиз. Аллоҳ хоҳлагандан қиладиган зот еканлигини кўришингиз. Ҳикмат егаси еканлигини билишингиз.
Қарасангиз, бир одамга берди дунёни матоҳидан. Биттасига бермади. Биттасини азиз қилди. Биттасини хор қилди. Биттасига икром кўрсатди, иккинчисига йўқ. Ҳамма ишни Аллоҳ Таолони ўзига қайтишини топдингиз. Аллоҳни изнисиз бирор нарса бўлмаслигини тушундингиз. Аллоҳни топдингиз. Сиз ҳамма нарсани топдингиз.
Ва илайҳи юр жаул амру куллуҳу, фаъбудуҳу ва таваккал алиҳ. Қаранг, оятни гўзаллигини. Ва илайҳи юр жаул амру куллуҳу. Фаъбудуҳу ва таваккал алиҳ. Унга таваккал қилинг, ибодат қилинг. Дейишдан аввал, бизни қалбимизни хотиржам қилиб айтяптики, ей банда, илайҳи юржаул амру куллуҳ. Ҳамма иш Аллоҳга қайтади.
Шуни бил, шуни тушун, шуни топ. Ундан кейин ибодатингни қил, таваккал қил, ғам қилма деяпти. Роббимиз бизни хотиржам қилиб қўйиб туриб, кейин ибодат қил деяпти. Шуни тушундингиз. Енди дунёдаги енг бой, енг бахтли, хотиржам одам сиз бўласиз. Чунки ҳамма ишни орқасида Аллоҳ турар екан.
Ҳамма ишни устида Аллоҳни қўли турар екан. Аллоҳнинг изнисиз ҳеч нарса бўлмас екан. Шуни тушунингиз. Сиз енг бахтли одамсиз. Чунки ўт куйдирмади Иброҳим алайҳиссаломни. Аллоҳ хоҳламади. Пичоқ кесмади Исмоил алайҳиссаломнинг бўғзини. Чунки Аллоҳ хоҳламадида. Сув чўктирмади Юнус алайҳиссаломдан. Чунки Аллоҳни бўлади. Ким айтгани бўлар екан? Ким айтгани бор екан? Шуни тушундингизми?
Билгин келдилар Расулуллоҳ, бутун уммат. Сенга ёмонлик қиламиз деб жамланиб турган бўлса, Аллоҳ ёзганидан ортиқча зарар йетказа олмайди. Шуни тушундингизми? Кимдан қўрқасиз? Агар бутун уммат сенга яхшилик қиламиз деб ҳам жамланиб тургани бўлса,аллоҳ ёзганидан ошиқча фойдани бериша олмайди. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриган. Еканини билсангиз, сиздан хотиржам, сиздан журъатли, сиздан саодатли одам бўлмайди. Агар сиз ал важд мартабасига йетган бўлсангиз, сизни саодатли қиладиган шуърлар, ҳисларини топган бўлсангз, Аллоҳни таниган бўлсангиз. Аллоҳни ҳар битта ишини орқасида ҳикмат борлигини биласиз. Битта бола отасини олиб чиқиб уряпти кўчадан. Одамлар тушунмаяпти. Нимага уради? Сиз биласиз ҳикматини. Чунки бу отани ўзини бир қилган иши борки, боласи уряпти. Нима учун фалончи отасини иззат икром қилиб бошига қўйиб юрибди?
Уни ҳам биласиз. Чунки бу ота ўзини отасини даврида ҳурмат иззатини жойига қўйган еди. Нимага мана бу одамда барака бор? Нимага мана бу одамсда барака йўқ? Буни ҳам тушунасиз. Чунки сиз Аллоҳни танидингиз, Аллоҳни топдингиз. Айтяпмиз ку, йигирма йил, ўттиз йил илм йўлида юриб, шу йўлини охирида Аллоҳда таниган одам дунёда ҳамма нарсани қўлга киритди. Аллоҳни таниган, Аллоҳни топган одам ҳаётга қараши ўзгаради. Ўлчов тушунчаси тузалади. Нима яхши ю, нима ёмонлигини Аллоҳни шариат билан белгилайдиган бўлади. Ҳақиқий фойда нима? Ҳақиқий зарар нима еканлигини аниқ билади. Чунки Аллоҳни топди.
Шунинг учун биродарлар, биз китоб ўқирканмиз, домлаларни олдида илм ўқирканимиз, маърузалар ешитарканмиз, мана шу ишимизни охирида Аллоҳни топишимиз керак. Ал Важид, саодатли шуъурлар. Мана шу мартабага қандай йетамиз? Мана тўрт дарс гаплашяпмиз. Хўп, қанақа қилиб еришамиз?
Уламолар айтишадики, Ал Важиднинг учта ешиги бор. Кўриш, ешитиш ва тафаккур қилиш. Мана шу учта ешикдан инсон Ал Важид мартабасига йетиб боради. Ешитиш. Астадубиллаҳ. Вала тақфумалайсалака биҳи илм. Инна сам аввал босар аввал фуада, кунли ула ака каъна анҳу масъула. Ей инсон, ўзинг аниқ билмаган нарсага ергашма дейди Аллоҳ Таоло. Чунки қулоқ, кўз, дил, буларнинг барчаси тўғрисида ҳар бир инсон масъул бўлур. Яъни қиёмат кунида ешитган, кўрган, ишонган ҳар битта нарсаси учун инсон жавоб беради.
Ал wажд мартабасига олиб борадиган биринчи ешик, бу ешитишлик, тинглашлик. Илм мажлисига бор, ўтириб дарсни тингла, ешит, ана шу суҳбатлар орқали Аллоҳни танийсан. Аллоҳни сенга бўлган фазли марҳаматини, карамини билиб оласан. Аллоҳни таниганинг сари, унга бўлган муҳаббатинг зиёда бўлади. Тақвойинг зиёда бўлар. Тақвойинг зиёда бўлгани сари саодатни ҳис қиласан.
Бир бизнесмен одам умрида бир катта бир контрактни қўлга киритади да, ана шу контракт орқали беҳисоб катта бойликка еришади. Ва мана шу битта контрактни қўллаб киритиши натижасида ўзини болаларини ҳам келажагини таъминлаб қўяди. Худди шунга ўхшагандек, агар мўмин илм мажлисларига бориб, Аллоҳ Таолонинг биттагина илҳомига ега бўлиб қолса, ана шу илҳом уни икки дунёсини обод бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Тушунарлими? Илм мажлисига келамиз, беш йил, ўн йил, йигирма йил, ана шу дарсларни биттасида қалбимизга Аллоҳ Таоло бир илҳомни бериб қўйса, шу илҳом нима қилади бизни? Саодатли қилади. Еҳтимол, ўнта дарсда келмас у илҳом. Еҳтимол еллик , юз дарсда келар. Лекин ана шу илҳомни олганингиздан кейин, сизни ҳаётингиз тамомий ҳайриятда бўлади. Шунинг учун дарсларга қатнаймиз. Турли мавзуларда суҳбатлар бўлади. Давомий қатнаймимиз. Ана шу дарслардан биттасида қалбимизга Аллоҳ Таоло шу нарсани тушириб қўяди. Шунинг учун илм мажлисларидан узилиб қолмаслик керак. Аливажит мартабасига олиб борадиган биринчи ешик, тинглаш, ешитиш.
Инсон ҳаётда гоҳида бир меҳнат машаққатга қолади. Проблема орқасидан проблема, йетишмовчилик, барака йўқ, оилавий муаммолар, сиқилиб кетади инсон. Нима қилишини билмай қолади. Тугамикин бу кунлар дейди. Йенгиллик борми дейди. Нимага ишланишини, кимга суянишини билмай карахт бўлиб қолади.
Ўзи аслида Аллоҳ Таоло шу бандани шу мусибатлар билан синаб, балолаб, ўзига чақираётган еди. Ўзи бу мусибатларни келишига сабаб бу банда Аллоҳдан узоқ бўлиб қолган еди. У мусибатлар уни Аллоҳ томонга олиб келиши керак еди. Мисол, бир аёл қишки кунида ўзини йетти йилга кирган боласини уриб, калтаклаб уйидан ҳайдаб чиқарди. Қиш, совуқ.
Йетти яшар бола қаёққа боради? У ёққа қарайди, бу ёққа қирайди. Совуқда ўтириб йиғлайди. Уч тўрт соат адавини йегандан кейин, совуқ, қорни оч, у ёққа қорайди, бу ё қорайди, кеч киряпти. Қайерга келади яна? Келиб ешикни қоқди. Онаси ешикни очди. Бола айтяпти, онажон, қаёққа бораман деяпти. Сиздан бошқа кимим бор деяпти. Агар сиз қабул қилмасангиз ким қабул қилади? Сиз киргизмасангиз ким киргизади?
Она боласидан шуни кутаяпти. Нимага чиқарди? Онаси боласини бағрига босиб айтадики, болам дейди, ўзинг мажбур қилдинг да мени шунақа ҳайдаб чиқаришга дейди. Яъни ўзинг шу нарсани мендан сўраб олдинг да. Агар итоатсизлик қилмаганингда ҳайдаб чиқарамидим деди. Енди тушундингизми?
Енди тушундингизми нима учун муаммолар тугамаяпти? Ўша Аллоҳъдан узоқ бўлиб, осийил қилишни бошлаганингизда мусибатларни беради, беради, ўзига қайтаришлик учун. Енди тушундингиз ми? Нима учун бу машаққатли кунлар келади? Аллоҳ, биродарлар, сиз билан бизга меҳрибон, ота онамиздан кўра меҳрибонроқ. Сиз итоатсизлик қилгандингиз, Аллоҳ Таоло нима қилди? Устингизга шунақа кунларни бериб қўйди. Шунинг учун тавба қилинг. Роббим, сендан бошқа кимим бор, кимга суянаман, кимга ишонаман, тавба қилдим деб туриб, Аллоҳни ҳукмига қайтинг, муаммоларингизни ҳал бўлганини кўраверинг.
Мана шу ҳақиқатни тушуниш учун ҳам илм мажлисига келиш керак да. Тўғрими? Шунинг учун илм мажлисидан ўзимизни беҳожат билмаслигимиз керак. Илм мажлисига келганлар Аллоҳнинг меҳмонлари. Аллоҳнинг уйига, масжидга келиб ибодат қилаётганлар, илм мажлисига кириб илм ўқиётганлар, Аллоҳнинг меҳманлари. Аллоҳ қанчалар саховатли зот еканлигини биз тасаввур ҳам қила олмаймиз.
Ўзи одатда мезбон меҳмонни икром қиладими? Сиз илм мажлисига борган пайтингизда ҳаёт деган, вақт деган неъматни, шукрини адо қилган бўласиз. Вақтингизни закотини берган бўласиз, мана шу пайтда Аллоҳ Таоло сизни ва оилангизни ҳожатида ўзи туради.
Агар инсон ўзини мана шу қимматли вақтидан илм мажлисида ажратмайдиган бўлса, диққат. Агар инсон ўзини мана шу қиммат вақтидан бир қисмини илмга ажратмайдиган бўлса, Аллоҳ бунақа бандани вақтини бешдан тўрт қисмини бефойда нарсаларга сарфлатиб юбориши мумкин.
Моторист дарсхонаси бор. Бугун асрда дарсга бориш керак. Айтадики, моторни йиғишим керак, улгурмадим, ертаманга тайёрлаб беришим керак. Дейди да, бир соатлик вақтдан қизғани, дарсга бормайди. Ҳақиқатдан дарс учун ажратилган вақтини ишига буради. Натижа қанақа бўлади? Натижа қанақў бўлади? Моторда чачди, йиғди, ҳамма ёқни қилиб, енди ёқаман деганда қараса, бир нарсаси қолиб кетиб қўймаган.
Енди сотишга яна бир беш соат кетади, йиғишга яна бирбеш соат кетади. Уйқу ҳам кетди. Бир соатлик вақтини дарсдан қизғанувди, саккиз соат, ўн соат, ўнта беш соат вақти кетди. Демак, киши ўзини қиммат вақтини илмга сарфлайди. Аллоҳ Таоло уни ва оиласини хизматида ўзи қойим бўлади. Агар банда илм мажлисидан вақтини қизғанадиган бўлса, жуда катта бир еҳтимол билан бешдан тўрт қисмини вақтини бемаъни нарсаларга нима қилдириб қўяди? Сарф қилдириб қояди.
Демак, аливажит мартабасига олиб борадиган биринчи ешик ешитиш, тинглаш. Иккинчи ешиги кўриш, фикр қилиш. Роса чанқаб турибсиз, муздек, бир стакан сувда олдингиз. Қараб, ақлингизни ушлади, чиройига, гўзаллигига. Жажжигина набирангизни олиб, юзига қараб турибсиз. Қойил қоласиз чиройига, беғубонлигига. Осмонни кўрдингиз тиниқлигини. Булутни кўрдингиз. Ой, қуёшни кўрдингиз. Кунни, тунни кўрдинг сиз. Ёмғир, шамолни кўрдингиз, дарахтларни кўрдингиз. Агар ақлли, хушва ушли инсон бўладиган бўлсангиз, фикр қилишингиз керак. Фикр қилмадингизми? Демак, ғофилсиз. Ана шу аливаджет мартабасига йетиш учун, саодатли шуърларни ҳис қилишлик учун, ешитиш керак, кўриш керак, тафаккур қилиш керак.
Астаю биллаҳ афалам ясиру фил ард. Фотакуна лаҳум қулубун я ақилунабиҳаҳ. Авадан ун ясманунабиҳаҳ. Фа иннаҳала таъмал абзор. Валакин таъмал қулубун латифис судур. Қаранг, Аллоҳ Таоло инсонни кўзи емас, қалби кўр бўлиб қолишигини айтяпти. Мўжиза кўрсатманг. Нима бор мўжиза бўлмаган? Кунни чиқиб ботаётганлиги мўжиза емасми?
Ухлаб, ертаман уйғонаётганинг мўжиза емассими? Мандай ўлик уруғни йерга йесанг, йетти юзта бўлиб кўпаётганлиги мўмин емасми? Мўжиза бўмаган нима бор ҳаётда? Сен ҳозир мош мош қилиб йеётган олмангни йейишдан олдин бундай қарагин да. Фигурасини қара.
Вазнини қара. Рангини қара. Ҳидлаб кўр бирор марта. Вош вош деб йеб қўявермасдан. Ўша олма ўзи мўжиза ўйлаб кўргин да, қайердан чиқди? Ҳозир ўлик турган дарахтдан чиқди шу. Дарахтни бакини чиқишлиги мўжиза емасми? Бодом гуллабди, ўрик гуллабди, қаранг гулини. Аллоҳ айтади, ахир улар. Йер юзида сайр қилиб айланишмайдими? Шунда улар учун доно диллар тинглайдиган қулоқлар бўлур еди. Зеро кўзлар кўр бўлмас, балки кўкраклардаги кўнгиллар кўр бўлар.
Ана шу дарахтни кўриб туриб субҳаналлоҳ деб туриб қалбингиз бир яшнаб кетмаяптими? Кенг океанга денгизга чиқиб туриб субҳаналлоҳ деёлмаяпсизми? Демак сизни кўзингиз емас, қалбингиз кўр екан. Афалая тадаббарун ал қуран ам ала қулубин ақфа алуҳа. Роббимиз айтади, ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритишмайдими? Балки дилларида қулфлари бордир.
Қуръон бир минг тўрт юз йилдан бери битта ҳарфи ўзгармасдан келишлиги, ўн тўрт асрдан бери динимизни душманлари Қуръонни йўқ қилишга ҳаракат қилиб, ҳеч нарсани қила олмаётганлиги, бизни лол қолдириш керак емасми? Шуни ўзи ўйлаб кўрсангиз, ақлингиз лол қолмайдими? Астайдибиллаҳ. Аввалам йетафаккуру фий афусиҳим, ма холақаллоҳу с самавати вал арт ва ма байнаҳу ма илла бил ҳақ. Ва ажалин мусамма ва иннака фирун минаннаси белиқой роббиҳим ла кафирун. Ахир улар ўзларича Аллоҳ осмонлар ва йерни ҳамда улар орасидаги бор нарсани фақат ҳақ қонун ва белгиланган муддат билан яратганини тафаккур қилиб кўришмайдими? Дарҳақиқат, бу одамлардан кўпчилик қайта тирилиб, Парвардигорларга рўбарў бўлишни инкор қилувчидирлар. Мана Аллоҳ Таоло фикр қилишга келиб юряпти.
Ҳақни тингла. Аллоҳни оятларига, мўжизаларга назар сол. Аллоҳни китоби ҳақида тафаккур қил. Мана шу йўл орқали Аллоҳни танийсан. Мана шу йўллар орқали, албатта, саодат, шуғулланиб ҳис қиласан. Агар Аллоҳга муҳаббатли бўлсанг, ҳамма нарсага ега бўлсан. Мана одамларни тўқсон тўққиз.тўқсон тўрт фоиз кўчада бола чақа тирикчилик деб юрибди.
Бизни кўчада ҳаракатга келтираётган нарсани асоси шу бўлиб қолган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳадис ҳудудида шундай дейди: мен шаъолаҳу зикрий аммас алатий, а тойтуҳу фавқу маъўтиҳ ас са илин. Кимни менинг зикрим мендан ҳожатини сўрашликдан машғул қилса, яъни бир банда Аллоҳни зикри билан шу даражада банд, доим зикр айтиб юрадики, сўрайдиган нарсаси есдан чиқиб қолади.
Кимни менинг зикрим, мендан ҳожатинисўрашликдан масғул қилсам, мен у бандага сўровчиларга берганимдан кўра каттароқ, яхшироқ нарсани ато қиламан. Мана шу ҳадис ҳудусини ешитганингда қалбинг титраб кетади. Қалбингда бир саодат ҳислари жумбушга келади. Кейин айтасан, ей Парвардигор, сени топган банда нимани йўқотибди? Сени таниган, сени топган банд а нимани йўқ отибди? Енди сени танимаган банд а нимани топибди?
Араб ўлкалардан бирида бир муаллима аёл ўзини шаҳридан бир бошқа шаҳарга, командировкага борадиган бўлди. Математика ўқитувчиси. Бу аёл очиқ сочиқ, дин диёнат билан иши йўқ. Янги мактабга келса, ўзини соҳаси математикадан дарс беришмади да, тафсирдан дарс берадиган ўқитувчи йўқ бўлиб қолиб, тафсирдан дарз берасиз деди.
Дин диёнат билан иш ё очиқ сочиқ аёл тафсирдан дарс бериш керак. Енди уни мутахассислиги емас. Нима қилади? Мажбур. Тафсир китобини олади, ўша ўқувчилар келган темани топиб ўқийди, изланади, оятлар, ҳижоб ҳақидаги оятлар еди. Аллоҳни хоҳишини қаранг да. Аллоҳ шу аёлни ҳижобга киришини хоҳлаган екан, ўша шаҳарга, командировкага жўнаттирди. Математикадан емас, диний таълимдан, тафсирдан дарс беришликка мажбур қилиб қўйди. Ана шу аёл тафсирни олди, ҳижоб ҳақидаги оятларни ўқиди, қалби очилди, таъсирланди, шу билан ҳижобга кириб олди.
Ҳа, шунақа. Агар Аллоҳ хоҳласа, битта мақола сабаб бўлиб қолади сизни ҳаққа юришингизга. Битта маъруза сабаб бўлиб олади ҳидлатиб топишингизга. Ўқийсиз, ешитасиз, фикр қиласиз, натижага еришасиз. Ақули қовли ҳада ва астағфируллоҳу ливалакум. Инналлоҳу ва малайка тухи ю сонли уна аланнаби. Я юҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима. Ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.