Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вассалоту вассаламу ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммобод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракату. Кечаги дарсимизни охирида математика ўқитувчиси, аёл киши, тафсирдан дарс беришликка тўғри келиб қолди мактабида. Ўзи ҳижоб ўрамайдиган яломбош аёл еди. Ана шу дарсини ўтишлик жараёнида ҳижоб ҳақидаги оятларни тафсирини ўқиб ўрганди, ана шу нарсадан таъсирланиб ҳижобга кирди. Ҳа. Шунақа битта мақола сабаб бўлиб қолади, битта маъруза сабаб бўлиб олади, инсоннинг ҳидоятига. Битта оятни тафсирини ешитасиз, қалбингиздан жой олади. Бир ҳадисни ешитасиз шарҳини, қалбингизга мустаҳкам ўрнашиб қолади. Ана, умариддин хаттоб розияллоҳу анҳуни исломга киришлик қиссасига қарамаймизми? Синглисини уйига келиб, синглисини ва куёвини уриб пачақлагани келган еди. Муҳаммад алайҳиссаломнинг динига ўтганлари учун. Лекин ўтириб, Аллоҳ Таоло хоҳлаган еди, ана шу Қуръон оятлар ёзилган саҳифани олди.
Бу Тоҳа сурасининг аввалидаги оятларида ўқиди, таъсирланди, қалби очилди, иймонга келди. Инсон мана шундай бир уни саодатли қиладиган шуърларни, саодатли ҳисларни топишлиги учун ўқиш керак, маърузаларни ешитиш керак, фикр қилиш керак ва саодат деган шуърни топиш керак.
Ва натижага еришиш керак. Енди, мана шу топган шуъри, агар топса, саодатли шуър, қалбида ё доимий бўлади, ё вақтинча бўлади. Ё доимий бўллади, ёки вақтинча бўллади. Бу нима дегани? Дарсга келдингиз, тингладингиз, таъсирландингиз, амалга кирдингиз, юксалдингиз. Мана шу саодатли шуни топдингиз. Енди мана шу ҳолатингизда давомий туришлигингиз сизнинг улғворлигингиз. Сизни қаҳрамонлигингиз. Аммо ҳақ таниганидан кейин, унга амал қилгандан кейин, вақт ўтиб, яна ески ҳолатга қайтиб қолаётган бўлсангиз, ана шу саодатли шуурларни йўқотаётган бўлса, бу муаммо.
Ҳажга бориб келади, иймони юксалади, бошқача бўлиб юради бир ой, кейин бояги бойхўжа. Рамазонда таровига келади, хатми Қуръонларни ешитади, рўза тутади, иймони юксалади. Бир ойдан кейин қарасангиз ески ҳолат. Тушунарлими? Қайтиб сигаретни ушламайман деб туриб қасам ичган, ҳажга борганда. Қайтиб ароқни олдига келмайман деб қасам ичган. Қайтиб қимор ўйнамайман деб Аллоҳга аҳд берган, чунки ана шу ҳолатда ҳаждаги юксак ҳолатида саодатли шуърларни ҳис қилиб туриб шу гапни айтди, кейин қайтиб келиб бояги бойхўжа бўлиб қолди. Демак, улуғворлик нимада екан? Инсоннинг қаҳрамонлиги нимада екан? Иймони юксалганидан кейин, ана шу алважит, саодатли шуврларни топгандан кейин, шу ҳолатида давомий бўлишлиги екан. Мўмин доим шунақа бўлади. Ўқийди, зикр айтади, Қуръон тиловат қилади, маърузалар тинглайди, фикр қилади, доимий суратда ўзини устида ишлаб турганлиги учун, доимий суръатда юксалиб туради.
Муқассирлар еса, ўша бир иймонида заиф бўлганлар, мавсуми келганда бир юксалиб олади, кейин пастга қараб юради. Иймони заифлар ана шундай бир ютуққа еришганидан кейин, мана шундай уларни бахтли қиладиган ҳисларини, туйғуларини, шуърларини тотиб кўргандан кейин, ўзини назорат қилмай қўяди, топган нарсасини йўқотади, яна ески аҳволга тушиб қолади. Яъни уни инсонийлиги йенгиб қўяди. Башарлиги йенгиб қўшади. Бандалиги йенгиб қолади.
Қаранг. Агар мана шу шу ўрни, мана шу ҳисни доим ушлаб турсангиз, ўзингизни башарийлигингиздан, инсонийлигингиздан, бандалигингиздан ғолиб бўласиз. Сен башарсан, биродар, чунки йегинг келади, ичкинг келади. Аёлларни яхши кўрасан, пулни яхши кўраман, мансабни яхши кўтарасан, бойликни яхши кўдарасан, башарсан. Бу хоҳиш шаҳватлар сени табиатингга жойлаб қўйилган.
Агар банда биз айтаётган алwажит мартабасига йетмаган бўлса, уни мана шу инсонийлиги, башарийлиги йенгиб қўяди. Натижада шаҳватларининг қули бўлиб қолади. Инсон демак, ўша даражага чиқар екан, шу ҳолатда доимий қолар екан ёки пастлашиб кетар екан. Имони бақувват бўлган ҳақиқий мўминлар шу ҳолатинда доим назорат қилиб ўзини, китоб ўқир екан, дарсга келар екан, маъруза ешитаркан, ўзини шу уровенда ушлаб турар екан. Енди имони заифларчи? Ўзини контрол қилмай қўйгандан кейин пастга тушиб кетар екан. Пастга тушиб келишлиги табиий, чунки уни нафси бояги бизлатган нарсаларни ҳаммасини яхши кўради.
Демак, инсон ҳақни таниганидан кейин, ана шу ҳақда собит тура олмаслигини сабаби, унда алwажид мартабасини йўқлиги. Агар алwажид мартабаасини, саодатий ҳислар ҳисларини тотиб кўрганида, бу ески ҳолатига қайтмас еди. Масалан, дейлик, биз ўзимизни шаҳримизда юриб, имон еътиқоди бир ўрнида зикрини айтади, ўзини саводатли ҳис қилиб юради, амалларда қойим бўлади. Кейин бошқа мамлакатга ишлагани кетади, ёки бошқа шаҳарга кетади. У йердаги улфатларини қараса, анча жоҳил.
Шуларни ичида ҳам юриб, ўша амалларидан қайтмаётган бўлса, биз айтган мартабига кўтарилибди бу одам. Енди уларни орасига киргандан кейин, шуларни капасига кириб кетса, биз айтган мартабага йетмабди. Суҳбатимизни мавзуси алважит мартабаси. Инсонни бахтли қиладиган, инсонни саодатли қиладиган ҳислар, шу урлар.
Ески ҳолатга қайтиб қолдими? Демак, у биз айтган алважит мартаббаси йетмабди. Чунки ҳадисда Пайғамбаримиз айтдилар, уни Аллоҳ куфрдан сақлаганидан кейин, куфрдан қутқаргандан кейин, яна куфрга қайтиб қолишликдан қўрқса, худди ўтга тушликдан қўриққанидек.
Пайғамбарим айтадилар, таъйса абду динарий ва абду дирҳам. Вал қотий фати вал хомий сати. Ин олтига родия ва ин лам юто лам ёрдо. Расулуллоҳ айтадилар, динор, дирҳам ва матоҳлар қули бўлган очиқ офат кишилар хор бўлсин. Агар дунё берилса рози бўлади, берилмаса рози бўлсин.
Яъни намоз ўқиб рўза тутади, динни маҳкам ўша йерда, ишлари теккис бўлса. Агар ишлари озгина хиралашиб қолса, ўша жоҳили ҳаётга нима қилаверади? Қайтиб олаверади. Демак, банда шаҳватларининг қули бўлади. Ана шу шаҳватлар инсонни усти ҳукмронлик қилишига ҳаракат қилади. Агар шаҳватига қул бўлиб қолса инсон, ана шу шаҳвати нима деса, ўшани қилади. Аммо. Ал wажд мартабасига йетган бўлсангиз, шаҳватларингизни ҳеч қачон устингизда ҳоким бўлмайди.
Хулоса, инсон ўзининг башарийлигини қачон йенга олар екан? Ўзининг нафсини қуллигидан озод бўла олса. Агар нафсини қулликидан озод бола олса, енг олий мартабага еришади. Енг олий мартаба нима? Аллоҳ таолонинг қули бўлиш. Биродалар, инсон ё Аллоҳнинг қули бўлади, ё бошқа нарсаларнинг қули бўлади.
Афароа та ман итта ҳада илаҳа ҳу ҳава ҳу. Ўзининг ҳавойи нафсини дейди Аллоҳ таоло. Илоҳ қилиб олган одамни кўрмадингизми? Қайтараман. Аллоҳ таоло айтяпти, афароа та манитта ҳава илаҳа ҳу ҳаваҳ ҳу. Ўзининг ҳавойи хоҳишини, нафсининг хоҳишларини илоҳ қилиб олган одамни кўрмадингизми деяпти.
Демак, инсон ё Аллоҳни қули бўлади, ё ҳавойи хоҳ шаҳватини қули бўларди. Инсон боласи йетиши мумкин бўлган енг олий мартаба Аллоҳнинг қули бўлиш. Биродалар, бизчи холисними, холамисими, қулмиз. Оллоҳни таниган одам ҳам қул, Оллоҳни инкор қилган одам ҳам қул. Обу ҳавода қули.
Шарт шароитни қули. Инсонда нима бор? Инсонда яхши иш қилиш ёки ёмон иш қилишлик ихтиёри бор холос. Бошқа ҳеч қанақа ихтиёри йўқ. Инсон қул. Касалликни қули, камбағалликни қули. Бойликни қули, қўрқувни қули, ваҳимани қули. Айтдиларчи бир озод бўлган жойни мутлоқ, битта. Ё Аллоҳга қул бўлиш, ё ваҳовой нафсига қул бўлишида ихтиёри бор холос.
Астайду биллаҳ. Ва ман хола қутул жинна вал инса иллали абудун. Мен дейди Аллоҳ Таоло, жин ва инсонларни фақат ўзимга ибодат қилишлари учун яратдим деди. Агар киши Аллоҳни қули деган мартабага йетиб олса, шайтонга итоат қилмайди. Ҳавойи нафсига итоат қилайди. Ҳаром шаҳватлар йўқ.
Ўзини нафси рози бўладиган ишларни қилмайди. Нафсига ёқмаса ҳам Аллоҳни рози қиладиган ишларни билади. Мана. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифга, Тоиф аҳлини исломга даъват қилиш учун бордилар. Тоиф аҳли жуда хунук муомала қилишди. У зотни тошбўрон қилиб ҳайдашди.
Қурашнинг саиди, Абдулмуттолиднинг набираси, Ас Содиқул Амин бўлган, ишончли, омонатдор бўлган, енг ҳурматли кишини тошбўрон қуриб ҳайдашди. Муборак товонлари ёрилди. Мана шу ўринда инсонни нафси, озор чекиб, уларни дуоибад қилишликка шошилади тилар.
Лекин Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай қилдилар? У зот ўзининг нафсини қулай емас едилар. Балки Аллоҳни қулай едилар. Жабрали алайҳиссалом келиб, ё Расулуллоҳ, Аллоҳ сизга салом айтди ва мен билан тоғ фаришталари келди. Агар сиз хоҳласангиз, мана шу шаҳар аҳлини иккита тоғни ўртасига қориштириб ташлаймиз деди.
Пайғамбаримиз нима дедилар? Йўқ. Аллоҳим маҳди қавмий. Парвардигор, қавмимни ҳидоят қил. Қаранг, ўзини қавми деяпти ўшанда ҳам. Чунки улар нима қилишаётганини билишмаяпти. Агар булардан чиқмаса, шояд уларнинг сулбидан Аллоҳни яккалайдиган инсонлар чиқар.
Ана кўряпсизми? Аллоҳни қули мана шундай мақомда туради. Нафсани қули нима қилади? Дуоибад қилиб ташлайди. Биз ал важд мартабаси дей еканда мана шу нарсани хоҳлаяпмиз. Инсон уни саодатли қиладиган шуърларни доим топиб турсин, инсон ўзининг шаҳватларини устидан ғолиб бўлсин.
Мана шу ўринда енди уламоларни бир сўзини айтишимиз ўринли бўлади. Бу мақомда одамлар учга бўлинади. Мутлоқ қул, мутлоқ озод инсон ва иккаласини ўртасидаги ҳолат. Мутлоқ қулким? Аллоҳдан узоқ, ўзининг шахватларига қул бўлган инсон. У мутлоқ қул. У фақат шахватини хизматини ўйлайди. Ҳеч кимга ҳеч қандай ёрдамни бермайди, агар фойда кўрмаса. Пул олмаса, ўрнидан жилмайди. Бунақа инсон мутлоқ қул бўлади. Менга нима дейди? Менга керакми дейди. Менга нима фойда бор бундан дейди. Фойда йўқми? Қилмайди. Мана шу одам нафсини қули бўлади.
Фузайлим ниёз айтади, роҳимаҳуллоҳ, шаҳватларига бўйин сўнган инсон учун тавфиқ ешиклари ёпилади. Нима дегани бу? Фақат ўзини ҳавойи нафси, шаҳватларини орқасидан юрган одамни Аллоҳ Таоло яхши, тўғри, хайрли нарсаларга муваффақ қилмайди. Ҳеч қачон йета олмайди бунақа одам. Бунақа одам учун дунёда фақат тушумлик бор, ёмонлик бор. Охиратда бўлса жаҳаннам бор.
Қатода радияллоҳу анҳу айтади. Аллоҳ Таоло малойикаларга шаҳватсиз ақлни берди. Малойикаларда шаҳват йўқ. Фақат ақл бор. Ҳайвонларга шаҳватни берди, ақлсиз. Ҳайвонларда фақат хоҳиш истаги бор, ақл йўқ. Енди инсонга еса ақлни ҳам, шаҳватни ҳам ато қилди. Енди қайси бир одамнинг ақли шаҳватини йенгса, бас у малакалар билан бирга бўлади.
Енди кимни шаҳвати ақлини йенгиб қўйса, бас бу одам ҳайвонлар билан бирга бўллади. Инсон шаҳватларидан озод бўлган бўлса, шунда у мутлоқ озод бўллади. Ўзининг шаҳватларини йенган одам ҳақиқий озод инсон бўлади. Енди савол.
Инсон бир вақтни ўзида ҳам қул, ҳам озод бўлиши мумкинми? Инсонни ҳаётида қуллик билан озодлик бирлашадими? Савол тушундинглар а? Ҳам қул, ҳам оғзод бўладими бир вақтни узида? Ҳа, бўлади. Ҳақиқий озод инсон ўзини қалбини бу дунёнинг матоҳига қул бўлишдан қутқариб, роббил аламиннинг қули бўлишига еришади. Шу билан унинг шахсиятида қуллик ва озодлик бирлашади.
Дунёни матоҳига бўлган қулликдан озод, лекин Аллоҳга қул. Тушунарли бўлдими? Аллоҳга қул, дунё матоҳидан, шаҳватларидан озод. Аллоҳга ҳақиқий қул бўлгани учун, бу дунёни матоҳидан озод бўлади. Бу дунёни матохидан озод бўллагани учун Аллоҳга қул бўлади. Демак, доим юксалиб боради. Мана шундай умумий доим юксалаб боради. Аллоҳни унга кўрсатган марҳаматларига назар солганида, уни балога учраганлар қаторида қилиб қўймаганига шукур келтиради.
Бало егалари ким? Дунёда яшаб туриб бало аҳллари деб ким айтамиз? Бу шунақа одамларки, ўзларининг ҳавойи нафсига қул бўлган одамлар. Агар биздан бало аҳллари ким деб сўрайдиган бўлса, шундай жавоб беришимиз керак. Ҳаётни ўзи бало. Вал аср иннал инсан алафи ҳуср.
Асрга қасам, албатта инсон зиёндадир. Яъни балога кирди. Дунёга кириши билан уже балога кирди. Шу балодан фақатгина иймони бўлса, солиҳ амали бўлса, бир бирини ҳаққа чақирса ва сабр қилсагина бу балодан омон бўлади. Ўшанинг учун айтяпмиз, дунёни ўзи бало.
Дунёни ҳамма ёғи ташвиш, машаққат, қўрқув, хавотир. Енди ҳақиқий бало егалари ким? Оллоҳни танимаганлар. Ўйламанглар. Қўлида миллиардлаган доллар бўлса, тани соғ бўлса, дунёвий маишати зўр бўлса, буни ҳаёти зўр деманг. Агар Аллоҳни танимаган бўлса.
Астадибилла, ва ман а родан викри, фа инналаҳум маишатам донка. Аллоҳ Таоло айтяпти, ким менинг еслатмамдан юз ўгирса, нимадан? Диндан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг бахтсиз ҳаёт бўлур. Аллоҳни танимаган, Аллога қуллик қилмаган одам дунёдаги енг бахтсиз одам. Миллиардни бўлса ҳам, триллионни бўлса ҳамм. Бунақа одамлар отдай соғлом бўлиши мумкин. Биронта касални ҳиди ҳам бўлмаслиги мумкин. Обрўси, даромади катта бўлиши мумкин, мансаби. Лекин Аллоҳдан ғофил бўлганлиги учун бу одамлар бахтсиз дейилади. Енди сиз билан биз Аллоҳдан ғопил емасмизми? Демак, ўз ўзидан сиз билан биз енг бахтли одамлармиз. Шуни ҳис қиламизми, йўқми?
Тарихда ўқисангиз, не не жаҳонгирлар, не не султонлар, подшоҳлар келиб кетди. Ана шу тахтга, мансабга, бойликка, салтанатга еришиш учун қанақа хиёнатларга, қанақа бир гуноҳларга, ҳаром ишларга қўл уришмади. Кимисидир мана шу бир ҳаром йўллари билан йетди, кимисидир йетмади. Лекин ҳаммаси кетди.
Енди сиз ўзингизни бахтли ҳис қилинг. Нима учун? Шунақа ҳаром ишларига Аллоҳ Таоло сизни буриб қўймади. Бировни ўлдирмадингиз. Бировни устидан туҳмат қилмадингиз, бировни молини тортиб юбормадингиз. Сиз ҳам еллик йилдан кейин, юз йилдан кейин йўқ бўласиз. Улар ана шу мансабга келгунча нима ишларга қўл урганлигини ўзлари билади ва Роббилари билади.
Ертага қиёмат бўлганда, ана шу мансаб, ана шу дунё қўлингизда бўлмаганига ҳамдлар айтасиз. Шуни ҳозир ҳис қилинг. Аллоҳдан бизларни ана ўша унга муҳаббат қиладиган ва иймон лаззатини тотадиганлар қаторга киришини сўраймиз. Лекин бу даражага йетиш учун катта меҳнат қилиш керак.
Сабр қилиш керак, нафс билан жиҳод қилишлик керак. Астадибиллаҳ, валладийна жаҳа дофийна ла наҳдияннаҳум субулана ва инналлоҳ алама ал муҳсини. Бизнинг йўлимизда жиҳод қилган, курашган зотларни, албатта ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз. Аниқки, Аллоҳи чиройли амал қилгувчи зотлар билан биргадир.
Енг катта жиҳод, инсон ўзининг нафси билан қиладиган жиҳода. Ал wажд мартабасини ўқидик. Ал wажд бу саодатли шуъурлар. Дин деганда биз нимани тушунамиз? Ақида, ибодат, ахлоқ, муомала, фарз, ҳаром. Лекин ҳақиқий дин деганда биз яна шуъурларни ҳам тушунишимиз керак. Мўмин банда ҳис қиладиган, уни саодатли қиладиган шуъурлар, ҳислар, туйғулар. Бандани Аллоҳни розилигига қараб юриб боришлигида мана шу шуъур ҳисларнинг ўрни жуда ҳам катта.
Мана шу шуъурлар иймон йўлидаги моторга ўхшайди. Мотор бақувват бўлса, машина ҳар қанча юкни машаққат қиламасдан судраб кета олади. Агар мана шу шуъуралар мотор бўлиб турган шуъуралар заифлашадиган бўлса, сусайиб кетса, инсон мана шу саодатни ҳис қилмай қўйса, қилаётган амаллари фақатгина шакли бўлиб қолади.
Дин фақатгина маълумот бўлиб қолад. Фикр бўлиб қолади, муноша бўлиб қолад. Агар бу ҳолатда динни ушлайдиган бўлсангиз, сизни дин маълолантиради. Дин одамларни қийнайдиган қуруқ амалларни ўзи бўлиб қол. Ана шу шуъурлари, ҳислари бандани Аллоҳ сари йетаклайди.
Аллоҳ азиз ва жаллодан сиз билан бизни ҳам мана шу аливачит мартабасига йетишимизга муваффақ қилишлигини сўраймиз. Ақулу қовли ҳа да ва астағфируллоҳ алайҳи валакум. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ.